Ақш Нинг Марказий Осиёдаги геостратегияси

Автор: Пользователь скрыл имя, 09 Марта 2013 в 10:26, доклад

Описание работы

Қœлланмада Марказий Осиё давлатлари геостратегик ривожланишининг асосий омиллари, бу минтақада ҳавфсизлик тизимининг шаклланиш жараёнлари, Ўзбекистон ва АҚШ ҳамкорлиги, Америка қўшма Штатларининг Марказий Осиёдаги геостратегик мақсадлари, АҚШ Конгресининг Марказий Осиёга нисбатан ташки сиёсий фаолияти аниқ материаллар асосида ёритиб берилган.
Мазкур œқув – услубий қœлланма Ўзбекистонда демократик жамият қуриш назарияси ва амалиёти кафедраси ҳамда Университет Ижтимоий-Гуманитар фанлар кенгаши йиђилишларида муҳокама қилиниб, чоп қилишга тавсия қилинган (2007 й).

Работа содержит 1 файл

АКШнинг Марказий Осиёдаги геосиёсати.doc

— 310.00 Кб (Скачать)

Хулоса ўрнида шуни айтиш керакки, биринчидан, Ўзбекистон мустақиллик йилларида дунёда демократик жамият қуриш назарияси ва амалиётини, демократиянинг миллий, маданий хусусиятларини, миллий моделлар мавжудлиги, демократиянинг универсал модели йўқлиги тўђрисидаги муҳим концептуал ђоялар, ёндошувлари ҳамда қатъий позицияси билан ҳам уни янада бойитди. Бу билан ўзига хос ва мос тараққиёт йўлидан бориш орқали унга янги-янги маъно-мазмун бахш этилмоқда. Бунинг эътироф этилганлиги шубҳасиз, муҳим. Иккинчидан, демократия ниқоби остида дунё яна “мафкуравий кураш” майдонига айлантирилмаслиги керак. Бундай уринишлар бугун ҳаётимизда, дунёда бўлаётган демократик ўзгаришларга тўђри келмайди. 1

Демократияда ҳам бир томонлама ўз манфаатларини кўриш, “ўз сўзини”, “ђоясини” ўтказишга уринишлар бесамар ва фойдасиздир. Учинчидан XXI асрда онг-тафаккур бир томонлама мафкуравий ақидалардан, ақидапарастликдан халос бўлиши, янгиланиши, демократик ўзгаришларни ҳисобга олиши муҳим. Шунга ўрганиш, унга кўникиш, каландимоқлик фалсафасининг демократиядан йироқлиги, ўзгараётган қадриятларга мос эмаслигини айрим сиёсатдонлар ҳам, кучлар ҳам ҳисобга олиши, демократик яшаш маданиятига амал қилиши лозим. Тўртинчидан, бу кўҳна дунё кўп цивилизацияларни кўрган, унинг тақдирига ҳам гувоҳ. Зўравонлик асосига қурилган “империялар” нима учун яшаб қолмаганининг сабабини кўплар яхши билади. Демократиянинг ўзлари учун мақбул универсал моделини зўрлаб киритган билан ўша мамлакатлар кучли ёки демократияси мустаҳкам бўлиб қолмайди. Аксинча, зўравонлик ўзи билан бирга доим таназзул, инқироз ва ихтилофлар уруђини ҳам олиб юради. Бешинчидан, инсон эркинлиги, ҳақ-ҳуқуқлари ва манфаатларини эътироф этиш эса адолатдир. Унга таянмаган демократия зўравонлик ва ўз табиатига зид бўлиб қолади. Бу йўл билан демократиянинг универсал моделини асослашга ҳар қандай уриниш сохта ва ҳавфлидир. 2

Америкалик  машҳур ёзувчи Марк Твен мамлакат ва қитъа бўйлаб, авж олган зўравонликларни кўриб: “Колумб Американи кашф этиб улуђ иш қилди, мабодо уни кўрмай ўтиб кетиб қолганда бунданда улуђроқ иш қилган бўлур эди. Чунчи, Европадан олтину бойликка ружу қўйган очкўз одамлар, калакесарлар, жиноятчилар, инсоний қиёфасини йўқотган олчоқлар Америкага келиб зулм-зўравонликни авж олдиришган. Улар меҳри-оқибат, дўстга садоқат, самимият нималигини билмайдиган, фақат ўз фойда манфаатидан ташқари бошқа нарсани кўролмайдиган одамлар эди. Ёзувчи, ҳатто XIX асрда ҳам давом этаётган ана шундай иллатларни кўриб, “Биз  Америкаликлар янги миллатлар сифатида ана шундай одамлар авлодимиз” деган эди”. 3

2005 йил декабрда  Владивостокда Россия, Хиндистон  ва Хитой ташқи ишлар вазирлари – Сергей Лавров, Натвар Сингх ва Ли Чжаосининг тарихий учрашуви бўлиб ўтди. Россия ташқи сиёсат маҳкамасининг собиқ раҳбари Евгений Примаковнинг Москва – Пекин – Деҳли “стратегик учбурчаги”ни ташкил этиш тўђрисидаги ђояси ниҳоят амалга ошадиган бўлиб турибди. Ушбу алъянс назариётчиси режалаштирганидек, “учбурчак”нинг асосий вазифаларидан бири АҚШнинг дунёдаги якка ҳукмронлигига қарши туришдан иборат. Айрим кузатувчилар тузилажак янги иттифоқнинг мақсади гегемон давлатларнинг турли демократик ниқоблар остида ўз манфаатларини кўзловчи “рангли инқилоб”лар содир этилишига йўл қўймасликдан иборат эканлигига ишора қилмоқдалар. 1

Андижондаги маъшум воқеалардан сўнг ўтган вақт ичида турли мамлакатларнинг оммавий ахборот воситалари ва сиёсатшуносликка ихтисослашган нашрларида хар хил уйдурмалар қаторида рўй берган фожеанинг илдизларини очишга уни амалга оширишдан манфаатдор бўлган кучларни топишга қаратилган холис мақолалар эълон қилинмоқда. Ушбу мақолалар учинчи томоннинг, яъни бетараф кишининг фикри сифатида, албатта, ўзбек ўқувчисини ҳам бефарқ қолдирмаслиги аниқ.

Шу муносабат  билан қуйида Россиялик таниқли сиёсатшунос олима, Россия Федерациясининг ташқи сиёсати бўйича мутахассис, сиёсатшунослик фанлари номзоди Г.Майкова томонидан тайёрланган ҳамда шу йилнинг 16 август куни Росиянинг етакчи электрон нашрларидан бўлмиш “Кремль. орг” веб-сайтида эълон қилинган Андижон воқеаларидан кейин Марказий Осиёдаги геосиёсий жараёнларда юз берган ўзгаришлар, уларнинг сабаблари ва келтириб чиқариши мумкин бўлган оқибатларга бађишланган тадқиқотидан айрим қисмларини эътиборингизга ҳавола этмоқдамиз. Муаллиф таъкидлашича, АҚШ томонидан Марказий Осиёга бу қадар катта эътибор қаратилаётганлигининг асосий сабаби минтақанинг Россия ва Хитой каби йирик давлатлар билан яқин қўшнилиги, қолаверса, унинг бутун Евроосиё ҳамда глобал сиёсатга таъсир қилиш учун ўзига хос калит вазифасини бажариш билан белгиланади.

Муаллифнинг фикрича, АҚШ ўз мақсадларини амалга оширишда тактик восита сифатида фаол қўллаб-қувватлаб келаётган “рангли инқилоб”лар бир қарашда Шарқий Европа давлатларида, Украина ва Грузияда унинг ташкилотчиларига муваффақият келтирганидек кўринса-да, Қирђизистонда улар учун кутилган натижани бермади, Андижонда эса умуман чилпарчин бўлиб кетди. 2

Ушбу воқеалар нафақат Ўзбекистонда мавжуд бошқарув тизимининг мобиллиги ва турли ҳавфларга қарши тура олиш қобилиятини, балки кейинги вақтларда Ђарб разветкалари томонидан Марказий Осиёда қўлланилаётган инқилобий воситаларга самарали ва мос тарзда қарши тура олиш мумкинлигини бутун дунёга исботлаб берди. Майкова таъкидлашича, Андижон воқеаларидан кейин ўтган даврда АҚШ, Европа Иттифоқи, турли халқаро ташкилотлар томонидан бўлган уринишлар таҳлили шуни кўрсатдики, аслида Андижонда, илгарироқ Қирђизистоннниг жанубида бўлгани каби Фарђона водийсида аста-секин бутун Марказий Осиёнинг геосиёсий қиёфасини ўзгартириб юборишга қаратилган, минтақа давлатларида қонуний сайлаб қўйилган ҳокимиятни ађдариб ташлаш Ђарбнинг тўлиқ таъсиридан сиёсатчиларни олиб келишга уриниш бўлганини кўрсатади.

Майкованинг фикрича, Қирђизистон худудига ўтиб кетган 500 га яқин Ўзбекистон фуқароси масаласига ҳам айнан шу нуқтаи-назардан ёндашиш ягона тўђри йўлдир. Ђарб матбуоти уларни даб-дурустдан ўз юртини ташлаб кетишга мажбур бўлган “қочоқ”лар деб таърифлашга тушиб қолди. Маълумки, қўшни давлат худудига ноқонуний йўл билан ўтган бу фуқаролар атрофида БМТнинг қочоқлар масалалари бўйича бош комиссари (УВКБ) ва инсон ҳуқуқлари бўйича бош комиссари (УВКПЧ) бошқармалари, ЕХҲТнинг  Демократия ва инсон ҳуқуқлари бюраси (БДПИЧ) Қирђизистоннинг бир қатор нодавлат, нотижорат ташкилотлари АҚШнинг махсус тузилмалари раҳнамолигида кенг қамровли ишларни ташкил қилиб, “қочоқ”ларга тегишли мақом бериш, уларни учинчи мамлакатларга кўчириш учун қаттиқ “тер тўкдилар”ки, бу ишлардан кўзланган асл мақсад яна бир бор “Ўзбекистонда демократик ўзгаришлар етарлича амалга оширилмаётир” деган фикрга бутун дунё жамоатчилигининг фикрини қаратиш эди. “Эътиборли томони шундаки – деб ёзади Г.Майкова, - БМТ ва ЕХҲТ, ђарб мамлакатларининг Хиомот Раймс Вотч, Интернейшнл Эмнисти, халқаро кризис гурухи каби кўплаб нодавлат ташкилотлари, шунингдек, АҚШ Давлат Департаменти ва бошқа ташкилотларнинг вакиллари тинимсиз равишда Қирђизистон жанубида кезиб, ушбу мамлакат хукуматидан “қочоқ”ларнинг Ўзбекистонга қайтишига йўл қўймасликни талаб қилишди, акс ҳолда, Қирђизистон Республикасига халқаро шартномаларни биргаликда айблар қўйилиб, тегишли чоралар кўрилиши мумкинлигини қайта-қайта уқтириб туришди”. “Қочоқ”лар Қирђизистондан олиб чиқиб кетилганидан кейин, Қирђизистоннинг бош прокурори А.Бекназаров БМТнинг қочоқлар бўйича бош комиссари бошқармаси томонидан ўз мамлакатига кучли босим бўлганлиги, кўп ҳаракатлар айнан шундай босим остида амалга оширилганлигини журналистлар олдида Андижонда халқаро текшириш ўтказиш талабини илгари сурувчи компанияни бошлаб юбордилар. Ваҳолангки, Англиялик таниқли сиёсатшунос Ширин Акинернинг воқеа содир бўлган жойнинг ўзига бориб бевосита ўтказган комплекс тахлиллари рўй берган хунрезликлар Ўзбекиситонда мавжуд конституцион тузумни ађдаришга қаратилган қуролли уринишдан бошқа нарса эмаслиги ва энг асосийси – бу нарсалардан турли халқаро ташкилотларда фаолият юритаётган ђарб давлатларининг тегишли идоралари вакиллари яхши хабардор бўлганлигини кўрсатади. Г.Майкова шу муносабат билан Ш.Акинернинг хулосаларини келтириб ўтади. Унга кўра, агар Ўзбекистон халқаро ташкилотларга Андижонда текширувлар ўтказишга рухсат берса, улар, воқеалар манзараси қандай кўринишидан қатъий назар, ўз хулосаларида:

Биринчидан, Ўзбекистонда демократик эркинликлар ва инсон ҳуқуқларининг бузилаётганлигини исботлашга уриниши;

Иккинчидан, ўз резолюцияларида Ўзбекистон хукумати турли “гуноҳ”ларда айбдор қилиб чиқиши;

Учинчидан, расмий Тошкент олдига Ўзбекистоннинг давлат мустақиллигини чеклашга олиб келувчи ультиматив талабларни қўйиши аниқ эди.               

“Шуни айтиш  керакки, - дейди Г.Майкова, - Ислом  Каримов харизматик ва узоқни кўра оладиган сиёсатчи сифатида Вашингтоннниг тактик юришларини олдиндан кўра билди, ҳамда илгари Қирђизистонда рўй бергани каби ђарбнинг ниҳоятда кучли босими остида ўзини йўқотиб қўймайди”. 1

Хусусан АҚШ амалда Афђонистонда тўлиқ тинчлик қарор топишидан манфаатдор эмас. Бугунги кунда Афђонистон билан Марказий Осиё давлатлари ўртасида иқтисодий, транспорт-коммуникацион ва бошқа соҳаларда тўлақонли ҳамда ўзаро манфаатли алоқаларнинг қарор топишига турли баҳоналар рўкач қилиниб, тўсиқлар қўйиб келинаётганлиги, Афђонистондаги этник ва этносиёсий соҳалардаги ички муаммолардан, хусусан, “этник ўзбеклар” масаласидан ўз тактик мақсадларида фойдаланишга уриниши, бунда Ўзбекистон давлатининг миллий манфаатларини ҳисобга олмаслик, турли экстремистик гурухлар масалан, “Ал қоида”, “Ўзбекистон Ислом ҳаракати”, «Толибон» ва бошқалар билан ўйнашиши, улардан Марказий Осиё минтақасида доимий барқарорликни вужудга келтиришда фойдаланишга уриниш айнан шундан далолат беради.  

Иккинчидан, АҚШ томонидан Марказий Осиё давлатларида ўз мақсадларига жавоб берувчи йўналишда геосиёсий ўзгаришларни амалга ошириш режаси ҳаётга татбиқ қилинаётганлиги, шу мақсадда минтақа мамлакатларига, жумладан, Ўзбекистонга турли кўринишдаги “демократик” фондлар, нодавлат нотижорат ташкилотлар ва бошқа турдаги шубҳали тузилмалар киритилганлиги, улар имкониятларидан кейинчалик сиёсий тўнтаришларни амалга оширишда фойдаланиш режалари мавжудлиги сир бўлмай қолди.

Учинчидан, АҚШ махсус хизматлари томонидан МДҲ давлатларида бирин-кетин амалга оширилаётган "рангли инқилоб“лар гирдобига вақти келиб Ўзбекистон ҳам тортилиши мумкин эди. Андижонда рўй берган воқеалар эса бунинг аниқ исботи бўлди.

Қисқа қилиб айтганда, бугунги кунда АҚШ жаҳонда ўз гегемонлигидаги яккақутбли дунё моделини яратишга қаратилган, охир-оқибатда боши берк кўчага кириб қолиши мумкин бўлган стратегиясини амалга ошириш баробарида бошқа давлатлар билан ўзаро муносабатларда ўзгаларнинг миллий манфаатларини инобатга олмасдан сиёсат юритаётган бир вақтда Ўзбекистон раҳбариятининг ўз мамлакати худудидан Америкак ҳарбий контингенти чиқиб кетишини талаб қилишга мавжуд вазиятда тутилган энг тўђри йўл ва ягона тўђри қарордир.

Шу муносабат  билан муаллиф Қирђизистон ҳукумати тутаётган позиция кўплаб саволлар келтириб чиқараётганига эътиборни қаратади. Масалан, нима учун Қирђизистон ҳукумати дастлаб ШҲТ мамлакатлари раҳбарлари кенгашида Марказий Осиё давлатлари худудидан АҚШ ҳарбий базаларининг олиб чиқиб кетиши билан бођлиқ қарорга имзо чекиб кейин ушбу фикридан қайтди ёки нега Ўзбекистон билан икки томонлама келишувлар ва Минск конвенциясига қарши бориб, Андижон воқеалари туфайли Қирђизистон худудида ноқонуний равишда ўтган Ўзбекистон фуқароларининг маҳфий равишда бошқа давлатга олиб чиқиб кетилишига йўл қўйиб берди. 2  

АҚШ ҳарбий базасининг Қирђизистонда қолиши ва бошқа масалаларда унга нисбатан ўз мойиллигини билдириш эвазига катта моддий ва молиявий хайрия ёрдамлари ваъда қилинганлиги инобатга олинса, Қ.Боқиев ҳукумати фаолиятидаги бундай кескин бурилишлар моҳияти ўз-ўзидан аён бўлади дейди Г.Майкова. Муаллиф ўзининг юқорида келтирилган таҳлиллар асосида қуйидаги хулосаларга келади:

    1. АҚШнинг умуман Евроосиё ва Марказий Осиё давлатларига нисбатан олиб бораётган сиёсатида маълум бир инқирозий ҳолат юзага келганлиги сезилмоқда. Бу, энг аввало, ђарб дунёси ҳамда унинг раҳнамоси бўлмиш АҚШ илгари сураётган стратегик мақсадларнинг асл моҳияти эндиликда бошқалар учун сир бўлмай қолганлиги билан изоҳланади.
    2. Андижон воқеаларидан кейин “рангли инқилоб”лар технологиясининг барбод эканлиги амалда янги сифат даражасидаги геосиёсатнинг бошланаётганлиги, яъни “демократия интервенция” сиёсатига қарши туриш мақсадида бир қатор давлатларнинг ягона фронтга бирлашишига интилаётганлигидан далолат беради.
    3. Бундан кейин Марказий Осиё минтақавий сиёсатида Россия – Ўзбекистон – Хитой ҳамкорлиги доминантаси ҳал қилувчи аҳамиятга эга бўлади.

Муболађасиз айтиш  мумкинки, АҚШнинг ХХ аср охирида ва ХХI  аср бошларидаги ташқи сиёсати кўплаб давлатлар ва халқаро экспертларнинг ташвишли мулоҳазаларига сабаб бўлмоқда. Бу сиёсат, дунёда гегемонлик қилиш, назоратчилик ролини бажариш, демократия “улашиш” ниқоби остидаги бошқа давлатларнинг ички ишларига аралашиши ва ҳатто, БМТ қарорларини менсимаслик каби кўринишларда намоён бўлаётганлигини таниқли сиёсатшунос олимлар ҳам эътироф этмоқдаларки, бу шамол бўлмаса, дарахт шохи қимирламайди, деган халқ мақолини эслатади. Сабаблари нимада? Энг аввало, бу зўрлик ва зўравонликка, ёлђон ва бўҳтонларга, фитна ва хиёнатга, мунофиқлик ва манфаатпарастликка қўл бериш, ҳар қандай ҳатти-ҳаракатларни инқирозли якунидан далолат беради, деганидир. Имконияти чегараланган мамлакатлар ва халқларга нисбатан зўравонлик кўзи билан қараш, ўзбекона лутф билан айтганда босар-тусарини билмай қолиш – назардан қолишга олиб келадиган энг яқин йўлдир.

Кейинги пайтда АҚШ раҳбариятиинг ҳатти-ҳаракатларини ана шундай баҳолаш мумкин. Хусусан, таниқли сиёсатшунос, АҚШнинг собиқ президенти Жимми Картер хукуматида ҳавфсизлик масалалари бўйича маслаҳатчи вазифасида ишлаган Збигнев Бжезинскийнинг “Лос-Анжелес Таймс” газетасида эълон қилинган “Америка ҳалокатга юз тутмоқда” номли мақоласида ҳам ана шундай хулосаларга урђу берилади. Ниҳоятда чуқур таҳлиллардан иборат мазкур мақола дунёнинг деярли барча мамлакатларидаги кўзга кўринган нашрларда эълон қилингани ҳам АҚШ ҳукумати йўл қўяётган хатолар қанчалар қалтис эканлигидан ташқари бу хатоларнинг дунё тараққиёти билан чамбарчас бођлиқлигидан ҳам далолат беради.

Маълумки, кўплаб асарлари хусусан, “Буюк шахмат доскаси” номли асари билан ном қозонган Бжензинский Ўзбекистоннинг Марказий Осиёда тутган ўрнига жуда катта баҳо берган йирик сиёсатшунослардан биридир.

Бундан 60 йил  муқаддам, деб ёзади муаллиф, - британиялик машхур тарихчи Арнольд Тойнби  “Тарихни ўрганиш” асарида ҳар қандай империянинг қулашига давлат раҳбарларининг ҳалокатга олиб борувчи ҳатти-ҳаракатлари сабаб бўлган, дея хулосага келганди, Жорж Буш фаолиятининг тарихий якуни ва Америка келажагига нисбатан чиқарилган ҳукм қанчалар аччиқ бўлмасин, дунёни “Буюк ларзага” солган 2001 йил 11 сентябрдаги террорчилик ҳужумларидан кейин ана шундай баҳога лойиқ. 1

Сўнгги тўрт йил мабойнида  Буш командаси жиддий бўлсада, аммо назорат қилиб бўладиган минтақавий хусусиятга эга таҳдидни ҳалокатли халқаро можарога айлантириб, Американинг халқаро майдондаги кафолатланган етакчилигини ҳавфли тарзда издан чиқарди, ўзининг хаддан ташқари кучли қудрати ва бойлиги туфайли Америка яна маълум вақт димођдор ва тарихий тажрибаларга таянмаган сиёсатини юритиши мумкин, албатта. Бирок айни ҳолат унинг яккаланиб қолишига мамлакат худудида қўпорувчилар кўламининг кучайишига халқаро нуфузииннг барбод бўлишига олиб келиши мумкин, дейди Збигнев Бжезинский. Таёқ билан “ари уяси”ни тœзитиб қўйиб, мен ўз танлаган йўлимдан қайтмайман дейиш давлат раҳбарииннг ўта ноқобиллигига мисол бўла олади. Ўз мақоласи якунида З.Бжезинский Американинг бундай боши берк кучадан чиқиш йўлларини ҳам кўрсатиб беради. Сиёсатчининг таъкидлашича, бунинг учун президент мўътадил ва ақлли ташаббус – конгрессдаги демократик фракция етакчиларини ҳавотирли бир вазиятда “икки партияли” ташки сиёсат йуналишини ишлаб чиқиш жараёнига жалб эта олиш таклифи билан чиқиши керак.

Дарҳақиқат, Бжезинский таъкидлаганидек, империявий сиёсат ўзидан бошқаларни менсимаслик одатлари ођир оқибатларга олиб келадиган тарихий ҳақиқатдир. Шумер ва Аккад, Бобил, Миср, Юнонистон ва Рим империялари тақдири янги тарихдаги Напалеон ва Гитлер юришлари, коммунистик блок ва собик иттифоқнинг қулаши бунга ёркин мисол бўла олади. Америка демократиясининг асосчиларидан бири Томас Жефферсон ўз даврида: “Ҳеч бир мамлакат жаҳон афкор оммасини чинакам ҳурмат қилмасдан туриб, ўз муаммоларини еча олмайди” деган эди. Бугунги кун учун ҳам ибратли бўлган хулоса бу: Бжезинский хулосалари “ақлга ишора” деган иборани англатади бизга. Чунки биз юкоридаги фикр-мулоҳазаларни юракка яқин олаётганимизнинг боиси бор. Андижон воқеалари бизга ким дўсту ким душман ўзи, деган ҳақли саволга ҳақли жавоб қайтаришимиз лозимлигини кўрсатди. 2

Информация о работе Ақш Нинг Марказий Осиёдаги геостратегияси