Автор: Пользователь скрыл имя, 13 Марта 2012 в 19:05, курсовая работа
Республикамиз Президенти Ислом Каримов ўз нутқлари, асарларида экологик муаммоларнинг долзарблигини таъкидлаб ўтганлар. Жумладан “Ўзбекистон ХХI аср бўсағасида; хавфсизликка тахдид, барқарорлик шартлари ва тараққиёт кафолатлари”(Тошкент, ”Ўзбекистон”, 1997 йил) асарининг I-боби “Хавфсизликка тахдид”, деб номланиб, унда Президентимиз экологик муаммолар масаласига кенг эътибор берганлар.
бет
Кириш.............................................................................................................3 - 7
I. боб. Ижтимоий экологиянинг илмий-назарий масалалари.
1.1Экологик муаммоларни географик жиҳатдан ўрганиш ……………..........8-15
1.2Ижтимоий экологик муаммолар ва уларни вужудга келтирувчи омиллар .............................................................................................16 - 18
II. боб. Тошкент вилоятида аҳоли жойлашиши ҳусусиятлари ва ижтимоий экологик муаммолари.
2.1Тошкент вилоятида аҳоли жойлашиши ва унинг ҳусусиятлари .........................................................................19 - 26
2.2 Тошкент вилоятидаги ижтимоий экологик вазият ва уни аҳоли саломатлигига таъсири.............................................................................. 27 - 43
2.3 Тошкент вилоятидаги ижтимоий экологик муаммолар ..........................................................................................................................44 - 56
III. боб. Тошкент вилоятидаги ижтимоий экологик муаммоларни олдини олиш ва яхшилаш масалалари.
3.1 Тошкент вилоятидаги ижтимоий экологик ва аҳоли жойлашишдаги муаммоларни биргаликда урганишнинг аҳамияти.........................57 - 82
3.2 Ижтимоий экологик муаммоларни олдини олиш чора тадбирлари ва
келажак истиқболлари............................................................................83 - 95
Хулоса....................................................................................................96-97
Фойдаланилган адабиётлар...............................................................98-99
Илова .......................................
Лекин шу кунга келиб баъзи мамлакатларда шаклланган демографик вазият ҳудудлар бўйича туғилишнинг жиддий фаркланиши билан тавсифланади. Масалан, Ҳамдўстлик мамлакатларининг баъзиларида туғилиш ва аҳолининг табиий ўсиши юқори, айримларида туғилиш ва табиий ўсиш пастдир. Мутахассислар неча йилдирки, собиқ шўролар мамлакати аҳолиси ўсишидаги аҳволнинг кўнгилсиз эканлигидан ташвишланиб келишди. Бунинг устига ўртача умрнинг ўсиши тўхтаб, баъзи жойларда ҳатто пасайиб кетди. Юқорида. таъкидлаганимиздек, кўпгина Ҳамдўстлик мамлакатлари бу кўрсаткич бўйича ривожланган мамлакатлардан ортда қолиб кетди. Ижтимоий ишлаб чиқаришнинг объекти ва субъекти сифатида аҳолининг туғилиши ва ўсиши кенгайтирилган асосда амалга оширилиши керак. Чунки аҳолининг шунчаки қайта тикланиш кўплаб салбий ижтимоий-иктисодий оқибатларни келтириб чикаради: аҳоли ўсиши суръатларининг ва унинг меҳнатга лаёқатли қисмининг камайиши, «кексайиш» натижасида меҳнатга лаёқатли аҳоли иқтисодий зўриқишининг ортиши, вақтинча иш лаёқатини йўқотиш туфайли юз берадиган хасталиклар натижасида меҳнат унумдорлигининг пасайиши шулар жумласидандир. Ҳозирги пайтда аҳоли сонининг тикланиши асосан туғилиш ҳисобига бўлмоқда.
Демократик туб ўзгаришларнинг дастлабки йилларида демографик турғунликдан аста-секинчиқиш аломатлари кўзга ташланди. Ижтимоий тузилмадаги беқарорлик (нотурғунлик)нинг ўсиши натижасида ташвишланпш учун жиддий асослар пайдо бўлди, вазият ҳамон мураккаблигича қолмокда. Бу демографик муаммоларни ҳал зтиш қайси йўналишда илгари силжиш, бу нарсани илмий жиҳатдан олдиндан кўра билиш учун чуқур ижтимоий- гигиеник, демографик ва экологик-иқтисодий тадқиқотлар ўтказишни тақозо этади.
Кўриниб турибдики, кейинги йигирма йил мобайнида илк марта ўртача умр кўриш анча ўсди. У кўпроқ аёлларга нисбатан эркаклар ўртасида, шаҳар аҳолисига нисбатан қишлоқда яшайдиганлар ўртасида памоён бўлди. Бошқача айтганда, шу пайтгача ўлим кўрсаткичлари кўнгилсиз бўлган аҳоли гуруҳлари ўртасида ижобий ўзгариш сезилди. Албатта, ўртача умрнинг узайиши ўз ҳолича ҳам муҳим.
Лекин бу яқингача кўникиб келинган узоқ муддатли номақбул жараёнлар ўзгариши мумкинлигининг исботи сифатида ҳам аҳамиятлидир. Эркаклар ўртасида ўртача умрни узайтириш асосан меҳнатга лаёқатли ёшларда бахтсиз ҳодисалар, заҳарланишлар ва жароҳатларни камайтириш ҳисобига бўлди. Иккинчи томондан, демографик кўрсаткичларни яхшилашда соғлом турмуш тарзининг кўпгина жиҳатларини шакллантириш, ичкиликбозлик ва алкоголизмга қарши кураш, қон айланиш тизими хасталикларидан ўлимни камайтириш ва ҳоказолар муҳим омиллардандир. Ёш авлоднинг ота-оналари ўрнини босиш кўрсаткичи ҳам яхшиланди.
Ўзбекистонда аҳолининг табиий ўсиши Украина ва Болтиқбўйига нисбатан ўн баробар, Россия Федерациясига нисбатан олти баробар юқоридир. Аҳоли кўчиши кам бўлган ҳолатда туғилишнинг юқори эканлиги аҳолининг ялпи сонини тез кўпайтирмоқда.
Бундай демографик ривожланиш бугунги кунда турмуш тарзига ва аҳоли саломатлигининг ижтимоий-иқтисодий ва экологик шароитларига салбий таъсир кўрсатмокда. Минтақадаги кўплаб шаҳарларда аҳоли зичлиги шундай даражага етдики, турмуш тарзининг экологик шароитларига таъсир этаётган антропоген-демографик зўриқиш аҳоли саломатлиги учун хавфли бўлмокда.
Ҳудуднинг иссиқ ва қуруқ иқлими, ичимлик суви тақчиллиги, атроф-муҳитнинг жуда ифлосланганлиги ва ижтимоий инфраструктура заиф ривожланганлиги туфайли бу мураккаб демографик жараёнлар кишилар турмуш фаолиятининг ижтимоий-иқтисодий шароитларини ёмонлаштирувчи омил бўлмоқда.
Минтақада демографик, ижтимоий-иқтисодий ва экологик ривожланиш суръатлари ўртасида катта номутаносиблик кўзга ташланмокда. Ижтимоий инфраструктурани ривожлантириш муаммоси кескинлашмоқда. Болаларни мактабгача тарбия муассасалари, тиббий хизмат, мактаблар ва бошқа ўкув муассасалари билан таъминлаш ёмонлашмоқда. Бу жамиятдан кўп харажат, меҳнат ресурсларини ноишлаб чиқариш соҳасига қайта тақсимлашни тақозо этади. Шуни айтиш керакки, янги мактаблар, болалар муассасалари қуриш муаммоларидан ташқари ўқитувчилар, шифокорлар тайёрлаш масаласи хам кўндаланг бўлмоқда.
Ҳолбуки, уларни тайёрлаш эҳтиёждан орқада қолмоқда. Аҳолининг тез ўсиши ҳар хил ўртача кўрсаткичларда аксини топмасдан қолмайди (миллий даромад, реал даромадларнинг ўсиши, уй-жой билан таъминлаш ва ҳоказолар). Аҳоли сонининг ўсиши ва у билан боғлик тарзда ёш структурасидаги, жумладан, меҳнатга лаёқатли ёшгача бўлган (15 ёшгача) аҳоли сонининг ўсиши истеъмол буюмлари ишлаб чиқариш ва ишлаб чиқариш воситаларини ишлаб чиқариш суръатларидаги мутаносибликка таъсир кўрсатади. Болалар салмоғи кўпайган сайин истеъмол буюмларини ишлаб чиқаришни кўпайтиришга тўғри келади. Кўп сонли ёш авлоднинг меҳнатга лаёқатли аҳоли сафига қўшилиши янги иш ўринларини ташкил қилиш муаммосини юзага келтиради. Одатда, табиий ўсишнинг юқори суръатлари қишлоқ жойларда узоқроқ сақланиб колди. Бу ҳол қишлоқда меҳнат ресурсларининг ортиб кетишига олиб келади. Янги ходимларни иш ўринлари билан таъминлаш учун сермеҳнат ишлаб чиқаришни жадал ривожлантиришга тўғри келади. Айни чоғда ходимлар иш сифатини ошириш муаммоси кўндаланг бўлади. Бу муаммони бир пайтнинг ўзида тўла-тўкис ҳал этишнинг қийинлиги саноатда ҳам, қишлоқ хўжалигида ҳам меҳнат унумдорлигининг пасайишига олиб келади
Экологик тадкиқотлар натижаларига қараганда табиатни ифлослайдиган янги саноат объектларини Тошкент вилоятларининг бир қатор туманларида янада ривожлантириш ва жойлаштириш имкони йўқ.
Шундай қилиб, республиканинг ривожланган инфраструктура ва саноатга, ортиқча меҳнат ресурсларига эга бўлган малакали ишчи ва кадрлар билан таъминланган қисми саноат объектлари қурилиши учун номақбул ҳисобланади. Агар режалар ўзгартирилса, уларни амалга оширишга қўшимча катта миқдорда капитал маблағлар, анчагина ишчилар ва мутахассислар, уларнинг оила аъзоларини кўчириш зарур бўлади. Ўзбекистон Республикаси аҳолисининг аксарияти қишлоқ жойларда истиқомат қиладики, урбанизация даражасининг пастлиги шундадир.
Демографик вазият юзага келтираётган барча муаммоларни ҳал этиш охир-оқибатда аҳолининг, айниқса ёшларнинг сифат кўрсаткичларига боғлиқдир. Муаммонинг айни шу жиҳати ташвиш уйғотади. Чунки ўрта авлод туб хўжалик ислоҳотлари шароитларидаги турмушга кам тайёрланган. Уларнинг ҳал қилинишида иштирок этиши зарур бўлган ижтимоий-экологик, иқтисодий муаммолар ва зиддиятларга унчалик мос келмайди. Ҳарбий комиссариатларнинг маълумотларига қараганда, ўзининг жисмоний ва умуммаданий савиясига кўра қишлоқда яшовчи туб аҳолига мансуб ёшлар замонавий қўшинлар сафида хизмат қилишга тайёр эмас. Айниқса, жисмоний жиҳатдан уларнинг кўрсаткичлари ёмонлашмокда.
Бу муаммоларнинг юзага келишида ижтимоий-иқтисодий ва экологик омиллар билан бир қаторда демографик жараёнлар муҳим роль ўйнайди. Нисбатан паст ижтимоий-иқтисодий турмуш шароитларида туғилишнинг юқори бўлиши инсон фаолиятининг ижтимоий ва биологик жиҳатларида чуқур зиддиятлар уйғотади.
Бу ерда миқдорнинг диалектик тарзда сифатга ўтиши кўзга ташланади. Туб аҳолининг ҳозирги сифат ҳолати кўпгина морфофизиологик ўлчовлар бўйича европача тушунчаларга мос келмайди. Ушбу минтақадаги ҳозирги демографик ва ижтимоий-экологик вазиятни ижтимоий-фалсафий жиҳатдан идрок этиш аҳоли турмуш тарзи ва саломатлигидаги ижтимоий-зкологик шароитларнинг шаклланишида айрим қонуниятларни ойдинлаштиришга имкон беради.
Аҳоли сони инсоннинг жамият ва табиат билан муносабатлари функциясидир. Демографик ривожланишнинг яхлит ўзгариб туришини тушуниш аҳоли сонининг қачон, қай даражага етишини билишдан кўра муҳимрокдир. Бу минтақавий миқёсда ҳам, жаҳон миқёсида ҳам муҳимдир. Бизнинг тадқиқотларимиз кишиларнинг сони айни шу даврда уларнинг ижтимоий-биологик ва маданий мослашиш ҳолатига боғлиқ деган тасаввурни тасдиқлайди. Бу сон инсоннинг муҳит билан ўзаро муносабатлари бутун тажрибаси, турмуш тарзи ва табиатнинг мавжудлиги қонуниятларини идрок этиб, улардан фойдалана билиши билан белгиланади.
Аҳоли инсон томонидан атроф-муҳитда амалга оширилган ўзгаришлар билан боғлиқ равишда камаяди ёки кўпаяди. Шубҳа йўқки, Ўрта Осиёдаги ҳозирги демографик суръат, кишиларнинг турмуш тарзи ва феъл-атвори улар сонининг табиий камайишга олиб келиши мумкин. Бу камайиш инсон турмуш фаолиятининг ижтимоий ва биологик жиҳатлари ўртасидаги қарама-қаршиликлар чуқурлашиши натижасида юз беради. Бу қарама-қаршиликлар эса мураккаб демографик вазият, экологик вайронагарчиликлар ва ижтимоий-иқтисодий қийинчиликлар оқибати ўлароқ юзага келиб, жамулжам бўлган ҳолатда инсон саломатлигига салбий таъсир кўрсатиши мумкин. Бу тахминлар БМТ, ЮНЕСКО до.ирасида, Рим клуби, Инсон ҳаёти институти маърузаларида (М. Моруа) ва хорижий ҳамда ватандош олимларимизнинг бошқа тадқиқотларида минтақалар ва жаҳон миқёсида тасдиқдан ўтган.
Бироқ ижтимоий Муҳофазалаш, экологик жиҳатдан ишлаб чиқаришни мақбул ҳолатга келтириш шароитларида эҳтимол тутилган бу зиддиятлар оқилона ижтимоий, демографик ва экологик-иқтисодий сиёсат юритилиши билан ҳал қилиниши мумкин.
Экологик муаммоларни ечиш кўп жиҳатдан ижтимоий демографик ва экологик сиёсатни илмий асосланган тарзда олиб боришга боғлиқ. Бунда минтақа аҳолисининг этник ўзига хослиги, турмуш анъаналари ва маданияти ҳисобга олиниши керак.
Демографик муаммоларни ҳал этиш, турмуш тарзининг экологик шароитларини яхшилаш йўли, тадқиқотларимиз, илмий ва расмий маълумотларнинг кўрсатишича, оилани режалаштириш билан боғлиадир. Инсоният тарихида оилани режалаштириш эҳтиёжи-янгилик эмас. Амалда у курраи заминда инсоннинг пайдо бўлиши билан боғлиқ. Инсонда эволюция жараёнида тартибга солишнинг (насл қолдириш қобилиятининг) самарали биологик механизмлари юзага келди. Биринчидан, инсоннинг жинсий етилиш муддати анча сурилди ва бошқа сутэмизувчиларга нисбатан кечроқ якунланади. Бу узоқ муддат бош мия ривожланишини ва бир авлоддан иккинчисига билимлар ва тажрибани ўргатишни таъминлайди. Натижада инсон насл қолдиришга тўла масъулият билан ёндошиши мумкин. Иккинчидан, лактацион пуштсизлик механизми шунчалик такомиллашганки, туғиш оралиғидаги муддатларни тегишлича тартибга солишга ва шу тариқа фарзандларни боқиб тарбиялашга етарлича вақт бўлишига имкон беради. Учинчидан, аёлларнинг насл қолдириш қобилияти ёш билан чекланган. Бинобарин, боланинг онага қарамлиги даври табиат томонидан белгилаб қўйилган.
Тарихий тараққиёт давомида инсон ҳамиша туғилишни табиат тақозо этмаган даражада чеклаш ва қўшимча назорат қилиш воситаларидан фойдаланган. Лекин оилани режалаштириш зарурати жиддий кескинлашди. Бу айниқса аҳоли сони кескин ортиб кетган кейинги ўн йилликларда яққол кучайди.
Аҳолининг тўхтовсиз ва назорат қилиб бўлмайдиган даражада кўпайиши оқибатлари жуда хунук бўлиши мумкин. Бу оқибатлар иқтисодий жиҳатлардан ташқари ижтимоий-экологик ва сиёсий муаммоларга олиб келиши мумкин. Бундай ҳолатнинг кўплаб аломатларини Ўрта Осиё ҳудуди мисолида пайқаш мумкин.
Амалиётда бу иш сўзсиз равишда ижтимоий-иқтисодий шароитлар, экологик вазиятни яхшилаш, соғлом турмуш тарзини шақллантириш, иш билан таъминлашни яхшилаш билан мустаҳкамланиши керак. Ана шунда демографик вазият ўзгариши мумкин. Оналик ва болаликни муҳофаза қилиш мақсадида оилани режалаштириш, аввало соғлиқни муҳофаза қилиш, бу муҳим
соҳанинг моддий-техник базасини яхшилашни тақозо этади. Тиббий-гигиеник тадқиқотлар шуни кўрсатадики, оилани режалаштириш билан болаларнинг ўлими ва хасталанишлари ўртасида боғланиш мавжуд. Эрта туғишни бошлаган, тез-тез ва жуда кўп туғадиган ёки кексайгунича туғадиган аёллар энг хавфли катта гуруҳга мансубдир.
Ижтимоий шароит қанча ёмон бўлса, бу хавфли омиллардан биттасининг ёки бир нечтасининг таъсири шунча ортади. Бундай эпидемиологик боғланиш шунга асосланадики, ҳомиладорлик билан боғлиқ кўплаб хасталиклар юз бериши бола туғиш сони ва онанинг ёши ортиши билан узвий боғлиқдир. Бола туғишни хатарсиз ёш билан чеклаш, туғиш хатарсиз ўтса болаларнинг ўлими камаяди, деган хулоса чиқаришга имкон беради.
Ҳар бир минтақавий ижтимоий экосистема ўзига хос хусусиятларга эгадир. Минтақавий ижтимоий экосистеманинг кичик тизимлари ва элементлари ўртасида пайдо бўладиган зиддиятларни диалектик ҳал этиш илмий асосланган ижтимоий-экологик сиёсатни талаб этади. Минтақавий ижтимоий-экологик сиёсатда заруий жиҳатдан тайёрлаши зарур.экологик ва ижтимоий омиллар инсон ҳаёт фаолияти, унинг саломатлиги ва касалга чалиниши асосий жараёнлари авж оладиган ташқи муҳит сифатида эмас, балки инсон турмушининг энг муҳим таркиби, унинг ижодий ўзгартирувчи фаолияти объекти ва натижаси сифатида акс эттирилиши керак. Шунга мувофиқ инсоннинг ҳаёт фаолияти, унинг саломатлиги ва касалга чалиниши ўзгармайдиган, олдиндан белгилаб қўйилган нарса сифатида эмас, балки аниқ тарихий шароитларда шаклланган, иқлим-жўғрофий, ижтимоий-иқтисодий, экологик ва этногенетик вазият натижаси сифатида кўздан кечирилиши даркор.
Минтақавий ижтимоий-экологик сиёсат хусусиятлари минтақавий экосистема табиий ва ижтимоий-иқтисодий кичик системаларининг ўзига хос намоён бўлиши билан изоҳланади.
Ўрта Осиё минтақасининг иқлим-жўғрофий хусусиятлари экология муаммолари шаклланишига жиддий таъсир кўрсатади. Масалан, одамни терга пишадиган узундан-узоқ иссиқ кунлар унинг организмига кимёвий омиллар салбий таъсирини анча оширади.
Информация о работе Геодемография магистрлик даражасини олиш учун