Автор: Пользователь скрыл имя, 13 Марта 2012 в 19:05, курсовая работа
Республикамиз Президенти Ислом Каримов ўз нутқлари, асарларида экологик муаммоларнинг долзарблигини таъкидлаб ўтганлар. Жумладан “Ўзбекистон ХХI аср бўсағасида; хавфсизликка тахдид, барқарорлик шартлари ва тараққиёт кафолатлари”(Тошкент, ”Ўзбекистон”, 1997 йил) асарининг I-боби “Хавфсизликка тахдид”, деб номланиб, унда Президентимиз экологик муаммолар масаласига кенг эътибор берганлар.
бет
Кириш.............................................................................................................3 - 7
I. боб. Ижтимоий экологиянинг илмий-назарий масалалари.
1.1Экологик муаммоларни географик жиҳатдан ўрганиш ……………..........8-15
1.2Ижтимоий экологик муаммолар ва уларни вужудга келтирувчи омиллар .............................................................................................16 - 18
II. боб. Тошкент вилоятида аҳоли жойлашиши ҳусусиятлари ва ижтимоий экологик муаммолари.
2.1Тошкент вилоятида аҳоли жойлашиши ва унинг ҳусусиятлари .........................................................................19 - 26
2.2 Тошкент вилоятидаги ижтимоий экологик вазият ва уни аҳоли саломатлигига таъсири.............................................................................. 27 - 43
2.3 Тошкент вилоятидаги ижтимоий экологик муаммолар ..........................................................................................................................44 - 56
III. боб. Тошкент вилоятидаги ижтимоий экологик муаммоларни олдини олиш ва яхшилаш масалалари.
3.1 Тошкент вилоятидаги ижтимоий экологик ва аҳоли жойлашишдаги муаммоларни биргаликда урганишнинг аҳамияти.........................57 - 82
3.2 Ижтимоий экологик муаммоларни олдини олиш чора тадбирлари ва
келажак истиқболлари............................................................................83 - 95
Хулоса....................................................................................................96-97
Фойдаланилган адабиётлар...............................................................98-99
Илова .......................................
Бу зонага кирадиган вилоятлардан Фарғона ва Сурхондарё вилоятларида энг танг экологик ҳолат вужудга келган.
Тошкент вилоятида (жумладан, Тошкент ш.) критик экологик вазиятли зонада Оҳангарон, Бўстонлиқ, Бўка, Қуйи Чирчиқ, Паркент, Юқори Чирчиқ, Янгийўл туманлари ва Ангрен, Янгиобод ва Оҳангарон шаҳарлари жойлашган, бу ерда вилоят аҳолисининг 24% яшайди, қолган 12 та маъмурий туман (шаҳар) қулай экологик вазиятли зонада жойлашган.
Тошкент вилояти учун қуйидагилар хос:
Зангиота, Қуйи Чирчиқ, Янгийўл туманлари, Янгийўл шаҳрида ер усти сувлари, Юқори Чирчиқ тумани, Ангрен ва Янгиобод шаҳарларида ер ости сувлари ифлосланишининг юқори даражадалиги. Оққўрғон, Бўка, Зангиота, Пскент, Чиноз, Юқори Чирчиқ туманларида атмосфера ифлосланишининг юқори иқлимий салоҳияти, Қуйи Чирчиқ, Ўрта Чирчиқ, Юқори Чирчиқ туманлари ва Ангрен шаҳрида суғориладиган ҳудуднинг 35-40% сув босган, Оҳангарон, Пскент туманлари, Олмалиқ, Оҳангарон шаҳарларида атмосфера ҳавосининг ортиқча ифлосланганлиги, Бўка, Қуйи Чирчиқ, Паркент, Пскент, Чиноз туманларида истеъмол суви сифати 40-60 фоизга стандарт талабларига мос эмаслиги, Ўрта Чирчиқ, Зангиота, Қибрай, Тошкент туманлари, Олмалиқ, Ангрен, Бекобод, Тошкент, Чирчиқ, Янгиобод шаҳарларида умумий ва айниқса болалар касалланиши даражаси юқорилиги, Қуйичирчиқ, Ўрта Чирчиқ туманлари, Олмалиқ, Бекобод, Тошкент ва айниқса Янгиобод шаҳарларида умумий ўлим даражаси юқорилиги қайд қилинган.
Комплекс баҳолаш маълумотларига кўра, экологик офат зонасида Ўзбекистон Республикаси ҳудудининг 8% жойлашган, унда мамлакат аҳолисининг 0,1% яшайди, фавқулодда экологик вазиятли зонада 29% ҳудуд жойлашган, унда аҳолининг 12% яшайди. Критик экологик вазиятли зонада мамлакат ҳудудининг 37% жойлашган, унда аҳолининг 41% яшайди, қулай экологик вазиятли зонада эса мамлакат ҳудудининг 26% жойлашган, унда бутун аҳолининг 47% истиқомат қилади.
Шу тариқа тизимли кузатувлар олиб бориладиган танланган экологик индикаторлар билан экологик вазиятни баҳолаш ёндашувининг қўлланилиши умуман мамлакат ва унинг алоҳида минтақалари бўйича экологик вазиятни ягона тизим бўйича комплекс баҳолаш, шунигдек республиканинг энг экологик танг минтақаларини (танг экологик нуқталарни) аниқлаш имконини берди.
Республика бўйича атмосферага ифлослантирувчи моддалар ташланиши умумий ҳажми 2002 йилга нисбатан 2006 йилда 9 фоизга қисқарди (187 минг т), саноат корхоналари сони улар ташланмалари жадаллигининг қисқариши бўйича 26 тадан 21 тагача камайди. Асосан ифлослантирувчи манбалар жамланган шаҳарлар ва йирик аҳоли шоҳобчаларида атмосфера ҳавоси ифлосланишининг даражаси сезиларли камайди. Атмосфера ҳавоси ифлосланиши даражаси белгисилгиланган меъёрлардан ортиқ бўлган шаҳарлар сониқисқарди. Агар 2004йилдаифлосланиш даражаси меъёрдан ортиқ ва юқори бўлган шҳарларда 2670 минг киши (ёкишаҳараҳолисининг54%дан ортиғи) яшаган бўлса, 2006 йилга келиб атиги 515 минг киши (ёки атиги 10,4%) яшаган. Умуман олганда республика бўйича радиациявий ҳолат барқарорлигича қолди ва белгиланган даражалардан ошмади.
Амударё ва Сирдарё ҳавзалари ер усти сувларининг ифлосланиш даражаси нисбатан паст бўлди. Сув ифлосланиши даражаси (СИИ) 0,5-2,1 оралиғида сақланди, бу сув сифатининг II, II-III, III синфига мос келади. Одатда у сув оқимининг қуйи қисмига бориб кўтарилди. Таъкидлаш жоизки, умуман олганда, ифлосланиш даражаси 2005 йилда 2006 йилга нисбатан бироз пастроқ бўлди. Бунинг сабабларидан бири сувлилик даражасининг турлича бўлганлигида (2005 йил сувлироқ келди). Энг ифлосланган сув объектлари сифатида Салар канали (Тошкент ва Янгийўл шаҳарлари) СИИ барқарор 2,1 даражасида сақланиб қолмоқда (сув сифатининг IV синфи), Салар каналида эса ифлосланиш даражаси 2005 йилдаги 3,8 дан 2006 йилда 4,5 даражасигача (сув сифатининг V синфи) кўтарилди. Сув оқимларидаги биоценозларнинг экологик ҳолати, асосан, қониқарли бўлди, Салар канали бундан мустасно.
Ўзбекистон Республикаси бўйича чучук ва шўрланган ер ости сувларининг минтақавий башоратли эксплуатация заҳиралари 63986,53 м3/сут ни ташкил қилади, шундан 40,4%и 1 г/л гача минераллашган ва 12%и 5 г/л гача ва ундан юқори минерал-лашган. Минтақалар бўйича ер ости сувлари миқдори ва улар ифлосланиш даражаси турличадир. Тошкент вилоятидаги ер ости сувлари нисбатан яхши сифатли бўлиб, асосан, «Истеъмол суви» давлат стан-дарти талабларига жавоб беради. Қорақалпоғистон Республикаси, Бухоро, Хоразм ва Қашқадарё вилоятларида ер ости сувларининг сифати паст ва ифлосланиш даражаси юқорилиги қайд қилинди. Бу ҳудудларда, одатда, сув сифати меъёрий талабларга жавоб бермайди. Жиззах, Навоий, Сурхондарё, Сирдарё ва Фарғона вилоятларида ер ости сувлари сифати ва уларнинг ифлосланиши даражаси ўткинчи ҳолатда сақланиб қолмоқда. Умуман Ўзбекистон Ре-спубликаси бўйича истеъмол сувининг сифати 2002 йилдан 2006 йилгача сезиларли ўзгармади. 2006 йилда «ностандарт» (санитар меъёрларига жавоб бермайдиган) синовлар улуши ўртача мамлакат бўйича қуйидагиларни ташкил қилди:
истеъмол сув таъминоти ва рекреация учун ишлатиладиган I ва II тоифали сув ҳавзалари бўйича кимёвий кўрсаткичларга кўра 18,7% ва бактериологик кўрсаткичлар бўйича 11%, коммунал сув тармоқларида тегишли равишда 15,1% ва 6%; қишлоқ ва идоравий сув тармоқларида тегишли равишда 11,7% ва 7,5%.
Сув оқимлари ва сув узатиш тармоқларида сувнинг нисбатан яхши сифати Тошкент вилоятида; ёмон сифатли, кимёвий ва бактериологик кўрсаткичлари бўйича санитар талабларига жавоб бермайдиган сув сифати Қорақалпоғистон Республикаси, Бухоро ва Хоразм вилоятларида кузатилди.
Истеъмол сувининг сифати пастлиги, айниқса унинг минераллашуви юқорилиги ва қаттиқлиги сафротошли ва буйрактошли касалликлар билан касалланишнинг асосий сабабларидан бири саналади.
Умуман олганда, Ўзбекистон Республикаси бўйича 1.01.2007 йил ҳолатига кўра, 2003 йилга нисбатан суғориладиган ерлар умумий майдони 19,7 минг га ёки 0,5 фоизга кўпайди. Майдоннинг кам ўсиши шу билан изоҳланадики, суғориладиган ерлар фонди трансчегаравий оқимлар сув ресурслари билан чекланади, шунинг учун бу шароитда мавжуд суғориладиган фонддан оқилона ва унумли фойдаланиш масалалари долзарб ва муҳим аҳамият касб этади.
Шу билан бирга, бутун суғориладиган фонднинг 77 фоизини ташкил қиладиган суғориладиган шудгорлардан қишлоқ хўжалиги экинлари учун етарлича фойдаланилмаяпти. 2005-2006 йилларда ҳар йили турли сабабларга кўра қарийб 400 минг га ёки 11 фоиздан ортиғи экин учун фойдаланилмади.
Атроф-муҳит ифлосланиши манбаларини мониторинг қилиш натижаларига кўра, 2002-2006 йилларда мамлакатда умумий экологик ҳолатнинг барқарорлашиши ва яхшиланиши жараёни давом этмоқда, лекин минтақавий даражада бу бир хил содир бўлмаяпти.
Таъкидлаш жоизки, атрофмуҳит ифлосланиши тобора локал (нуқтали) тусга эга бўлиб, одатда, ифлосланиш ареали ифлосланиш манбаларига яқин ерларда жойлашган ва ҳудудий жиҳатдан чегараланган.
Умуман олганда, Тошкент вилояти ва Тошкент шаҳрида ўзгарувчан, экологик ва-зият вужудга келди.
Тошкент, вилояти республикада энг хавфли ер кўчки ҳудудлардан бирига киради. Тоғлар билан ўралган водийларда ер кўчкилари асосан адир ҳудудларини ўзлаштириш билан боғлиқ.
Ўзбекистон Республикасининг деярли барча тоғолди ҳудудлари сел хавфи бор ҳудуд ҳисобланади. Фарғона водийси, Тошкент ва Сурхондарё вилоятлари энг катта сел хавфи бор ҳудудлар ҳисобланади. Қорлар тез эрийдиган ва узоқ ёмғир ёғадиган апрель - июль ойларида энг кўп сел ҳолатлари кузатилади. Шу билан биргаликда, ҳозир республикада жами 5 та сел омбори бор, холос.
Атроф-муҳитнинг ифлосланиши билан боғлиқ соғлиқни сақлашнинг асосий муаммолари
Сўнгги 200 йилда инсоният илмий-техника тараққиёти, тиббиёт ютуқлари, яшаш шароитларини сезиларли даражада яхшиланиши туфайли ҳаёт давомийлигини анча оширишга эришди.
Сўнгги ўн йилликда ичтерлама, ўткир ичак юқумли касалликлари, дизентерия, вирусли гепатит ва бошқа баъзи юқумли касалликлар билан касалланишлар сони камаяётганлиги кўзга ташланмоқда.
Мамлакатда полиомиелит умуман тугаганлиги Бутунжаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти (БССТ) махсус комиссиясининг қарори билан тасдиқланган.
Оммавий юқумли касалликларнинг ривожланиши хавфи пасайгани сари касалликлар ва бевақт ўлим тузилмасида юқумсиз, асосан сурункали касалликлар олдинги ўринларни эгаллай бошлади. Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлигининг «Саломатлик» («Здоровье») институтининг расмий статистик маълумотларига кўра, касалликлар умумий тузилмасида юқумли касалликларга - 2,94%, жароҳатлар, заҳарланишлар ва ташқи таъсирининг бошқа айрим оқибатларига - 3,62%, юқумсиз касалликлар улушига эса - 70 фоиздан кўпроқ қисми тўғри келмоқда.
Бутунжаҳон Соғлиқни Сақлаш Ташкилотининг Европа Минтақавий Бюроси (БССТ ЕМБ) маълумотларига қараганда, Европа минтақасида (ЕМ) ўлимнинг 8,1 миллион ҳолатига (барча ўлимларнинг 85,8%) ва 115,3 миллион DAUYVra (умумий касаллик-лар оғирлигининг 76,7%) юқумсиз касалликлар сабаб бўлган. ЕМда юрак-томир касалликлари ва саратон касаллиги етакчи юқумсиз касалликлардир, сўнгра нисбатан кичик гуруҳлар: респиратор касалликлари, овқат ҳазм қилиш тизими касалликлари ва нейропсихик толиқишлар келади.
Кўп ҳолларда ўлимлар хатар омиллари умумий сонида ҳар бир сабаб улушини (ҳаётнинг соғлом йилларини йўқотишнинг 10 та етакчи сабабидан еттитасини) пасайтиришнинг иложи мавжуд, чунки улар ҳулқдан келиб чиқади. Етти етакчи хавф оми-лининг (юқори артериал босим, тамаки истеъмол қилиш, алкоголни ҳаддан зиёд истеъмол қилиш, қондаги холестерин даражасининг юқорилиги, ортиқча тана оғирлиги, сабзавот ва меваларни етарлича истеъмол қилмаслик, жисмоний фаолликнинг етарли эмаслиги) улушига 59,6% тўғри келади.
Лекин атроф-муҳитга антропоген таъсирнинг нотекис тақсимланганлиги туфайли алоҳида аҳоли гуруҳлари (масалан, шаҳар ва қишлоқ аҳли) ўртасида саломатлик ҳолатида фарқ мавжуд бўлиши мумкин. Барча ёшдаги одамларда соғлиқни сақлаб қолиш учун барча хатар омиллари-ни вақтида баҳолаш зарур.
Мамлакат меҳнат салоҳиятини йўқотишнинг асосий сабабларидан бири юртдошларимизнинг ўлимидир. Юрак-томир тизими касалликлари касалланиш ва ўлим сабаблари тузилмасида алоҳида ўрин тутади. Барча ўлим сабабларининг 50 фоиздан ортиғи ушбу касалликлар гуруҳига тўғри келади, ваҳоланки, барча даволаш-профилактика муассасаларига мурожаат қилганларнинг 5,67 фоиздан (2000 й.) 5,4 фоиз-гача (2006 й.) касалликлар ҳисобга олинган. Турғун меҳнатга лаёқатлигини йўқотган ҳар бешинчи ноги-рон юрак-томир касалликлари билан касалланган2.
Экспертлари фикрича (1997 й.), саратон билан боғлиқ барча касалликларнинг 23% ва ҳолатларнинг 25% атроф-муҳит омилларининг таъсири билан изоҳланади. Ҳар йили республикада онкологик касалликлар билан касалланганлар кўплаб рўйхатга олинади. Фақатгина 2006 йилда, республикада турли локациядаги хавфли шишларнинг 18133 ҳолати (100 минг жон бошига 68,5 киши) қайд қилинди. Қорақалпоғистон Республикаси (66,9) ва Хоразм вилоятида (60,2) онкологик касалланишлар кўрсаткичи Тошкент ш. (124,5) ва умуман республика бўйича (68,5) кўрсаткичдан пастдир. Шунга қарамай, овқат ҳазм қилиш органларининг хавфли шишлар билан касалланиши Қорақалпоғистонда ўртача республика кўрсаткичидан юқори. Масалан, овқат ҳазм бўлиши саратони 12,9 (республикада 4,0), ошқозон саратони 8,9 (республикада 6,5), жигар саратони 5,1 (республикада 3,3). Амалда касал-лик ривожланишига бирорта омилнинг таъсирини аниқ ҳисоблаш жуда мураккаб вазифа бўлиб, «атроф- муҳит - саломатлик»нинг ўзаро боғлиқлиги кўп то-монлама атроф-муҳит ифлосланиши шароитларида жуда мураккаб тусга эга.
Шубҳасиз, атроф- муҳит омилларининг турли таъсири ва характери (ижтимоий, иқтисодий, биологик, табиий-иқлимий, кимёвий, физик ва бошқ.) аҳоли саломатлиги ҳолатига салбий таъсирининг ривожланишига сабаб бўлади.
Олимларнинг кўп сонли тадқиқотлари далолат берадики, бронх астмаси, қандли диабет, сут бези саратони, ошқозон ва ўн икки бармоқли ичакнинг яра касаллиги, юракнинг ишемик касаллиги ва бошқа кўп омилли касалликлар, яъни генетик, муҳит ва та-содифий омиллар умумийлигида шаклланадиган касалликларга киради.
Шу тариқа жамиятнинг ҳозирги тараққиёти босқичида ноқулай экологик омил аҳоли популяцион саломатлигининг шаклланишига таъсир кўрсатиши шубҳа уйғотмайдиган ва илмий тасдиқланган ҳақиқатдир, айниқса, янги синтезланадиган кимёвий бирикмалар вужудга келяптики, инсон улар билан бе-восита алоқага киришади, зеро, эволюцион нуқтаи назардан уларга кўникмаган.
Ўзбекистонда шундай вазият рўй бердики, аҳоли яшаш пунктларининг (шаҳар ва қишлоқлар) атмосфера ҳавосини ифлослантирувчилар ҳудудларнинг экологик ҳолатини сезиларли ёмонлаштирмоқда, экотизимнинг барча табиий компонентлари кимё-вий таркибининг ўзгаришига сабаб бўлмоқда. Буларнинг барчаси аҳоли саломатлигига салбий таъ-сир кўрсатмоқда. Ўзбекистон гигиенистлари томонидан 1992-1996 йилларда, турли шаҳарларда (Тошкент, Олмалиқ, Чирчиқ, Ангрен) ўтказилган кўп сонли тадқиқотлар атмосфера ҳавоси ифлосланиши ва аҳоли касалланиши даражаси ўртасида миқдорий боғлиқлик борлигини тасдиқлади. Юқорида кўрсатилган шаҳарларда атмосфера ҳавосининг ифлосланиш даражаси «фавқулодда” дан «кучли»гача оралиқда тебранади. Шубҳасиз, атмосфера ҳавоси ифлосланишининг бундай даражалари аҳоли саломатлигига яқин (ўткир респираторли касалликлар) ва узоқ (турли су-рункали касалликлар ривожланиши) муддатли хавф туғдиради. Бундан ташқари, аҳоли яшаш пунктлари атмосфера ҳавосининг санитар-эпидемиологик хизмати органлари томонидан ўтказиладиган тадқиқотларининг ҳар йиллик натижалари шундан далолат берадики, шаҳар атмосфера ҳавосининг ифлосланиши аҳоли саломатлиги учун хавфлилигича қолмоқда. Ўрганилган атмосфера ҳавосининг гигиеник меъёрларга мувофиқ келмайдиган улуши (тадқиқ қилинганлар умумий сонидан) Тошкент вилояти 20,8%, ва Тошкент шахрида 31% .
Сўнгги 10 йилда аҳолининг даволашпрофилактика муассасаларига мурожаат қилиши маълумотларининг таҳлили шуни кўрсатдики, умумий касалланиш тузилмаси фарқланади. Шундай қилиб, нафас олиш йўллари касалликларининг энг кўп тарқалиши Тошкент ш. (27,3%) ва Тошкент вилоятига (29,1%) тўғри келади.
Турли кимёвий моддалар ва чангнинг юқори концентрацияси инсон организмини ҳимоялаш механизмларининг ҳимояловчи вазифалари бузилишига туртки беради, бу иммунитет танқислиги ҳолатлари тарқалишининг ошиши, аллергия реакцияларига таъ-сирчанлик, ўткир ва сурункали касалликлар ривожланишининг кескин кучайишига олиб келади.
Касаллик даражасининг ташқи муҳитнинг салбий омилларига боғлиқлигини аниқлаш, соғлиқни сақлаш ва табиатни муҳофаза қилиш фаолиятини ташкил қилишда қатор бошқарув қарорларини қўллашни тақозо этади. Бундан ташқари, ҳукумат даражасида қабул қилинаётган турли сиёсий-иқтисодий қарорларни баҳолашни объективлаштириш учун иқтисодий ёндашув ҳам талаб қилинади.
Информация о работе Геодемография магистрлик даражасини олиш учун