Геодемография магистрлик даражасини олиш учун

Автор: Пользователь скрыл имя, 13 Марта 2012 в 19:05, курсовая работа

Описание работы

Республикамиз Президенти Ислом Каримов ўз нутқлари, асарларида экологик муаммоларнинг долзарблигини таъкидлаб ўтганлар. Жумладан “Ўзбекистон ХХI аср бўсағасида; хавфсизликка тахдид, барқарорлик шартлари ва тараққиёт кафолатлари”(Тошкент, ”Ўзбекистон”, 1997 йил) асарининг I-боби “Хавфсизликка тахдид”, деб номланиб, унда Президентимиз экологик муаммолар масаласига кенг эътибор берганлар.

Содержание

бет
Кириш.............................................................................................................3 - 7

I. боб. Ижтимоий экологиянинг илмий-назарий масалалари.

1.1Экологик муаммоларни географик жиҳатдан ўрганиш ……………..........8-15
1.2Ижтимоий экологик муаммолар ва уларни вужудга келтирувчи омиллар .............................................................................................16 - 18

II. боб. Тошкент вилоятида аҳоли жойлашиши ҳусусиятлари ва ижтимоий экологик муаммолари.

2.1Тошкент вилоятида аҳоли жойлашиши ва унинг ҳусусиятлари .........................................................................19 - 26
2.2 Тошкент вилоятидаги ижтимоий экологик вазият ва уни аҳоли саломатлигига таъсири.............................................................................. 27 - 43
2.3 Тошкент вилоятидаги ижтимоий экологик муаммолар ..........................................................................................................................44 - 56

III. боб. Тошкент вилоятидаги ижтимоий экологик муаммоларни олдини олиш ва яхшилаш масалалари.

3.1 Тошкент вилоятидаги ижтимоий экологик ва аҳоли жойлашишдаги муаммоларни биргаликда урганишнинг аҳамияти.........................57 - 82
3.2 Ижтимоий экологик муаммоларни олдини олиш чора тадбирлари ва
келажак истиқболлари............................................................................83 - 95
Хулоса....................................................................................................96-97
Фойдаланилган адабиётлар...............................................................98-99
Илова .......................................

Работа содержит 1 файл

Социалнье экологическая проблемы города ташкент.doc

— 1.73 Мб (Скачать)
ify">                 Барча экологик муаммолар олти гуруҳга бирлаштирилган:

   1.  Атмосферага оид (ҳавонинг булғаниши);

   2.  Сувга оид (сувнинг  булғаниши ва камайиб кетиши);

   3.  Биологик (ташқи омиллар таъсирида ўрмонларнинг яроқсиз

ҳолга келиши, дарахтларни кесиш. Ўтлоқларнинг ишдан чиқиши, балиқ заҳираларининг камайиб  кетиши);

   4.  Тупроқ-геоморфологик (эрозия, дефляция, жарликлар юзага келиши, ер шўрланиши, тупроқ-замин  режимида  музлаш  жараёнларининг бузилиши);

   5.  Ерга оид (ернинг бузилиши ва заминнинг яроқсиз ҳолатга

келиши, ерни  ажратиб қўйиш);

   6.  Ландшафтга  оид  (табиий  рекреацион  хусусиятларнинг

ёмонлашиши ва бой берилиши, ноёб табиий объектларни муҳофаза қилиш таркибининг бузилиши).

                 Минтақавий ижтимоий экологик муаммолар  қопланадиган, нисбатан қопланадиган  ва қопланмайдиган даражада  бўлиши мумкин. Табиатни муҳофаза  қилиш муаммоси ёки  ижтимоий экологик вазият  табиий экосистемалар тикланиши чегарасидан чиқмаган бўлса, қопловчи омиллар туфайли ижтимоий экосистемалар тўла тикланиши мумкин.

                 Экологик омилларнинг астасекин кўпайиб бориши ижтимоий экосистемалар ижтимоий ривожланишида  уйғунликни   бузиб, уларнинг тикланиш имкониятларини анча ёмонлаштириши мумкин. Бу ҳодиса табиий экосистемаларнинг қисман қопланадиган ҳолати дейилади.

                 Экологик системаларнинг ҳолати буткул издан чиқиб, уларнинг ривожланишида  экосистема  биотик элементлари ҳалокатига ва ландшафтларнинг вайрон бўлишига олиб келувчи экостаз бузилиши қопланмайдиган деб таърифланади.

                 Экологик муаммолар оқибат-натижасига  кўра  уч гуруҳга бўлинади:

   1. Антропоэкологик (аҳоли саломатлиги аҳволининг ўзгаринши);

   2. Экологик - иқтисодий (ресурсларнинг тугаб битиши ва бой

берилиши, сифатнинг ёмонлашуви ва маҳсулдорликнинг, ишлаб

чиқаришнинг пасайиши);

   3. Табиий ландшафтга оид  (ландшафтлар ҳолатидаги  ўзгариш, генофонд ва ноёбликнинг бой берилиши ва ҳоказолар).  

                 Чала  чўл ва  чўл  минтакаларида (Ўрта  Осиё минтақаси)табиатни муҳофаза қилиш муаммолари асосан ерларни суғориш(шўрлаб кетиши,  сув  заҳираларининг   камайиб кетиши)  ваортиқча моллар (яйловларнинг издан чиқиши) билан боғлиқ.

                Шундай  қилиб, экологик муаммолар баъзи  минтақаларда табиат заҳираларидан  фойдаланишга экстенсив ёндашиш, ландшафтнинг ўзига хосликларини писанд қилмаслик, унинг антропоген таъсирларига  чидамлилиги  ва потенциалини менсимаслик натижасида  юзага келади. Уларнинг ҳаммаси, агар кенг миқёсдатадбирлар кўрилмаса,  табиатни  муҳофаза қилиш  билан боғлиқ янги  муаммоларни келтириб чиқаради,  мавжуд  муаммоларни кўпайтиради.

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

II. боб.  Тошкент вилоятида аҳоли жойлашиши ҳусусиятлари ва ижтимоий экологик муаммолари.

2.1Тошкент вилоятида аҳоли жойлашиши ва унинг ҳусусиятлари .

                            

Муайян худуднинг иқтисодий ижтимоий ривожланишини географик жиҳатдан таҳлил қилдишда ҳудуднинг аҳолисининг геграфик жойлашуви ҳамда бу ҳолатнинг атроф-муҳит ва ресурслардан фойдаланиш даражасига таъсирини ўрганиш алоҳида эътиборга моликдир.

Аҳоли жойлашуви кишиларнинг турмуш тарзи ва хўжалик фаолияти билан муайян ҳудуд табиий ладшафтларини ўзгартириб, ресурсларидан доимий фойдаланган ҳолда истиқомат қилишидир.Аҳоли ривожланар экан ўзи яшайдиган ҳудудни тобора кенгайтира боради, ресурслардан кўпроқ фойдаланишга интилади, бу эса кўп ҳолларда салбий оқибатларга олиб келиши мумкин.

Аҳоли жойлашуви энг аввало табиий географик шароитга катта таъсир кўрсатади. Табиий географик шароит хусусиятларини ўзгартириб, хўжалик фаолиятига мослаштириш орқали инсон, табиий ландшафтларни ўзгартиради ва бу билан аҳолининг ҳудудий ташкил этилиш ҳолати юзага келади.

Табиийки, ҳар қандай ҳолатда ҳам кишилар ўз тирикчиликлари учун қулайроқ ҳудудларни эгаллашга ҳаракат қиладилар. Аждодларимиз қадимдан тоғ оралиғи ва тоғ олди ҳудудларида зичроқ жойлашиб келганлар, мамлакатимизнинг чўл ҳудудларида эса асосан кўчманчи чорвачилик мақсадида фойдаланиб келишган.

Маълумки, Тошкент вилоятидаги аҳоли яшайдиган ҳудудлар табиий жиҳатдан тоғ, адир, ва чўл зоналарини ўзида мужассамлаштирган. Бу вилоятнинг чўл зонаси пнтропоген омил таъсирида анча ўзгарган. Текислик ҳудудларидан адир  , тоғ оралиғи ва тоғ олди ҳудудлари томон аҳолининг зичлиги ортб боради.

Тарихий манбаларга мурожат қилинса, вилоятнинг ҳозирги ҳудудида аҳоли асосан Чотқол, Қурама, Пском тоғ тизмалари этакларида ва Чирчиқ дарёси бўйлаб жойлашганлиги, мазкур ҳудудларнинг анча гавжум бўлганлиги аниқланган. Хусусан қадимги манбалар бўйича Тошкент шаҳри ҳудуди Буйук Ипак йўлиги муҳим тугун бўлганлиги маълум. Айни вақтда қачонлардир гавжум бўлган тоғ қишлоқлари деярли бўшаб қолди, кўпгина қишлоқлар йўқ бўлиб кетди. Вилоят аҳолисининг асосий қисми текислик ва адир қисига тўғри келиб, бу ерлар анъанавий хўжалик фаолиятини юргизиб келади.

 

Аҳоли сони динамикаси  ( минг киши ) .  2008 йил                       1-жадвал

 

 

 

2005 йил

 

2006 йил

 

2007 йил

 

2008 йил

 

Тошкент вилояти

 

2452298

 

2467963

 

2492451

 

2522398

 

Тошкент шаҳари

 

2135645

 

2140546

 

2157110

 

2180008

 

Манба : Социальное развитие и уровен жизни насиления Узбекистан.

Ушбу 1- жадвалдан шуни кўриш мумкинки, Тошкент вилоятида 2005 йилдан 2008 йилгача 70100 минг кишига аҳоли сони кўпайганлигини кўриш мумкин.   Тошкент шаҳри аҳолиси 2005 йилдан 2008 йилгача 44363 минг кишига кўпайган. Аҳолининг бундай суръатда кўпайиши бу ҳудудда борган сари аҳоли зичлиги ортиб бораётганлигини кўрсатади.

 

Вилоятда аҳоли жойлашувидаги асосий хусусиятлардан бири кишиларнинг анъанавий яшаб келаётган жойларидвн узоққлашишни хохламаслигидир. Шунинг учун ҳам мустақиллик йилларида ўзлаштирилган ҳудудларга кўчиб келтирилган аҳоли аста-секинлик билан ўз жойларига қайтмоқда. 

Кейинги йилларда тоғли ҳудудлардаги аҳоли пунктлари майдон жиҳатидан кенгайиб бормоқда. Масалан Паркент туманидаги қишлоқлар майдони Чотқол тоғ тизмаси тоғ этаклари томон силжиб, тоҳ-ўрмон хўжалиги ҳудудлари томон кириб бормоқда.

Тошкент вилояти аҳоли зичлиги бўйича Республикамизда ажралиб туради. Вилоят ҳудуди бўйича аҳоли жуда нотекис жойлашган. Аҳоли зичлиги 1 кв. км.да 163 кишига тўғри келади. Аммо бу кўрсаткич саноалашган пойтахт атрофида ва интенсив деҳқончиликнинг асоси бўлган текислик ёки тоғли ҳудудларда турличадир. Хусусан пойтахт Тошкент шаҳрига туташ Зангиота, Тошкент, туманларида оҳоли зичлиги 635-700 кишини ташкил этади. Шунингдек, суғорма деҳқончилик ривожланган Оққўрғон, Чиноз туманларида зичлик кўрсаткичи 212 ва 331 киши, тоғли Оҳангарон ва Бўстонлиқ туманларида эса у атиги 24 ва 29 кишига тенг. Аҳоли зичлиги қуйидаги   2-жадвалда берилган: 

 

Тошкент вилояти аҳолиси зичлиги ( кв. км/ киши)                2-жадвал

 

 

Шаҳарлар ва туманлар номи

Ҳудуди

(минг кв.км.)

Аҳолиси сони

(минг киши)

Аҳолиси зичлиги

(1в.км./киши)

 

Ангрен ш.

0.11

131,0

1190,9

Бекобод

0,75

138,2

184,2

Бекобод ш.

0,03

85,8

2860,0

Бўка

0,59

105,8

179,3

Бўстонлиқ

4,93

144,6

29,3

Зангиота

0,23

163,1

709,1

Олмалиқ ш.

0,10

119,1

1191,0

Оҳаргарон

3,18

80,6

25,3

Оҳангарон ш.

0,11

31,2

283.6

Оққўрғон

0.40

90,7

226,7

Паркент

1.08

121,5

112,5

Пискент

0,79

87,2

110,3

Тошкент ш.

0,17

2550,4

 

Чиноз

0,34

118,1

347,3

Чирчиқ ш.

0,03

141,3

4710.0

Юқоричирчиқ

0,44

114,2

259,5

Янгийўл

0,42

161,3

384,0

Янгийўл ш.

0,01

61,7

6170,0

Ўртачирчиқ

0,49

166,9

340,6

Қибрай

0.56

164,6

299.9

Қуйичирчиқ

0,56

96,3

171,9

Вилоят бўйича

15,26

2492,4

163,9

 

Манба : Тошкент вилояти статистика қўмитаси маълумоти

 

Иловадаги 3- жадвалда Тошкент вилояти ва Тошкент шаҳридаги аҳолининг туманлари бўйича жойлашиши кўрсатилган бўлиб, унга кўра энг кўп аҳоли Тошкент шаҳрида жойлашган экан. Ундан кейинги ўринларда Тошкент вилоятининг Ўртачирчиқ тумани,  Қибрай, Зангиота туманлари эгаллайди. Қибрай ва Зангиота туманлари кейинги пайитларда Тошкент шаҳри яқинлиги учун Республикамизнинг бошқа регионларидан аҳолини кўчиб келиши кучайган.

Аҳоли зичлиги кам бўлган ҳудудларга Боғбон аҳоли пункити ( Чиноз тумани ), Чирчиқ шаҳар посёлкаси, Янги Чиноз шаҳар посёлкаси, Бўзсув Шаҳар посёлкаси ( Янгийўл тумани ).

 

Аҳоли зичлиги ( 1 кв. кмга туғри келивчи аҳоли сони )       4-жадвал

 

 

Вилоятлар номи

 

2007 йил

 

2008 йил

 

Ўзбекистон Республикаси

Қорақалпоғистон Республикаси

Вилоятлар:

Андижон 

Бухоро

Жиззах

Қашқадарё

Навоий

Наманган 

Самарқанд

Сурхондарё

Сирдарё

Тошкент

Фарғона

Хоразм

Тошкент шаҳри

 

59,4

9,5

 

560,4

38,3

50,2

86,2

7,4

286,9

176,2

97,4

159,9

163,3

432,0

244,3

6516,9

 

60,3

9,6

 

570,0

38,8

50,9

87,8

7,5

292,2

179.1

99,1

161,9

165,3

439,7

248,6

6586,1

Информация о работе Геодемография магистрлик даражасини олиш учун