Геодемография магистрлик даражасини олиш учун

Автор: Пользователь скрыл имя, 13 Марта 2012 в 19:05, курсовая работа

Описание работы

Республикамиз Президенти Ислом Каримов ўз нутқлари, асарларида экологик муаммоларнинг долзарблигини таъкидлаб ўтганлар. Жумладан “Ўзбекистон ХХI аср бўсағасида; хавфсизликка тахдид, барқарорлик шартлари ва тараққиёт кафолатлари”(Тошкент, ”Ўзбекистон”, 1997 йил) асарининг I-боби “Хавфсизликка тахдид”, деб номланиб, унда Президентимиз экологик муаммолар масаласига кенг эътибор берганлар.

Содержание

бет
Кириш.............................................................................................................3 - 7

I. боб. Ижтимоий экологиянинг илмий-назарий масалалари.

1.1Экологик муаммоларни географик жиҳатдан ўрганиш ……………..........8-15
1.2Ижтимоий экологик муаммолар ва уларни вужудга келтирувчи омиллар .............................................................................................16 - 18

II. боб. Тошкент вилоятида аҳоли жойлашиши ҳусусиятлари ва ижтимоий экологик муаммолари.

2.1Тошкент вилоятида аҳоли жойлашиши ва унинг ҳусусиятлари .........................................................................19 - 26
2.2 Тошкент вилоятидаги ижтимоий экологик вазият ва уни аҳоли саломатлигига таъсири.............................................................................. 27 - 43
2.3 Тошкент вилоятидаги ижтимоий экологик муаммолар ..........................................................................................................................44 - 56

III. боб. Тошкент вилоятидаги ижтимоий экологик муаммоларни олдини олиш ва яхшилаш масалалари.

3.1 Тошкент вилоятидаги ижтимоий экологик ва аҳоли жойлашишдаги муаммоларни биргаликда урганишнинг аҳамияти.........................57 - 82
3.2 Ижтимоий экологик муаммоларни олдини олиш чора тадбирлари ва
келажак истиқболлари............................................................................83 - 95
Хулоса....................................................................................................96-97
Фойдаланилган адабиётлар...............................................................98-99
Илова .......................................

Работа содержит 1 файл

Социалнье экологическая проблемы города ташкент.doc

— 1.73 Мб (Скачать)

   Ижтимоий экология, шунингдек, табиат ва  жамиятнинг ўзаро таъсирини мувофиқлаштиришнинг турли-туман технологик, социологик, тарихий, сиёсий  ва бошқа кўринишлари  билан  шуғулланувчи  бир қатор  бошқа  фанларнинг  тадқиқот  усуллари  ва натдшаларидан ҳам кенг фойдаланади.

Мажмуий  ижтимоий экология тадқиқотларида жўғрофиянинг роли айниқса каттадир.  Зеро,  у  аниқ ҳудудларни улар  учун характерли бўлган ноднр табиат ҳодисалари, аҳоли ва хўжалиги мажмуалари билан кўшиб ўрганади. Географик  ривожлантирила ётган карта тузиш услублари табиий ва ижтимоий-иқтисодий таркибий қисмлари ўзаро таъсирининг макон-вакт қонуниятларини кашф этиш ва акс эттириш  имконини беради.  Бу эса регионал ва маҳаллий ижтимоий экология тизимларини математик — картографик моделлаштиришнинг асоси бўлади. Геогафиянинг  янги — жадал   ривожланаётган   бўлими—геграфия  экология  жамият  ва   табиатнинг  ўзаро  таъсирижараёнида географик муҳитнинг табакаланишини тадқиқ этади.Бу иш  мазкур  ўзаро  таъсирни   қулайлаштириш  мақсадидақилинади.  геоэкология географик(маконий) ва экологик(субъект-объект  тизимидаги)  ёндашувларни  бирга  қўшадиганжўғрофий экология тизимини ўрганади.    инсоннинг  антогенетик ривожланиши,  ижтимоий шароитлари  ва омиллари хилма-хилдир.

Улар  ижтимоий муносабатлар, фаолият ва ижтимоий тизимнинг турли  кўринишлари  мажмуини  ўзида  бирлаштиради.  Улар ижтимоий мавқеига қараб инсонга таъсир ўтказади. Бу таъсирлар меҳнат, овқатланиш, уй-жой,  маиший  шароитлар  соҳаларида, ижтимоий хизмат кўрсатиш, моддий таъминот  ва фаровонлик доираларида  дам  олиш,   жисмоний  тарбия  орқали,  мазкур ижтимоий гуруҳ ёки минтақада тарқалган анъаналар ва удумлар, қадриятлар мақсадлари ва ҳоказолар орқали намоён бўлади.   Бу омиллар биргаликда ёки алоҳида-алоҳида ишлаб чиқариш усули, базис, устқурманинг ўзаро  муносабатлари ва уларнинг иқтисодий, гоявий ва ижтимоий-биологик одамлар ҳаёт фаолиятининг муайян даражаларида алоқаларига жиддий таъсир кўрсатади. Биз «инсон-жамият-табиат» тизими доирасида инсон экологиясида ижтимоийлик ва биологиявийлик ўзаро таъсирининг қуйидаги даражаларини ажратиб кўрсатамиз:

1)  регионал даража;

2) тармок даражаси;

3) корхона ёки меҳнат жамоаси даражаси;

4) иш жойи меҳнат ва  унинг қуйидаги  кўринишлари барчадаражалар  учун  ҳал  қилувчи  ижтимоий  омил  ҳисобланади:

1) меҳнатни ижтимоий  ва жамоатчилик асосида ташкил  этишжараёнида ижтимоийлик ва биологиявийликнинг ўзаро муносабати;

2)  алоҳида кишининг  меҳнат фаолияти,  физиология  ва психологияси;

3) ҳар бир ишлаб чиқариш ҳаракатида жисмоний ва ақлий меҳнатнинг  ўзига хос ўзаро муносабатлари.  Аслида фан ва техника тараққиёти ютуқлари фаол қўлланиладиган барча  ижтимоий тизимларда инсон экологиясидаги ижтимоийлик ва биологиявийлик ўртасида зиддиятлар мавжуд бўладин.   Регионал даража. Регионал маънода бу муаммолар Ўрта Осиё мисолида айниқса яққол кўзга ташланади. Жамиятнинг технологик ривожланиши меҳнат  ва  аҳоли саломатлиги муаммоларига, унинг ижтимоий-гигиеник, руҳий-физиологик  ва экологик кўринишларига сифат жиҳатидан янгича ёндошишни  талаб қилади.   Ҳозирги замон кишисига  илмий-техника жараёнлари билан боғлиқ бўлган кўплаб турли-туман омиллар тобора ўсиб борувчи меъёрларда таъсир кўрсатади.  Булар атом ва кимё саноати  ривожи юзага келтирган зарарли сабаблар, абиотик ва  биотик вазиятни ўзгартирилувчи саноат чиқитлари, саноат ва одамларнинг катта шаҳарларда тўпланиши, демографик ва ҳоказо  билан боғланган омиллардан иборатдир.

   Бундай  шароитларда  меҳнат  ва  саломатлик  диалектикаси муайян ижтимоий-иқтисодий ва экология вазиятига татбиқан аниқ таҳлилни талаб этади. Ҳозирги вазият саломатликнинг сифат ва миқдор  кўрсаткичлари  муайян  даражада ёмонлашгани билан тавсифланадики, бу  мамлакат меҳнат кучлари  имкониятларига салбий таъсир кўрсатади. ,Бу 70- ва 80-йиллар  чегараларида мамлакатда инсон экологиясида  рўй берган салбий ҳодисалар оқибатидир. Ижтимоий соҳа муаммоларига бир ёқлама технократик ёндашув халқ хўжалигининг кўпгина тармоқларида ишловчиларнинг меҳнати саломатлиги.га салбий таъсир  кўрсатди.   Бир неча ўн йиллар ичйда ўлимнинг тез камайиши ва узоқ умр кўришнинг  ўсишидан кейин  «бир жойда  депсиниш»нинг узоқ чўзилган даври бошланди. Ўлимнинг юқорилиги, сақланиб қолди, баъзи  ҳолларда  бусиз  ҳам  нисбатан  юқори  ўлим даражаси, айниқса ишчи ёшидаги эркакларда ўсди, ўлим ва ўртача узоқ умр кўриш кўрсаткичлари бўйича  мамлакатнинг дунёдаги иқтисодий жиҳатдан ривожланган кўпчилик мамлакатлардан   орқада қолиши кучайди. Бизда ўртача узоқ умр кўриш 70 ёшдир, ваҳоланки бу кўрсаткич АҚШ да — 75,  Японияда — 77 ёшдир.  

   Агар кейинги вақтларда регионда  вужудга  келган  экология бўҳрони вазиятининг олди олинмас экан, меҳнатни инсонпарварлаштириш ва  аҳоли  соғлиғини муҳофаза  қилиш  муаммосини муваффақиятли ҳал қилиб бўлмайди.

   Ҳудуднинг биосферасига экологик, антропоген таъсир кўрсатиш юзасидан  ўтказилган тадқиқотлар  шуни  кўрсатдики, кейинги ўн беш йилликда инсон  ҳаёт кечирадиган  шароитларга саноат, қишлоқ хўжалиги,  транспорт ва демография кўрсатган таъсир юклари  (нагрузкаси)  бир неча марта кўпайган.  Ишлаб чиқаришнинг ўсиб  кетган  миқёслари табиат бойликларининг барча асосий турларини  ишлаб чиқариш жараёнларига  жалб  этиш жадаллиги ва ишлаб чиқариш атроф-муҳитга чиқариб ташлаётган чиқитлар ҳажмининг кўпайиши инсон саломатлиги билан боғланган кўпдан-кўп муаммоларни кўндаланг қўймокда.

   Ишлаб  чиқариш кучларини ривожлантириш ва  жойлаштириш масалалари  ҳал  этилаётганда атроф табиий муҳитини сақлаш таъминланмади, бу нарса ижтимоий-экология мувозанати жиддий равишда бузилишига ва антропогеокимёвий фавқулодда холатлари пайдо бўлишига олиб келди

   Буларнинг ҳаммаси минтақанинг алоҳида районларида санитария-эпидемиологик  ҳолатининг ғоят ёмонлашувига ва аҳолининг жуда тез касалланишига олиб келади.  Инсон ҳаёт фаолиятининг экологик ва  ижтимоий-биологик томонлари  ўртасида зиддиятли ҳолат пайдо бўлди. Бу муаммолар меҳнат унумдорлигини ошириш ва соғлом ҳаёт тарзини шакллантиришга салбий таъсир кўрсатмоқда,

   Экологик  вазият мураккаблашувининг бош сабабларидан бири  ижтимоий ривожланиш муаммоларига, инсоннинг ўзига тааллуқли муаммоларга бир  томонлама  ёндашиш,  инсон   экологиясида иқтисодий, ижтимоий  ва тиббиёт-гигиеник жиҳатлар диалектик борликликда  эканлигига етарли баҳо бермасликдадир.| Саноат ва  агросаноат  мажмуида  фан-техника тараққиёти

   Демография  жараёнларининг  туғилиш,  кўчиш  (миграция) аҳолининг ўқимишлилик ва малакалилик тузидмаси каби кўринишлари  регионда энг муҳим роль ўйнайди.    Ишлаб  чиқаришни  автоматлаштириш,  малакасиз  меҳнат жабҳаларида саноат роботларини  қўллаш, моддий  ишлаб чиқаришда фаннинг роли ошиб кетганлиги мазкур омиллар негизини ташкил этади. Аҳоли ҳаёт фаолиятининг янада қулайроқ ва бир хил қимматдаги иқтисодий, ижтимоий,  экологик ва ижтимоийгигиеник шароитларини таъминлашда умуман минтақа ва мамлакат ҳудуди бўйича одамларни жойлаштириш тизимини режали шакллантириш Ўрта Осиё учун айниқса долзарблик касб этади. Бу муаммоларни ҳал этиш инсон  экологиясида иқтисодий, демографик ва ижтимоий-биологик жиҳатлар бирлигини нафақат минтақавий, балки тармоқ даражасида ҳам такомиллаштиришда восита бўлувчи муҳим омилдир.

              Инсоннинг  атроф-муҳит  билан муносабатларидан қатъий назар авлодлар алмашиши,  аҳолининг кўпайиши  жараёнини барқарор ҳолатда сақлаш масалалари доимо муҳим аҳамият касб этади.  Ҳаётнинг бетўхтовлиги икки қарама-қарши оқимнинг ўзаро таъсири билан таъминланади. Бу туғилиш ва ўлиш оқимларидир. Жамият, инсоният  мавжуд бўлиши учун бу икки оқим ўртасида муайян уйғунлик бўлиши керак. Агар туғилиш ўлишга нисбатан узоқ муддат  кам бўлса, инсоният заволга юз тутади. Бу муносабат тескари бўлса, аҳолининг тез кўпайиши жамиятнинг  экологик ва ижтимоий-иқтисодий имкониятлари учун зўриқишни юзага келтиради. Шунинг учун ҳам бу икки оқимни уйғун  ҳолатда сақлаш жамиятнинг энг муҳим вазифаларидан бири бўлиб, уни ҳал этишга жуда катта ижтимоий  куч-қувват сарфланади.     Гарчи одамлар аҳоли ўсишидаги  нисбатан барқарорликка қандай эришилишини, ижтимоий  институтлар структураси ва функцияси, маданий меъёрлар, барча ижтимоий устқурма ва охир оқибатда инсониятнинг  бутун мавжудлиги қай даражада. Ушбу ҳаётий муҳим жараён тақозоси эканлигини доимо идрок қилиша вермайди. Бу талабларнинг ўзи эса инсон ва атроф-муҳит ҳамда ижтимоий муҳитнинг ўзаро таъсиридан келиб чиқувчи шароитлар билан  белгиланади.  Инсоният тарихининг турли  босқичида  бу шароитлар турлича намоён  бўлади. Инсоният ўтмишдан мерос қолган дастлабки экологик мувозанат ҳолатида ҳаётни бошлаган. Лекин жамият тикланиши даврида жамоавий  меҳнат туфайли табиий экологик тизимлар, биологик ва экологик омилларнинг қатъий назоратидан чиқишга муваффақ бўлди. Жумладан, кўпайиш жараёни ҳам,  қуролларни қўллашга ҳам,  одамлар ёки уларнинг яқин аждодлари  табиатдаги бошқа жонзотларга қараганда табиатдан кўпроқ нарса  олишга ўрганишди.  Уша  палладаёқ  инсоний  табиий  муҳитнинг кўнгилсиз таъсиридан ҳимоя қилувчи «ижтимоий қалқон» яратилган эди.  Кейинчалик инсоният табиатнинг кулфат келтирувчи кучларини енга бошлагач, бу қалқон янада мустаҳкамланиб, инсоннинг муҳит  билан муносабатлари  шартлари  ўзгара  борди.  Шунга мувофиқ авлодлар алмашиши, туғилиш ва ўлиш  оқимларидаги мувозанатни сақлаш шартлари ҳам ўзгарди. Бутун тарих давомида туғилишга нисбатан ўлиш жараёнини назорат қилиш  одамлар учун қийин эди. «Ижтимоий  қалқон»мустаҳкамлана борди. Шунга  қарамай у етарли даражада пухта эмасди, гарчи одамлар ҳайвонлар каби ажалга дучор бўлишмасада ўлим осонлик билан юз берарди. Вазият нисбатан яқинда ва жуда тез ўзгарди. Икки аср  илгари  дунёда  ҳеч  қаерда кишиларнинг ўртача умр кечириши 35 йилдан ошмасди. Кўпинча бундан ҳам  паст эди.  Чунончи, ўтган асрнинг охирида  Россияда  бу кўрсаткич 32 йилга тенг эди. Сўнгги 100—150 йил мобайнида ката силжиш юз  бериб кўпгина мамлакатларда, жумладан бизда ҳам муҳитнинг ноқулай омиллари устидан самарали назорат ўрнатилди.  Натижада  ўртача умр 75—80  йилга етди.  Бу силжишни инсоннинг экология устидан жуда катта ғалабаси дейиш мумкин. Тўғри, мавжуд имкониятлар ҳозирча дунёнинг ҳеч қайси жойида тўла амалга оширилгани йўқ. Лекин иқтисодий жиҳатдан ривожланган мамлакатларда атроф-муҳитнинг завол келтирувчи омиллари устидан самарали назорат ўрнатилиши умрни узайтиришда жуда катта силжишларни таъминлайди. Ҳозир тананинг табиий  қариши  билан  боғлиқ  эндоген  омиллар  асосий роль ўйнамоқда. Шунингдек кекса ёшдагиларни  ажалга етакловчи ҳамда  муҳитнинг салбий  таъсирлари аста-секин тўпланиши натижасида келиб чиқадиган ва кексайганда ўзини кўрсатадиган омиллар етакчи  ўрин тутмоқда.    Нима бўлганда ҳам болаликда ва етуклик чоғида ажалга олиб келадиган экзоген омиллар ҳали тўла-тўкис бартараф қилингани йўқ. Айнан уларнинг таъсири Ўрта Осиё ҳудудида ўлим ҳолатлари кўрсаткичига таъсир  кўрсатмоқда. Экзоген  омилларнинг роли жуда ошиқ эканлиги шунда  намоён бўлмоқдаки, бизда ажал келтириб чиқарувчи сабабларнинг эскича кўринишлари сақланиб қолмоқда.  Улар кўпинча нотўғри талқин қилинмоқда.  Бир қатор ёшлардаги ажал  ҳолатларининг нисбатан юқори эканлиги ва ўртача умрнинг камлигини бизда «Тараққиёт хасталиклари», жумладан қон айланиш тизими касалликлари ва хавфли ўсимта касалликлари билан изоҳлашади. Шунинг учун ҳам ажалга олиб келувчи ҳолатлар ва умрни  узайтириш кўрсаткичларини яхшилаш учун  айни мана шу икки гуруҳдаги хасталиклар билан вафот этганлар ҳиссасини ошириш зарурлиги ғалати туюлиши мумкин.  Лекин  бу   ғалатилик  юзаки  қарагандагина  шундайдир. Кишилар ажалдан қочиб қутилишолмайди.  Ҳамма  қандайдир сабабга  кўра вафот этади. Юрак-кон томир хасталиклари, ракдан ўлганлар қанча  кам  бўлса нисбатан  навқиронлик  палласида ажалга  олиб  келадиган юқумли касалликлар;  нафас олиш  ва овқатни  ҳазм қилиш аъзоларининг хасталиклари, жароҳатлар ва бахтсиз  ҳодисалар ва ҳоказо  сабаблар туфайли вафот этиш ҳиссаси  шунча ортади. Вафот  этишнинг  бу асосан  экзоген   билан белгиланувчи  сабабларининг қон айланиш (асосан, эндоген сабаблар) ва Янги ўсимталар (квазиэндоген сабаблар) билан алмашиши ўртача умр кечиришнинг ошишига олиб келади — вафот этиш кам мамлакатлар тажрибаси шундан далолат бериб турибди.   Лекин  шу билан бир қаторда яна бир жараён юз бермоқда. У  ҳам  бўлса  барча  сабабларда  вафот этишнинг ўртача ёши ошмокда. Ҳозир бизда бу жараён унчалик жадал эмас, аксарият сабаблардан вафот этиш ўртача ёши юқори эмас. Бу ҳам ўртача умр ошишига тўсқинлик қилмоқда. Турлича тоифадаги сабаблар борасида ҳам бу ҳаққонийдир. Чунончи, Буюк Британияда нафас олиш  аъзолари касалликлари туфайли вафот этиш  юқоридир. Лекин у  ерда бу сабабли вафот этиш ўртача ёши каттадир. Негаки, кексайиш туфайли танаси заифлашган қарияларгина ундан вафот этишади. Эндоген-экзоген омиллар борасида дастлабкиларнинг устунлиги  сезилади.   Бизда ҳам шу сабабли вафот этиш кўзга ташланади (яъни деярли ҳамма нарса экзоген омиллар таъсири билан белгиланади.)

Шунинг учун ҳам бу  сабабдан вафот этиш ўртача ёши пастдир,яъни ёшроқ пайти вафот этишади. Юрак-қон томир касалликлари борасида  ҳам  вазият  шундай:  муҳит — меҳнат  шароитлари, турмуш,  овқатланиш   ва  ҳоказоларнинг  нисбатан  роли  катта эканлиги шу сабабдан вафот этувчилар  ўртача ёши паст бўлишига олиб келади.   Бу эса, ўз навбатида инсоннинг ўзи яшаётган муҳитга мослашуви муаммоси билан узвий боғликдир.  Демографик омилларнинг соғлом турмуш тарзм ижтимоий-экологик шароитларига таъсири  демографик жараёнлар соғлом турмуш тарзини шакллантиришга жиддий таъсир кўрсатади. Аҳоли саломатлиги, шунингдек унинг яшовчанлиги аҳоли жойлашишининг муҳим кўрсаткичларидан биридир. У янги авлодларни юзага келтиришнинг миқдор ва сифат  жиҳатлари  билан  белгиланади.  Ҳозирги  кунда  янги авлодларнинг саломатлиги  моддий  шароитга камроқ  боғлиқ  бўлиб,   кўпроқ   ота-оналар  саломатлиги,  ижтимоий-экологик, ишлаб   чиқариш-касбий,  руҳий-ижтимоий,  тиббий  ва  бошка омиллар таъсири билан белгиланади.

   Саломатлик   ва  демографик  жараёнлар  ўзаро диалектик боғлиқ бўлиб, бир-бирини тақозо этади. Авлодлар  алмашиши давомида, яъни  аҳолининг қайта  вужудга  келиши  жараёнида туғилиш билан бир қаторда ўлим ҳам жуда муҳим роль ўйнайди.

Ўтмишда туғилиш нисбатан  барқарор эканлигида  ўлим аҳоли сонининг ўзгаришини тартибга солувчи асосий омил эди.   Ҳозирги вақтда фан-техника ютуқлари ва ижтимоий тадбирлардан  фойдаланиб,  ўлимни бироз  камайтиришга  (айниқса жаҳондаги ривожланган мамлакатларда) эришилди. Натижада у ёки бу мамлакатда аҳоли сонининг ўсиши туғилиш онидаги ўзгаришлар билан белгиланмоқда. Ўлим даражаси  ижтимоий-бнологик, иқтисодий,  экологик, маданий омилларнинг ўзаро мураккаб таъсири билан белгиланади.

Лекин  ўлим  кўрсаткичларининг  ўзгариб туришига аҳолининг турмуш  тарзи:  ижтимоий-иқтисодий  ва  экологик  фаровонлик даражаси, маърифий, овқатланиш, турар  жой шароитлари, аҳоли яшайдиган  жойлардаги  санитария ва  гигиена ҳолати ҳамда соғлиқни сақлаш бўйича ижтимоий хизмат турлари қай даражада ривожланганлиги каби жиҳатлар таъсир  кўрсатади.

   Юксак урбанизация  шароитидаги  ҳозирги  турмуш  тарзи ривожланган мамлакатларда кишиларнинг турмуш фаолияти учун энг қулай шароитларни яратиш  ва ўлимни анча қисқартириш, фаол кексаликни узайтириш имконини беради. Умуман олганда бу тамойил ўртача  ривожланган  ва ривожланишдан оркада қолган мамлакатларда   кўзга  ташланади.  Инсониятнинг  эволюцион ривожланишидаги бундай  ўзгаришлар глобал (сайёравий)  ва минтақавий экологик қарама-қаршиликларнинг муайян демографик омилини юзага келтиради.

   А. Рессей XX аср охирига келиб инсоният ҳал қилиши зарур бўлган асосий муаммолардан бири демографик муаммо эканлигини таъкидлаган эди. Унинг уқтиришича, ҳозирги ўсиш суръатлари сақланиб колса,  янги авлодлар аҳоли кўпдан бери яшаб келаётган ерларга ўрнашишига тўғри келади. Чунки истиқомат жойлари чекланган, эҳтимолки, энг тақчил нарсадир. Бу янги хил тақчиллик Ер шаридаги аҳоли яшайдиган жойлар таркалишининг умумий стратегиясини ишлаб  чиқишни тақозо  этади.    Бундай стратегия тупрокдан фойдаланиш масалаларинигина қамраб олмайди. Гап аҳолини жойлаштиришнинг бутунлай янги инфраструктурасини яратиш, яъни майдонларни экстенсив эмас, балки интенсив  ўзлаштириш тўғрисида бораётир.  Келажакда аҳолининг 10 % дан ками саноати ривожланган мамлакатларда туғилади. Бинобарин, муаммо аҳолининг ўсиш суръатлари юқори бўлган кам ривожланган мамлакатларга тегишлидир.

   Аҳоли ўсиши демографик муаммосининг бошқа жиҳати  ҳам бор:  ишга яроқли аҳоли учун 1  миллиарддан кўпроқ иш  ўрни топиш керак. Олимнинг таъкидлашича,  бу муаммоларни  мамлакатлар ҳамкорлигининг янгича муносабатлари йўлга қўйилгандагина ҳал  этиш  мумкин. Маданиятимиз  ривожланишининг ҳозирги ҳалокатли йўналиши  унинг икки  асосий  нотабиий хусусияти туфайли содир бўлмоқда. Бу— одамлар сонининг тўхтовсиз ошиб бориши ва айни вақтда аҳоли жон бошига ҳисоблаганда табиий заҳиралардан фойдаланишнинг тўхтовсиз ўсиб боришидан иборатдир. Бу икки асосий белгининг уйғунлиги сабабли инсон зоти табиий жараёнлар оқимига мослаша олмаяпти.  Мелица Даниель ва Петер Хериостлар аҳолининг тарқалиши ва экологик муаммоларнинг ўзаро боғлиқлигини кўздан кечирар экан, бу  муаммоларнинг беш жиҳатини  ажратиб кўрсатади:

    1. Тикланмайдиган табиий ресурсларнинг тугаши.

   2. Ер шаридаги тупроқ, сув, ўрмон каби табиий ресурсларнинг уларга инсон кўрсатган таъсир натижасида тикланиш қувватининг заифлашуви.

  3 Атроф-муҳитнинг ифлосланиши. Одатда бу муаммо ўсиб бораётган истеъмол эҳтиёжлари ва индустрлаштириш даражасининг ортиши билан боғлиқ равишда караб чиқилади. Айни вақтда атроф-муҳитнинг интенсив ифлосланиш даражаси аҳоли зичлигининг ортиши билан чамбарчас боғликдир. Қатта шаҳарларда сув ва  ҳавонинг   ифлосланиш  даражаси  кўп  ҳолларда  ҳозироқ саломатлик учун хавфлидир.

   4. Аҳолининг ортиқча кўпайиб кетиши, яъни аҳоли зичлигининг бирмунча юкори даражага етиши; баъзи олимларнинг таъкидлашича, бу нарса кишиларнинг феъл-атворида меҳрсизлик, тажовузкорлик каби салбий  ҳолатларни келтириб чиқаради.

  5. Аҳоли  сони  ўсишининг  аҳоли  турмуш  даражасининг пасайишига таъсири. АҚШда «экологик ҳаракат» юзага  келиши муносабати билан бу  назария оммалашиб  кетди ва у  ҳозирги пайтда ривожланган мамлакатларда аҳолининг жойлашиши масалалари муҳокама қилинаётганида диққат марказида турибди. Бу муаллифлар экологик ривожланишнинг демографик муаммоларини жаҳон миқёсида бундай тарзда  қараб  чиқишлари бежиз эмас. Бизнинг  асримизда  соғлиқни сақлаш  ва тиббиётда катта  ютуқларга  эришилганлиги  туфайли  ўлим даражасида жиддий ўзгаришлар рўй берди. Ўлим даражаси йилига 20—45 % ва ундан  кўпроқ  пасайди. Бу асосан кўплаб ташқи сабаблар (бронхит,  зотилжам  ва нафас олиш йўллари хасталикларининг оқибатлари)ни бартараф этиш натижасидир. 

Европа мамлакатлари ўлим даражасини шунча пасайтиришлари учун XIX асрнинг тўртдан уч чораги зарур бўлганди. Қўпгина ривожланаётган  мамлакатлар  XX асрнинг  иккинчи  ярмида тахминан  20  йил  ичида шундай  натижага эришдилар.  Аҳоли саломатлигидаги  туб  ўзгаришлар  ва демографик  силжишлар ҳакида кейинги чорак аср давомида ўртача умр кўриш кўрсаткичлари ошганлиги далолат бериб турибди.

Информация о работе Геодемография магистрлик даражасини олиш учун