Геодемография магистрлик даражасини олиш учун

Автор: Пользователь скрыл имя, 13 Марта 2012 в 19:05, курсовая работа

Описание работы

Республикамиз Президенти Ислом Каримов ўз нутқлари, асарларида экологик муаммоларнинг долзарблигини таъкидлаб ўтганлар. Жумладан “Ўзбекистон ХХI аср бўсағасида; хавфсизликка тахдид, барқарорлик шартлари ва тараққиёт кафолатлари”(Тошкент, ”Ўзбекистон”, 1997 йил) асарининг I-боби “Хавфсизликка тахдид”, деб номланиб, унда Президентимиз экологик муаммолар масаласига кенг эътибор берганлар.

Содержание

бет
Кириш.............................................................................................................3 - 7

I. боб. Ижтимоий экологиянинг илмий-назарий масалалари.

1.1Экологик муаммоларни географик жиҳатдан ўрганиш ……………..........8-15
1.2Ижтимоий экологик муаммолар ва уларни вужудга келтирувчи омиллар .............................................................................................16 - 18

II. боб. Тошкент вилоятида аҳоли жойлашиши ҳусусиятлари ва ижтимоий экологик муаммолари.

2.1Тошкент вилоятида аҳоли жойлашиши ва унинг ҳусусиятлари .........................................................................19 - 26
2.2 Тошкент вилоятидаги ижтимоий экологик вазият ва уни аҳоли саломатлигига таъсири.............................................................................. 27 - 43
2.3 Тошкент вилоятидаги ижтимоий экологик муаммолар ..........................................................................................................................44 - 56

III. боб. Тошкент вилоятидаги ижтимоий экологик муаммоларни олдини олиш ва яхшилаш масалалари.

3.1 Тошкент вилоятидаги ижтимоий экологик ва аҳоли жойлашишдаги муаммоларни биргаликда урганишнинг аҳамияти.........................57 - 82
3.2 Ижтимоий экологик муаммоларни олдини олиш чора тадбирлари ва
келажак истиқболлари............................................................................83 - 95
Хулоса....................................................................................................96-97
Фойдаланилган адабиётлар...............................................................98-99
Илова .......................................

Работа содержит 1 файл

Социалнье экологическая проблемы города ташкент.doc

— 1.73 Мб (Скачать)

тўртинчидан - атроф-муҳитни ҳамда табиий ре­сурс салоҳиятини муҳофаза қилиш, тиклаш ва такрор ишлаб чиқариш учун молиявий ресурсларни шакллантириш;

бешинчидан - табиий ресурслардан самарали фойдаланиш ва атроф-муҳитни муҳофаза қилишда табиатдан фойдаланувчиларни иқтисодий томондан манфаатдорлиги мезонга солиш.

Ушбу мақсадларга эришиш учун Ўзбекистонда атроф табиий муҳитни муҳофаза қилиш ва табиатдан фойдаланиш соҳасида давлат сиёсатининг асосий йўналишлар дастурини, табиатдан фойдаланганлик учун тўловларга босқичма-босқич ўтиш стратегиясини, табиатдан фойдаланишни ташкиллаштиришни бошқаришнинг механизмларини ишлаб чиқиш, табиатдан комплекс фойдаланганликни давлат томонидан қўллаб-қувватлаш ва тизимини такомиллаштириш ҳамда табиатдан фойдаланишга чет эл инвестицияларини кенг жалб қилиш ишлари амалга оширилди.

Атроф табиий муҳитни муҳофаза қилиш ва табиий ресурслардан оқилона фойдаланишнинг ҳуқуқий, иқтисодий ва ташкилий асосларини белгилаб берган Ўзбекистон Республикасининг «Табиатни муҳофаза қилиш тўғрисида»ги қонуни қабул қилингандан кейин, Ўзбекистонда табиатдан фойдаланиш ва атроф-муҳитни муҳофаза қилишнинг иқтисодий бошқаруви яхлит тизимини яратиш борасида маълум ишлар амалга оширилди. Табиатдан фойдаланишни бошқаришнинг иқтисодий механизмларини тадбиқ этиш бошланди.

Экологик сиёсатни амалга оширишда, дунёнинг барча илғор мамлакатларида иқтисодий усуллардан кенг қўлланилади. Иқтисодий дастакларни қўллаш

«ифлослантирувчи - тўлайди», «табиатдан фойдаланувчи - тўлайди» тамойилларига асосланади.

Иқтисодий механизм ва дастакларни қўллашдан асосий мақсад, табиий ресурсларнинг қийматини мос равишда баҳолашни таъминлаш ва улардан самарали ҳамда мақсадга мувофиқ фойдаланишга кўмаклашишдан иборат.

Тажриба шуни кўрсатмоқдаки, кўрсатмалар, жарималар, даъволар, хўжалик юритувчи субъектларнинг фаолиятини тўхтатишлар, корхоналарнинг табиатни муҳофаза қилиш соҳасидаги фаолиятини яхшилашга рағбатлантирувчи таъсир кўрсатмайди ва бу чоралар ҳаттоки маҳаллий экологик соғломлаштириш масалаларини ҳал қилиш учун ҳам етарли эмас.

Атроф-муҳитни муҳофаза қилиш, табиий ресурслардан самарали фойдаланиш ва атроф - муҳитга салбий таъсирнинг олдини олиш муаммоларини муваффақиятли ҳал қилиш учун, Табиатни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси тўловли табиатдан фойдала-ниш принципларига асосланган, табиатни муҳофаза қилиш фаолиятини бошқаришнинг иқтисодий механизмларини ишлаб чиқиш, такомиллаштириш ва тадбиқ этишни амалга оширмоқда.

1992 йилгача Ўзбекистонда табиатни муҳофаза қилиш фаолиятини тартибга солишнинг қуйидагилар қўлланилган:

- атроф-муҳитга ифлослантирувчи моддаларни чиқариб ташлаганлик ва чиқиндиларни жойлаштир­ганлик учун меъёрлар белгиланган;

-              табииий ресурслардан фойдаланганлик (олганлик) учун лимитлар белгиланган;

-              табиий ресурслардан фойдаланганлик учун (рента) тўловлар аниқланган.

Табиатдан фойдаланиш меъёрлари ва қоидаларини бузганлик учун жарималар қўлланилган ва атроф - муҳит ва халқ хўжалигига етказилган зарарни қоплаш юзасидан даъволар ундирилган.

Табиатдан фойдаланганлик учун тўловлар, жарималар ва даъволардан тушган маблағлар давлат бюджетига тушириб, мақсадли равишда табиатни муҳофаза қилиш мақсадларида фойдаланилмас эди.

1991 йилда «Тошкент шаҳри ҳудудида ифлослантирувчи моддаларни чиқариб ташлаганлик ва чиқиндиларни жойлаштирганлик учун муваққат тўлов меъёрлари» ишлаб чиқилиб, Тошкент шаҳар Халқ депутатлари Кенгашининг 1991 йил 21 сентябр-даги 136/7-ХХ1-сонли қарори билан тасдиқланди ва кучга киритилди. Иловадаги 8-жадвалда чиыиндиларни давлат томонидан бошыарилиши берилган.

Тошкент шаҳри ҳудудида ифлослантирувчи моддаларни чиқариб ташлаганлик ва чиқиндиларни жойлаштирганлик учун муваққат тўлов меъёрлари:

-йўл қўйилган миқдорларда (ўрнатилган лимитлар доирасида) ифлослантирувчи моддаларни чиқариб ташлаганлик ва чиқиндиларни жойлаштирганлик учун;

-йўл қўйилган миқдорлардан ортиқ (белгиланган лимитларга нисбатан) ифлослантирувчи моддаларни чиқариб ташлаганлик ва чиқиндиларни жой-лаштирганлик учун ўрнатилди. Шунингдек, «Табиатни муҳофаза қилиш қоидаларини бузганлик учун муваққат тўлов миқдорлари» белгиланди.

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан маъқулланган, Ўзбекистон иқтисодиётини табиатдан фойдаланишнинг босқичма-босқич тўловли тизимга ўтиш Дастури (21.06.95 йил 11/27-28-сонли) ҳамда «Ўзбекистон Республикасида табиатдан фойдаланишнинг илмий асосланган иқтисодий ва ҳуқуқий механизмларини тадбиқ этиш» Концепциясига биноан (26.06.96 йил 11/27-23-сонли), атроф табиий муҳит тўла ифлосланганлиги учун, яъни умумий чиқиндилар, ифлослантирувчи моддаларни табиий муҳитга чиқарилганлиги ва чиқиндиларни жойлаштирилганлиги учун тўловларни босқичма-босқич киритиш амалга оширилди.

Катта ҳажмдаги тайёргарлик ва қонунчилик ишларини ҳамда корхоналар иқтисодий ҳолатини ҳисобга олиб ва табиатдан фойдаланишда иқтисодий усулларни босқичма-босқич тадбиқ этиш тамойилла-ридан келиб чиқиб, Ўзбекистонда табиатдан фойдаланишнинг илмий асосланган иқтисодий ва ҳуқуқий механизмларини тадбиқ этишни уч босқичда амалга оширишни 2010 йилда якунлаш кўзда тутилган.

Шу билан бирга, иккинчи босқични рўёбга чиқаришнинг бошланғич босқичида, корхоналарга молиявий юкни камайтириш мақсадида, баъзи вақтинчалик имтиёзлар белгиланди. Масалан, коммунал хўжалиги корхоналарига ва Тошметрополитен учун тўлов ставкаларига 0,1 фоиз коэффицент миқдорида ҳамда тоғ-кон ва қайта ишлаш саноати корхоналарига чиқиндиларни жойлаштирганлик учун имтиёзли имкониятлар берилди.

Меъёрдан ортиқ табиий муҳитга ифлослантирувчи моддаларни ташлаш ва оқизиш, чиқиндиларни жойлаштириш ҳажмини белгиланган меъёрлар (лимитлар)дан камайтирган корхоналар учун тўлов миқдорларини 5 барорбарга қисқартириш имконини берувчи «каррали коэффиценти»нинг киритилиши айниқса ўта муҳим ҳисобланиб ва аксинча табиий муҳитга ифлослантирувчи моддаларни ташлаш ва оқизиш, чиқиндиларни жойлаштириш ҳажми белгиланган меъёрлар (лимитлар)дан ортиқ бўлган тақдирда тўловлар ҳажмини 5 баробарга ошириш белгиланди.

Маблағларнинг табиатни муҳофаза қилиш жамғармаларида жамланиши, табиатни муҳофаза қилиш чора-тадбирларини, айрим илмий тадқиқот ва изланишларни молиялаштиришни бошлаш, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва табиатдан фойдаланиш соҳасида янги меъёрий-услубий ҳужжатларни тайёрлаш бўйича ишларни амалга ошириш имконини берди.

Беш йил давомида (1995 йидан 1999 йилгача), республика бўйича табиатни муҳофаза қилиш жамғармаларига жами 482,6 млн. сўм маблағ тушиб, шундан атроф табиий муҳитни меъёрдан ортиқ ифлослантирилганлиги учун тўловлар 73 фоизни ташкил қилди, уч йил давомида эса (2000 йилдан 2002 йил давомида) маҳаллий табиатни муҳофаза қилиш жамғармаларига 862, млн. сўм келиб тушди, шундан атроф табиий муҳитни меъёрида тўлиқ ифлослантирилганлиги учун тўловлар 71 фоизни ташкил қилди. Шу билан биргаликда, Давлат бюджети ва бюджетдан ташқари табиатни муҳофаза қилиш жамғармаларига атроф табиий муҳитни тўлиқ ифлослантирилганлиги учун ҳақиқий тўловлар 2000­2002 йиллар давомида 5,2 млрд. сўмни, 2003 йилдан 2005 йил давомида 5,1 млрд. сўмни, 2006 йилда 2,7 млрд. сўмни, 2007 йилда эса 3,67 млрд. сўмни таш-кил қилиб, башорат қилинган кўрсатгичларидан кам бўлди.

Атроф-муҳитни ифлослантирилганлик учун тўловлар киритилгандан кейинги давр мабойнида жами маҳаллий табиатни муҳофаза қилиш жамғармаларига 14 млрд. сўм ва Давлат бюджетига 8,4 млрд. сўмдан ортиқ маблағ келиб тушди.

Табиатдан фойдаланишда иқтисодий механизмни тадбиқ этиш жараёни самарадорлигини ошириш, иқтисодиётнинг турли соҳаларида ишлаб чиқариш жараёнлари, техноген фалокатлар, табиий офатлар ва инсон фаолиятининг бошқа таъсирлари натижасида атроф-муҳитга етказиладиган иқтисодий ва экологик зарарни ҳисоблашни амалиётга тадбиқ этиш мақсадида, «Қуруқ иқлим шароитида амосфера ҳавосини (фторли водород, азот ва олтингугурт қўш оксидлари ва бошқалар) интеграл ифлосланишининг қишлоқ хўжалиги экинларига таъсирини иқтисодий баҳолаш» Тартиби ҳамда «Атроф муҳитга етказилган зарар миқдорини аниқлашнинг ягона ён-дошувини белгиловчи экологик зарарни аниқлаш» Тартиби ишлаб чиқилиб, ҳамда ушбу тартибларни тасдиқлаш, Тошкент вилоятида синовдан ўтказиш ва кейинчалик бутун республикада амалиётга тадбиқ этиш тўғрисидаги Вазирлар Маҳкамасининг қарори лойиҳаси алоқадор вазирлик, идоралар ва ташкилотлар билан келишилди.

Табиатни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси мутахассислари томонидан вазирлик, идора ва ташкилотлар билан ҳамкорликда атрофмуҳитни муҳофаза қилиш, атроф-муҳит гигиенаси Миллий харакатлар Дастурлари ва биологик хилма-хилликни сақлаш харакатлар дастурини рўёбга чиқаришни янада жадаллаштириш мақсадида ҳамда вилоят ҳокимликлар томонидан тасдиқланган 2006-2010 йилларда атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ҳудудий дастурларини инобатга олган ҳолда «2008-2012 йилларда Ўзбекистон Республикасининг атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ишлар дастури лойиҳаси ишлаб чиқилди.

Тошкент вилояти ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари томонидан 2006-2010 йилларгача бўлган даврга қабул қилинган атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ҳудудий дастурларининг бажарилиш якунлари бўйича 322 та режалаштирилган банд ва банд ости тадбирларидан 2007 йил давомида 34 таси бажарилган, 173 таси бажарилмоқда, 102 таси бажарилмаган, 13 та тадбирлар бўйича амалга ошириш муддатлари етиб келмаган. Ҳудудий харакатлар дастурларда кўзда тутилган тадбирларнинг бажарилиши қамрови 63,8 фоизини ташкил этди.

Табиатни муҳофаза қилиш ва табиий ресурслардан самарали фойдаланиш бўйича қуйидаги тадбирлар бажарилди:

Тошкент вилояти ва тошкент шаҳри оқава сувларни тозалаш иншоотлари қайта жиҳозланди;

Тошкент вилоятларида қишлоқ хўжалик зараркунандаларига қарши курашиш бўйича харакатдаги биолабораториялар қайта тикланди ва янгилари ташкил этилди;

ташланаётган газларни азот оксидларидан селектив каталитик тозалашга ўтиш йўли билан, азот кислотаси ишлаб чиқаришни технологик ускуналарини қайта жиҳозлаш амалга оширилди;

Тошкент вилоятида Чирчиқ, Амударё, Оҳангарон дарёларининг сув муҳофаза зоналари ва қирғоқ бўйи минтақалари ўрнатилиб, қирғоқларни ювиб кетиши олди олинди.

Табиатдан фойдаланишнинг иқтисодий усулларини тадбиқ этишнинг учинчи босқичида, табиий ресурслардан (сув, ер, ўрмонлар, ер ости бойликлари ва бошқалар) оқилона ва комплекс фойлаланмаганлик учун тўловлар тизимини киритиш ҳамда табиатдан махсус фойдаланганлик учун тўловлар ундириш механизмини янада такомиллаштириш кўзда тутилган.

Амалиёт шуни кўрсатдики, атроф-муҳитни ифлослантирганлик учун тўловлар киритилгандан сўнг, кейинги 15 йилда республика бўйича атмосфе­ра ҳавосига ташланаётган ифлослантирувчи моддалар 2,1 мартага, очиқ сув ҳавзаларига оқизилаётган ифлосланган оқава сувлар 2,0 мартага, пестицидларнинг ишлатилиши 4 мартага камайган.

Кейинги 10-12 йил тажрибаси шуни кўрсатмоқдаки,  атроф-муҳитни  муҳофаза қилиш соҳасидаги иқтисод, сиёсат ва бошқарув ислоҳатлари ягона жараённинг ўзаро боғлиқ ва ўзаро тўлдирувчи таркибий қисм ҳисобланади. Экологик омилларни ҳисобга олган ҳолда иқтисодиётни мувоффақияли ислоҳ қилиниши, кўп жихатдан атроф-муҳит ҳолатини яхшилашга рағбатлантиради ва ёрдам беради.

Ҳозирги кундаги ўзига хос экологик-иқтисодий ривожланишни тенноген турдаги иқтисодий ривожланиш сифатида белгилаш мумкин.

Кўплаб турдаги иқтсодий фаолият натижасида юзга келадиган атроф-муҳитнинг таназзулга учрашини тўхтатиш ва унинг имкон даражада ўзни-ўзи қайта тиклаш хусусиятларига эришиш мақсадида, аниқ чора-тадбирларни амалга ошириш лозим бўлади.

Лекин, ханузгача айрим илмий намояндалар, иқтисодчилар ва саноатчиларда, қатъий табиатни муҳофаза қилиш меъёрлари ва стандартларини тадбиқ этилиши ҳамда табиатни муҳофаза қилиш тадбирларининг амалга оширилиши иқтисодий ўсишни қийинлаштиради, деган фикр сақланиб қолмоқда. Натижада, амалдаги бор ёки юзага келиши мумкин бўлган экологик муаммоларнинг мавжудлигини тан олмаслик ташқи сарфларни ва қўшимча харажатларни келтириб чиқаради. Бу, табиатни муҳофаза қилиш тадбирларига йўналтирилаётган маблағларни, ишлаб турган ифлослантирувчи манбаларга «трубанинг охири» тамойили асосида, кўпи билан антропоген таъсирни камайтириш имконини берувчи, лекин манбани тугатиш имконини бермайдиган янги, амонавий тозалаш ускуналарини ўрнатиш учун сафланиши билан ҳам боғлиқдир.

Табиатни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси, атроф-муҳит соҳасидаги стандартларни такомиллаштириш сиёсатини олиб бориб, экологик стандартларни қўллаш ва амалий аҳамиятини ошириш мақсадида, ер юзаси ўсимликлари учун айрим ингредиентлар бўйича атмосфера ҳавосининг сифат кўрсатгичларини ишлаб чиқиш юзасидан қарор қабул қилди. Ушбу стандартларни қўллаш нафақат ўсимлик дунёсига, балки инсон саломатлигига ҳам салбий таъсирни камайтиради.

Хозирга вақтда Ўзбекистонда қуйидаги:

ат­мосфера ҳавоси, иш жойларидаги ҳаво, ичимлик суви, ер усти сувлари, тупроқ, ер ости сувлари экологик сифат стандартлари ҳамда атмосфера ҳавосига ифлослантирувчи моддаларни чиқариш, ер усти сув манбаларига ифлослантирувчи моддаларни ташлаш, чиқиндиларни ҳосил бўлиш меъёрлари қўлланилмоқда.

Табиатни муҳофаза қилиш соҳасидаги меъёрлар, хўжалик фаолиятининг атроф-муҳитга салбий таъсирини чеклайди, табиий ресурсларни қайта тикланишини кафолатлайдиган атроф-муҳитнинг сифатига қўйиладиган талабларини, шунингдек, табиатни муҳофаза қилиш ишларини ўтказилиши қоидаларини белгилайди.

Атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва табиий ресурслардан самарали фойдаланиш соҳасидаги меъё­рий хужжатларнинг асосий вазифаси қуйидагилардан иборат:

    табиий ресурслардан фойдаланишда ва атроф табиий муҳитни ифлосланишдан ва турли зарарли омиллар таъсирида ҳимоя қилиш самарадорлигини ошириш мақсадида, халқаро меъёр ва қоидаларга зид бўлмаган меъёр ва кўрсаткичларни ўрнатиш;

Информация о работе Геодемография магистрлик даражасини олиш учун