Ақш Нинг Марказий Осиёдаги геостратегияси

Автор: Пользователь скрыл имя, 09 Марта 2013 в 10:26, доклад

Описание работы

Қœлланмада Марказий Осиё давлатлари геостратегик ривожланишининг асосий омиллари, бу минтақада ҳавфсизлик тизимининг шаклланиш жараёнлари, Ўзбекистон ва АҚШ ҳамкорлиги, Америка қўшма Штатларининг Марказий Осиёдаги геостратегик мақсадлари, АҚШ Конгресининг Марказий Осиёга нисбатан ташки сиёсий фаолияти аниқ материаллар асосида ёритиб берилган.
Мазкур œқув – услубий қœлланма Ўзбекистонда демократик жамият қуриш назарияси ва амалиёти кафедраси ҳамда Университет Ижтимоий-Гуманитар фанлар кенгаши йиђилишларида муҳокама қилиниб, чоп қилишга тавсия қилинган (2007 й).

Работа содержит 1 файл

АКШнинг Марказий Осиёдаги геосиёсати.doc

— 310.00 Кб (Скачать)

Миллий манфаатларни белгилашда яна бир нозик масала борки, у  давлатнинг харбий-иқтисодий ва сиёсий қудратидан келиб чиқади. Тарихда хам, бугун хам баъзи қудратли давлатлар дунёнинг исталган бир минтақасини "бизнинг миллий манфаатларимиз таъсири доирасида" деб эълон қилишган. Айниқса, Марказий Осиё тарихан дунёнинг кўпгина йирик давлатлари кўз тиккан минтақа ҳисобланиб бойликлари геосиёсий тажовузларга нишон бўлган. Буюк бобомиз соҳибқирон Амир Темур даврида эса дунёдаги геосиёсий вазият ва мувозанатни бизнинг шавкатли аждодларимиз белгилаганлар. 90-йилларнинг биринчи ярмида дунёдаги ва минтақадаги сиёсий ва геосиёсий манзара хозиргидан фарқли ўлароқ тамоман бошқача кўринишда эди. Афђонистон ва Тожикистондаги қуролли можаролар, айни шароитда мамлакатимиз мудофа қудратини ошириш ва миллий ҳавфсизликни ҳамда халқимиз тинч-осуда ҳаётини кўз қорачиђидай асраш - асосий миллий манфаат сифатида майдонга чиққан эди. Тажрибадан маълумки ҳар қандай мамлакатнинг ҳарбий-мудофа қудрати унинг иқтисодий, сиёсий ва илмий интелектуал имкониятлари ва даражасидан ҳосил бўлади. Демак, миллий манфаатларни ҳимоя қилиш воситаларига бир-бирига чамбарчас бођланиб кетганлигининг гувохи бўламиз.

Ҳозирги дунёда кечаётган янги геосиёсий жараёнлар хали тўла шалланиб, тугал бир кўринишга эга бўлмаган воқеаликдир. Янги воқеалик ўзининг мустаҳкам ҳуқуқий ва сиёсий мезонларини топиш, ишлаб чиқиш ва қабул қилиш остонасида турибди. БМТ Бош Ассамблеяси ва ҳавфсизлик кенгаши халқаро муносабатлар, муаммолар, можароли вазиятлар ва тахдидлар бўйича бир қатор қарорлар ва резолюциялар қабул қилаётган бўлсада, ушбу ҳужжатларнинг амалий ижросидан ҳеч кимнинг кўнгли тўлаётгани йўқ. Яна бир муаммо шундаки, халқаро ҳамжамият аъзоларида баъзи масалалар юзасидан холис ҳамжихатлик йўқлиги, бир муаммога икки хил қараш мавжудлиги ишларнинг олђа силжишига халақит бермоқда.

Биргина халқаро терроризмга қарши курашни олиб қарайдиган бўлсак, воқеалар ривожи ер юзидаги умумий барқарорлик ва ҳавфсизлик фақат иқтисодий, сиёсий ва ҳарбий қудратгагина бођлиқ эмаслигини кўрсатмоқда. Шундай қудрат мавжуд бўлса-ю, лекин терроризмга қарши курашда етарли даражада қатъият ва сиёсий ирода бўлмаса, барча ҳаракатлар зое кетишини ђарбнинг айрим давлатлари позициясида яққол кўриниши мумкин. Бир томондан халқаро терроризмга қарши курашга жуда катта харбий ва молиявий манбаларни сафарбар қилиш, иккинчи томондан эса террорчиларнинг мафкуравий марказларини ўз қанотига олиб, уларнинг бамайлихотир ишлашига имкон бериш ва бундай ёвуз кучлардан вақти-соати билан геосиёсий манфаатлар йўлида фойдаланишни кўзлаб қўйиш бугунги мураккаб дунёнинг чидаб бўлмас ва адолатсиз манзарасидир. 1

Марказий Осиёнинг юрагида  жойлашган Ўзбекистоннинг дунёга геосиёсати контекстида тутган ўрни хақида гапирганимизда, энг аввало мамлакатимизнинг минтақадаги тинчлик, барқарорлик ва ҳавфсизликнинг гарови сифатида саъй-ҳаракатлари ва изчил сиёсати кўз олдимизда гавдаланади. Минтақадаги сиёсий ва иқтисодий вазият тўђрисида гап кетганда эса,  Ўзбекистоннинг яна бир айтиш мумкинки, энг муҳим миллий манфаати қалқиб юзага чиқади. У ҳам бўлса, - бутун минтақада мустаҳкам тинчлик ўрнатиш ишончли ҳавфсизлик тизимини барпо этиш, турли тақдидларга, қарши курашда ягона йўлни ишлаб чиқиш, иқтисодий интеграцияни кучайтириш, халқлар ўртасида тарихдан қарор топган дўстлик ва қардошлик алоқаларини ҳар томонлама мустаҳкамлаш ва минтақанинг умумий тараққиёти учун курашишдир.

Марказий Осиёдаги ходисалар  бутун дунё эътиборини мазкур худудга  қаратганини алоҳида таъкидлаш жоиз. Аввало. Қирђизистондаги «Демократия тантанаси» дея баҳоланган тўполонлар оқибатида содир этилган хукумат алмашинуви аслида халқ учун ҳеч нима бермади. Мамлакатда Жануб ва Шимол қарама-қаршилиги Акаев давридагидан ҳам кескин бўлиб турибди. Андижондаги воқеалар эса ўзи Ислом радикализмидан азият чекаётган ђарбдаги кучларни ўз мақсад муддаоларини амалга оширишда террорчилар билан ҳам тил бириктира олиши мумкинлигини кўрсатди. Минтақа учун жуда катта сабоқ бўлган бу воқеалар умуминсоний қадрият ҳисобланган демократия ва инсон ҳуқуқлари улкан сиёсий мақсадларга ниқоб бўлишини яна бир карра исботлади. Янада ачинарлиси шундаки, бегуноҳ одамларнинг қони тўкилишига сабабчилар ўзларини четга олиб, мамлакатда минтакада барқарорликни сақлаб қолган хукуматга қарши «халқаро ҳамжамият» турли найранглар ишлатишда давом этмоқда. 2              

Маълумки, «Марказий Осиё ҳамкорлиги» ташкилотининг 2005 йил 6-7 октябр кунлари Санкт-Петербург шаҳрида бўлиб ўтган саммитида МОҲТ билан Евроосиё иқтисодий ҳамжамиятини бирлаштиришга келишиб олинган эди. Мазкур икки ташкилотнинг мақсад ва вазифалари кўп жиҳатдан ўхшаш ва бир-бирига яқин. Тузилмаларнинг бирлашиши тўђрисидаги келишув эса мамлакатимизнинг Евроосиё иқтисодий ҳамжамияти сафидан жой олишига олиб келди.

 Шу ўринда Евроосиё  иқтисодий ҳамжамияти ҳақида.

1995 йилда тузилган  Божхона иттифоқи негизида ташкил топган ҳамжамиятнинг стратегик мақсадлари аъзо давлатлар ўртасида интеграцияни ривожлантиришга қаратилган. Бу мураккаб вазифа босқичма-босқич эркин савдо зонасини ташкил этиш, кейинчалик Божхона иттифоқини тузишдан иборат. Буларнинг барчаси ягона умумий бозор шаклланишига олиб келади.

Ҳозирги кунда Марказий Осиёда вазият шу қадар шиддат билан ўзгармоқдаки, бундай шароитда бамаслаҳат иш юритилмаса, минтақадаги барқарорлик ҳавф остида қолиши ҳеч гап эмас. Бу ерда катта геосиёсий ва геоиқтисодий манфаатлар тўқнаш келаётир. Мана шу шароитда ўз ђаразли мақсадлари йўлида фойдаланмоқчи бўлаётган айрим ёвуз кучлар экстремистик ташкилотларини фитна қуроли сифатида ишга солишдан ҳам қайтмаётир.

Демак, МОҲТ билан Евроосиё иқтисодий ҳамжамиятининг бирлашиши орқали Евроосиёдаги 6 мамлакат бехавотир ҳаётни таъминлаш учун баҳамжихат ҳаракат қилади. Давлатлараро муносабатларда иқтисодий манфаатдорлик ҳар бир мамлакатнинг ўзаро ишончни мустаҳкамлашга ундайди. Бу эса ўзаро ҳамкор давлатларнинг бир-бири учун кўпроқ қайђуришига, бинобарин, ҳавфсизлик соҳасидаги алоқаларнинг ҳар томонлама ривожланишига олиб келади. Зеро халқимиз каторда норинг бўлса, юкинг ерда қолмайди, деб бекорга айтмаган. 1          

Ўзбекистоннинг ушбу ҳамжамиятга аъзо бўлиши Евроосиё минтақасида йирик лойиҳаларни тузиш ва амалга оширишда катта аҳамиятга эга. Транспорт коммуникациялари, энергетика, халқаро савдо – булар муҳокама учун мавзу бўладиган соҳаларнинг бир қисми холос. Айтайлик, мамлакатимизда етиштириладиган пахта, чорва, қоракўл, полиз маҳсулотлари ё мевалар учун Россия ёки Белоруснинг ўзи катта бозор. Мисол учун ана шундай ноёб товарлар кейинчалик Россия ва Белорусь орқали Европага ҳам чиқиши осонлашишини инобатга олсак, Евроосиё иқтисодий ҳамжамиятининг имкониятлари янада ойдинлашади. 2 

Ўзбекистон Евроосиё иқтисодий ҳамжамияти сафидан жой олши ҳамжамиятнинг ҳар бир аъзоси учун манфаатлидир. Мамлакатимиз енгил ва ођир саноат, савдо, машинасозлик, самолётсозлик, хизмат кўрсатиш, қишлоқ хўжалиги, энергетика, коммуникация жумладан транзит соҳадаги ва бошқа йўналишларда катта имкониятларга эга.     

XXI аср охирларига келиб глобаллашув дунёнинг барча халқларини ўз “домига” тортди. Мамлакатлараро, халқаро алоқаларнинг жипслашуви ва кучайиши бу жараённинг муҳим белгиларидан биридир. Шу нуқтаи назардан, давлатлар ўртасидаги икки томонлама муносабатларнинг янада тез суръатлар билан ривожланиши табиийдек туюлади. Бироқ, мустақил Ўзбекистон ва АҚШ давлатлари орасидаги ривожи бир қатор ўзига хосликларни намоён этади. Бу алоқаларни ўз тадрижига кўра уч босқичга бўлиш мумкин.

Биринчи босқич 1991 йилдан 2001 йил 11 сентябргача бўлган даврни ўз ичига олади. Бу даврда икки томонлама муносабатларнинг ҳуқуқий ва ташкилий негизлари яратилди. АҚШ биринчилардан бўлиб Ўзбекистон мустаҳиллигини тан олди. 1992 йил 19 февралда томонлар орасида дипломатик муносабатлар ўрнатилди. 1992 йил 16 март куни АҚШнинг Ўзбекистонда элчихонаси очилди. Бу айни пайтда мамлакатимизда иш бошлаган биринчи хорижий давлат элчихонаси эди. Шундан сўнг юртимизга АҚШ маъмурияти ва ишбилармон доираларининг кетма-кет расмий ташрифлари бошланди. Бу ёш Республикамизга нисбатан Америка жамоатчилигиинг қизиқиши ортиб бораётганлигидан далолат эди. 3

Олий мақомдаги бундай ташрифлар доирасига ўша пайтдаги АҚШ давлат Котиби Мадлен Олбрайт (2000 йил апрел), АҚШ мудофаа вазири (1995 йил апрел), АҚШ Президенти маслаҳатчиси Р.орнингстр (1997 йил июн), АҚШ давлат котиби ўринбосари Р.Рафел (1997 йил феврал), АҚШнинг НАТО ташкилотидаги доимий вакили – элчи Р.Хантер (1996 йил апрел), АҚШнинг БМТдаги доимий вакили Б.Ричардсон (1997 йил август), АҚШ губернаторлари Р.Ромер, М.Касл (1991 йил ноябр), конгрессменлар Д.Консини (1992 йил апрел), Б.Арчел (1997 йил май), Ж.Соломон (1997 йил ноябр), Р.Ливингстон (1998 йил апрел), С.Броунбек (1998 йил апрел), Р.Шилби (1998 йил ноябр) бошчилигидаги Конгресс делегациялари, АҚШ қуролли кучлари Марказий қўмондонлиги бош қўмондони Э.Зинни (1998 йил октябр), Т.Франкс (2000 йил октябр), АҚШ Давлат Котибининг МДҲ бўйича махсус маслаҳатчиси Ж.Бейерли (2001 йил апрел), Америка Олий Ислом Кенгаши раиси шайх Мухаммад Қаббоний (2001 йил апрел), АҚШ президенти рафиқаси Хиллари Клинтон (1997 йил ноябр) ташрифларини киритиш мумкин.

Шунингдек, “Сикорски  Эйркрофт” компанияси президенти Э.Бакли (1998 йил май), “Юнайтед Текноложиз”  корпорацияси вице-президенти Р.Харкин (1998 йил май), “Проктер энд Гэмбл” компанияси президенти Х.Айнсман (1998 йил июл), “Нъюмонт майнинг” компанияси президенти Уэйн Мэрди ва бошқа бир қатор ишбилармонлар ҳам мамлакатимизда бўлишди. 1         

Ўз навбатида бундай ташрифлар  Ўзбекистон томонидан жавобсиз қолмади. Ўзбекистон ташқи сиёсатида АҚШга нисбатан алоҳида эътибор хамиша давлатимиз раҳбарининг диққат марказида бўлган. Чунончи, Президентимиз АҚШга бир неча сафари (1996 йил, 1999 йил апрел, 2000 йил сентябр) ўзаро алоқалар ривожи учун муҳим аҳамият касб этди. Шунингдек, Ўзбекистон Мудофаа вазири Қ.Ђуломов (2000 йил ноябр), Ўзбекистон Ташқи ишлар вазири А.Комилов (2001 йил июн), Олий Мажлиснинг инсон ҳуқуқлари бўйича вакили С.Рашидова, инсон ҳуқуқлари бўйича республика Миллий маркази директори А.Саидов ва Марказий сайлов комиссияси раиси ўринбосари О.Дўсчановдан иборат гурух ҳам (1999 йил ноябр) АҚШга ташриф буюрди. Мана шундай амалий мулоқотлар натижаси ўлароқ, икки мамлакат ўртасида иқтисодий, ҳарбий-техникавий, фан ва таълим, маданият соҳаларида ҳамкорлик ришталари мустаҳкамланиб борди. Шундай бўлса-да, биринчи босқичда томонлар иқтисодий тенг манфаатли ҳамкорликка асосий эътиборни қаратдилар. “Зарафшон – Ньюмонт”, “ЎзТексако”, “ЎзКейсмаш”, “ЎзЭксайд” каби йирик корхоналарнинг барпо этилиши фикримиз далилидир. 2       

2001 йил 11 сентябр воқеалари халқаро алоқалар тизимига кучли таъсир этди. Дунёнинг энг илђор давлатлари халқаро терроризмга қарши курашда халқаро аксилтеррор коалицияга бирлашдилар. Ўзбекистон раҳбарияти ҳам бу борада ўзининг аниқ ва мустаҳкам муносабатини дадил ифода этди. Ҳолбуки, унга қадар ҳам Юртбошимиз фалокат олдини олиш борасида бир неча амалий таклифлар билан майдонга чиққан эди. 2001 йил 19 сентябрда Ўзбекистон Республикаси Президенти АҚШ давлати раҳбари Ж.Буш билан бўлган телефон орқали мулоқотда халқимизнинг терроризмга бўлган муносабатини яна бир карра таъкидлади. Айни шу вақтдан бошлаб АҚШ – Ўзбекистон муносабатларининг иккинчи босқичи бошланди дейиш мумкин. Бу босқичи ўзбек – америка муносабатларининг кескин ижобий ўзгаришлари билан характерланади. Юртимизга АҚШ давлатининг юқори доирадаги расмий делегациялари ташриф буюрдилар. Ђоят қисқа вақт ичида АҚШ мудофаа вазири Д.Рамсфелд (2001 йил октябр), АҚШ давлат котиби К.Поуэлл (2001 йил декабр), АҚШ Қуролли кучлар штаб бошлиқлари бирлашган қўмитаси раиси генерал Р.Майерс, сенаторлар Т.Дэшл (2002 йил январ), К.Левин, К. Уорнер (2001 йил ноябр), Ж.Либерман, К.Маккейн, Ч.Хетель (2002 йил январ), конгрессменлар Ж.Колби, Э.Тонер, Давлат котиби ўринбосари Э.Жоунс (2002 йил январ) ва бошқа юқори мартабали кишилар махсус вазифалар билан мамлакатимизга келдилар. Ўз навбатида Ўзбекистон Республикаси Бош вазири ўринбосари Р. Азимов бошчилигидаги ўзбек делегацияси 2002 йил 26-30 ноябр кунлари Вашингтонга ташриф буюриб, бу ташриф давомида АҚШнинг юқори давлат идоралари раҳбарлари билан ўзаро маслаҳатлашув амалга оширилди. Маслаҳатлашув натижалари бўйича Ўзбекистон ва АҚШ Қўшма Баёноти, Ўзбекистон билан АҚШ хукуматлари ўртасида ўзаро англашув тўђрисида меморандум каби бир қатор муҳим ҳужжатлар имзоланди. Шу тариқа икки томонлама муносабатлар “Яшин тезлиги”да ривожланиб борди. Қиёс ўрнида айтсак, 1991-2001 йилларни ўз ичига олган биринчи босқичда томонлар орасида давлат аҳамияти даражасида 28 та ташриф қайд этилган бўлса, 2001 йил сентябрдан эътиборан ўтган қисқа вақт ичида эса 20 тага яқин ана шундай ташрифлар амалга оширилди. Ўзбекистон Республикаси Президентининг Президент Ж.Буш таклифига асосан 2002 йил 11-14 март кунлари бўлиб ўтган АҚШга расмий ташрифи шу тарзда давом этиб келаётган муносабатлар ривожига том маънода бурилиш ясади.

Стратегик шериклик тўђрисида  битим имзоланди. Икки давлат ўртасида иқтисодий, сиёсий, ҳарбий-техникавий, геополитик, геостратегик, фан ва таълим, илмий-техникавий, маданий соҳаларда ҳамкорлик кенгая бошлади.

2005 йил майда  содир этилган Андижон воқеаси ва унда АҚШнинг қўли бўлганлиги икки давлат ўртасидаги муносабатларга таъсир этмай қолмади. АҚШ айрим МДҲ давлатларида амалга оширган “рангли инқилоблари”ни Ўзбекистонда ҳам рўёбга чиқаришга ҳаракат қилди. Ўзбекистон АҚШ билан муносабатларда эҳтиёткорлик, огоҳлик сезила бошлади.

Дунё халқлари АҚШнинг бошқа давлатлар ички ишларига аралашувидан норози бўла бошладилар.

Ўзбекистон ҳар доим АҚШ билан тенг ҳуқуқли, ўзаро манфаатли ҳамкорликни кенгайтириш тарафдори бўлган, ҳозир ҳам шундай.         

 

 

 

 

 

 

 

 

 

2. Америка Қœшма Шатларининг Марказий Осиёдаги геостратегик мақсадлари.

 

АҚШнинг дунё миқёсидаги, хусусан, Марказий Осиёдаги халқаро муносабатларида ХХ асрда вужудга келган Халфорд Маккиндер (1861-1947 й.й.), Альфред Мэхэн (1840-1914 й.й.), Николас Спайкмен (1893-1943 й.й.) каби олимларнинг геосиёсий назариялари муҳим аҳамиятга эга бўлди.

Бу олимлар томонидан  АҚШ Евроосиёда куч ва манфаатлар мувозанатини сақлаш борасида фаол ташқи сиёсат олиб бориши, бу минтақа АҚШ геостратегиясининг муҳим объекти эканлиги қайд этилган. 1  

Жаҳон саҳнасидаги юз берадиган ҳар бир ўзгариш сиёсатшунослик соҳаси ҳамда матбуот дунёсида қизђин баҳс-мунозараларга сабаб бўлади. Бу баҳсларда ҳар бир олим ёхуд сиёсатчи, бўлиб ўтаётган ходисага ўз нуқтаи назаридан туриб баҳо беради ва ўзига хос янгича талқин қилишга интилади.

Кўпчилигимиз гувоҳи бўлган охирги шундай ўзгариш – икки қутбли дунёнинг парчаланиши ҳам бундан мустасно эмас. ХХ асрнинг 90-йиллари турли янгича сиёсий доктриналар ва илмий ёндошувлар тутдек тўкилган пайт бўлди. Худди шу даврда журналлар шов-шувли мақолаларга, китоб дўконлари минглаб нусхалардаги янги китобларга тўлди. Бу китоб ва мақолаларнинг муаммолари вужудга келган янги вазиятга ўзига хос, бошқаларникига ўхшамайдиган таъриф ва тавсифлар беришга уринишдир. Уларнинг кўпчилигини бир савол қизиқтираётган эди, у ҳам бўлса “Янги даврда (агар уни “янги” деб аташ тўђри бўлса) инсониятни нима  кутмоқда?”  Худди шу савол ярим аср давом этган қутблар қарама-қаршилиги ниҳоясида ҳайрон бўлиб турган инсониятнинг бошини айлантираётган эди. Унга жавоб беришга эса нафақат илм аҳли, балки етакчи сиёсатчилар ҳам уриниб кўришди. “Тарихни арбоблар яратади” нақлига амал қилган АҚШнинг 41-президенти – хозирги Жорж Бушнинг отаси Катта Буш тарихда из қолдиришнинг ўзгача йўналишини топди. 1991 йил 11 сентябр куни (тасодифни қаранг: машъум сентябрь воқеаларидан роппа-роса ўн йил олдин!) у “Янги дунё тартиби” мавзуидаги нутқини Америка халқи эътиборига ҳавола этди. Катта Буш ўз нутқида инсоният коммунизм ва у туђдирган даҳшатли ҳавф ядро уруши таҳдидидан кутилгани, ана энди том маънодаги “Янги дунё”ни барпо этиш имконияти туђилгани тўђрисида гапирди.

Информация о работе Ақш Нинг Марказий Осиёдаги геостратегияси