Автор: Пользователь скрыл имя, 13 Марта 2012 в 19:05, курсовая работа
Республикамиз Президенти Ислом Каримов ўз нутқлари, асарларида экологик муаммоларнинг долзарблигини таъкидлаб ўтганлар. Жумладан “Ўзбекистон ХХI аср бўсағасида; хавфсизликка тахдид, барқарорлик шартлари ва тараққиёт кафолатлари”(Тошкент, ”Ўзбекистон”, 1997 йил) асарининг I-боби “Хавфсизликка тахдид”, деб номланиб, унда Президентимиз экологик муаммолар масаласига кенг эътибор берганлар.
бет
Кириш.............................................................................................................3 - 7
I. боб. Ижтимоий экологиянинг илмий-назарий масалалари.
1.1Экологик муаммоларни географик жиҳатдан ўрганиш ……………..........8-15
1.2Ижтимоий экологик муаммолар ва уларни вужудга келтирувчи омиллар .............................................................................................16 - 18
II. боб. Тошкент вилоятида аҳоли жойлашиши ҳусусиятлари ва ижтимоий экологик муаммолари.
2.1Тошкент вилоятида аҳоли жойлашиши ва унинг ҳусусиятлари .........................................................................19 - 26
2.2 Тошкент вилоятидаги ижтимоий экологик вазият ва уни аҳоли саломатлигига таъсири.............................................................................. 27 - 43
2.3 Тошкент вилоятидаги ижтимоий экологик муаммолар ..........................................................................................................................44 - 56
III. боб. Тошкент вилоятидаги ижтимоий экологик муаммоларни олдини олиш ва яхшилаш масалалари.
3.1 Тошкент вилоятидаги ижтимоий экологик ва аҳоли жойлашишдаги муаммоларни биргаликда урганишнинг аҳамияти.........................57 - 82
3.2 Ижтимоий экологик муаммоларни олдини олиш чора тадбирлари ва
келажак истиқболлари............................................................................83 - 95
Хулоса....................................................................................................96-97
Фойдаланилган адабиётлар...............................................................98-99
Илова .......................................
Телов қишлоғидан Олмалиқ шаҳригача бўлган участкада ер ости сувлари минераллашуви ўзгариб, ер ости сувларининг нефть маҳсулотлари билан ифлосланиши кўп эмас ва, феноллар миқдори кам (локал участкаларда) учрайди.
Пскент манбаси бўйича Пскент шаҳри ҳудудида сизот сувларининг минераллашуви, умумий қаттиқлиги , сульфатлар, нефть маҳсулотлари миқтори ўзгарган.. Манбанинг марказий қисмида фойдаланиш горизонт-ларида ер ости сувлари сифати яхши.
Кўкорол манбаси бўйича ер ости сувлари юқори минераллашувга эга. Ер ости сувлари ифлосланишининг асосий манбаси шимоли - шарқий қисмда жойлашган бирлашган чиқиндиларни сақлаш майдони ҳисобланади. Хлор ва аммоний бўйича иф-лосланиш вақтинчалик тусга эга. Манбанинг жанубий ва жануби-шарқий қисмида сувнинг ифлосланиши ерларни суғориш билан боғлиқ.
Далварзин манбаси ер ости сувлари камшўрлиги бу ерларни суғориш учун Сирдарёнинг дарёсининг шўрланган сувлари ишлатилиши ва Тожикистон Республикаси ҳудудидан суғориш ва дренаж сувлари ташланиши билан боғлиқ.
Бекобод шаҳри ер ости сувлари анча ифлосланган.
Сув сифатига (ташланадиган моддалар зарарлилигини ҳисобга олмаган ҳолда) таъсир этишда саноат корхоналарининг улуши 20 фоиздан камини ташкил қилади, лекин улар маҳаллий ифлос-ланиш ўчоқларини вужудга келтиради ҳамда сув ҳавзаларида тўпланиш хусусиятига эга бўлган оғир металлар ва бошқа заҳарли моддаларнинг асосий манбалари ҳисобланади. Сувни ифлослантирувчилар умумий ҳажмининг 80 фоиздан ортиғини Тошкент, Фарғона, Навоий ва Самарқанд вилоятлари саноати ташлайди.
1990 йилдан бошлаб ифлосланган саноат оқаваларининг қисқариб бориш мойиллиги кузатилмоқда, бунинг асосий сабаблари - баъзи ишлаб чиқариш корхоналарининг тўла қувват билан ишламаётганлиги ҳамда табиатни муҳофаза қилиш органлари фаолиятининг натижаси ҳисобланади. 2007 йилда ноирригация секторидан ифлосланган оқава сувлари ташланиши 119 млн. м3 ни ташкил қилди, барча оқавалар тозалаш иншоотларида етарлича тозаланмаган оқавалар тоифасига киритилган. Ифлосланишнинг асосий манбаси: Тошкент вилоятида - Чирчиқ «Электрокимёсаноат» ОАЖ, Янгийўл шаҳри ва Янгийўл «Биокимё» АЖ тозалаш иншоотлари ҳисобланади.
Шаҳар коммунал хўжалигидан оқава сувлар тушиши ҳажмлари коллектор-дренаж сувларидан анча кам. Улар асосан маҳаллий аҳамиятга эга бўлиб, Тошкент вилоятида аниқ кўзга ташланади, мазкур вилоятлар Ўзбекистон бўйича умумий ташланмаларнинг 50 фоиздан ортиғини беради..
Вилоятда сув қувурлари қувватлари, умуман олганда, етарлича ишлатилмайди (63%), баъзи вилоятлар-да ҳатто 42-62% ишлатилади, холос. Сув қувурлари қувватларининг бундай паст даражада ишлатилишида сувнинг жиддий йўқотилиши кузатилади ва шаҳар сув таъминотида 37%гачани ёки 1 млн. м3/суткани Тошкент вилоятлатида 35%дан ортиқроқни ташкил қилади.
Бундан ташқари Тошкент вилоятларининг 6 та шаҳарларида идоравий канализация тизимлари мавжуд. Қолган шаҳарлар ва шаҳар қўрғонларида канализация тизимлари мавжуд эмас. Қишлоқ аҳоли шоҳобчалари эса марказлашти-рилган канализация тизимларига эга эмас.
Шаҳар ва шаҳар қўрғонларида аҳолининг канализация тизимлари билан қамраб олинганлиги 2007 йилда - 51,5%, 1988 йилда - 46,6%ни ташкил этган.
Вилоят ерларнинг эрозияси.
Республиканинг 643,2 минг га суғориладиган ерлари ирригация эрозиясига дучор бўлган. Тошкент (138,6 минг га), вилоятининг суғориладиган ерлари ирригация эрозиясига кўпроқ дучор бўлган. Сув эрозиясига Тошкент, вилоятларидаги лалми ерлари учраган. Шунинг учун, ушбу ерларда эрозияга қарши, аниқ мақсадли чора-тадбирлар амалга оширилиши лозим.
Шундай қилиб, вилоят ҳудудида барча турдаги тупроқ эрозиялари ва дефляциялар арқалган. Бунда эрозия жараёнларининг жадаллиги ва эрозияга учраган тупроқларнинг тарқалиши шимолдан жанубга қараб ўсиб боради. Зарафшон, Амударё сув оқимлари лойқалилиги Чирчиқ ва Ангрен дарёларига нисбатан юқорилиги бунга мисол бўла олади.
Вилоят ерларни сув босиши
Ўзбекистон ҳудудининг 20%дан зиёдроқ майдонини сув босган. Тошкент вилоятини 20-30% сув босишга учраган. Кўпчилик суғориш массивларидаги сув босишларга юқори рельефли ерларнинг ўзлаштирилиши ва суғорилиши сабаб бўлмоқда.
Сув босиш жараёнининг олдини олиш учун сизот сувлари сатҳини пасайтириш;
- коллектордренаж тармоқлари зичлигини ошириш;
гидротехник иншоотларни лойқалардан тозалаш, агротехник тадбирларга риоя этиш;
сув ва ер ресурсларидан оқилона фойдаланиш-ни амалга ошириш лозим. Тошкег
Ўзбекистонда ҳар йили 100 млн. тон-надан ортиқ саноат чиқиндилари ҳосил бўлади, улардан 14 % атрофидаги токсик (заҳарли) тоифага мансуб ҳисобланади. Чиқиндиларнинг кўп қисми тоғ-кон қазиб олиш ва тоғ-кон қайта ишлаш саноат корхоналари жойлашган Тошкент вилоятида ҳосил бўлади (2-расмга қаранг). Қаттиқ маиший чиқиндиларнинг кўп қисми тошкент вилояти ва Тошкент шаҳрида ҳосил бўлади. Вилоятнинг аҳоли истиқомат қиладиган ҳудудларда, айниқса йирик шаҳарларда экологик шароитларнинг ёмонлашувига сабаб бўлмоқда. Шаҳарларда қаттиқ маиший чиқиндилар ва катта ўлчамли ахлатлар йиғилмоқдаки, улар ўз вақтида ва тўғри олиб чиқилмаса ҳамда зарарсизлантирилмаса, атроф табиий муҳитни жиддий ифлослан-тириши мумкин. Шаҳарларнинг ҳар ерларида пайдо бўладиган, ёмон ташкил этилган, баъзан эса бетартиб равишда ҳосил бўлган ахлатхоналар атроф-муҳит иф-лосланишининг жиддий манбаи бўлиб қолмоқда.
Манба: Ўзбекистон Республикаси Табиатни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси 2008 йил маълумоти
Ривожланган мамлакатларда қаттиқ маиший чиқиндилар бўлган муносабат таҳлиллари шуни кўрсатмоқдаки, мазкур соҳада чиқиндини кўмиш полигонларининг камайиш тенденциялари кузатилмоқда ва чиқиндиларнинг кўп қисми икки-ламчи хом ашё сифатида қайта ишлаши саноати учун шароитлар яратилмоқда. Чиқиндилар кўмиладиган жойлар ҳақида қуйидаги 6-жадвалда берилган.
6-жадвал. Ўзбекистон Республикасида чиқиндилар кўмиладиган жойлар бўйича маълумот (01.01.2008 йил ҳолати бўйича) | |||||
| Қаттиқ маиший чиқин-дихона-лар сони | Шламо-тўпла-гичлар сони | Кул-шлак тўпла-гичлар | Чиқиндиларни тўплаш по-лигонлари | Заҳарли хими-катлар қабрис-тонлари |
Қорақалпоғистон Республикаси | 17 |
|
|
| 1 |
Андижон | 14 |
|
| 1 | 1 |
Бухоро | 14 | 1 |
| 1 | 1 |
Жиззах | 10 |
|
| 1 | 1 |
Қашқадарё | 17 |
|
| 1 | 1 |
Навоий | 9 | 2 |
| 10 | 1 |
Наманган | 12 | 2 |
| 1 | 1 |
Самарқанд | 13 | 2 |
| 1 | 1 |
Сурхандарё | 17 | 6 |
|
| 1 |
Сирдарё | 9 |
|
|
| 1 |
Тошкент в. | 19 | 4 | 2 | 4 | 1 |
Фарғона | 15 | 4 | 2 | 2 | 1 |
Хоразм | 9 |
|
|
| 1 |
Жами | 175 | 21 | 4 | 22 | 13 |
Манба: Ўзбекистон Республикаси Табиатни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси 2008 йил маълумоти
Сўнгги вақтларда қаттиқ маиший чиқиндиларни қайта ишлаш соҳаси бўйича хусусий тадбиркорлик ривожланмоқда. Хусусан, 2007 йилда Тошкент вилояти Янгийўл шаҳридаги «Авесто Шамс» ва «Ўткир» МЧЖлари мос равишда 700 тонна ва 300 тонна, Қибрай туманидаги «Турсунмурод-ота» МЧЖ 205 тонна қаттиқ маиший чиқиндиларни ҳамда Бухо-ро шаҳридаги «МААН» МЧЖ 41 тонна полиэтилен плёнкаларни қайта ишлади.
Заҳарли чиқиндиларнинг кўп қисми Тошкент вилоятида ҳосил бўлади. Ушбу чиқиндиларнинг асосий қисми тўплаш учун мўлжалланган жойларга дастлаб қайта ишланмасдан юборилади.
Янги-Ангрен ИЭС (62,4 млн. т), Ангрен ИЭС (4.3 млн. т) саноат чиқиндилари полигонларида ҳосил бўладиган кул-шлак чиқиндилари йиғилиб қолган бўлиб, мазкур чиқиндилар йил сайин 0,5 млн. тоннага кўпайиб, ушбу ҳудудда маълум экологик му-аммоларни келтириб чиқармоқда.
Шу билан бирга, Ангрен, Янги-Ангрен ИЭС ла-рида ҳосил бўладиган чиқиндилари таркибига: А1203 -7,5 %, Ti02 - 0,5 %, Si02 - 64,3 %, MgO - 3,3 %, Fe203 - 2,8 %, Ba - 0,2 %, K20 - 2,4 % , CaO - 8,4 %, Mn -7,7 %, Na20 - 4,0 % киради.
Кул-шлак чиқиндилари таркибидаги келтирилган компонентлардан кўриниб турибдики, ушбу чиқиндиларни қайта ишлаганда иккиламчи ресурсларни олиш учун юқори потенциалга эга. Энергетика, машинасозлик, озиқ ва енгил саноат каби иқтисодиёт тармоқларида ҳосил бўладиган чиқиндилар турли таркибга ва хавфлилик синфига эга.
Тошкент шаҳрида «ASP Se1ta» ОАЖ маълумотларига кўра 2003 йилда демеркуризация учун 117,1 минг дона симобли лампа (ЛБ, ЛД, ДРЛ) ва ускуналар, 2004 йил - 150,8 минг дона, 2005 йил - 120,8 минг дона, 2006 йил - 181,3 минг дона,ишлаб чиқарилмоқда.Қуйидаги жажвалда 1996-2007 йилларда Ўзбекистон Республикаси вилоятларида санитар тозалаш ва транспорти-ровкалаш корхоналари томонидан қаттиқ маиший чиқиндиларни тўплаш ва олиб чиқиш бўйича маълумотлар қуйидаги 7- жадвалда берилган.
7-жадвал. 1996-2007 йилларда Ўзбекистон Республикаси вилоятларида санитар тозалаш ва ташиш корхоналари томонидан қаттиқ маиший чиқиндиларни тўплаш ва олиб чиқилиши (минг м3) | ||||||||||||
Вилоят номи | 1996 | 1997 | 1998 | 1999 | 2000 | 2001 | 2002 | 2003 | 2004 | 2005 | 2006 | 2007 |
Қорақалпоғистон Республикаси | 315 | 257 | 201 | 201 | 192 | 169 | 103.1 | 148.5 | 118.8 | 98.0 | 50.4 | 57,9 |
Андижон | 689 | 593 | 413 | 319 | 296 | 249.5 | 459.8 | 280.5 | 213.2 | 232.0 | 260.9 | 280,1 |
Бухоро | 136 | 116 | 125 | 152 | 166 | 200 | 184.2 | 145.6 | 182.8 | 201.0 | 656.5 | 450,4 |
Жиззах | 300 | 365 | 395 | 365 | 130 | 138 | 85 | 150.3 | 220.0 | 198.0 | 14,5 | 180,2 |
Қашқадарё | 224 | 222 | 232 | 228 | 100 | 78 | 84.7 | 33.4 | 36.6 | 54.0 | 84 | 96,6 |
Навоий | 78 | 38 | 59 | 39 | 78 | 58 | 95 | 14,6 | 54.9 | 51.0 | 123.6 | 131,3 |
Наманган | 777 | 596 | 535 | 456 | 437 | 289 | 623.4 | 178.8 | 133.0 | 214.0 | 359.5 | 362,9 |
Самарқанд | 730 | 627 | 815 | 309 | 443 | 293 | 212 | 134.4 | 295.3 | 159.0 | 66.8 | 115,8 |
Сурхондарё | 445 | 415 | 192 | 163 | 200 | 80 | 126.1 | 124.4 | 98.6 | 136.0 | 450.5 | 469,6 |
Сирдарё | 277 | 285 | 91 | 79 | 80 | 49 | 50.9 | 60.9 | 257.1 | 76.0 | 66.9 | 108,1 |
Тошкент | 730 | 584 | 457 | 444 | 431 | 450 | 190.6 | 289.8 | 596.1 | 289.0 | 112.1 | 176,5 |
Фарғона | 929 | 1043 | 838 | 564 | 584 | 207 | 356.9 | 294.1 | 275.3 | 351.0 | 675 | 417,3 |
Хоразм | 169 | 147 | 141 | 65 | 167 | 185 | 127.95 | 66.3 | 159.3 | 123.0 | 106 | 121 |
Тошкент ш. | 3711 | 3691 | 3025 | 2458 | 2088 | 2198 | 2490 | 1515 | 1703.6 | 1457.0 | 1175.1 | 1397,4 |
Жами республика бўйича | 9510 | 8979 | 7519 | 5842 | 5392 | 4643.5 | 5189.65 | 3436.6 | 4344.5 | 3639 | 4201.8 | 4365,1 |
Манба: Ўзбекистон Республикаси Табиатни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси 2008 йил маълумоти
кўмиш ва утилизация қилиш жойлари давлат кадастри-ни юритувчи ваколатли орган ҳисобланади. 2007 йил давлат кадастрини юритиш натижаларига кўра қаттиқ маиший чиқиндиларни кўмиш ва утилизация қилиш жойлари сони - 175 та, шламтўплагичлар -21 та, кул-шлактўплагичлар - 4 та, маъданларни қайта ишлаш жараёнида ҳосил бўладиган чиқиндилар тўпланадиган жойлар (хвостохранилищ) ва полигонлар - 22 та, заҳарли кимёвий воситалар кўмиш жойлари - 13 та, қайта ишлаш жараёнларида табиат-ни муҳофаза қилиш қонунчилигини, меъёр ва қоидаларни бузганлик учун 2001-2007 йилларда 795 нафардан 2391 нафаргача мансабдор шахслар ва фуқаролар маъмурий жавобгар-ликка тортилган. Мазкур йиллар да-вомида улардан 2369,8 минг сўмдан 26767,5 минг сўмгача миқдорида жарима ундирилган. Сўнгги йиллар мобайнида кул-шлак чиқиндиларидан цемент ишлаб чиқаришда фаол қўшимча сифатида оз миқдорда фойдаланилаяпти. Тошкент вилояти Ангрен шаҳрида жойлашган «Ekorecjc1ing»ЁАЖ, «Ўзқурилишматериаллари» АКлари бир неча йиллар мобайнида Ангрен ва Янги-Ангрен ИЭСларида ҳосил бўлган кул-шлак чиқиндиларнинг утилизацияси билан шуғулланиб келади. «Ekorecjc1ing» ЁАЖ Навоий, Қувасой ва Бекобод цемент заводларига 2003 йилда 102 минг тонна кул-шлак чиқиндиларини етказиб берди (2004 йил-115 минг тонна, 2006 йил - 125 минг тонна, 2007 йил -156 минг тонна).
III. боб. Тошкент вилоятидаги ижтимоий экологик муаммоларни олдини олиш ва яхшилаш масалалари.
3.1 Тошкент вилоятидаги ижтимоий экологик ва аҳоли жойлашишдаги муаммоларни биргаликда ўрганишнинг аҳамияти.
Ижтимоий экология тизимида география, биология, геология ва ижтимоий-иқтисодий таркибий қисмлар ўзаро таъсирда бўлгани сабабли фаолият тузилмасини қулайлаштириш ва ижтимоий экология тизими ривожланишини бошқариш учун бир-бирини тўлдирувчи ихтисослаштирилган физикавий-географик, иқтисодий-географик, гидрометеорология, геоморфология, геология, гидрогеология, ботаника, зоология, таббиёт, биология, генетика, демография, иқтисодий ва бошқа тадкикотларни ўтказиш керак.
Гўграфия, демография, ижтимоий экологиянинг тизимли тадқиқотларида қатнашар экан, жамият билан табиат ўртасидаги муносабатларни мувофиқлаштириш ишига, ижтимоий экологияни ривожлантиришга ўрнини ҳеч нарса босолмайдиган ҳисса кўшади. Шу муносабат Билан тилга олинадиган фанлар бўлимларининг — мазкур муаммоларни турли томонларидан ўрганувчи геўғрофий экология, экология (ҳайвонлар ва ўсимликлар экологияси), муҳандислик геологияси, инсон экологияси, табиатдан фойдаланиш иқтисодиётини айни за-монда ижтимоий экологиянинг бўлимлари деб қараш мақсадга мувофиқ бўлади. Бу гап ижтимоий экология ҳуқуқи алоҳидаланиб чиқадиган юриспруденцияга ва жамият ҳамда табиатнинг ўзаро таъсирининг фалсафий асосларини ўрганадиган фалсафага ҳам тааллуқлидир.
Информация о работе Геодемография магистрлик даражасини олиш учун