Ақш Нинг Марказий Осиёдаги геостратегияси

Автор: Пользователь скрыл имя, 09 Марта 2013 в 10:26, доклад

Описание работы

Қœлланмада Марказий Осиё давлатлари геостратегик ривожланишининг асосий омиллари, бу минтақада ҳавфсизлик тизимининг шаклланиш жараёнлари, Ўзбекистон ва АҚШ ҳамкорлиги, Америка қўшма Штатларининг Марказий Осиёдаги геостратегик мақсадлари, АҚШ Конгресининг Марказий Осиёга нисбатан ташки сиёсий фаолияти аниқ материаллар асосида ёритиб берилган.
Мазкур œқув – услубий қœлланма Ўзбекистонда демократик жамият қуриш назарияси ва амалиёти кафедраси ҳамда Университет Ижтимоий-Гуманитар фанлар кенгаши йиђилишларида муҳокама қилиниб, чоп қилишга тавсия қилинган (2007 й).

Работа содержит 1 файл

АКШнинг Марказий Осиёдаги геосиёсати.doc

— 310.00 Кб (Скачать)

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

    1. Америка Қўшма Штатлари Конгрессининг Марказий Осиёга нисбатан ташқи сиёсий фаолияти.

 

Америка Қўшма Штатларида Олий қонун чиқарувчи орган Конгресс – икки палатадан иборат. Вакиллар палатаси аъзолари штатлар аҳолиси томонидан тўђридан-тўђри овоз бериш йўли билан икки йиллик муддатга сайланади. Сенат эса штатлар вакилларидан иборат. Ҳар бир штат олти йиллик муддатга иккитадан сенатор сайлайди. 1

Америка Қўшма Штатлари 50 штат ва Колумбия округидан ташкил топган федератив давлат. Сиёсий тузумга кўра президентлик бошқарувидаги демократик республика. Пойтахти – Вашингтон. Ер майдони 9 363 123 кв.км. 274 миллиондан ортиқроқ аҳолига эга. Инглиз тили давлат тили ҳисобланади. Асосий сиёсий партиялар – Республикачилар ва Демократлар партияси. Парламент Сенат ва Вакиллар палатасидан иборат. Ҳозир парламентда кўпчиликни Республикачилар ташкил этади. Келгуси парламент сайловлари 2008 йил ноябрда, президент сайлови 2008 йил ноябрда бўлиб ўтади.

Иқтисодиёти – эркин бозор иқтисоди. Ялпи ички маҳсулот 9 256,2 млрд. доллар; аҳоли жон бошига 34 106 доллар; йиллик ўсиш 4,2 %.

АҚШ парламенти – Конгресс ўз ишини 1789 йилдан бошлади. 1787 йил Филадельфияда қабул қилинган мамлакат конституцияси унинг ваколатларини белгилаб берди ва қонунийлаштирди. Аввалги Конгресс 1789 йил 4 мартдан 1790 йил 12 августгача Нью-Йорк штатининг Нью-Йорк шаҳрида, 1790 йил 6 декабрдан 1799 йил 2 декабргача эса Пенсильвания штатининг Филадельфия шаҳрида қўним топди. 1800 йил 17 ноябрдан то ҳозирги кунга қадар Вашингтон шаҳрининг Конституцияси ва Мустақиллик шох кўчалари оралиђида жойлашган машҳур Капитолия қароргоҳида фаолият юргизиб келмоқда. АҚШ парламентини оёққа турђизишда Мустақиллик Декларациясининг муаллифи, Американинг учинчи президенти Т.Жеферсон (1801-1809) томонидан ёзилган «Парламент амалиётидан қўлланма» дастуриламал бўлиб хизмат қилди.

1787 йилда қабул қилинган мамлакат Конституцияси 1-моддасининг 1-бандига асосан қонун чиқарувчи ҳокимият – Конгресс Сенат ва Вакиллар палатасидан ташкил топган.

Юқори палата – Сенат 100 нафар сенатордан иборат бўлиб, ҳар бир штатнинг катта-кичиклигидан қатъий назар иккитадан вакил қабул қилинади. Мамлакат аҳолисининг 20 фоизини ташкил этувчи 25 та штат сенаторлари Сенатда 50 фоиз ўринни эгаллайди. қонунга кўра, 35 ёшдан кам бўлмаган мамлакатда 9 йил муқим истиқомат қилаётган АҚШ фуқаролари сенатор бўлиб сайланиши мумкин. Сенат 6 йил муддатга сайланади ва ҳар икки йилда сенаторларнинг учдан бир қисми янгиланиб турилади. Ҳар бир сенатор биттадан овозга эга. 2 

Сенатдан фарқли ўлароқ, Вакиллар палатаси 435 депутатдан иборат бўлиб, ђоят қисқа – икки йил муддатгагина сайланадилар. 1960-1962 йилларда сайланган Вакиллар палатаси депутатлари сони 437 нафарга кўпайтирилган эди, бироқ кўп ўтмай мазкур амалиётдан воз кечилди ва вакилларнинг аввалги миқдори қайта жорий этилди. Вакиллар палатасига сайланиш ҳуқуқи 25 ёшга тўлган ва АҚШ худудида 7 йил муқим яшаган ҳар бир фуқарога берилади. Палаталарнинг ҳар иккаласи умумий ва тўђридан-тўђри овоз бериш йўли билан ноябрь ойининг биринчи душанбасидан кейин келаётган сешанба куни сайланади (1913 йил конституциясига киритилган 17-ўзгартиришдан сўнг Сенат ҳам шундай асосда сайланадиган бўлди).

Конгрессга биринчи  сайловлар 1789 йили бўлиб ўтган эди. Ҳозирги кунга қадар 107 марта парламент сайловлари бўлган. Охирги 107- Конгресс 2002 йил ноябрда сайланиб, 2008 йил ноябрда янги сайланадиган парламент олдида ўз ваколатларидан ҳалос бўлади.

Президент сайловлари каби парламент сайловлари ҳам амалда икки муҳолиф партия – республикачилар ва демократлар партияси орасида кечадиган кескин кураш билан характерланади. Биринчи (1789) ва иккинчи (1791) Конгресс сайловларида Федералистлар, Республикачилар, Демократлар ва Виглар партияси ҳам ўз номзодларини илгари сурган эдилар. Ҳатто, маълум вақт давомида (1801-1829) Республикачилар ва Демократлар иттифоқи ҳам ташкил топган эди. Айнан XIX асрнинг ўрталарида мамлакат ҳаётида икки асосий партия – Демократлар ва Республикачилар партияси асосий куч сифатида майдонда қолди.

Асосан, ҳар икки палатадаги ўринлар икки партия ўртасида унча катта бўлмаган фарқ билан бўлишиб олинади. Яъни, бир партиянинг қайсидир палатада мутлақ кўпчиликни ташкил этиш ҳолати амалиётда кам кузатилади. Лекин партиялардан бирининг кўпроқ ўрин эгаллаш ҳоллари ҳам учраб туради.

Ҳар икки палатада айни бир партиянинг ђалаба қозониши мухолиф партиянинг вакили сифатида сайланган президент учун бир қатор муаммоларни келтириб чиқариши мумкин. 1956 йил республикачи Д.Эйзенхауэр (1953-1960), 1980 ва 1984 йилларда Р.Рейган (1981-1988), 1990 йилда президент Ж.Буш (1989-1993) парламентда кўпчиликни ташкил этиш демократлар билан “тил топишиш”га мажбур бўлган эдилар. 1972 йил иккинчи мандатга мамлакатнинг 37-президенти этиб сайланган республикачи Р.Никсон (1969-1974) эса Вакиллар палатасида ва Сенатда ҳам мутлақ кўпчиликни ташкил этиб қолган Демократлар партияси билан кескин муросасизлик туфайли таҳликали Уотергейт ишидан сўнг 1974 йил 8 августда истеъфо беришга мажбур бўлган эди.

АҚШ парламенти ҳаётида яна бир ходиса шуки, ђоят қисқа икки йил вақт ичида парламентда сиёсий кучлар таркиби тубдан ўзгариши ва президент Конгрессдаги ўз таянчидан маҳрум бўлиб қолиши мумкин. 1994 ва 1996 йилларда Демократлар партиясининг президенти Б.Клинтон парламент таркибининг республикачилар фойдасига ўзгариши натижасида асосий сиёсий кўмакдан ажралиб қолган эди. Шундай ҳолат яна бир демократ (1945-1952) президентлигида ҳам рўй берганлиги қайд этилган. Лекин, Конгресс палаталарининг ҳар бирида қандай сиёсий таркиб ташкил топмасин, палаталар қонунчилик ҳокимиятини тенг асосда ва ўзаро ҳамкорликда амалга оширдилар. Қонун лойиҳалари ҳар икки палатада навбатма-навбат ёки айни бир пайтда кўриб чиқилади. 1

Ҳар икки палата аъзолари қонунчилик ташаббусига эга. Шу билан бирга кўпгина қонун лойиҳалари президент маъмурияти томонидан ҳам тайёрланади. Бу лойиҳаларнинг қабул қилиниши учун президент парламент билан «дўстона» алоқада бўлиши керак. Шу билан бирга, президент ҳам парламентнинг қонунчилик фаолиятига ўзининг вето (рад этиш) ҳуқуқи билан таъсир ўтказа олади. «Кечиктириш» ёки «пайсалга солиш» деб аталадиган мазкур механизмга кўра Конгресс томонидан қабул қилинган қонун матни президент томонидан имзоланмайди ва қайта кўриб чиқиш учун Сенатга ёки Вакиллар палатасига кўтарилади. Агар Конгресснинг ҳар икки палатаси учдан икки қисм – малакали кўпчилик овоз билан қонун лойиҳасини қабул қилсагина (бундай ҳолат Америка ҳаётида жуда кам учрайди) президент томонидан рад этилган қонун матни қабул қилинган ҳисобланади, акс ҳолда унинг тақдири яна президентга бођлиқ бўлиб қолади. АҚШ президентларидан Ф.Д.Рузвельт (1933-1945) 631 марта, Х.Трумен (1945-1953) 250 марта, Д.Эйзенхауэр (1953-1961) 181 марта вето ҳуқуқидан фойдаланган. Р.Хардинг (1921-1924) атига 6 марта, У.Клинтон эса (1993-1999) 19 марта ўз ветосини ишга солган.

Айни пайтда Конгресс ҳам президент ҳокимиятига таъсир эта олади. Бу жиҳат унинг назорат қилиш ҳуқуқи доирасида амалга ошади. Чунончи, президент томонидан тузилган муҳим халқаро шартномалар амалга кириши учун Сенат томонидан ратификация қилинмођи шарт. Баъзан шундай шартномалар Сенат томонидан бекор қилиниши ҳам мумкин. Бундай ҳолат 1937, 1947, 1995 йиллар қайд этилган. Чунончи, Верьсал шартномаси ҳам Сенат қаршилигига учраган ва ратификация қилинмаган. Бундан ташқари энг муҳим мансабдор шахслар, Олий суд судьялари, элчилар президент томонидан тайинлангач, Сенат тасдиђидан ўтиши лозим. Шунингдек, президентнинг уруш эълон қилиш ва ҳарбий ҳаракатлар олиб бориш ҳуқуқи тамомила Конгресс назорати остидадир.

Ниҳоят, импичмент (президент истеъфосини талаб қилиш) ҳуқуқи Вакиллар палатаси тақдимоти билан Сенат орқали амалга оширилади.

АҚШ Конгрессида палаталар орасида ваколатларнинг тугал ва аниқ тақсимоти йўқ.

1787 йил 17 сентябрда қабул қилинган АҚШ конституциясининг 8-бўлими Конгресснинг умумий ваколатларини санаб ўтади. Бунда ҳар икки палата тенг ҳуқуқ ва мавқега эгадек кўринади. Бироқ, 1-модда, 7-бўлимнинг 1-бандига асосан «Даромадлар тушуми бўйича барча қонун лойиҳалари фақатгина вакиллар палатасидан чиқади, лекин Сенат қўшимча ва тузатишлар киритишни таклиф этиши ва уларни киритиш бўйича музокаралар олиб бориши мумкин».1

Палаталар январдан ноябргача  давом этадиган (ёз таътилини ҳисобга олмаганда) сессияларда иш кўрадилар. Парламентнинг Вакиллар палатаси фаолиятини юритишда Speaker – раиснинг роли каттадир. Янги сайланган палата энг аввало ўз ишини Speaker сайлашдан бошлайди. У парламент дебатлари (баҳсларини), сўз бериш навбати ва регламентини бошқаради.

Сенат одатда вице-президент  томонидан бошқарилади. Олдиндан кўзда тутилмаган парламент дебатлари вақтинча сайланган раис томонидан олиб борилиши мумкин. Ҳар бир сенатор хохлаганча сўз олиши ва имкони етгунча гапириши мумкин, улар учун вақт чекланмаган.

Бугунги кунда АҚШ парламенти 435 нафар депутат вакил, 100 сенатор ва тахминан 30000 хизматчидан иборат йирик тармоқлашган ва ихтисослашган институтдир. 10000 дан зиёд сиёсатшунос, ҳуқуқшунос, иқтисодчилардан иборат етук мутахассислар депутат ва сенаторларга ассистент-ёрдамчи сифатида меҳнат қиладилар. Шу кунга қадар Конгресс 26 та конституциявий ўзгартириш, 10 мингдан зиёд қонун ҳужжатларини қабул қилди ва ҳаётга татбиқ этиб келмоқда. Бу қонунчилик ҳокимиятининг мукаммал тизими вужудга келганлигидан дарак беради. Қолаверса, АҚШ парламенти 213 йиллик узоқ тарихий тажрибага эга. Бу давр мабойнида Америка парламентаризмининг ўзига хос хусусиятлари, анъаналари ва механизмлари шаклланди. Шундай экан, АҚШ парламенти тажрибаларида парламент ислоҳотлари учун намунавий жиҳатлар йўқ эмас. Зеро, жаҳоннинг энг яхши намуналари учун ислоҳотлар дарвозаси хамиша очиқдир.

Конгресс кутубхонасига 1800 йилда асос солинган. У кезларда кутубхона Капитолий биносида жойлашган ҳамда ҳуқуқий ва жисмоний алоқалар масалалар бўйича маълумотлар адабиётлардангина иборат эди. 1814 йили англия-америка уруши даврида инглиз аскарлари Капитолийга ўт қўйиши оқибатида кутубхона ҳам куйиб кул бўлди.

Бир йил ўтиб, 1815 йили собиқ президент Томас Жефферсон ўзининг 50 йил давомида йиққан, ўша пайтлардаги энг бой коллекцияга эга шахсий кутубхонасини сотиб олишни Конгрессга таклиф қилади. Кутубхона ҳарид қилинади ва айнан шу китоблар Конгресснинг янги кутубхонасига асос бўлади. Томас Жефферсоннниг шаҳсий кутубхонасида инсониятнинг турли даврларидаги энг сара илмларга оид китоблар йиђилган эди, бинобарин, Конгресс кутубхонаси ҳам универсал тус олди. Айни пайтда у дунёнинг 470 тилидаги 130 млн. нусхадан кўпроқ китоб фондига эга. 1 

Умуман, бугунги кутубхона  Капитолий тепалигидаги учта корпусга жойлашган. 23 ўқув залидан иборат. 1887 йили кутубхона учун махсус қурилган Т.Жефферсон номидаги биринчи бино Капитолий рўпарасида жойлашган.

Шарқда қад кўтарган Жон Адамс биноси қурилиши 1938 йили тугалланган. 10 қаватли ушбу бинода бугун 10 млн жилд китоб сақланади. 1980 йили битказилган Жеймс Медисон биноси Жефферсон биносидан жанубда. Бу ердан кутубхона маъмурияти ва турли хизматлар офислари ўрин олган. Конгресс кутубхонаси ўз тарихий мақсадига кўра, конгрессменларга хизмат қилиш учун мўлжалланган бўлса-да, 18 ёшдан ошган ҳар бир киши Жеймс Медисон биносида рўйхатдан ўтиб, кутубхона материалларидан бепул фойдаланиши мумкин. 2  

«Очиқ дунё» дастурига АҚШ Конгресси томонидан 1999 йил майда асос солинган. Мақсад, дастур иштирокчиларига Қўшма Штатлар демократияси ва очиқ тадбиркорлигини ўрганиш, амалда синаб кўриш имкониятини яратиш. Дастур миллатидан қатъий назар маҳаллий ва регионал даражадаги барча ёшдаги ижтимоий-сиёсий етакчиларга мўлжалланган. 2003 йилдан буён унда Ўзбекистон ҳам иштирок этиб келмоқда.

Унинг бошқа дастурлардан фарқи шундаки, «Очиқ дунё» АҚШда илгари бўлмаган ва инглиз тилини билмаганлар учун хизмат қилади. 3

АҚШ Конгресси ва Мудофаа Вазирлиги ўртасида ҳарбий бюджетни қисқартириш масаласи қизђин баҳс-мунозараларга айланди. Чунки Оқ уй 2001 йил 11 сентябрдаги терактлардан сўнг рекорд даражага етган ҳарбий сарф-ҳаражатларни жиловлаш учун биринчи маротаба Пентагонга босим кўрсата бошлади. Жорж Буш бу билан ҳам чекланмай, ҳарбий бюджет ҳисобидан 32 миллиард долларни чегириб қолиш ниятида. Вашингтон маъмурияти ойига 6 миллиард доллар сарфланаётган Ироқ уруши давом этаётган, қолаверса, Катрина тўфонида ођир талофат кўрган худудларни тиклаш бюджет тақчиллигини қисқартириш ва давлатнинг бошқа муҳим дастурларини бажариш масалалари кўндаланг бўлиб турган бир вақтда янги қуролларни ҳарид қилишга давлатнинг қурби етмаслигини таъкидлай бошлади.

Дарҳақиқат, 2005 йилда Пентаген бюджети 444 миллиард долларга етди ва марҳум президент Рональд Рейган давридаги армия сарф ҳаражатлари билан тенглашди. Бу 2001 йилги ҳарбий бюджетдан 41 фоиз кўп демакдир. 1  

2001 йил 11 сентябрдаги  террордан сўнг Конгресс Мудофаа вазирлигига сўралганидан кўпроқ маблађ ажратди. Лекин айни пайтга келиб, «Милитарист – конгрессменлар»да ҳам бундай сиёсатнинг тўђрилигига шубҳа туђилди ва улар бир пайтлар йиллик бюджети 250 миллиард доллардан ошмаган Пентагеннниг «Олтин асри» ўтмишига айланаётганини тушуниб етмоқдалар. Бугунги кунга келиб, Мудофаа вазирлиги ўзлаштириши қийин бўлган бир нечта ҳарбий дастурни ишлаб чиқишга буюртма берган. Ҳозирнинг ўзида турли босқичлардаги дастурларга 1,3 триллион доллар сарфланган бўлиб, уларнинг тугатилиши учун яна 800 миллиард доллар маблађ зарур. 2 

1990 йилларнинг иккинчи  ярмида яратган «АҚШнинг Умумбашарий жалб қилиниши» («Глобальной вавлеченности США») доктринаси бугунги кунда Америка ташқи сиёсатининг концептуал асоси ҳисобланади.

Ушбу доктринага асосан ҳавфсизлик соҳасида Вашингтоннинг халқаро мажбурияти бир-бири билан ўзаро бођлиқ умумбашарий тизимнинг вужудга келиши ва амал қилишида муҳим омил сифатида қаралмоқда. Шунинг доирасида АҚШ ташқи сиёсати стратегиясида Марказий Осиё муҳим ўрин тутади.

Ўзбекистон Республикаси Президенти И.А.Каримов таъкидлаганидек, «Барқарорлик  ва жуђрофий-сиёсий мувозанат сақланиб қолган шароитдагина бу минтақа жўшқин ва собитқадам ривожланади, жаҳон ҳамжамияти учун муносиб шерик бўла олади». 3

Америка ташқи сиёсий қарорларини ишлаб чиқиш ва қабул қилиш жараёнида АҚШ Конгресси муҳим рол ўйнайди.

АҚШнинг Марказий Осиёдаги сиёсатининг мазмуни ва ташкилий соҳалари Конгрессдаги жиддий ва ҳар томонлама баҳслар объекти ҳисобланади.

1997 йилдан буён АҚШ Конгрессида Марказий Осиё муаммоларига ва Американинг бу муаммоларга муносабатига бађишланган 20 дан ортиқ эшитиш (слушаний) бўлиб ўтди.

Конгрессда «Буюк ипак йўли стратегияси», «ГУУАМ давлатларига ёрдам» тўђрисидаги қонун лойихалари фаол муҳокама қилинди. 1 

АҚШ Конгресси Марказий Осиё бўйича муҳим стратегик лойихалар ташаббускори бўлмоқда. Жумладан, 1997 йил июл ойида Сенатнинг халқаро муносабатлар қўмитасида сенатор Сэм Браунбек маъмуриятнинг Марказий Осиёдаги сиёсатини танқид қилди ва мазкур минтақага нисбатан ягона сиёсий йўлни ишлаб чиқишни таклиф қилди.

У «АҚШ Марказий Осиёда ўзининг қудратини ва етакчи ролини фаол намойиш қилиши ва бу мамлакатларга ўзларининг суверенитети ва мустақиллигини сақлаб қолишда ёрдам бериши лозим»лигини таъкидлади.

Натижада Оқ уй 1999 йилда Марказий Осиё давлатларига ёрдам ҳажмини 1998 йилга нисбатан 55 фоизга кўпайтирди. 2 

Информация о работе Ақш Нинг Марказий Осиёдаги геостратегияси