Геодемография магистрлик даражасини олиш учун

Автор: Пользователь скрыл имя, 13 Марта 2012 в 19:05, курсовая работа

Описание работы

Республикамиз Президенти Ислом Каримов ўз нутқлари, асарларида экологик муаммоларнинг долзарблигини таъкидлаб ўтганлар. Жумладан “Ўзбекистон ХХI аср бўсағасида; хавфсизликка тахдид, барқарорлик шартлари ва тараққиёт кафолатлари”(Тошкент, ”Ўзбекистон”, 1997 йил) асарининг I-боби “Хавфсизликка тахдид”, деб номланиб, унда Президентимиз экологик муаммолар масаласига кенг эътибор берганлар.

Содержание

бет
Кириш.............................................................................................................3 - 7

I. боб. Ижтимоий экологиянинг илмий-назарий масалалари.

1.1Экологик муаммоларни географик жиҳатдан ўрганиш ……………..........8-15
1.2Ижтимоий экологик муаммолар ва уларни вужудга келтирувчи омиллар .............................................................................................16 - 18

II. боб. Тошкент вилоятида аҳоли жойлашиши ҳусусиятлари ва ижтимоий экологик муаммолари.

2.1Тошкент вилоятида аҳоли жойлашиши ва унинг ҳусусиятлари .........................................................................19 - 26
2.2 Тошкент вилоятидаги ижтимоий экологик вазият ва уни аҳоли саломатлигига таъсири.............................................................................. 27 - 43
2.3 Тошкент вилоятидаги ижтимоий экологик муаммолар ..........................................................................................................................44 - 56

III. боб. Тошкент вилоятидаги ижтимоий экологик муаммоларни олдини олиш ва яхшилаш масалалари.

3.1 Тошкент вилоятидаги ижтимоий экологик ва аҳоли жойлашишдаги муаммоларни биргаликда урганишнинг аҳамияти.........................57 - 82
3.2 Ижтимоий экологик муаммоларни олдини олиш чора тадбирлари ва
келажак истиқболлари............................................................................83 - 95
Хулоса....................................................................................................96-97
Фойдаланилган адабиётлар...............................................................98-99
Илова .......................................

Работа содержит 1 файл

Социалнье экологическая проблемы города ташкент.doc

— 1.73 Мб (Скачать)

Бироқ, атроф-муҳитнинг ушбу бирикмалар билан ифлосланиши мониторингининг мураккаблиги тадқиқотларнинг ўзи жуда қимматлилигида. Бундан ташқари, уларни барча муҳитда: атмосфера, сув, озиқ-овқат маҳсулотларида аниқлаш услубиятларни ишлаб чиқиш бўйича ишлар якунланмаган.

Аҳолининг    2004  йили  даволаш-профилактика муассасаларига тиббий ёрдам сўраб қилган мурожаатларига  оид маълумотларнинг  умумий  касалланиш  таркиби  таҳлили  шуни  кўрсатдики,  қон касалликлари  ва қон  ишлаб  чиқарадиган  органларнинг касалликка чалиниши  (мазкур  тоифадаги касалликлар потологияси улуши Қорақалпоғистон Ўзбекистон бўйича 23,7 фоизгача етади) мамлакатда ва кўпчилик,  Тошкент  шаҳри,  Тошкент  ва  Хоразм  вилояти   ҳудудларда  биринчи  ўринда туради. Тошкент шаҳрида  (2003  йилда  22,4 фоиз, 2004 йилда 20 фоиз) ва Тошкент вилоятида  (2003 йилда  21,8  фоиз,  2004  йилда  22,1  фоиз)  нафас органлар  касалликлари биринчи  ўринда  туради.  Таъкидлаш  керакки, сўнгги  йилларда  Тошкент  шаҳрида  тери  ва  тери ости  тўқималарининг  касалланиши  миқдор жиҳатдан учинчи ўринга чиқди.

Онкологик  касалликлар  алоҳида  ўрин  тутади. Ўзбекистон бўйича онкологик касалликлар орасида ошқозон раки биринчи ўринда туради. Кўкрак бези раки, ичак раки, ўпка раки, тери раки эса кейинги ўринларда.  Айрим  нозологик  касалликларнинг тарқалиш даражаси пасаймаётган бўлсада, сўнгги йилларда  умумий  касалланиш  даражаси  бутун мамлакат бўйича ҳам муайян ҳудудлар бўйича ҳам камайиши  кўзга  ташланмоқда.  Хусусан,  умумий касалланиш даражаси мамлакат бўйича 2004 йилда 2003 йилдагига нисбатан 9,9 фоизни ташкил этди. Касалликларнинг тарқалиш даражасининг 10 фоиздан  ҳам  кўпроқ  пасайиши Тошкент шаҳрида (22 фоиз), Тошкент вилоятида  (17  фоиз) қайд этилди

 

 

 

 

 

 

2.3 Тошкент вилоятидаги ижтимоий экологик муаммолари.

Мустақилликка эришгач, Ўзбекистон табиий ресурсларнинг нобарқарор бошқаруви билан боғлиқ мураккаб экологик муаммолар, шунингдек, коммунал, саноат манбалари ва суғориладиган майдонлардан қайтган оқава сувлар натижасида вужудга келган юқори ифлосланиш даражасини мерос қилиб олди. Бу эса қишлоқ хўжалиги, энергетика ва саноат тармоқларидаги жиддий тузилмавий муаммолар туфайли рўй берди ҳамда мамлакат атроф-муҳити ва табиий ресурсларини бошқариш соҳасидаги кўплаб жиддий муаммоларнинг илк сабабчиси бўлиб қолмоқда.

Ҳозирги даврга келиб, экологик нобарқарорлик ўчоқлари деярли барча вилоятларда мавжуд. Юқори экологик нобарқарорлик, асосан локал тусга эга. Қорақалпоғистон Республикаси, Хоразм, Фарғона, Навоий ва Тошкент вилоятлари энг нохуш ҳудудлар ҳисобланади. Атроф-муҳит муаммолари орасида Ўзбекистон ҳудудлари учун қуйидагилар катта аҳамиятга эга:

   атмосфера ҳавосининг ифлосланиши;

   сув ресурсларининг ифлосланиши ва чучук сув етишмаслиги;

   аҳолининг тоза ичимлик суви билан етарлича таъминланмаганлиги;

   тупроқ шўрланиши ва таназзулга учраши;

   қаттиқ чиқиндилар шу жумладан, заҳарли саноат чиқиндиларининг тўпланиши;

   озиқ- овқат маҳсулотлари ифлосланиши;

                     турлар хилма - хиллиги мажмуаларининг био­логик маҳсулдорлигининг пасайиши ва қисқариши.

Атмосфера ҳавонинг ифлосланиши ва озон қатламининг бузилиши. Озонни емирувчи моддалар.

Атмосферанинг юқори қатламларидаги қисқа тўлқинли ультрабинафша нурланишдан биологик ҳаётни ҳимоя қилувчи экран вазифасини ўтовчи озон қатламининг бузилиши, атмосфера таркибининг антропоген ўзгаришлари билан  боғлиқ.

«Ўзгидромет» маркази 1994 йилдан бошлаб, Тошкент шаҳридаги метеостанцияда озоннинг умумий таркибини (ОУС) доимий ўлчаб бормоқда. Ўлчовлар, Гушин конструкциясидаги М-124 озонометри ёрдамида сутканинг ёруғ вақтида 7 марта олиб борилади.

Кўп  йиллик кузатувларнинг кўрсатишича,  назорат қилинадиган ҳудуд устидаги озон қатламининг катталиги 303-397 Добсон бирлиги оралиғида ўзгаради, бундай ўзгаришлар тропосферадаги озоннинг умумий таркибининг кўп йиллик вариацияла-ри билан изоҳланади. Кузатувларнинг натижалари кўрсатишича, Тошкент устида озон қатламининг камайиши кузатилмаяпти. 1994-2007 йиллар даврида Тошкент шаҳри устидаги озоннинг умумий таркиби 1-расмда кўрсатилган.

Манба: Ўзбекистон Республикаси Табиатни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси  2008 йил маълумоти

 

Қорақалпоғистон Республикаси ва Хоразм вилоятида саноат паст даражада ривожланганлиги билан тавсифланади. Уларда табиий манбалар: Орол денгизининг қуриган қисми, чўл ва яримчўл зоналари ҳисобига атмосферанинг юқори даражада чанг билан ифлосланиши кузатилади. Нукус ва Урганч шаҳарларининг саноат марказларида автотранспорт, қурилиш саноати ва озиқ - овқат саноати корхоналари ташламалари атмос­фера ер усти қатламининг ҳолатини шакллантиради. Ўзбекистоннинг Тошкент, Фарғона, Қашқадарё вилоятларида саноат энг кўп ривожланган.

Турғун манбалардан атмосфера ҳавосига 150 дан ортиқ ифлослантирувчи моддалар ташланади. Булар ташламаларнинг асосий қисмини ташкил қилувчи қаттиқ моддалар (жумладан, оғир металлар, ванадий беш оксиди, бенз(а)пирен, олтингугурт диоксиди ва озон, метилмеркаптан, фосфорли ангидрид, мишьяк ва бошқа) ўзига хос юқори токсик зарарли моддалар ташламаларидир.

Сўнгги йигирма йилда (1987-2007 йиллар) турғун манбалар зарарли моддалари (1,3 дан 0,6 млн. т гача) камайиш тенденцияси кузатилмоқда. Мазкур кўрсаткичларга республиканинг Олмалиқ (ОКМК), Бекобод («Ўзметкомбинат» АИЧБ), шаҳарларидаги энг йирик корхоналарида ҳукуматнинг 1999 йил 20 октябрдаги 469-сонли «1999-2005 йилларда Ўзбекистон Республикасида атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ҳаракатлар дастури тўғрисида»ги Қарорига мувофиқ, муайян цех ва ишлаб чиқаришларда чанг ва газ ушлаб қолиш ва тозалаш тизимларининг қурилиши ва қайта таъмирланиши ҳисобига атмосферага зарарли ташламаларни қисқартириш бўйича чора-тадбирларнинг амалга оширилиши натижасида эришилди. Юқорида қайд этилган қарорга мувофиқ:

-              «Охангарон тоғ-металлургия комбинати» (ОТМК) ОАЖда кислород - барботаж эритиш жорий қилинди, натижада ифлослантирувчи моддаларнинг ташланиши 119,033 минг т га қисқариши мўлжалланган;

              «Ўзметкомбинат» АИЧБда электр дуга печларида чангни ушлаб қолиш ва тозалаш тизимлари қайта таъмирланди. Пўлатни комплекс қайта ишлаш агрегати билан бирга янги электр- пўлат эритиш печи ишга туширилди. Натижада иф-лослантирувчи моддаларнинг ташланиши 900 т дан ортиқ камайтирилди;.

«2007-2011 йилларда Ўзбекистон Республикаси-да атроф-муҳитни муҳофаза қилиш бўйича ҳаракатлар дастури» лойиҳасида Янги Ангрен ИЭСда электр фильтрларини модернизациялаш ҳисобига иссиқлик электр станциялари ташламаларидан ҳавонинг ифлосланишини камайтириш бўйича, «Аммофос» ОАЖ-да олтингугурт ва экстракцион фосфор кислоталари ишлаб чиқариш цехларини қайта таъмирлаш бўйича чора-тадбирларни амалга ошириш мўлжалланган.

Ифлослантирувчи моддалар ялпи ташламалари умумий ҳажмида энергетика, нефть-газ ва металлур­гия тармоқларига асосий улуш тўғри келади.

Олтингугурт диоксиди ташламаларининг манбалари Тошкент вилоятида жойлашган иссиқлиқ-энергетика корхоналари - ИЭС ва ИЭМлар, қозонхоналар, металл ишлаб чиқарувчилар, нефт ва газ ишлаб чиқарувчи корхоналар ҳисобланади. Фақатгина республика энергетикаси томонидан 2006 йилда 65,554 минг т ол-тингугурт диоксиди ташланган, бу тармоқ бўйича 58,8%, республика бўйича 30,7%ни ташкил қилади. Бу шу билан боғлиқки, энергетика объектларида қўлланиладиган газ ва мазут таркиби юқори олтингугуртли, ишлатиладиган кўмирда эса, олтингугур-тнинг умумий таркиби 1,8% даражададир.

Аммиак кимё саноатининг асосий ифлослан тирувчиларидан ҳисобланади. Тармоқ бўйича умумий ташламаларда аммиак улуши 14,4% ни ташкил қилади. 1999-2007 йилларда атмосферага аммиакнинг ташланиши миқдори 24,5 фоизга камайганлигига қарамай, Ангрен, Чирчиқ ва Олмалиқ шаҳарларида жойлашган кимё саноатининг асосий корхоналарида ишлаб чиқариш технологиялари замонавий талабларга жавоб бермайди, уларни модернизациялаш ёки алмаштириш зарур. Ўзбекистон Республикаси бўйича 1999 - 2007 йил-ларда атмосферага аммиак ташланиши динамикаси 2- расмда кўрсатилган.

Бироқ, азот оксидлари барча ташламаларининг республика бўйича 57,9% ва 26,7% энергетика тармоғи улушига тўғри келади. Йирик ИЭС ва ИЭМларда асосий қувватларда 25 йилдан ортиқ вақтдан бери ишламоқда, ёқилғидан фойдаланиш самара-дорлиги 33-35%ни ташкил қилади. Ёқилғидан фойдаланишнинг паст самарадорлиги атмосферага ортиқча ташламалар ташланишига олиб келади, бу мазкур объектлар жойлашган аҳоли яшаш пунктлари ва шаҳарларда (Тошкент, Ангрен,  Чирчиқ ) атмос­фера ҳавосининг ифлосланиши даражасига таъсир кўрсатади.

Чанг - қаттиқ зарралар демакдир, уларнинг дисперс ва компонент таркиби унинг (табиий ёки антро-поген) келиб чиқишига боғлиқ. Улар таркибига ми­нерал тузлар, металл оксидлари ва органик бирикма­асосий ҳажмлари соҳилбўйи полосасининг 300 км оралиғида рўй беради. Жанубий Оролбўйида тупроққа тушадиган чанг миқдори суғориладиган ерларга қараганда, ўн баравар кўпроқдир.

Тошкент вилоятида «Ўзбекэнерго» давлат акциядорлик компанияси, «Ўзқурилишматериаллари» АК, «Ўзпахтасаноат» уюшмаси корхоналари саноат чанги ташламаларининг асосий манбалари ҳисобланади. Асосан цемент ишлаб чиқариши ва кўмир ёқиладиган ИЭСлар жойлашган шаҳарларда чанг ташланмаларининг янада юқори со-лиштирма кўрсаткичлари кузатилади. Саноат марказлари атрофида чўкадиган чангда турли минерал моддалар, металлар оксидлари, силикатлар, қурум, фторидлар, мишьяк оксидлари, сурьма, селен учрайди. Йирик саноат шаҳарларидаги чанг таркибида ўзига хос қоришмалар орасида кадмий, мис, қўрғошин, ни­кель, рух, марганец каби металлар аниқланади..

«Ўзгидромет»га тегишли ҳудудда ҳозирги вақтда 33 шаҳар ва аҳоли яшаш пунктларида 60 та турғун (стационар) постда атмосфера ҳавоси ифлосланишини кузатиш ишлари олиб борилмоқда. Шундан 24 шаҳарда турғун кузатувлар, қолганида эса, эпизодик кузатувлар олиб борилмоқда. 15 та газ, 5 та оғир ме­талл ва бенз (а)пирен моддалари назорат қилинади.

Республика шаҳарлари бўйича атмосфера ҳавоси ифлосланиш даражасининг 19 йиллик (1988­2007 йиллар) таҳлили кўрсатишича:

Ўзбекистон Республикаси барча аҳоли яшаш пунктларида олтингугурт диоксиди ва углерод окси-дининг ўртача таркиби, ўртача суткалик рухсат этилган чегаравий улушдан (РЭЧУўс) ошмайди. Сўнгги йилларда Олмалиқ шаҳрида олтингугурт диоксидининг ошган концентрациялари пасайди ва 2007 йилда олтингугурт диоксиди таркиби РЭЧУўсдан ошмади;

Сўнгги беш йилда, Олмалиқ шаҳрида чанг билан ифлосланиш даражаси РЭЧУўсдан паст бўлди, Тошкент шаҳрида ифлосланиш даражаси пасайиши тамойили кўзга ташланмоқда;

-              Тошкент шаҳарида атмосферанинг азот диоксиди билан ифлосланиши бутун қайд этилган давр мобайнида санитар меъёрларидан ортиқ бўлди. Чирчиқ шаҳрида азот диоксиди таркиби ошганлиги, Олмалиқ шаҳрида эса, у РЭЧУўсдан паст бўлганлиги кузатилмоқда;

- қатор шаҳарларда (Навоий, Ангрен, Чирчиқ, ) фенол, (Олмалиқ, Ангрен, Бекобод) аммиак таркиби юқорилиги кўзга ташланмоқда.

Шаҳарлардаги атмосфера ҳавосининг сифати ат­мосфера ифлосланишининг комплекс индекси билан баҳоланади. Градацияга тегишли равишда республиканинг Ангрен, шаҳрида 2007 йилда атмосфера ҳавоси ифлосланишининг даражаси юқори деб тавсифланади.

Юқорида келтирилган маълумотлардан кўриниб турибдики, республиканинг бутун ҳудуди бўйича 90-йиллар бошларига нисбатан ифлосланиш даражаси кескин пасайди, бу ишлаб чиқаришнинг таназзули ва атмосферага ифлослантирувчи моддалар ташланишининг камайиши билан боғлиқ. Таъкидлаш жоизки, кўплаб шаҳарларда сўнгги 5 йил давомида атмосфера ҳавоси сифатининг барқарорлашиши ва яхшиланиши тамойили сақланиб қолмоқда.

Тошкент шаҳри ва Тошкент вилоятининг айрим сув оқимлари кучли ифлосланган.

Оҳангарон дарёси сувининг сифати тоғлардан тушишда 1994 йилдан бери II-тоза сувлар тоифасига киради, фақат 2003 йилда ўрта меъёр ифлосланган сувларгача ёмонлашди. Оҳангарон дарёси бошланишидаги сув ифлосланиши индекси кузатилган давр мобайнида III - ўрта меъёр ифлосланган сувлар тоифа доирасида сақланди.

Чирчиқ дарёси сувининг ифлосланиш индекси:

1995 йилдан бери Ғазалкент шаҳри атрофида - II-тоза сувлар тоифасига, Чирчиқ шаҳри чегарасида 1994 йилгача - III ва IV тоифаларга (ўрта меъёр ифлослан-ган ва ифлосланган сувлар), 1994 йилдан кейин эса II тоифага ва муайян йилларда III тоифага, дарё этагида эса қатор кузатувлар давомида - III тоифага хос бўлган.

Йирик саноат корхоналари жойлашган ерларда оқим суви сифатининг локал ёмонлашуви кузатилади. 1988 йилда Тошкент ва Фарғона саноат туманларидаги ер ости сувлари энг ифлосланган ҳисобланарди.

Кўп йиллар давомида Тошкент вилоятида Чирчиқ дарёси ўртача оқимида сув олинишида ер ости сувлари ифлосланишининг юқори даражаси қайд қилинган . «Электркимёсаноат» ИЧБ, Ўзбекистон қийин эрийдиган иссиққа чидамли металлар комбинати (ЎҚЭИЧМК), норуда материаллари карьерлари ва бошқалар ифлосланиш объектлари бўлган.

Оҳангарон дарёси ҳавзасида ер ости сувлари минераллашуви, қаттиқлиги, таркибидаги кадмий  ва селен миқдори бўйича белгиланган салбий таъсир чегарасидан ортиши кузатилган.

Тошкент вилояти бўйича ер ости сувлари Чирчиқ ва Оҳангарон дарёлари ҳудудларида (Чирчиқ, Тошкент, Янгийўл, Ангрен, Олмалиқ шаҳарларида) жамланган саноат объектлари, шунингдек иккала дарё оралиғидаги худудларининг пастки қисмида жойлашган кўп сонли агросаноат, коммунал ва бошқа объектлар таъсирида ифлосланганди.

Чирчиқ манбаси чегарасида ер ости сувларининг нефть маҳсулотлари билан ифлосланиши локал участкаларда кўринади, ифлосланиш даражаси ўзгарди (Қўйлиқ, Пахтачи нефть базалари, темир йўл участкалари, ЁММ алоҳида ом­борлари,   автоювиш жойлари, ЁҚШ, Чкалов номли Тошкент авиация ишлаб чиқариш бирлашмаси, ТТЗ, Тошметрополитен ДАЖлари ва бошқалар).

Оҳангарон манбаси бўйича « Кўмир » АЖ қолдиқ тупроқлари ва чиқиндиларни сақлаш майдонлари жойлашган Тешик-Тошдан Қондир створигача бўлган участкада ер ости сувлари минераллашуви ўзгарган.

Информация о работе Геодемография магистрлик даражасини олиш учун