Автор: Пользователь скрыл имя, 13 Марта 2012 в 19:05, курсовая работа
Республикамиз Президенти Ислом Каримов ўз нутқлари, асарларида экологик муаммоларнинг долзарблигини таъкидлаб ўтганлар. Жумладан “Ўзбекистон ХХI аср бўсағасида; хавфсизликка тахдид, барқарорлик шартлари ва тараққиёт кафолатлари”(Тошкент, ”Ўзбекистон”, 1997 йил) асарининг I-боби “Хавфсизликка тахдид”, деб номланиб, унда Президентимиз экологик муаммолар масаласига кенг эътибор берганлар.
бет
Кириш.............................................................................................................3 - 7
I. боб. Ижтимоий экологиянинг илмий-назарий масалалари.
1.1Экологик муаммоларни географик жиҳатдан ўрганиш ……………..........8-15
1.2Ижтимоий экологик муаммолар ва уларни вужудга келтирувчи омиллар .............................................................................................16 - 18
II. боб. Тошкент вилоятида аҳоли жойлашиши ҳусусиятлари ва ижтимоий экологик муаммолари.
2.1Тошкент вилоятида аҳоли жойлашиши ва унинг ҳусусиятлари .........................................................................19 - 26
2.2 Тошкент вилоятидаги ижтимоий экологик вазият ва уни аҳоли саломатлигига таъсири.............................................................................. 27 - 43
2.3 Тошкент вилоятидаги ижтимоий экологик муаммолар ..........................................................................................................................44 - 56
III. боб. Тошкент вилоятидаги ижтимоий экологик муаммоларни олдини олиш ва яхшилаш масалалари.
3.1 Тошкент вилоятидаги ижтимоий экологик ва аҳоли жойлашишдаги муаммоларни биргаликда урганишнинг аҳамияти.........................57 - 82
3.2 Ижтимоий экологик муаммоларни олдини олиш чора тадбирлари ва
келажак истиқболлари............................................................................83 - 95
Хулоса....................................................................................................96-97
Фойдаланилган адабиётлар...............................................................98-99
Илова .......................................
Иқлим-жўғрофий шароитлар билан боғлиқ бўлган суст ўз-ўзини тозалаш атмосферага чиқиб турадиган заҳарли бирикмалар кўрсатадиган салбий таъсирни кучайтиради.
Юқорида таъкидланганидек, мураккаб экологик вазият сув бойликлари ғоят танқислашганда (улар саноат чиқиндилари билан анча ифлосланди), тупрок унумдорлигининг пасайиши ва унинг оқибатида қишлоқ хўжалиги маҳсулдорлиги камайишида, ҳаво ҳавзаси булғанишининг ошиб кетгани ва аҳолининг касалланиши юқорилигида намоён бўлади. Бу республиканинг минтақавий хусусиятлари — воҳаларда ишлаб чиқаришнинг юқори даражада ғужланиши, атмосфера булғанишининг ошиб кетган метеорология имкониятлари, қишлоқ хўжалик ҳудудларининг сув ва шамолдан емирилишига, қайта шўрланишга учраши, қишлоқ хўжалигининг жадал кимёлаштирилиши билан ҳам мураккаблашади.
Бундай шароитларда ижтимоий-экологик сиёсат нуқул мода физикавий ва кимёвий ҳаракатининг биологиягача бўлган қонуниятларидан фойдаланишдан биофизика ва биокимё қонуниятларидан кенг фойдаланиш, ишлаб чиқаришнинг биологик услубларини ривожлантириш ва такомиллаштиришга ўтиш методологияси қонун-қоидаларини эгаллаб олиши керак. Ишлаб чиқаришни кимёлаштиришдан биологиялаштиришга, модда ҳаракати биологик шакллари хусусиятлари ва қонуниятларидан фаол фойдаланишга ўтишни ҳамда техника соҳасига биологик системаларнп қўшишни амалга ошириш лозим.
Қейинги йилларда Ўрта Осиёда ўсимликларни ҳимоя қилишнинг хавфсиз услуб ва усулларини жорий этишга, кимёвий воситаларни қўллаш, сақлаш ва ташишда тартиб ўрнатигцга ката эътибор берилмоқда. Ўсимликларни зараркунандалар ва касалликлардан ҳимоя^ қилишнинг биологик усуллари биринчи ўринга чикмоқда. Агар 1980 йилда Ўзбекистонда бу усул 1418 минг
га майдонда қўлланилган бўлса, 1990 йилда бу микдор 2,9 минг гектарга етди. 1990 йилда энтомофагларнинг 5 тури, фитофагнинг бир турини кўпайтириш ва кўллаш, шунингдек микробиологик дориларни қўллаш ўзлаштирилди. Трихограмма, шунингдек микробиологик дорилар каби самарали энтомофаглар муваффақиятли кўлланилмоқда.
Ўзбекистон Республикасининг кўпгина хўжаликлари бу борада катта тажриба орттирдилар. Мазкур тажриба курашнинг уйғунлашган тизимини, биринчи навбатда биоусулларни қўллаб чигит ниҳолларини кемирувчи зараркунандалардан заҳарли кимёвий моддаларни энг кам сарфлаб, тўла ҳимоя қилиш мумкинлигини, бинобарин, аҳоли саломатлигини анча яхшилашга ёрдам беришини кўрсатди.
Атроф-муҳит булғанишини пасайтириш ишида юқори заҳарли дориларни кам заҳарликлари билан алмаштириш, ерда ҳаракат қиладиган трактор аппаратларини кенг қўллаш, кимёвий воситаларни тўғри сақлаш ва ташиш муҳим роль ўйнайди. Бу йўналишда кейинги йилларда муайян ютуқларга эришилди.
Ҳозирги замон Ўрта Осиё қишлоқ кишисининг турмуш тарзи экологияга бир томонлама технократик ёндошиш таъсирида ўзгарган табиат билан бевосита боғликдир ва соғлом турмуш тарзининг шаклланиши кўп жиҳатдан илмий асосланган ижтимоий экологик сиёсатга боғлиқдир. Минтақа иқлими ва жўғрофий шароитларининг ўзига хос хусусиятлари инсон организмига кимёвий булғовчилар таъсирини янада қўпроқ оширади: далаларга ишлов бериш чанглатиш йўли билан амалга оширилади, реепублика пахта далаларининг 35 фоизида ҳали ҳам шу усул кўлланилади. Агар янги омиллар микдори ва уларнинг уйғунлашиб бирикуви шу қадар тез ўсиши ҳисобга олинадиган бўлса,
у ҳолда биологик омилларни баҳолашнинг ҳозирда мавжуд биронта тизими ҳам ахборотнинг бутун оқимини на қабул қила олади ва на ишлаб чиқа олади.
Бундан энг ,муҳим нафақат илмий-амалий, балки ижтимоий фалсафий вазифа — инсон ҳаёти физик-кимёвий шароитлари ўзгаришининг биологик самарасини ҳар томонлама таҳлил қилиш вазифаси келиб чиқади. Бундай таҳлил организмда патологик ўзгаришлар (аллергия, мутация, шишлар, камқонлик, ҳомила ривожланишининг бузилиши)ни чақирадиган зарарли таъсирлар олдини олиш зарур. саломатлик асосий жиҳатга айланади. Инсон экологиясини методологик таҳлил қилиш Ўрта Осиё минтақаси шароитларида инсон ва табиатнинг ўзаро муносабатларида қарор топган объектив шароитлар ва субъектив омилларнинг диалектик ўзаро боғлиқлиги ҳамда бир-бирини тақозо этишини кўрсатди. Минтақада қарор топган объектив шарт-шароитлар негизида пайдо бўлган ижтимоий-экологик муаммолар кўп жиҳатдан субъектив омилдан етарли фойдаланмаслик оқибатидир. Вазирликлар ва маҳкамалар, корхона ва ташкилотлар раҳбарларининг атроф-муҳит муҳофазасига, экологияга зид равишда ёндошишлари бунинг исботидир. Ижтимоий-экологик масалаларга доир тадбир ва карорларнинг анчагина қисми бажарилмай қолиб кетди. Ҳокимиятнинг маҳаллий органлари бу муаммоларга етарли эътибор бермади. Табиатни муҳофазалаш тадбирлари режаси муттасил бажарилмай келди, бу мақсадлар учун ажратилган катта-катта маблағлардан тўла фойдаланилмади. 1990 йил бошларида Ўзбекистонда зарарли чиқитлар чиқариб ташланишини камайтириш бўйича режалаштирилган 1400 тадбирдан атиги 800 таси бажарилган.
Бу масалалар бўйича турли муассасалар фаолиятини бошқариш ва мувофиқлаштиришни қайта қуриш масалалари охиригача ҳал этилмаган. Кам чиқитли ва чиқитсиз технологиялар, хом ашёдан мажмуий фойдаланиш ва ишлаб чиқариш чиқиндиларини фойдали суратда ишлатиш, зарарли моддалар ва бирикмаларни тутиб олувчи юқори самарали усулларни яратиш муаммолари секин ҳал этилмоқда. Минтақада йилдан-йилга экологик вазият ёмонлашишига қарамасдан, табиатни муҳофаза қилишга капитал маблағлар ажратиш муаммоси ҳал этилмай қолмоқда.
Табиатни муҳофазалаш умумдавлат тизимига фан зарар даражада таркибий қисм сифатида қўшилмади. Ваҳоланки, фаннинг иштирокисиз кенг маънодаги ижтимоий-экологик сиёсатни ишлаб чиқиш мумкин эмас. Лойиҳалар, қарорлар, режаларни экспертиза қилишга одамлар камдан-кам жалб қилинди.Уларнинг фикрлари агар маҳкамаларнииг манфаатларига зид келиб қолса, рад этилар, кўпинча эса таъқиб остига олинар эди. Республика режалаштириш органлари, вазирликлар ва маҳкамалар минтақада ташкил топган экологик бўҳрон вазиятини ҳисобга олмай саноат объектларини лойиҳалаштирар ва жойлаштираверар эдилар. Уларни қураётганда зарур тозалаш иншоотлари кўзда тутилмас эди. Минтақада сўнгги йилларда қарор топган объектив шарт-шароитлар ва субъектив омиллар ижтимоий-экологик вазиятга салбий таъсир кўрсатмоқда. Табиатни муҳофаза қилиш ишларини яхшилаш учун хўжалик раҳбарлари руҳиятида чуқур ўрнашиб қолган масалага бир томонлама, тор амалиётчилик тарзида ёндашишни бартараф этиш
айниқса муҳимдир.
Республикамиз эришган мустақиллик ва суверенитетнинг жуда катта афзалликларидан бири фан-техника тараққиёти ютуқлари дан экология муаммоларини ҳал этиш билан узвий боғлаш йўлида фойдаланиш, минтақа табиатини муҳофазалаш аҳволини назорат қилишнинг барча шаклларини сафарбар этишдир. Табиат муҳити аҳволи ва уни булғаш манбалари устидан давлат назорати таъсирчанлигини ошириш, бу хизматнинг автоматлашган асбоблар ва ускуналар билан техникавий жиҳозланишини яхшилаш даркор. Бу ишда жамоат ташкилотлари ва аҳоли иштирокинйнг шакл ва усулларини кенгайтириш лозим.
Ҳудудда вужудга келган вазият минтақада ишлаб чиқарувчи кучларни ривожлантириш ва жойлаштириш соҳасида илмий асосланган ижтимоий-экологик сиёсатни амалга оширишни талаб этади. Ўсиб бораётган шаҳарлар, шаҳарчалар ва қишлоқ районлари марказлари бойликлари ва имкониятларидан самарали фойдаланиш мақсадида ана шу аҳоли истиқомат қиладиган жойларни мажмуий ривожлантириш тадбирларини кўзда тутиш мақсадга мувофиқдир. Уларда ишлаб чиқариш объектларини жойлаштириш маданият, маориф, соғлиқни сақлаш, дам олиш зоналари, аҳолига маиший хизмат кўрсатиш муассасалари ва ташкилотлари мажмуини барпо этиш билан биргаликда амалга оширилиши лозим. Ана шунда бу жойларда истиқомат қилувчилар учун меҳнат қилиш, яшаш ва маиший турмуш борасида энг қулай
шароитлар яратилган бўлади. Ишлаб чиқаришни ҳудудий ташкил этиш ва одамлар учун ҳаёт шароитлари яратишнинг бундай йўналиши саноатнинг йирик шаҳарларида ғужлашувини жиловлаб турадики, бу табиатни янада самаралироқ муҳофаза қилиш учун шароитлар яратади.
Экологик оқибатларни ҳисобга олиш саноатни жойлаштиришни такомиллаштиришнинг шарт бўлган омилидир. Минтақада барқ уриб ривржланаётган кимё саноати, рангли металлургия, қурилиш материаллари ишлаб чиқариш каби тармоқларнинг янги корхоналарини жойлаштиришда афзаллик аҳоли энг кам ғужлашган районларга берилиши керак, ишлаб чиқариш майдонлари эса суғориладиган ерлардан ташқарида жойлаштирилиши лозим. Бундай корхоналар атрофида кўлами кенг санитария зоналари барпо этиш зарур, уй-жойлар саноат объектларидан узоқликда қурилиши ва аҳолига транспорт хизмати шуига мувофик ташкил этилиши керак.
Экология муаммоларини ҳал этиш учун барча республикаларда табиатни муҳофаза қилиш ва табиий бойликлардан оқилона фойдаланиш бўйича кўламли тадбирлар мажмуини амалга ошириш, экологик вазият мураккаб районлар бўйича табиатни муҳофаза қилишнинг ҳудудий-мажмуий тархларини ишлаб чиқиш лозим бўлади.
Ҳудудда ердан фойдаланишни энг қулай лаштириш учун қуйидагиларни амалга ошириш лозим бўлади:
ерлар маҳсулдорлигини ошириш, уларни бузилиш, ифлосланиш ва қайта шўрланишдан муҳофазалаш, ерларни рекультивациялаш, қишлоқ хўжалик ишлаб чиқаришини ва жойлаштириш.
тизимини такомиллаштириш, сув ва шамолдан тупроқ ювилишининг олдини олиш;
табиий яйловлар таназзули жараёнини юмшатиш, тупроқ ювилишига қарши ўрмон иҳоталари яратиш ва яйловларни рекультивациялаш;
эски суғориладиган ерларни режали равишда тиклаш, бунинг учун уларни изчиллик билан хўжалик оборотидан чиқариш;
атмосфера ҳавосини муҳофаза қилиш учун ҳаво ҳавзасига зарарли моддалар чиқариб турувчи доимий манбаларнинг барчасини чанг-газ тозалагичлар билан жиҳозлаш, минтақада шундай тозалагич аппаратлар ишлаб чиқарадиган завод қурилишини кўзда тутиш;
саноат корхоналарини шаҳарларнинг боғ, кўча ва иморат билан банд зоналаридан қадам-бақадам чиқара бориш;
ҳаво ҳавзасини булғайдиган манбаларни газни охиригача ёндирадиган мослама ва ёқилғининг кам заҳарли тури билан таъминлаш.
Атроф-муҳитнинг қишлоқ хўжалигини кимёлаштириш маҳсулотлари билан ифлосланишини даф қилиш мақсадларида қишлоқ хўжалик экинлари ўстиришнинг ножоизликларини олдини олиш (профилактика) агротехника усулларини жорий қилиш керак. Бу кимёвий ишлов берииши 1,6—2 марта камайтириш, ўғитлардан фойдаланиш самарадорлигини ошириш, ўсимликларни ҳимоялашнинг биологик ва бошқа нокимёвий усулларини кенг қўллаш имконини беради.
Минтақа ишлаб чиқарувчи кучларини янада ривожлантириш, янги ҳудудий саноат ва агросаноат мажмуиларини лойиҳалаштириш ва бунёд этиш ижтимоий-гигиена ва экологияни прогнозлаш ва бошқариш асосида қайишқок ижтимоий-экологик сиёсатни амалга оширишни талаб этади. Ҳар бир ҳолат аслида ўзида турадиган, яшайдиган ва меҳнат қиладиган, кўпаядиган аҳоли ҳаётини таъминловчи мураккаб табиат-саноат ва коммунал тизим фаолиятини баҳолаш мезони, аҳоли саломатлик даражаси ва ҳудудий-саноат мажмуининг экологик унумдорлиги даражасидир.
Гап одамларнинг йирик гуруҳи саломатлиги тўғрисида бормоқдаки, бу ерда ҳаётни таъминлаш тизими саломатлик даражаси ўсишини кафолатлайди, саломатлик эса жисмоний ва ақлий фаоллик ҳамда меҳнат унумдорлигининг ўсишида, ижтимоий ва табиий экологиянинг такомиллашувида рўёбга чиқади.
Янги иқтисодий тузумга ўтиш шароптита ўзаро алоқанннг табиат-саноат тизимини такомиллаштириш оркали инсоннинг камол топишини кафолатлайдиган инсон — шнлаб чиқариш—табиат тизимида қонуний ўзаро алоқалар шаклланади. Ҳаётни таъминлаш тизимларида (тиббиёт бўлинмалари хизмат кўрсатиладиган барча соҳалар билан ўзаро боғлангак муҳим ҳалқалардан бири сифатида шу тизим тузилмасига кираът) келажак куртакларинннг тимсолини кўрнш мумкпи. Шундан қилиб, аҳоли саломатлнгпни сақлаш ҳозирги замон ижтимоий-экологнк сиёсатда муҳим ўриннп эгаллайди.
Тошкент минтақасининг иқлнм-жўғрофий хусусиятлари юзага келгаи янги экологик вазпят инсоннинг табиат билан ўзаро муносабатлари хусусиятларининг сабабчисидир. Ҳар бир тирик организмнинг экологик мувозанати нафақат,ички, балки ташқи табиий омилларга ҳам боғлиқдир. Саломатликнинг сақланиши ёки касалликнинг кириб келнши инсон ҳаёт йўлининг исталган босқичида шу омилларнинг таъсирига тўғридан-тўғри боғликдир.
Атроф-муҳит билан инсон ўртасидаги ўзаро алоқалар диалектикасини билиш ва ундан амалда фойдаланиш фан-техника тарақкиёти жадаллашган шэроитларда тўғри ижтимоий-экологик сиёсатни ишлаб чиқиш учун илмий асос бўлади.
Табиатдан фойдаланиш ва атроф-муҳитни мухофаза қплишни қулайлаштириш соҳасида асосли ва амалий-илмий тадқиқотларни интенсив ривожлантирмай туриб, ноосферани ннсон ва жамиятнингтабиатга оқилона муносабати соҳасини таъминлаб бўлмайди. Аммо бундай тадқиқотларга ҳали етарлича эътибор берилмаётир.
Табиатдан фойдаланиш ва атроф-муҳитни муҳофазалашнинг илмий асосланган, мувозанатлашган стратегиясини ишлаб чиқишжуда зарур бўлиб қолди. Бундай страгегияни шакллантириш тегишли назарий ишланмаларнн ривожлантиришни талаб қилади.
Эътиборни экологик муаммоларни бартараф этиш билан бирга унинг пайдо бўлиш сабабларини даф этишга қаратиш фавқулодда муҳимдир. Экологик бўҳронлар ва ҳалокатларнинг олдини олиш учун булар ҳақида чуқур билимга эга бўлиш, экосистеманинг бузилган мувозанатини тиклаш талэб этилади. Табиий экологик системанинг бир бутунлигнга нафақат инсон амалий фаолияти, кўпдан-кўп тор мутахассисликларга бўлиниш, балки биосферанинг ҳар хил таркибларини ўрганиш билан боғлиқ илмий билишнинг бир қатор алоҳида фанларга анъанавий бўлиниши ҳам қарама-қаршп туради. Бпосфера жараёнларини ўрганиш ва табиатни муҳофазалашнинг илмий тавсияларини ишлаб чиқиш учун фанлараро мажмуий ва масалалар тарихини ўз ичига олган тадқиқотлар, айниқса муҳимдир.
Информация о работе Геодемография магистрлик даражасини олиш учун