Автор: Пользователь скрыл имя, 13 Марта 2012 в 19:05, курсовая работа
Республикамиз Президенти Ислом Каримов ўз нутқлари, асарларида экологик муаммоларнинг долзарблигини таъкидлаб ўтганлар. Жумладан “Ўзбекистон ХХI аср бўсағасида; хавфсизликка тахдид, барқарорлик шартлари ва тараққиёт кафолатлари”(Тошкент, ”Ўзбекистон”, 1997 йил) асарининг I-боби “Хавфсизликка тахдид”, деб номланиб, унда Президентимиз экологик муаммолар масаласига кенг эътибор берганлар.
бет
Кириш.............................................................................................................3 - 7
I. боб. Ижтимоий экологиянинг илмий-назарий масалалари.
1.1Экологик муаммоларни географик жиҳатдан ўрганиш ……………..........8-15
1.2Ижтимоий экологик муаммолар ва уларни вужудга келтирувчи омиллар .............................................................................................16 - 18
II. боб. Тошкент вилоятида аҳоли жойлашиши ҳусусиятлари ва ижтимоий экологик муаммолари.
2.1Тошкент вилоятида аҳоли жойлашиши ва унинг ҳусусиятлари .........................................................................19 - 26
2.2 Тошкент вилоятидаги ижтимоий экологик вазият ва уни аҳоли саломатлигига таъсири.............................................................................. 27 - 43
2.3 Тошкент вилоятидаги ижтимоий экологик муаммолар ..........................................................................................................................44 - 56
III. боб. Тошкент вилоятидаги ижтимоий экологик муаммоларни олдини олиш ва яхшилаш масалалари.
3.1 Тошкент вилоятидаги ижтимоий экологик ва аҳоли жойлашишдаги муаммоларни биргаликда урганишнинг аҳамияти.........................57 - 82
3.2 Ижтимоий экологик муаммоларни олдини олиш чора тадбирлари ва
келажак истиқболлари............................................................................83 - 95
Хулоса....................................................................................................96-97
Фойдаланилган адабиётлар...............................................................98-99
Илова .......................................
Манба : Численность насиления Республики Узбекистан. 2006 г.
Юқоридаги жадвалда аҳоли зичлиги берилган бўлиб, Ўзбекистон Республикаси бўйича 1 кв. кмда энг кўп аҳоли яшаши бўйича Тошкент шаҳри биринчи ўринда туради. Бу регионнинг аҳоли зичлиги 1 кв. кмга 6586,1 киши тўғри келади. Тошкентнинг кейинги пайитда функциясининг ортиб бориши ва айниқса пойтахт эканлиги бошқа регионлардан аҳолининг кўп кўчиб келишига олиб келмоқда.
Вилоятдо аҳолининг зич жойлашишига қуйидаги сабаб ва омиллар таъсмр этади:
Вилоят жойлашган географик ўрниннинг қулайлиги;
Ҳудудда мамлакат пойтахти –Тошкент шаҳри жойлашганлиги;
Республикадаги саноат корхоналарининг асосий қисми шу ерда жойлашганлиги;
Вилоятлар орасида Тошкент вилояти аҳоли зичлиги бўйича 5 ўринда туради. Бу регионда 1 кв. кмга 165,3 киши тўғри келади. Тошкент вилояти Республикамизнинг бошқа регионларига қараганда саноатлашган район бўлганлиги аҳолининг бу ҳудуддга кўп кўчиб келишига сабаб бўлмоқда.
Тошкент вилоятида 16 та шаҳар мавжуд бўлиб, улардан Ангрен, Олмалиқ, Бекобод, Оҳангарон, Янгиобод, Янгийўл, Чирчиқ, кабилари саноатнинг у ёки бу тармоғига ихтисослашган. Шу билан бирга 18 та шахарчада турли йўналишларда саноат ишлаб чиқариш таркиб топган.
Тошкент вилоятидаги посёлкаларнинг сони ўн саккизтани ташкил қилади бу посёлкалар саноати жихатдан бошқа вилоятларга нисбатан юқори қўрсакичларни кўрсатади. Масалан ишлаб чиқарилган маҳсулотлар хажми умумий хажми 1730495,8 суммани ташкил қилса унда банд бўлган ахоли сони эса 7505 мингтани ташкил қилади. Посёлкалар ичида саноатини ривожланиши бўйича ҳам шаҳар типидаги посёлкалар бор буларга Кибрай тумани Салар посёлкаси, Ангрен шаҳри Нуробод посёлкаси, Бекобод тумани Зафар посёлкаси, Зангиота тумани Ўртаовул посёлкалари мисол бўла олади. Юқорида келтирилган посёлкаларда саноат корхонаси ривожланган, Ангрен шаҳри Нуробод посёлкаси бошқа пасёлкаларга нисбатан анча фарқ қилади бу ердаги аҳолининг кўп қисми иш билан таминланган чунки бу шаҳарчада саноатини ривожланганлигидир. Мисол учун Ангрен шаҳри Нуробод посёлкасида электр энергия ишлаб чиқарадиган Янги Ангрен ИЭС ишлаб турибди, унинг қуввати 2100 квт/ч ни кўсатади, асосий фондлар қиймати 43893,9 млн. сўмни ташкил қилади, банд бўлган ходимлар сони эса 1797 тани ташкил қилади, ишлаб чиқарилган маҳсулот ҳажми 127213,7 млн.сўмни ўз ичига олади.
Яна бир посёлка Кибрай тумани Салар посёлкасидир бу ерда кўплаб саноатлар ривожланган мисол учун “СП Интер-Рахат” корхонаси безалкогольные напитки ишлаб чиқаради асосий фондлар қиймати 9736,7 млн сўмни ташкил қилади, банд бўлган аҳоли сони эса 663 тани, чиқарилган маҳсулот ҳажми эса 11398,3 млн.сўмни, ишлаб чиқариш қуввати 7464 т дал пивани ташкил қилади, бундан кўриниб турибдики саноати қанча ривожланса бу посёлка аста секинлик билан юқори кўрсаткичларни кўрсатади.
Тошкент вилоятининг қишлоқ хўжалиги ҳам анча ривожланган чунки бу ернинг ерлари обикор деҳқончиликка мослашганлигидир. Мисол учун Тошкент вилоятининг кўпгина посёлкаларида деҳқончиликнинг боғдорчилик, узумчилик, сабзавотчилик, ғаллачилик ва бошқа кўплаб экинларни экишга ихтисослашган. Биргина Қибрай тумани Қибрай посёлкасини олиб кўрсак бу ерда жами 121 та фермер хўжалиги борлигини кўрамиз асосан фермерлар боғдорчилик ва сабзавотчилик билан шуғулланиб келмоқдамисол учун Раимжон фермер хўжалиги, Ист-Ходжаев Хуршид Олимжонович фермер хўжалиги, Ист-Атометов Б. фермер хўжаликлари боғдорчилик бўйича анча катта кўрсаткичларни кўрсатади бу учта фермер хўжаликларида асосий фондлар қиймати 9,7 млн сўмни ташкил қилади, ишлаб чиқарилган маҳсулот ҳажми эса 203,5 млн сўмни кўрсатади.
Вилоятдаги аҳоли сони шахарлар, посёлкалар ва қишлоқларда турлича тарқалаган шаҳарларда аҳоли сони жихатидан олдинги ўринда турса кейинги кўрсаткични эса посёлкаларда кўришимиз мумкин Красногорск посёлкасида аҳоли ва меҳнат ресурслари турличадир: аҳоли сони 9507 минг кишини ташкил қилади, мехнатга лаёқатли ёшдаги аҳоли эса 2752 мингтани, иқтисодий фаол аҳоли 2081 мингни, банд бўлган аҳоли 1954 тани ташкил қилади, яна бир посёлка Искандар посёлкасида аҳоли ва меҳнат ресурслари қуйидагичадир, аҳоли сони 13477 минг кишини ташкил қилади, мехнатга лаёқатли ёшдаги аҳоли эса 5801 мингтани, иқтисодий фаол аҳоли эса 4477 мингни ташкил қилади. Посёлка аҳолисининг кўпчилигини меҳнатга лаёқатли аҳоли ташкил қилади. Умумий кўрсаткичларни қуйидаги 5- жадвалда кўришимиз мумкин:
Тошкент вилоятидаги посёлкаларда аҳоли сони
№ |
Посёлкалар номи |
Аҳоли сони
|
1 | Красногорск | 9507 |
2 | Нуробод | 5320 |
3 | Чиғириқ | 3000 |
4 | Алимкент | 7935 |
5 | Зафар | 8213 |
6 | Искандар | 13477 |
7 | Чорбоғ | 5999 |
8 | Ўртаовул | 16500 |
9 | Эшонгузар | 8900 |
10 | Янгибозор | 13753 |
11 | Қибрай | 14200 |
12 | Салар | 23600 |
13 | Туябўғиз | 5445 |
14 | Янгиҳаёт | 8642 |
15 | Янги Чиноз | 4176 |
16 | Олмазор | 9270 |
17 | Бўз сув | 4450 |
18 | Гулбаҳор | 11694 |
Манба : Тошкент вилояти статистика қўмитаси маълумоти
5-жадвалдан кўришимиз мумкинки посёлкалар ичида ахолисининг сони жихатидан энг кўп аҳолини 23600 минг кишини Салар посёкаси ташкил қилмоқда мехнат ёшидаги аҳоли эса 18865 киши, иқтисодий фаол аҳоли 12950 минг кишини қўсатмоқда, бундан кўриниб турибтики ахолини кўплиги қишлоқ хўжалигига, саноатига ва ижтимоий соҳаларда посёлкани ривожланишига олиб келмоқда. Вилоятдаги посёлкалар ичида энг кам бўлган аҳоли сони, мехнат ёшидаги аҳоли ва иқтисодий фаол аҳолиси кам бўлган посёлка Чиғириқ посёлкасидир бунда умумий аҳоли сони 3000 та, мехнатга лаёқатли аҳоли эса 900 тани ва иқтисодий фаол аҳоли эса 765 тани ташкил қилади, Чиғириқ посёлкасида асосан ижтимоий соха ва саноатида ахолини кўпчилик қисими банддир. Посёлкаларни ўрганишимизда унинг жойлашган ўрнига хам катта этибор беришимиз керак. Уларнинг худудий жойлашиши ва ишлаб чиқариш корхона ва заводларининг борлиги посёлканинг ривожланишига олиб келади, умумий хулоса қилсак Тошкент вилоятидаги барча посёлкалар бошқа вилоятларга нисбатан ахолини юқорилиги ва мехнат ёшидаги аҳолини кўплиги, саноатига назар ташласак санотининг асосий фондлар қийматини ва ишлаб чиқарилган маҳсулот ҳажмининг кўплиги билан вилоятлар ичида юқори кўрсаткични кўрсатади.
Хулоса қилиб айтганда Тошкент вилояти аҳоли нотекис жойлашган. Бундай жойлашиши ҳудуднинг табиий, ижтимоий, иқтисодий омиллари билан боғлиқдир.
2.2 Тошкент вилоятидаги ижтимоий экологик вазият ва уни аҳоли саломатлигига таъсири.
Табиат билан жамиятнинг ўзаро муносабати мураккаб жараён, у замон ва маконда ўзгариб боради. Инсон табиат бойликларидан қанча кўп ва палапартиш фойдаланса, табиат ҳам инсонга шунча куп "ташвиш" келтиради.
Табиат бойликларининг маҳсулдорлигини ва табиий шароитнинг инсон учун қулайлигини сақлаб қолиш учун улардан меъёрида фойдаланишни ҳамма жойда амалга ошириш, унинг компонентлари ўртасидаги ўзаро табиий мувозанатни барқарор сақлаб туриш зарур. Шундагина табиат билан инсон ўртасидаги ўзаро муносабат ижобий бўлади.
Инсоннинг табиатга тош асридан шу кунга қадар бўлган таъсири аста-секин ортиб борган. XX асрнинг 50-60 йилларидан эътиборан, фан ва техника тараққиётининг жадаллашуви туфайли табиат билан жамият ўртасидаги ўзаро муносабатлар сезиларли даражада салбий томонга ўзгара бошлаган. Ҳозирги замон фан - техника тараққиёти эса инсоннинг табиатга бўлган салбий таъсирини кучайтириб юборди. Шунинг учун соғлом муҳитни сақлаб қолиш, табиат бойликларидан оқилона фойдаланиш тадбирларини ипшаб чиқиб, ҳаётга тадбиқ этиш долзарб бўлиб қолмокда.
Тошкент вилоятида ҳам республикамиздаги каби инсон Билан табиат ўртасидамувозанатни сақлаш, табиатнимуҳофаза қилиш, аҳоли онгида экологикмаданиятни шакллантириш, шу асосда уларқалбига табиатни асраш-авайлаш
Тушунчаларини сингдириш ва такомиллаштириш долзарб бўлиб қолмокда.
Майдони 15,26 минг км2, аҳолиси 4,65 миллион қишидан бироз ортиқ бўлган Тошкент вилояти мамлакатимизнинг саноати юқори даражада ривожланган вилоятлардан биридир. Унинг географик ўрни қулайлиги иқтисодиётининг тез ривожланишига имкон берган. Вилоят ҳудудида табиий ер ости қазилма бойликларининг катта заҳиралари ҳам мавжуд, улар асосида бу ерда Ўрта Осиёдаги энг йирик саноат корхоналари фаолият кўрсатмокда. Улар энергетика, тоғ-кон ва кимё саноати, цемент ва бошқа қурилшп материаллари ипшаб чиқарувчи корхоналардир. Саноатнинг бу етакчи тармоқлари рўйхатига машинасозлик, металлургия, пахта тозалаш, тўқимачилик, озиқ-овқат ва қишлоқ хўжалиги маҳсулотларшш қайта ишлаш тармоқларини ҳам киритиш мумкин. Етакчи дармод корхоналарининг кўплари экологик хавфли корхоналар бўлсалар ҳам уларнинг атроф-муҳитга қандай таъсир этиши тўлиқ ўрганилмасдан, жойнинг табиий шароитини ҳисобга олмасдан, аҳоли зич яшайдиган ҳудудларга ноўрин жойлаштирилган. Оқибатда вилоятнинг йириқ шаҳарларидан Тошкент, Чирчиқ, Ангрен, Олмалиқ, Оҳангарон, Янгийўл, Бекобод геоэкологик вазият маълум даражада ёмонлашди.
Атроф-муҳитнинг экологик ҳолати ваҳудудлар экологик мувозанатинингбузилиши куп жиҳатдан атмосфераҳавосининг ҳолатига ҳамда унинг турлиишлаб чиқариш чиқиндилари таъсиридагисалбий ўзгаришларига боглиқ. Тошкентвилоятида атмосфера ҳавосининг ифлосланганлиги 2003-2004 йилларда Тошкент ва Ангрен шаҳарларида нисбатан юқори, Олмалиқ, Бекобод ва Чирчиқда паст бўлган. Ангренда атмосфера ҳавосининг ифлосланиш индекси 2000 йилдан 2005 йилгача ортиб борганлиги қайд қилинган бўлса, Олмалиқда у бироз пасайган, Бекободда ва Чирчикда эса у барқарорлигича қолган. Вилоятда атмосфера ҳавосининг ифлосланишида саноат корхоналаридан ташқари автотранспорт ҳаракатининг кўплиги, иссиқхона ва қозонхоналар, йўллардан кўтарилган чанг, маипшй чиқиндиларни тартибсиз сақлаш ва ёқиш, қурилиш ишларида технологиянинг бузилиши, қишлоқ хўжалигида зарарли кимёвий моддалардан кўпроқ фойдаланиш кабилар салбий таъсир кўрсатмокда. Вилоятнинг саноат шаҳараларида ҳавони энг куп ифлослантирувчи асосий моддалар олтингугурт 2 оксиди, азот оксидидир. Тошкент шаҳрида атмосфера ҳавосининг ифлосланишида шаҳар транспортишшг ҳиссаси 80% ни ташкил қилмоқда.
Вилоят ҳудудида атмосфера ҳавосини ифлослантирувчи бир қатор табиий омиллар хам мавжуд. Улар ичида тоғ жинсларининг нураши, шамол ва чанг-тўзон алоҳида урин тутади. Чанг-тузон вилоятнинг текислик ва тоғ олди ҳудудларида, ҳамда Чорбоғ, Тошкент, Ангрен сув омборларининг сувдан бўшаган туб кисмида апрел-май ойлариданоктябрь-ноябр ойларигача кузатилади. Вилоятда атмосфера ҳавосининг ифлосланиши шамол йўналиши минтақаларига ҳам тўғри келади. Булар Чирчиқ дарёси водийсида Чирчиқ-Тошкент-Янгийўл; Оҳангарон водийсида Ангрен-Оҳангарон- Нуробод-Олмалиқ-Бўка шамол йўналишларидир.
Кейинги йилларда атмосфера ҳавосининг тозалиги устидан назоратнингкучайтирилипш, корҳоналарда теҳнологикжараёнларнинг такомиллаштирилшпи, ҳавотозалагич мосламаларидан кўпроқ васамарали фойдаланиш натижасида вилоятдаатмосфера ҳавосининг тозалигини таъминлащда ижобий силжишлар рўй бермоқда.
Саноат чиқиндилари нафақат атмосфера ҳавосига, балки сув, тупроқ, ўсимлик ва ҳайвонот дунёсига ҳам маълум даражада зарар етказмокда.
Ҳозирги кунда Тошкент вилоятида сув заҳираларининг ифлосланганлиги ҳам катта ташвиш туғдирмокда. Вилоятида асосий ер усти сув оқимлари манбалари Сирдарё, унинг ирмоқлари Чирчиқ, Оҳангарон ва кўплаб сойлар ҳисобланади. Уларнинг сувлари қишлоқ ҳўжалигида ва иқтисодиётнинг турли соҳаларида фойдаланилади. Лекин бу манбалар сувлари сифати антропоген омил таъсирида дарёларнинг айниқса ўрта ва қуйи окимида ёмонлашиб бормокда.
Ўзгидромет берган маълумотларга кўра, 2000 йилда сувларнинг ифлосланганлик индекси Сирдарёда Бекобод шаҳридан юқорида 0.89 ни, Чирчиқ дарёсида "Электркимёсаноат" ИЧБ ташламаларидан пастда 0.87 ни, Оҳангарон дарёсида Дўстобод яқинида 1.18 ни тапжил этган бўлса, 2004 йилда эса улар юқорида қайд қилинган жойларда Сирдарёда 1.22 га, Чирчикда 1.25 га, Оҳангаронда 1.43 га тент бўлган. Сув таркибида йод, кальций, магний, ҳлор ва бошқа элементлар микдори меъёридан юқори эканлиги кузатилмокда.
Вилоятда ер ости сувлари саноат корҳоналари, агросаноат, коммунал ва бошқа объектлар таъсирида ифлосланмоқда. Бу ҳол айниқса Чирчиқ шаҳридан пастрокдаги ер ости суви оқимида, Оҳангарон ер ости сув манбаида яққол намоён бўлмоқда.
Сув ресурсларини муҳофаза қилипшинг икки асосий йўналиши, яъни сув ресурсларини тежаш ва уларнинг ифлосланиши ҳамда минераллашиш даражаси устидан назорат ўрнатиш муҳим муаммолардир.
Шунингдек, вилоятда ернингчекланганлиги ва сифатининг ёмонлашувибилан боғлиқ ҳавф ортиб бормокда. Ердан оқилона фойдаланишни билмаслик ёки унтариоя килмаслик кишлоқ ҳўжалик ерларисифатига салбий таъсир этмоқда. Экин майдонлари тупроқларининг маълум қисман шўрланганлиги, ювилганлиги, ҳар хилчиқиндилар, химикатлар билан ифлосланганлиги кўзга ташланмокда.
Вилоятнинг жами ерлари 1526,2 минг гектарни ташкил этган. Шундан 386,3 минг гектари суғориладиган ерлардан иборат бўлган. Вилоятда Чиноз, Бука, Бекобод туманларининг ерлари кисман шўрланганлиги билан, Бўстонлиқ, Паркент, Янгийўл ва Чиноз туманларининг суғориладиган ерлари суғорма эрозияга учраган. 1990-2001 йиллар мобайнида шўрланган ерлар умумий майдони вилоятда 1.1 баробарга кўпайган.
Минтақада қишлоқ хужалигида кимёвий моддалардан фойдаланиш ҳажми анча камайтирилганига қарамай, заҳарли моддалар қолдиқ микдори билан тупроқнинг ифлосланиши ҳамон кузатилмокда.
Информация о работе Геодемография магистрлик даражасини олиш учун