Автор: Пользователь скрыл имя, 13 Марта 2012 в 19:05, курсовая работа
Республикамиз Президенти Ислом Каримов ўз нутқлари, асарларида экологик муаммоларнинг долзарблигини таъкидлаб ўтганлар. Жумладан “Ўзбекистон ХХI аср бўсағасида; хавфсизликка тахдид, барқарорлик шартлари ва тараққиёт кафолатлари”(Тошкент, ”Ўзбекистон”, 1997 йил) асарининг I-боби “Хавфсизликка тахдид”, деб номланиб, унда Президентимиз экологик муаммолар масаласига кенг эътибор берганлар.
бет
Кириш.............................................................................................................3 - 7
I. боб. Ижтимоий экологиянинг илмий-назарий масалалари.
1.1Экологик муаммоларни географик жиҳатдан ўрганиш ……………..........8-15
1.2Ижтимоий экологик муаммолар ва уларни вужудга келтирувчи омиллар .............................................................................................16 - 18
II. боб. Тошкент вилоятида аҳоли жойлашиши ҳусусиятлари ва ижтимоий экологик муаммолари.
2.1Тошкент вилоятида аҳоли жойлашиши ва унинг ҳусусиятлари .........................................................................19 - 26
2.2 Тошкент вилоятидаги ижтимоий экологик вазият ва уни аҳоли саломатлигига таъсири.............................................................................. 27 - 43
2.3 Тошкент вилоятидаги ижтимоий экологик муаммолар ..........................................................................................................................44 - 56
III. боб. Тошкент вилоятидаги ижтимоий экологик муаммоларни олдини олиш ва яхшилаш масалалари.
3.1 Тошкент вилоятидаги ижтимоий экологик ва аҳоли жойлашишдаги муаммоларни биргаликда урганишнинг аҳамияти.........................57 - 82
3.2 Ижтимоий экологик муаммоларни олдини олиш чора тадбирлари ва
келажак истиқболлари............................................................................83 - 95
Хулоса....................................................................................................96-97
Фойдаланилган адабиётлар...............................................................98-99
Илова .......................................
Экологик муаммоларнинг кескинлашуви шунингдек, чиқиндиларни зарарсизлантириш тизимлари қувватларини оширишдан чиқиндиси кам технология жараёнларига ва чиқиндисиз ишлаб чиқаришларга сифат жиҳатидан ўтиш масъулиятини юклайди. Экологияга доир кўпгина тармоқ ишланмалари ўз ишлаб чиқаришини «оппок» қилиб кўрсатишга, ишлаб чиқариш чиқитлари зарарсизлигини исботлашга, табиатни асраб-авайлаш технологиясининг техник-иқтисодий жиҳатдан самарасизлигини исботлашга қаратилгандир. Тармоқ ишланмалари кўпинча экологик муаммоларни ҳал этишга тор ёндошиш ҳуқуқига эга ва ҳаракатдаги ишлаб чиқаришни жузъий такомиллаштиришга йўналтирилган бўлади.
Табиатни муҳофазалаш йўналишида тармоқлараро мажмуий ишланмаларни ривожлантириш зарур. Ҳозирги вақтда минтақа республикаларида мавжуд бўлган табиатни муҳофазалаш меъёрлари ва қоидалари мажмуи мукаммал эмас. Меъёрларни ишлаб чиқарувчилар кўпчилигининг фаолияти келишилган услубий асосга эга эмас ва мувофиқлаштириб турилмайди. Табиатни муҳофазалаш меъёрлари ва қоидалари 800 дан зиёд ҳужжатларда бўлак-бўлак бўлиб ётибди, улардан 80 фоиздан ортиғи тавсия характеридадир.
Табиатни муҳофазалаш ва табиатдан фойдаланиш соҳалари бўйича тугалланган илмий-техника ишланмалари бўлишига қарамай, улар амалиётга жуда суст жорий қилинмоқда. Табиатдан фойдаланишни бошқаришнинг иқтисодий омиллари ҳали ишлаб чиқилмагани сабабли кам чиқитли илғор технология жараёнларини жорий этишдан корхоналарнинг манфаатдор эмаслиги сақланиб қолмоқда.
Фан ва техника ютуқларига таяниб янги халқ хўжалиги объектларини технологик лойиҳалаштириш ва қуриш учун меъёрлаш базасининг йўқлиги мавжуд ишланмаларни жорий этишга тўғаноқ бўлиб турибди. Табиатни муҳофазалаш бўйича тадқиқотлар ва ишланмаларнинг баъзи бир йўналишларида ишлар ғоят жадал олиб борилмоқда. Ишлаб чиқаришдаги авариялар ва мураккаб технологияларнинг жорий этилиши техника воситалари ва технология жараёнлари хавфсизлигини таъминлаш бўйича тадқиқотларнинг янги йўналишлари ривожланишига олиб келди.
Қишлоқ хўжалигини олиб боришда экология талабларини ҳисобга олиш борасида амалий тадқиқотлар ривожланмоқда. Масалан, қишлоқ хўжалик экинларини зараркунанда ва касалликлардан муҳофаза қилишнинг биологик усулларини қўллаш янада ривож топдики, бу ўсимлик ва ҳайвонот дунёси, инсон саломатлиги учун зарарли пестицидлар қўллашни камайтириш имконини беради.
Атмосфера таркибидаги азон, унинг ҳаракати ва келиб чиқишини ўрганиш бўйича тадқиқотлар ўтказилди. Хлор, фтор, фреонлар, азот оксидлари, сув буғлари ва бошқа моддаларнинг азонга бўлган таъсири ўрганилди. Бу моддаларнинг ўзи 20—40 км баландликда азон қатлами бузилишини тезлаштирувчи катализаторлар ҳисобланади ёки стратосферада шундай катализаторлар пайдо бўлишига олиб келади.
Биосфера қўриқхоналари назарий асослари ва уларни амалда барно, этиш катта илмий аҳамиятга эга бўлди. Уларда атроф-муҳитнинг шароит аҳволини ўрганиш, ҳайвонлар ва ўсимликларнинг генофондини сақлаш, мажмуий шароит мрниторинги учун техника воситалари илмий ва техникавий асослари ҳамда тизимларини такомиллаштириш, ер устидаги станциялар, аэрокосмик кузатишлар ва хариталаштириш маълумотлари асосида атроф-муҳит ҳолатини ўрганиш таъминланади.
Кейинги вақтда яратилгаи Экологик назоратнинг умумбашарий космик тизими (ГҚС ЭК) қуйидаги вазифаларни ҳал этишни назарда тутади:
— экологик жиҳатдан хавфли ишлаб чиқаришларда чаққонлик билан авариялардан огоҳлантириш ва бу ҳақда хабардор қилиш;
— ер устидаги автомат назорат-ўлчов станциялари маълумотларини тўплаш;
— атроф-муҳитни булғаш манбалари, миқёслари ва зарарли чиқитларнинг тарқалиш йўллари тўғрисида ахборотлар тўплаш;
— табиат бойликларидан фойдаланиш ва табиатни муҳофазалаш тадбирларини ўтказиш самарадорлиги устидан назорат қилиш.
ГҚС ЭК ёрдамида олинган ахборотлар Давлат экология ахбороти тизими (ГЭИС) ахборот марказларида экологик маълумотларнинг бошқа базалари билан биргаликда сақланиши ва ишлаб чиқилиши зарур. Ахборотларни биргаликда ишлаб чиқишнинг асосий мақсади — уни табиатни муҳофаза этиш соҳасида қарорлар қабул қилувчиларга зарур бўладиган кўринишда етказиб беришдир.
Бундай ахборотлардан ҳар хил даражадаги қонун чиқарувчи ва ижро этувчи органлар, шунингдек алоҳида хўжаликлар ва корхоналар фойдаланишлари керак.
Экологик ^муаммоларни ҳал этишда фан ва техникадан фойдаланиш Ўрта Осиё минтақасида ҳам муайян даражада ривож топди. Ўзбекистон Республикасининг илмий марказлари томонидан саноат ишлаб чиқариши, қишлоқ ва коммунал хўжалиги доираларида табиатдан оқилона фойдаланиш ва атроф-муҳитни муҳофаззлаш эцг муҳим муаммоларини ҳал этишнинг ҳар хил вариаитлари ишлаб чиқилди.Бунда республикадаги илмий техникавий ва табиий-иқтисодии куч-қудратнинг реал имкониятлари ҳисобга олинди. Республика ишлаб чиқарувчи кучларини ўрганиш Кенгаши томонидан атроф-муҳитни булғашнинг ижтимоий-иқтисодий оқибатлари ва уларни пасайтириш йўллари аниқланди, табиатни муҳофаза қилиш тадбирларини амалга ошириш учун сарфланадиган капитал маблағларга бўлган эҳтиёжлар ҳисоб-китоб қилинди, атмосфера ҳавосини булғаш натижасида етказилган иқтисодий зарарни аниқлаш бўйича минтақавий услубий тавсиялар ишлаб чиқилди, минтақавий хўжалик ҳисоби шароитларида табиий бойликларга нисбатан хусусий мулкчилик муносабатлари, табиий бойликлар ва атроф-муҳитдан оқилона фойдаланиш ишида корхоналар, ташкилотлар ва алоҳида фуқароларнинг ҳуқуқлари ва масъулияти масалалари кўриб чиқилди.
Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси Тупроқшунослик ва агрокимё институтида ювилиб кетган тупроқлар ҳосилдорлигини ошириш ва уларни емирилиш (ювилиш)дан муҳофаза қилишга қаратилган тадбирлар мажмуи ишлаб чиқилди.
Биологик бойликларнинг мавжудлиги ва ҳолати, уларни муҳофазалаш ва улардан оқилона фойдаланиш биосферани сақлаш, инсониятнинг экология бўҳронидан омон-эсон чиқиши ва бу борада хавфсизликни таъминлаш негизини ташкил этади. Биология йўналишидаги институтларнинг экологик тадқиқотлари биологик бойликларни муҳофаза қилиш ва улардан оқилона фойдаланиш, табиат жараёнларини ва антропоген омилларга таъсир кўрсатиш йўлларини, табиатни муҳофазалаш тадбирлари самарадорлигини ошириш муаммоларини ҳал' этишга қаратилгандир.
Ботаника институтида ўсимликларнинг нодир ва йўқолиб бораётган турлари биологияси ва экологик аҳволи ўрганилмоқда, Ўзбекистоннинг нодир генофондини сақлаш мақсадида ўсимликларни муҳофазалаш бўйича тадбирлар ишлаб чиқилмоқда.
Чунончи, сув ва иссиқликнинг кўпайиб ёки озайиб кетиши шароитларида Ўзбекистоннинг чала чўл зонасида ўстириш жорий этилган қимматли озуқа экинлари айрим турларининг физиологик хусусиятлари аниқланди ва уларнинг барқарор ўрнашиб қолиши тавсифлаб берилди. Ботаника боғи томонидан интродукция ишлари ўтказилди ва ўсимликларнинг нодир ва йўқолиб бораётган турларини ўстириш услубиёти, гибрид, ўт ва гулли ўсимликлар, дарахтлар, буталар ва табиий флора лианлари, арид зона шароитларида ўстирилиши қийин бўлган нинабаргли ўсимликларнинг истиқболли шакллари ишлаб чиқилди. Юқорида таъкидлаганимиздек, антропоген таъсир ўтказиш минтақанинг ҳайвонот оламига салбий таъсир кўрсатади.Бундай ёндашиш давлат миқёсидаги фан-техника дастурларини ишлаб чиқиш вазифасини кўндаланг қилиб қўяди.
Уларни амалга ошириш табиатдан фойдаланишни қулайлаштиришни талаб этади:
— тезлиги юқори, экологик жиҳатдан тоза транспорт;
— экологик жиҳатдан тоза энергетика;
— металлургия ва кимёнинг бойликларни тежовчи ва экологик жиҳатдан тоза жараёнлари;
- истиқболли материаллар ва бошқалар.
Экологик муаммолар бўйича Давлат фан-техника дастури ишлаб чнқилмоқда. У тўртта даслурни ўз ичига олади:
— табиатдан самарали фойдаланишнинг иқтисодий ва ҳуқуқий асослари;
— экологик меъёрлаштириш;
— табиатни муҳофаза этиш ва табиий бойликлардан фойдаланишни назорат қилиш тизими ва воситаларини такомиллаштириш;
— атроф-муҳитни муҳофазалаш ва табиий бойликлардан оқилона фойдаланишни илмий техникавий жиҳатдан таъминлаш.
. Қуйидаги биринчи даражали муаммолар (дастурларнинг бўлаклари) ажратилади:
— биосферада энергия ва масса алмашинувини тадқиқ этиш;
— атроф-муҳит мониторинги асослари;
— инсон ва табиат ўзаро таъсирининг фалсафий, умумилмий ва ижтимоий муаммоларини ишлаб чиқиш;
— инсон экологияси назарияси ва услубиётини ишлаб чиқиш;
— минтақавий ва умумбашарий экологик муаммолардан огоҳлантириш ва уларни ҳал этишнинг илмий асосларини ишлаб чиқиш;
— саноат ишлаб чиқариши ва транспортнинг экологик асосларини шакллантириш;
— қишлоқ хўжалик ишлаб чиқариши экологик асосларини ривожлантириш;
— табиатдан фойдаланишнинг иқтисодий механизмлари ва ташкилий-ҳуқуқий асослари қонун-қоидалари ва усулларини ишлаб чиқиш;
— инсон (жамият) ва табиат ўзаро таъсири жараёнларини тадқик этиш ва математик моделлаштириш услубиётини ривожлантириш;
— геоэкология ахбороти илмий асослари, усуллари ва воситаларини ишлаб чиқиш.
3.2 Ижтимоий экологик муаммоларни олдини олиш чора тадбирлари келажак истиқболлари.
Инсон фаровонлиги, уйғунликда ривожланиши, шахс манфаатларини рўёбга чиқариш учун шарт-шароитларни ва амалий механизмларини яратиш ҳамда қулай экологик шароитларни таъминлаш, Ўзбекистон Республикасида амалга оширилаётган ислоҳатларнинг бош мақсади ва харакатлантирувчи кучига айланди.
Ўзбекистонда атроф-муҳит муҳофазаси ва табиий ресурослардан фойдаланишнинг бошқарув тизими ўтган асрнинг 60-80 йилларидан шакллана бошлаган.
Табиатни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси ва унинг жойлардаги органларига самарали иш олиб бориш, экологик муаммоларни юқори илмий-техник даражада ҳал этиш, республиканинг барча ҳудудларида корхона ва ташкилотлар ҳамда фуқаролар томонидан табиатни муҳофаза қилиш қонунчилигига қатъий риоя қилинишини таъминлаш бўйича зарур чораларни кўриш юклатилган.
Ҳозирги вақтда, Табиатни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси Қорақалпоғистон Республикаси, 12 та вилоятлар ва Тошкент шаҳар Табиатни муҳофаза қилиш қўмиталари ҳамда уларнинг таркибига кирувчи туманлараро, туман ва шаҳар қўмита(инспекция) лари, илмий-тадқиқот институтлари, марказлар ва бошқа таркибий тузилмалардан иборат ягона тизимни ташкил этади.
Ижтимоий экологик муаммоларни олдини олиш қуйидагилардан иборат:
экологик хавфсизликни таъминлаш, табиатни муҳофаза қилиш, табиий ресурслардан фойдаланиш ва қайта тиклаш соҳасида ягона давлат сиёсатини амалга оширилишини таъминлаш;
вазирликлар, давлат қўмиталари, идоралар, корхоналар, муассасалар ва ташкилотлар, шунингдек айрим шахслар томонидан ер, ер ости бойликлари, сув, ўрмон, ҳайвонот ва ўсимлик дунёси, атмосфера ҳавосидан фойдаланиш ҳамда уларни муҳофаза қилинишига доир қонунларга риоя этилиши устидан давлат назоратини амалга ошириш;
-табиатни муҳофаза қилиш фаолиятини тармоқлараро комплекс бошқариш;
- атроф муҳитнинг ҳолати қулай бўлишини таъминлаш ва экологик вазиятни соғломлаштириш борасидаги ишларни ташкиллаштириш ва мувофиқлаштириш;
Кўрилган чоралар атмосфера ҳавосининг ифлосланиш даражасини камайтиришга, асосий очиқ сув оқимларни яхшилашга, пестицидларнинг қўлланилишини қисқартиришга, экин майдонларнинг тузилишини яхшиланишига, халқаро таш-килотларнинг миллий экологик муаммоларни ҳал қилинишига жалб этиш имконини берди.
Табиий, моддий-техник ресурслардан самарали ва оқилона фойдаланишга йўналтирилган бозор муносабатларидаги босқичли ўзгаришлар, солиқ сиёсатининг ислоҳ қилиниши, бюджетнинг умумий даромадлар қисмида ресурслар ва мулк солиғи салмоғининг ошиши шароитларида, табиатдан фойдаланишнинг иқтисодий механизмларини босқичма-босқич тадбиқ этиш ва такомиллаштириш алоҳида ўрин эгаллайди.
Табиатни муҳофаза қилиш, табиий ресурслардан оқилона фойдаланиш ҳар қандай давлатнинг келажакда иқтисодий ижтимоий ривожланишининг устувор йўналишларидан ҳисобланади.
Ўзбекистон иқтисодиётининг марказлаштирилган хўжалик юритиш тизимидан бозор иқтисодиётига ўтиш жараёнида, экологик-иқтисодий муносабатларни аниқлашда янгича мезон талаблари қўйилмоқда.
Бундай шароитларда экологик стратегияни, нарҳ -навонинг шаклланишдаги янгича сиёсат, мулкчилик шаклининг хилма-хиллиги, бюджет маблағларининг бошқарилиши, мулкнинг ҳусусийлаштирилиши ва давлат тасарруфидан чиқарилишини белгилайди.
Экологик стратегиянинг асосий йўналишларига қуйидагилар киради:
биринчидан - экологик ва иқтисодий сиёсатни интеграциялаш, яъни экологик омилларни бозор тизимига уйғунлаштириш (интеграциялаш);
иккинчидан - табиий ресурслардан оқилона фойдаланишнинг юқори устуворлигини таъминлаш;
учинчидан - алоҳида ҳудудлар ва бутун республика бўйича табиий ресурс потенциалини такрор ишлаб чиқарилишини кенгайтириш;
Информация о работе Геодемография магистрлик даражасини олиш учун