Ақш Нинг Марказий Осиёдаги геостратегияси

Автор: Пользователь скрыл имя, 09 Марта 2013 в 10:26, доклад

Описание работы

Қœлланмада Марказий Осиё давлатлари геостратегик ривожланишининг асосий омиллари, бу минтақада ҳавфсизлик тизимининг шаклланиш жараёнлари, Ўзбекистон ва АҚШ ҳамкорлиги, Америка қўшма Штатларининг Марказий Осиёдаги геостратегик мақсадлари, АҚШ Конгресининг Марказий Осиёга нисбатан ташки сиёсий фаолияти аниқ материаллар асосида ёритиб берилган.
Мазкур œқув – услубий қœлланма Ўзбекистонда демократик жамият қуриш назарияси ва амалиёти кафедраси ҳамда Университет Ижтимоий-Гуманитар фанлар кенгаши йиђилишларида муҳокама қилиниб, чоп қилишга тавсия қилинган (2007 й).

Работа содержит 1 файл

АКШнинг Марказий Осиёдаги геосиёсати.doc

— 310.00 Кб (Скачать)

Айниқса АҚШ дек улкан сиёсий, иқтисодий, молиявий, ҳарбий-техникавий, интеллектуал салоҳиятга эга бўлган мамлакат билан муносабатларни ҳар томонлама ривожлантириш Ўзбекистон учун ўта муҳим аҳамият касб этади. 2001 йил 11 сентябрда АҚШ да содир этилган мудхиш воқеа 7 мингдан ортиқ беайб бегунох инсонларнинг терроризм қурбонига айланиши ва катта миқдордаги етказилган зарар дунё давлатларини терроризмга қарши қатъий ҳаракат қилишга мажбур килди.

2001 йил 7 октябрдан  бошлаб АҚШ Афђонистондаги терроризм ўчоқларини тугатиш мақсадида кенг миқёсли ҳарбий ҳаракатларни бошлаган эди. Бу харакатни жаҳон афкор оммаси қўллаб-қувватлади. Аксилтеррор коалициясига 40 дан ортиқ давлат қўшилди, 100 дан зиёд давлат бу ҳаракатни қўллаб-қувватлади.

Ўзбекистон ҳам терроризмга қарши курашга қўшилиб, инсоният ҳаётига жиддий ҳавф солаётган XXI аср вабосини батамом тугагунга қадар жаҳон ҳамжамияти билан ҳамкорликда ҳаракат қилишга қарор қилган.

Терроризмга қарши ҳаракатларни бошланиши билан Ўзбекистон ўзининг аниқ позициясини баён этди. Бу юртбошимизнинг 2001 йил 5 октябрдаги оммавий ахборот воситалари учун берган Баёнотида тўла асослаб берилди.

2001 йил 6 декабр II чақириқ Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг 7-сессиясида И.А.Каримов маъруза қилиб АҚШда содир бўлган фожеали воқеалардан сўнг минтақамиз ва бутун дунёда вужудга келган вазиятни чуқур ва батафсил таҳлил қилиб бердилар. Парламент Президентимиз маърузасидаги фикрларни ҳисобга олган ҳолда Ўзбекистон халқига Мурожаат қабул қилди. Мурожаатда шундай дейилади: “Биз Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси депутатлари халқаро коалициясининг ер юзидаги барча тараққийпарвар кучларнинг терроризм балосини таг-томири билан қўпориб ташлаш йўлидаги азму-қарори ва катъиятини тўла қўллаб-қувватлашимизни билдирамиз”.

Республикамиз Президентининг 2001 йил 18 декабрда БМТ Бош котиби Кофи Аннанга Афђонистонда урушдан кейинги тинч ҳаётни тиклаш борасидаги Ўзбекистон нуқтаи-назари баён этилган ёзма Мурожаати БМТ нинг 56-сессияси иштирокчилари фикр алмашувининг асосий мавзуларидан бири бўлди. Ўзбекистон нуқтаи назари муҳим ҳужжат сифатида нашр этилди ва тарқатилди. 1        

Ўзбекистон хукуматининг нуқтаи-назарида эътибор 23 йиллик уруш давомида Афђонистон худудида тўпланиб қолган қуролларни йиђиб олиш масаласига қаратилди.

Тинчлик борасидаги қатъиятли Ўзбекистон йўли яна дунё тасдиђидан ўтди.

Мамлакатимизнинг етакчи Европа давлатлари (Англия, Франция, Германия, Италия) билан ҳамкорликни кенгайтириш, Осиё минтақасидаги Япония, Корея, Хитой каби мамлакатлар билан алоқаларни мустаҳкамлаш Республикамиз ва минтақамиз учун фойдали.   

Россия билан иқтисодий, маданий, дўстлик алоқалари юртимиз ва минтақамиз учун хамиша муҳим аҳамият касб этиб келган. Ўзбекистоннинг жаҳон ҳамжамияти ва ривожланган давлатлар билан ҳамкорлигини кучайтиришнинг асосий шарти ва гарови – Марказий Осиёнинг, жумладан Ўзбекистоннинг ҳавфсизлигини ҳамда тинчлик, барқарорлигини таъминлашдир.

Ўзбекистон Марказий Осиёнинг бошқа мамлакатларига нисбатан кўпроқ ва кучлироқ зарба ва мафкуравий таҳдидларнинг нишонасига айланди. Сабаби маълум – Ўзбекистон минтақанинг юраги. Уни эгаллаш – минтақани эгаллашни, бой бериш минтақани бой беришни англатади. Шунинг учун ҳам бундай юксак стратегик мақомни эгаллаб туриш осон эмас. Жуда кучли ирода, жуда кучли миллий бирлик, мустаҳкам ҳарбий қудрат керак.

Марказий Осиё давлатлари ўртасидаги иқтисодий ҳамкорлик миқёсларининг ҳар томонлама кенгаяётганлиги, бутун минтақанинг кучли ижтимоий-иқтисодий юксалишига, шу билан бирга унинг ҳавфсизлиги ва барқарорлигига мустаҳкам пойдевор яратмоқда.

Юртбошимиз ташаббуси  билан Марказий Осиё давлатлараро кенгаши  тузилди. Марказий Осиё давлатлари ўртасида савдо-иқтисодий, илмий-техникавий, маданий, ҳарбий соҳаларда ҳамкорлик кенгаймоқда. Шу боис Ўзбекистон ўзининг мудофа қобилиятини мустаҳкамлашга катта эътибор бермоқда. Россия, Туркия, Украина, Қирђизистон каби давлатлар билан ҳарбий ва ҳарбий-техникавий ҳамкорлик тўђрисида битимлар тузилган. Ўзбекистон қуролли кучлари замонавий техника билан қуроллантирилмоқда, унинг жангаворлик қобилияти оширилмоқда.

Келажакда профессионал армия тузиш мақсадлари илгари сурилмоқда. Булар Ўзбекистоннинг иқтисодий, ҳарбий-техникавий куч-қудратини ошириш ва минтақада ҳавфсизликни таъминлаш имконини беради.

Марказий Осиё давлатлари ўзларининг ривожланиш босқичларидаги муаммоларни ҳал этишда минтақавий яхлитликни эсларидан чиқармаётганликлари, бу борада кўпгина муаммоларни биргаликда ҳал этишлари, уларни янада жипслаштиради ва ривожланиш сари етаклайди.

Ўзбекистон Республикасининг Президенти И.Каримов томонидан  олиб борилаётган ташқи сиёсий фаолият, ҳалқаро доирадаги муносабатлар Европа Ҳавфсизлик ва Ҳамкорлик ташкилотининг (ЕХҲТ) мақсад ҳамда қарашларига ҳам мос келади. Шу боис, 1992 йилдаёқ, Ўзбекистон ушбу ташкилотга қабул қилинди. Шу йилнинг февралида бўлиб ўтган аъзолик тўђрисидаги ҳужжатни имзолаш маросимида Президентимиз алоҳида таъкидлаб ўтганидек, Европа билан тенг ҳуқуқий алоқалар ўрнатилиши мамлакатимиз ва унинг мустақиллиги учун муҳим ҳаётий аҳамият касб этади. 1994 йилнинг декабрида эса Президент И.Каримов ЕХҲТ нинг Будапештда бўлиб ўтган форумида иштирок этиб, Евроосиё минтақасида ҳавфсизликни мустаҳкамлашга доир янги таклифлар билан чиқди. Яъни, турли сиёсий тузумларга эга мамлакатларнинг гуллаб-яшнаши учун ягона йўл тинчлик ва барқарорликни сақлаш, ҳалқаро ҳамкорликни кенгайтиришдангина иборат эканлигига эътибор қаратди.

Ўзбекистон ўз таркибида  демократик давлатларни бириктирган  НАТО каби ташкилотларнинг аҳамиятини ҳам тўђри баҳолаб, унинг нафақат Европа минтақаси барқарорлигини сақлашга хизмат қилиши, аксинча, ўз сиёсий устқурмасини мустаҳкамлаши ва “Тинчлик йўлида ҳамкорлик” дастури доирасида Европа минтаҳасида ҳам муҳим ўрин тутиши мумкинлигига эътибор қаратди. Ўзбекистон “Тинчлик йўлида ҳамкорлик” дастурида иштирок этар экан, асосан ўз мустақиллигини мустаҳкамлаш, замонавий харбий-техник имкониятларини қўлга киритиш, ҳарбий кадрлар тайёрлаш имкониятларини кенгайтиришни мақсад қилиб қўяди.

Ўзбекистон  НАТО фаолиятидаги барча йирик тадбирларда  фаол қатнашмоқда. "Тинчлик йўлида ҳамкорлик" дастуридаги муваффақиятли иштироки эса тақсинга сазовор. АҚШ томони яқинда НАТО да Жанубий Кавказ ва Марказий Осиё бўйича вакил тайинлаганини назарда тутадиган бўлсак, келгусида бундай режанинг амалга ошишига шубҳа қолмайди.

Ўзбекистон ўз ҳавфсизлигини мустаҳкамлаш мақсадида ҳам НАТО да иштирок этишдан манфаатдор. 

Умуман Европа ва бутун ђарб – бу юқори технология ва инвестициялар манбаи, замонавий демократия ва инсон ҳуқуқлари рамзидир. Ўз олдига ҳавфсизлиги таъминланган, тараққий этган давлат қуришни мақсад қилиб қўйган ёш Ўзбекистон учун бундай шериклар билан тенг муносабатларга киришиш, табиийки, беқиёс аҳамият касб этади. 1

Таъкидлаб ўтганимиздек, Ўзбекистон ўз ташқи алоқаларида кўп томонлама муносабатлар баробарида икки томонлама ҳамкорликка ҳам таянади. Зеро, икки томонлама алоқалар ўзаро манфаатларни ёрқинроқ ҳис этиш, бир-бирини яқиндан билиш имконини берадики, бу ўзаро ҳамкорликнинг ўзоқ давом этиши учун мустаҳкам асос бўлиб хизмат қилади. Ўзбекистонннинг Германия, Буюк Британия, Франция, Белгия, Португалия, Австрия, Греция, Чехия, Словакия, Руминия каби қатор мамлакатлар билан ўрнатган тўђридан-тўђри икки томонлама муносабатлари ҳам шундан далолат бериб турибди. 

АҚШ билан муносабатлар қандай давом этаётганлигини эса бугун мамлакатимизнинг ҳар бир фуқароси ҳис қилиб турибди. Аслида, Ўзбекистон – Америка муносабатлари узоқ тарихга эга. Аммо 2001 йил охирида бошланган аксилтеррор ҳаракатлар доирасидаги ҳамкорликлар янада янги босқичга кўтарилди.

Ўзбекистоннинг Япония, Жанубий  Корея, Хитой, Веьтнам, Малайзия, Хиндистон, Индонезия каби Шарқий ва Жанубий-Шарқий Осиё мамлакатлари билан алоқалари ҳам таборо мустаҳкамланиб бормоқда. Жумладан, Япония билан дипломатик муносабатлар 1992 йилнинг январидаёқ ўрнатилган эди. 1994 йилнинг майида Президент И.Каримовнинг бу мамлакатга расмий ташриф буюриши эса икки томонлама муносабатларнинг ривожланишида муҳим роль ўйнади. Иккала мамлакат айни пайтда БМТ ва бошқа халқаро ташкилотлар доирасида ҳам ҳамкорлик қилмоқда. Зеро, халқаро иқтисодий ва молиявий ташкилотларда Япония Ўзбекистонни хамиша қўллаб-қувватлайди. Айни пайтда эса барқарор тараққиёт йўлидан бораётган Ўзбекистон ҳам Япониянинг Осиё минтақасидаги манфаатларини таъминлашдаги асосий ҳамкори бўлиб қолмоқда. Халқаро майдонда обрўли мамлакатлардан бири сифатида қараладиган Россия билан муносабатларнинг кейинги пайтда янги босқичга кўтарилгани эса алоҳида эътиборга молик. Ўз ўрнида Россия ҳам Ўзбекистонга Марказий Осиёда стратегик ҳамкор сифатида қарамоқда.

Минтақавий барқарорлик муаммоларни ҳал қилиш, минтақа доирасида интеграцион жараённи ривожлантириш борасида собиқ Совет Иттифоқи таркибида бўлган мамлакатлар билан ўрнатилажак алоқалар муҳим ўрин тутади. 1991 йилнинг декабрида ташкил топган Мустақил Давлатлар ҳамкорлиги (МДҲ) доирасида ўтган йиллар мабойнида икки томонлама ва кўп томонлама шартномалар асосида тенг ҳуқуқли ҳамкорлик амалга оширилиб келинаётир. Аммо бу ўринда Ўзбекистон фақат мустақил мамлакатлар ҳамкорлиги принципида хамиша мустаҳкам бўлиб, эски империяни тиклашни назарда тутувчи энг кичкина сиёсий бирикмаларга ҳам қаршидир. 1  

1997 йилда биринчи  марта ўз учрашувларини ўтказган  Грузия, Украина, Озарбайжон ва  Малдава мамлакатлари ташкилотига  1999 йилда Ўзбекистон ҳам қўшилди ҳамда транспорт-коммуникация магистраллари, денгиз портларига олиб чиқувчи йўллар борасида ҳамкорликни назарда тутувчи ушбу ташкилот ГУУАМ деб атала бошланди. Давлатнинг мазкур хамжамият доирасидаги муносабатлари асосан иқтисодий-савдо алоқаларига, ТРАСЕКА лойиҳасида кўзда тутилган транспорт-коммуникациясини ривожлантиришга асосланади. Маълумки, Европа Иттифоқи Марказий Осиё ва Кавказ давлатларини уларни Европа билан бођловчи транспорт каридори яратиш бўйича ҳамкорликка чақирган эди. Аммо ГУУАМ ҳарбий ҳамкорликни назарда тутмайди.

Ушбу ташкилотнинг 2001 йил  июн ойида ўтказилган саммитида  қабул қилинган ГУУАМ ҳартияси эса янги тузилмани халқаро муносабатларнинг тўла қонли субъектига айлантирди. 1996 йилда ташкил топган "Шанхай бешлиги" ташкилотининг асосий вазифаси унга аъзо мамлакатлар - Россия, Хитой, Қозођистон, Қирђизистон ва Тожикистоннинг ўзаро чегарасида Қуролли кучларни қисқартиришдан иборат эди. Бунга жуда тез фурсатда эришилди ва кейинчалик иқтисодий, ижтимоий ва сиёсий масалалардаги ҳамкорлик устуворлик касб эта борди. Шундай қилиб, 2000 йилнинг ёзида Душанбеда ўтказилган саммитда ташкилот нома "Шанхай форуми" деб ўзгартирилди. Айнан шу саммитда Президент И.Каримов бошчилигидаги Ўзбекистон делегацияси кузатувчи сифатида иштирок этди. 2001 йилнинг 14-15 июндаги Шанхай саммитида эса "Шанхай ҳамкорлик ташкилоти"га расман асос солинди ва Ўзбекистон унга муассислардан бири ва тенг ҳуқуқли аъзо сифатида қўшилди.

Ўзбекистон ушбу ташкилотга халқаро терроризм, диний экстремизм, тажавузкор сепаратизм ва наркобизнес каби глобал хуружларга қарши кўптомонлама ҳамкорлик механизми сифатида қарайди. Аҳолиси минтақа аҳолисининг ярмини ташкил қиладиган ва жахон ҳамжамияти томонидан Марказий Осиёнинг ҳавфсизлиги таянчи сифатида тан олинган Ўзбекистоннинг ушбу ташкилотга кириши Шанхай саммити учун энг муҳим ходиса бўлди.

Ўзбекистон ҳар доим ҳам минтақанинг маркази саналиб келинган. Хозир эса унинг Марказий Осиёнинг юраги эканлиги жуда кўплаб ҳаётий муаммо ва масалаларнинг тезкор ижобий ечими ва минтақанинг келажак истиқболи нуқтаи-назаридан янада каттароқ аҳамият касб этаётир. Айнан шунинг учун ҳам, Ўзбекистон терроризм ва наркотикларнинг ноқонуний савдосига қарши курашда марказий ўринда туриши лозим ва шундай бўлмоқда. Бу борада муваффақиятларга эришиш учун Ўзбекистон биринчи галда ўз миллий манфаатларини ҳимоя қилиши табиий хол. Бироқ, бу Марказий Осиёнинг келажак тақдири, мазкур минтақани терроризм, экстремизм ва наркотиклар савдосидан холи бўлишига маъсуллигиниям унутмаслик керак.          

Бундай вазифа минтақанинг барча мамлакатлари халқлари ва хукуматлари томонидан қўллаб-қувватланиб, уларнинг минтақанинг порлоқ келажагини таъмин этувчи  умумий ишга хайрихохлик билан қарашини ва ўз ҳиссасини қўшишини тақозо этади. Кўзланган натижаларга эришиш учун Ўзбекистон ўз қўшинлари, Америка, Европа ва Осиёдаги ҳамкор давлатлар билан алоқаларни  янада кучайтириш зарур. Бошқача айтганда, терроризм, фанатизм ва наркотиклар савдосига қарши кураш Марказий Осиёнинг истиқболли келажагини барпо этиш мақсади билан уйђунлаштирилиши лозим. Ўзбекистон бунга эриша оладиган бугунги вазифалар, минтақадаги муҳит ҳар қанча мураккаб бўлмасин, Ўзбекистоннинг бу йўналишдаги сиёсатида оптимистик кайфиятнинг устунлиги келгусида катта натижа беришига ишонч туђдиради.

Давлатимиз раҳбари И.Каримовнинг дунёга машхур "Ўзбекистон XXI аср бўсађасида" китобида "Бу ёруђ оламда биз киммиз ва не бир сир-синоатмиз, қаёққа қараб кетяпмиз. Инсоният янги XXI асрга қадам қўйганда бизнинг ўрнимиз қаерда ва қандай бўлади?" - деган саволлари бевосита юртдошларимизга қарата айтилаётган бўлсада бу мураккаб саволлар бугунги кунга келиб бутун башарият аҳлини ўйлантирмоқда ва қийнамоқда.

Глобал муаммолар билан  бирга геосиёсий мувозанат ва манзаранинг ўзгариб бориши мамлакат миллий ҳавфсизлигини таъминлаш, давлат суверенитетини мустаҳкамлаш, иқтисодий ва ҳарбий салоҳиятни кучайтириш, жамиятда сиёсий барқарорликни муҳим ушлаб туриш каби стратегик вазифаларда изчил ва қатъий сиёсатни талаб қилмоқда. Ўзбекистон ташқи сиёсатда танлаган йўл ўзига хос хусусиятларига эга бўлиши билан бир қаторда энг аввало халқаро ҳуқуқнинг умумэътироф этилган қоидаларига содиқлик халқаро ва икки томонлама имзоланган ҳужжатларда ўзаро манфаатларни хисобга олган ҳолда миллий манфаатларимизнинг устунлигини таъминлаш асосий ўрин тутади. Айнан халқаро алоқаларда сиёсий конюктура қай томонга, қандайин ўзгармасин - миллий манфаатлар изчил ва собитқадамлик билан ҳимоя қилинаяпти. Сиёсий конюктура ёки геосиёсий вазият ўзгартиришларидан қатъий назар мамлакатнинг миллий манфаатларини ҳимоя қилиш табиий инстинкт даражасига етмоқда. Абадий дўстлик, стратегик шериклик, интеграцияни чуқурлаштириш ва бошқа кўплаб номдаги икки томонлама шартнома ва битимлар қандай ном билан аталмасин, уларнинг мазмун-моҳиятида ҳар бир томоннинг миллий манфаатлари яққол акс этиб туради. 1

Информация о работе Ақш Нинг Марказий Осиёдаги геостратегияси