Автор: Пользователь скрыл имя, 13 Марта 2012 в 19:05, курсовая работа
Республикамиз Президенти Ислом Каримов ўз нутқлари, асарларида экологик муаммоларнинг долзарблигини таъкидлаб ўтганлар. Жумладан “Ўзбекистон ХХI аср бўсағасида; хавфсизликка тахдид, барқарорлик шартлари ва тараққиёт кафолатлари”(Тошкент, ”Ўзбекистон”, 1997 йил) асарининг I-боби “Хавфсизликка тахдид”, деб номланиб, унда Президентимиз экологик муаммолар масаласига кенг эътибор берганлар.
бет
Кириш.............................................................................................................3 - 7
I. боб. Ижтимоий экологиянинг илмий-назарий масалалари.
1.1Экологик муаммоларни географик жиҳатдан ўрганиш ……………..........8-15
1.2Ижтимоий экологик муаммолар ва уларни вужудга келтирувчи омиллар .............................................................................................16 - 18
II. боб. Тошкент вилоятида аҳоли жойлашиши ҳусусиятлари ва ижтимоий экологик муаммолари.
2.1Тошкент вилоятида аҳоли жойлашиши ва унинг ҳусусиятлари .........................................................................19 - 26
2.2 Тошкент вилоятидаги ижтимоий экологик вазият ва уни аҳоли саломатлигига таъсири.............................................................................. 27 - 43
2.3 Тошкент вилоятидаги ижтимоий экологик муаммолар ..........................................................................................................................44 - 56
III. боб. Тошкент вилоятидаги ижтимоий экологик муаммоларни олдини олиш ва яхшилаш масалалари.
3.1 Тошкент вилоятидаги ижтимоий экологик ва аҳоли жойлашишдаги муаммоларни биргаликда урганишнинг аҳамияти.........................57 - 82
3.2 Ижтимоий экологик муаммоларни олдини олиш чора тадбирлари ва
келажак истиқболлари............................................................................83 - 95
Хулоса....................................................................................................96-97
Фойдаланилган адабиётлар...............................................................98-99
Илова .......................................
экологик вазиятни соғломлаштириш ва тиклаш, табиий бойликларни муҳофаза қилиш ва қайта тиклаш амалий чораларини қабул қилиш учун, атроф-муҳитга антропоген таъсирини назорат қилишни ягона услубиятини таъминлаш.
Табиат муҳофазаси соҳасида, стандартлаштириш ва меъёрлаштириш объектлари қуйидагилар:
атроф табиий муҳит объектлари - атмосфера ҳавоси, ер усти ва ер ости сувлари, тупроқ, ўсимлик ва ҳайвонот дунёси;
атроф муҳитни ифлослантирувчи ва зарарли таъсир қилувчи омиллар ва уларнинг манбалари, ифлослантирувчи ашёлар;
- экологик тизимлар;
табиатдан фойдаланиш меъёрлари ва қоидалари;
табиатни муҳофаза қилиш соҳасида назорат усули (намуна олиш, текшириш, таҳлилни баҳолаш).
Экологик меъёрлаштириш (стандартлаштириш) нинг бошқа йўналиши сифатида, атроф-муҳитнинг сифат кўрсатгичлари белгиланди. Шу билан биргаликда, биринчи навбатда атроф-муҳитнинг таркиби ҳисобланган атмосфера, сув, тупроқ ва ўсимликларда зарарли моддаларнинг бўлиши чекланди.
Ишлаб чиқаришнинг атроф-муҳитга таъсирини тартибга солишнинг яна бир йўналиши, атмосфера ҳавоси зарарли моддаларни чегаравий чиқаришнинг (ПДВ) меъёрлари ва сув ҳавзаларига ташланаётган зарарли моддаларнинг чегаравий ташланиши (ПДС) меъёрларининг қўлланилиши ҳисобланади. Экологик меъёрлаштиришнинг ривожланиши бу йўналишда ҳудудларнинг экологик сиғимини белгилаш, техника, технологиялар, материаллар ва бошқаларнинг экологик таснифлари стандартлари базасини кенгайтириш йўлидан борилди. Экологик стандартлаштришни ривожлантиришга туртки берилди. Шундай қилиб, табиатни муҳофаза қилиш соҳасида стандартлаштиришнинг асосий тартибларини белгиловчи, аҳоли яшаш пунктлари ҳавоси сифат кўрсатгичларини назорат қилиш қоидалари, нефть ва газ олиш учун денгиз қудуқларини бурғулашда сувни муҳофаза қилиш қоидалари, турли мақсадда ишлатиладиган сувларнинг сифат кўрсатгичлари, шаҳар ҳудудларида хўжалик юритиш қоидалар ва бошқа бир қатор давлат стандартлари ишлаб чиқилди.
Зарафшон, Китоб, Шаҳрисабз, Фарғона, Қўқон, Марғилон, Тошкент ва бошқа шаҳарлар бош лойиҳаларини кўриб чиқишда лойиҳачи корхонлар билан ҳамкорликда атроф табиий муҳитни сақлашда атроф табиий муҳитнинг хозирги ҳолатини баҳолаган ҳолда биринчи галдаги тадбирлар ишлаб чиқилди.
Ўзбекистон Республикасида Давлат экологик экспертизасининг истиқболдаги асососий вазифала-ри қуйидагилардан иборат:
салбий таъсир вужудга келиши мумкинлиги қонуниятларидан келиб чиқиб, уларнинг сабаблари ва оқибатлари боғлиқлигини тушунган ҳолда режалаштирилган фаолиятнинг атроф-муҳитга таъсирини баҳолаш;
атроф-муҳитга таъсирни баҳолаш ва экологик меъёрлар лойиҳаларини экологик экспертизадан ўтказиш услубиятини такомиллаштириш;
атроф-муҳитга таъсирни баҳолаш ва экологик меъёрлаштиришга йўналтирилган қонунчилик базасини такомиллаштириш.
Илмий-тадқиқот фаолияти 1996 йил 26 апрель 232-1-сон билан тасдиқланган «Ўзбекистон Респуб-ликаси Табиатни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси тўғрисидаги Низом» нинг 12-бандига асосан амалга оширилади, унга кўра, табиий муҳит ҳолатини аниқлаш ҳамда уни яхшилаш борасида чора-тадбирлар ишлаб чиқиш бўйича илмий-техник, эксперт ва бошқа идоралараро кенгашлар, гуруҳлар ва комиссиялар тузиш каби вазифалар қуйилган.
Табиатни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси тизимида мавжуд бўлган экологик муаммоларни ечиш учун йўналтирилган илмий-тадқиқий, илмий-техник ва амалий ишларни амалга оширувчи хўжалик ҳисобидаги идоравий илмий-ишлаб чиқариш бирлашмалари, институтлар, марказлар ва бошқа бўлинмалар яратилган. Ҳозирги кунда ушбу тизимда қуйидагилар фаолият кўрсатмоқда: «SUVGEO» Toshkent ilmiy-tadqiqot instituti, «Atmosfera» илмий-тадқиқот ва лойиҳа-технологик институтидир.
Узоқ муддатли дастурларни, табиатни муҳофаза қилиш ҳудудий комплекс схемаларни, қонунчилик норматив ҳужжатларни ишлаб чиқиш учун давлат экологик экспертизасини ўтказиш ва атроф-муҳит муҳофазаси ҳамда табиий ресурслардан фойдаланиш билан боғлиқ бошқа масалаларнинг ечимини топишда, Табиатни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси ўрнатилган тартибда илмий-тадқиқот, лойиҳа ва конструкторлик ташкилотларини, олий ўқув юртларини, ижодий ва ахборот илмий-техник марказларини ва бошқа ташкилотларни, шунингдек, айрим олим ва мутаҳассисларни жалб этади.
Фаолияти атроф-муҳит мухофазаси ҳолати ва инсонлар саломатлиги шароитларини яхшилаш муаммоларини ечимини топишга йўналтирилган «Atmosfera» илмий-тадқиқот ва лойиҳа-технологик институти томонидан 1992-2008 йиллар даври мобайнида устувор йўналишлар белгилаб олинди.
Ҳозирги кунда институт фаолиятининг асосий йўналишлари бўлиб қуйидагилар ҳисобланади:
- атмосфера ҳавосини ифлослантирувчи манбалар инвентаризацияси лойиҳаларини, атмосфера ҳавосига ифлослантирувчи моддалар ташланиши ва чиқиндилар пайдо бўлишининг экологик меъёрларини ишлаб чиқиш ҳамда корхоналарнинг экологик ҳавфлилик тои-фаларини аниқлаш ишларини амалга ошириш;
ишлаб чиқариш чиқиндилари манбалари ва пайдо бўлиш ҳажмларини инвентаризациясини ўтказиш, уларнинг хавфлилик тоифасини аниқлаш;
атмосфера ҳавоси ва чиқиндиларни бошқариш соҳасидаги услубий ва раҳбарий ҳужжатлар ҳамда хўжалик юритувчи субъектларнинг экологик паспортларини ишлаб чиқиш;
атмосфера ҳавосига зарарли чиқиндиларни камайтириш мақсадида ёнилғи-энергетик ускуналарида ишга тушириш синовларини ўтказиш;
атроф-муҳитнинг инсон саломатлигига таъсирини баҳолаш;
- марказлашмаган қозон ускуналари ва бошқалардан ташланадиган ёнишдан ҳосил бўлган маҳсулотларга бўлган экологик талабларни кўриб чиқиш бўйича таклифлар ишлаб чиқиш ва бошқалар.
1992-1994 йиллардаги институтнинг илмий ишланмалари ТошГРЭС, ТошТЭЦ, Таштеплоцентрал, ТАПОиЧ ва ТТЗларнинг қозонларида қўлланилган бўлиб, унинг натижасида газ ёқилишининг камайтирилиши ҳисобига азот оксиди 50-60 % га, мазутнинг камайтирилиши ҳисобига азот оксиди 40-50% га кам ташланишига эришилган. ДКВР-10 ва ДКВР-20, ПТВМ-30 ва 50, ДЕ-25, КВГМ-100 қозонларида газни босқима-босқич ёқиш режимини ва сув пуркашни тех-нологик қайта жиҳозлаш ҳисобига азот оксиди ташла-маларини камайтириш усули ишлаб чиқилди. Тошкент шаҳрида жойлашган корхоналар: «Средазэлектроап-парат» ИИБ, «Ташхимсельмаш», «Реле ва автоматика» заводлари, «Узвторцветмет» РПО, «Тошкент» тепловоз депоси, «Эльбор» ТПО, АРЗ-1, Тошкент ОМЗ, Тошкент АКСМ учун ишлаб чиқариш чиқиндиларинининг пайдо бўлиш меъёрлари лойиҳалари ишлаб чиқилган. ТашГРЭС корхонасининг ТТМ-94 қозони учун газ, газ ва мазут аралашмаларини ёқилишида, факелда тикланадиган қисмларини ташкил этиш йўли билан азот оксидини ташланишини камайтириш усули ишлаб чиқилиб, қўлланилган. Натижада, қозоннинг техник-иқтисодий кўрсаткичларини сезиларли даражада пасайтирмай азот оксидини қўшимча 20-30% ташланишини камайтиришга эришилди. Тўлиқ иш фаолиятида азот оксидлари концентрациясини мутлоқ кўрсаткичлари 100-120 мг/м3 ташкил қилди. «Совпластитал» қўшма корхонасида графит чангидан тозалаш бўйича ускуна яратилган ва қуйма маҳсулотларни йиғиш, бўяш участкасида 96% тозалаш даражасига эга бўлган углеводородларни зарарсизлантириш ускунаси қўлланилган. «Эталон» ишлаб чиқариш бирлашмаси термопластавтоматлар участкасида стирол буғларидан ҳосил бўладиган ташламаларни тозалаш бўйича конструкторлик ҳужжатлар тўплами ишлаб чиқилган.
1995-1996 йилларда институт асосан энергетика комплекс корхоналари томонидан ташланадиган ташламаларни қисқартириш муаммолари бўйича илмий-тадқиқий ишларни давом эттирди. Турли кўринишдаги ҳавфсиз ёқилғи ёқиш тизимлари таклиф этилди, олтингугурт ангидриди, азот окиси ва бошқа зарарли аралашмалардан ҳосил бўладиган газларни ушлаб қолиш усуллари яратилди. Институт Ўзбекистон Республикаси энергетика вазирлигининг қуйидаги ГРЭСларида табиатни муҳофаза қилиш фаолияти комплекс дастурини бажарилишида иштирок этган: Тошкент, Янги-Ангрен, шунингдек Ўзбекистон Республикаси энергетика вазирлигининг «Экология ва саломатлик» - икки йиллигини ўтказиш тўғрисида»ги буйруғини ҳамда «Соғлом авлод учун» Республика дастурини бажариш ишларида Тошиссиқликмаркази иштирок этган.
Асосий эътибор, технологик жараённинг ўзида чиқиндиларни зарарсизлантириш муаммоларни ечишга қаратилган бўлиб, бу янги технологик жараёнларни қўллаш ва кам токсик реагентларни «нисбатан тоза ишлаб чиқариш»ни қўллаш орқали тадқиқ этиш билан бирга, шунингдек ташкилий ва маъмурий тадбирларни амалга ошириш орқали ҳам амалга оширилади. Саноат ва маиший чиқиндиларни атроф-муҳитга ва инсон саломатлигига таъсирини баҳолашнинг таҳлили, уларни утилизацияси ва зарарсизлантиришининг янги усулларини қўллаш орқали «нисбатан тоза ишлаб чиқариш»ни ташкил этиш учун ёндашувлардан фойдаланиш мақсадга мувофиқлигини исботлади. Натижада, пиролитик усули билан утиллаштириш ускуналарини қўллаш орқали, ёнувчи маиший ва ишлаб чиқариш чиқиндиларини қайта ишлаш ва утиллаш-тиришнинг аппаратли-технологик усули яратилди. Ишлаб чиқаришда қўллаш учун агрегатнинг оригинал конструкцияси яратилиб, у бир қатор қимматбаҳо оралиқ маҳсулотларни олиш имкониятини берди: актив кўмир, суюқ ва газсимон углеводородлар. Ушбу технология «нисбтана тоза ишлаб чиқариш» дастурининг асосий вазифасини бажариш имконини беради - бу кам харажат сарфлаб, ўзини тез қоплайдиган экологик-иқтисодий самарага эришиш.
Хулоса
Ушбу ишда олиб борилган тадқиотлар натижалари шуни кўрсатадики, ижтимоий экологик муаммоларни нафақат республикамизда балки, Тошкент вилоятида мустақиллик йилларидан бошлаб бир мунча ортиб борганлигини кўриш мумкин.
Бундай ижтимоий экологик муаммоларнинг ҳудудий жиҳатларини ўрганишда геодемография фанининг аҳамияти катта. Шу билан бирга бундай турдаги муаммолар бевосита аҳоли саломатлигига ҳамда демографик жараёнларга таъсири бениҳоя юқоридир. Олиб борилган ўрганишлар натижасида бир қанча хулоса, таклиф ва тавсиялар қилинди.
1.Республикамизда ижтимоий экологик муаммоларни ҳудудларга ва аҳоли жойлашишига хос бўлган бўлган жиҳатлари борки, улар айни вақтда ҳудудий жиҳатларга эга бўлиб, уларни тадқиқ этиш геодемографиянинг тадқиқот обьекти ҳисобланади. Бунда асос сифатида географик ҳусусиятлари олинсада, уларга ҳудудий ёндашилади ва ҳар бир минтақанинг ўзига хос хусусиятлари аниқланади.
2. Тадқиқот олиб борилган Тошкент вилоятида геоэкологик вазиятини Ангрен, Олмалиқ, Чирчиқ, Бекобод ва Тошкент шаҳарларида саноатнинг ва транспортнинг таъсири белгилаб беради. Шунингдек Тошкент вилояти экологик вазиятининг ёмон аҳволдалиги, аҳоли саломатлигига ва уларнинг ҳудудий жойлашига таъсир этади. Бу вилоятида саноатнинг табиатга таъсири, йирик шаҳарларида аҳолининг кўплиги ижтимоий экологик муаммоларни белгилаб беради. Бу ҳолат минтақа табиатининг бузилишига ва аҳолисининг нафас йўли, қон айланиш тизими, овқат ҳазм қилиш, юқумли, хавфли ўсма касалликлари билан касалланишига сабаб бўлган.
3. Тадқиқот натижасида аниқланган геоэкологик вазиятининг бузилиш кўрсаткилари ва уларнинг ўзига хос бўлган ҳудудий хусусиятлари яққол намоён бўлади. Шу билан бирга бундай ижтимоий экологик муаммоларнинг географик жиҳатларини тадқиқ этиш республика ва минтақалар геоэкологик вазиятини ва уларни аҳоли жойлашишига , саломатлиги таъсирини баҳолашда муҳим аҳамият касб этади.
4. Вилоятда ижтимоий экологик муаммоларнинг кўрсаткичи 2000 йилларга нисбатан бироз пасайганлигини кўриш мумкин, лекин оҳирги уч йилда бу нисбатни бироз бўлсада кўтарилиб борганлигин айтиш мумкин. 1990 йилларга нисбатан эса бу нисбатни ўсиб борганлигиги айтиш мумкин.
Ижтимоий экологик муаммолар вилоятнинг айрим минтақаларида бу кўрсаткич ниҳоятда юқоридир. Масалан Тошкент, Ангран Олмалиқ, Чирчиқ, Бекобод шаҳлари вилоятлари республикамизда етакчилик қилади. Албатта бунинг ўзига хос сабаблари бор. Шу билан бирга Тошкент шаҳрида аҳолининг кўплиги транспорт воситаларидан чиқадиган чиқиндиларни, маиший чиқиндиларни миқториннг ортганлиги аҳолининг касалланиши шу жумладан оналар ва болалар ўлими, аҳолининг умумий ўлим кўрсаткичлари ҳам ўзига хос хусусиятга эгадир.
5. Ижтимоий экологик муаммоларни олдини олиш бўйича қўйидагиларни тавсия қиламиз:
- Вилоят Табиатни муҳофаза қилиш қўмитасининг ички назорат бўлимларини кучайтириш;
- Табиатга таъсири кам бўлган ишлаб чиқариш лойиҳаларни ишлаб чиқиш ва уни амалиётга тадбиқ этиш;
- Экологик вазиятни бузилиши билан боғлиқ жиноятчиликка қарши курашиш;
- Аҳолини экологик савотхонлиги ва хуқуқий маданиятини оширишни;
-Аҳоли орасда соғлом турмуш тарзини тарғиб қилиш бўйича турли тадбирлар ижтимоий рекламалар, иншолар, кўрсатув ва радио эшитиришлар танловларини ўтказиш;
- Мактаб, олий ва ўрта махсус билим юртларида экология, аҳоли саломатлиги ҳақида марузалар ўқиш;
- Республикамиз ёшлар орасида турли хил тарғибот ва ташвиқот ишларини кучайтириш;
- Бу ишларда радио-теливедения оммавий ахбарот воситаларидан фойдаланиш;
- Ушбу ишларда оила ва маҳалланинг ролини кучайтириш лозим.
Шунингдек аҳоли турар жойларида уларнинг яшаш шароитларини яҳшилаш лозим. Экологик хавфлий ҳудудлардан иложи борича аҳолини узоқроқда жойлаштириш мақсадга мувофиқ бўлади. Чунки ижтимоий экологик муаммолар аҳолининг жойлашиши билан узвий боғлиқдир.
Фойдаланилган адабиётлар.
1. Ўзбекистон Республикаси Конститутцияси.-Т.: Ўзбекистон.1994
2. Kaримов И.A. “Ўзбеистонoн XXI бўсағасида”, Toшкент. «Ўзбекистон», 1997 й.
Информация о работе Геодемография магистрлик даражасини олиш учун