Ақш Нинг Марказий Осиёдаги геостратегияси

Автор: Пользователь скрыл имя, 09 Марта 2013 в 10:26, доклад

Описание работы

Қœлланмада Марказий Осиё давлатлари геостратегик ривожланишининг асосий омиллари, бу минтақада ҳавфсизлик тизимининг шаклланиш жараёнлари, Ўзбекистон ва АҚШ ҳамкорлиги, Америка қўшма Штатларининг Марказий Осиёдаги геостратегик мақсадлари, АҚШ Конгресининг Марказий Осиёга нисбатан ташки сиёсий фаолияти аниқ материаллар асосида ёритиб берилган.
Мазкур œқув – услубий қœлланма Ўзбекистонда демократик жамият қуриш назарияси ва амалиёти кафедраси ҳамда Университет Ижтимоий-Гуманитар фанлар кенгаши йиђилишларида муҳокама қилиниб, чоп қилишга тавсия қилинган (2007 й).

Работа содержит 1 файл

АКШнинг Марказий Осиёдаги геосиёсати.doc

— 310.00 Кб (Скачать)

Бушнинг фикрига кўра, одамлар  охир-оқибат демократия энг мађбул бошқарув усули эканлигини тушуниб етишди. Тарих коммунизмнинг бир хомхаёл бўлганлигини, бу хомхаёлни руёбга чиқаришга уруниш эса, сал бўлмаса, бутун инсониятнинг қирилиб кетишига олиб келиши мумкин эканлигини исботлади. Коммунизмнинг мађлубияти одам қавмини ушбу ҳавфдан халос этди. Ана энди “Янги” дунё қуриш, ушбу дунёда тинч-тотув ҳаёт кечириш имконияти туђилди.

Файласуф Френсис Фукуяманинг  шов-шувли “Тарих охирига етмади?”  асарида ҳам айнан шу саволларга жавоб қидирилади. Фукуяма машҳур файласуф Хегелнинг тарихга оид ђояларидан келиб чиқиб, инсоният абадий барқарор ривожланиш босқичига яқин турибди, деган фикрни дадил илгари сурди. Ҳам Бушнинг нутқини, ҳам Фукуяманинг асарини ўқиган инсон улар ўртасида ўхшашликни пайқаши тайин. Фукуяма œз мақоласини Бушдан бир неча йил илгари (1989) илм аҳли эътиборига ҳавола этган эди. Ушбу факт Катта Бушнинг Фукуяма асарини “тасодифан” бўлсада, варақлагани тўђрисида тахмин қилишга асос беради. Нима бўлганда ҳам, совуқ уруш тугаганидан кейин бир неча йил мабойнида турли хайратомуз тахминлар ва фикрлар кўплаб тœђилди. Аммо шубҳасиз, “Янги дунё тартиби” ђояси улар орасида ўзгача ўрин эгаллади. 1

Оламда ҳар бир нарсаниннг жуфти бор. Кун-тун, иссиқ-совуқ, оқ-қора, мусбат-манфий, шимол-жануб, ширин-аччиқ ва ҳоказо. Дунёнинг яралиш ва ундаги ўзаро муносабатлар табиатида бамисоли тарозининг икки паласидек мувозанат мавжуд.

Тарихдан маълумки, дунёда хамиша бир нечта сиёсий, иқтисодий қутблар мавжуд бўлган. Бу қутблар бир-бирига қарама-қарши ҳолда вужудга келиб, жаҳондаги умумий геосиёсий ва геостратегик мувозанатни сақлаган. Айниқса қутубий бўлиниш “совуқ уруш” даврида АҚШ ва собиқ иттифоқ тимсолида яққол кўринишга эга эди. Собиқ СССР пароканда бўлгач, дунё ягона қутбли манзара касб этди. Шундан сўнг халқаро муносабатларда вужудга келган янги сиёсий тарђибот ва қарашлар бир қутбли дунё инсониятнинг талаб ва эҳтиёжларига жавоб бера олмаслигини кўрсатди. Жаҳон ўз табиий мувозанатини истай бошлади. Геосиёсий плюрализмга зарурат орта борди. Айниқса, ҳозирги геосиёсий таъсир, геостратегик мақсад ва миллий манфаатлар учун кураш кучайиб бораётган бир шароитда дунё ҳар қачонгидан кўра ҳам кўп қутбли тартиботга эҳтиёж сеза бошлади. Бироқ турли йўллар (бу йўллар ҳақида қуйида тўхталиб ўтамиз) жуда катта сиёсий-иқтисодий-молиявий таъсир ҳокимиятини қўлга киритган Америка замонавий глобаллашув жараёнларини ўз манфаати йўлида гегемонлик сиёсатига айлантиришга урунмоқда. АҚШнинг ягона қутб сифатида вужудга келиш тарихига назар ташлар экансиз – сиёсий ўйинлар, ҳарбий найранглар, тажовуз ва адолатсиз муносабатларнинг каттагина тўпламига дуч келасиз.

АҚШ дунёни урушлар йўли билан қайта тақсимлашни рад этиб, жаҳонни ўз таъсирига олишнинг ўта замонавий йўлини топди, ва бу сиёсат “доллар дипломатияси” деб аталди. Бу ибора 1909-1913 йилларда АҚШ президенти бўлган Говард Тафт (1857-1930)га тегишли. Унинг фикрича “доллар ўз вазифасини бажариши” лозим. Президент бу гапи билан, дунёни уруш билан эмас пул ва иқтисод билан қарам қилиш лозимлигини уқтирган. “Доллар дипломатияси” хорижий мамлакатлар иқтисодиёти устидан Американинг йирик банклари ва компаниялари назоратини ўрнатишни ифода этар ва иқтисодий устунлик сиёсий устунликка олиб келиши керак эди. Бундай сиёсатнинг муваффақиятини эса ҳар қандай маънавий-аҳлоқий мажбуриятлардан холи, фақат ўз манфаатини кўзловчи олчоқлик таъминлаши мумкинлигини океан ортида жуда тез англаб етишди.

Ҳозирда дунёга хўжайинлик қилишга даъвогарлик қилаётган Америка Қўшма Штатлари, - деб ёзган эди, иккинчи жаҳон урушидан сўнг ўзининг “Рузвельт ва глобал уруш” китобида немис тарихчиси Зигфрид Фон Роксенгбург, - урушда Германия ва Россияни бир-бирига гиж-гижлаб, шу икки давлатга нисбатан жуда кам одамини йўқотди. Иккинчи жаҳон урушида қарийб 40 миллион пиёда аскарлар, танкчилар, артиллериячилар, учувчилар ва денгизчилар ҳалок бўлишди. Тўрт йил глобал уруш давомида Японияга қарши шиддатли жанглар ва бошқа барча фронтларда америкаликлар бор-йўђи 300 мингга яқин аскарларидан маҳрум бўлишди. Ҳатто узоқ йиллик тарихда ўз қиёсига эга бўлмаган бундай вазият ва қон тўкмасдан дунёга хўжайин бўлиб олдилар. 1

2002 йилнинг 23 ноябрида  “WASHINGTON FILE” ўзининг навбатдаги саҳифасида АҚШ Давлат Департаментининг Марказий Осиё мамлакатлари бўйича офиси томонидан тайёрланган қизиқарли материални халқаро интернет каналлари орқали дунёга узатди. Ушбу материал газета имкониятидан келиб чиқиб, бироз қисқартирилган ҳолда ўқувчилар ҳукмига ҳавола қилинмоқда.

Нима учун АҚШ Марказий Осиё давлатлари билан алоқаларига жуда катта эътибор қаратмоқда деган савол туђилиши мумкин. АҚШ ҳукумати ўтган асрнинг 90-йиллари бошида Афђонистондан эътиборни соқит қилиш масалалари билан бођлиқ тадбирлардан сўнг, ўзи учун жиддий хулосалар чиқариб олди. Биз ундан кейин бошқа давлатларнинг экстремизм ва терроризм хомийларига айланишларига асло йўл қўймаслигимиз керак. Бузђунчи кучларнинг Марказий Осиёда илдиз қўйишининг олдини олган ҳолда, биз ушбу минтақадаги барча давлатлардаги вазиятни барқарорлаштириш, халқ фаравонлигини ошириш, халқаро ҳамжамиятга тўлиқ интеграцияланиши ва глобал иқтисодиётга қўшилиши йўлида ёрдам беришга тинмай ҳаракат қиляпмиз. Мазкур минтақа мамлакатлари билан нафақат ҳарбий соҳа ва терроризмга қарши курашни кенгайтириш, балки дипломатик алоқаларни ривожлантириб мамлакатларда сиёсий, иқтисодий ва ижтимоий ислоҳотларни кенг қамровда олиб бориш, ундан ташқари инсон ҳуқуқлари масалаларига риоя қилиш борасида БМТ ва ЕХҲТ сингари нуфузли ташкилотлар олдидаги мажбуриятларга амал қилишлари йўлида улар билан изчил алоқалар ўрнатилган. Ушбу минтақа мамлакатларидаги ҳавфсизлик, барқарорлик ва тараққиёт кўп жиҳатдан демократик ва иқтисодий ислохатларнинг жадал бориши, қонун устуворлигини амалда тасдиқлаш ва минтақа муаммоларини биргаликда ҳал этишга хамма вақт тайёр эканлигимизни таъкидлаганмиз. Марказий Осиё минтақаси давлатларида мустақил ОАВ, сиёсий плюрализмни ривожлантириш ва фуқаролик жамиятини барпо этиш юзасидан кўмаклашишни биз ўз олдимизга мақсад қилиб қўйганмиз. Бундан ташқари Марказий Осиё мамлакатлари халқаро аҳамиятга эга бўлган энергоресурсларга эга давлатлар ҳисобланади. Биз ушбу минтақадаги энергоресурсларни жаҳон бозорида экспорт қилишларига кўмак бериш ниятидамиз. Айнан юқоридагилардан келиб чиққан ҳолда, АҚШ хукумати Марказий Осиё мамлакатлари билан узоқ муддатга мўлжалланган кенг қамровли алоқаларни ривожлантиришни маълум қилади. 2

Марказий Осиё мамлакатларининг терроризмга қарши кураш ва “Мустаҳкам озодлик” операциясини амалга оширишдаги роли ҳақида шуни қайд қилиш мумкинки, 2005 йил 11 сентябр воқеаларидан сўнг минтақадаги барча давлатлар терроризмга қарши кенг қамровли курашда қатнашишларини маълум қилдилар. Минтақа давлатларининг барчаси қисқа вақт мабойнида коалицияга қўшилишиб, ўзлари томонларидан керак бўладиган ёрдамни аямаслигини эълон қилдилар. Биринчи бўлиб, Ўзбекистон АҚШ коалиция ҳарбий кучларини ўз худудларидаги мавжуд объектларга гуманитар миссияни амалга ошириш учун жойлаштириш тўђрисида таклиф билан чиқди. “Ал - қоида” ва “Толибон” кучларига қарши ўз пайтида ўта зарур бошланђич операцияларни амалга оширишда ҳарбийлар учун қулай шароитлар яратиб беришда Ўзбекистон ва Тожикистоннинг роли жуда катта ва муҳим бўлган. 2001 йилнинг 7 октябрида Ўзбекистон ва АҚШ ўртасида ҳарбий кучлар мақоми тўђрисидаги муҳим битим имзоланган эди. Икки тарафлама имзоланган мазкур ҳужжат АҚШ ҳарбийларига Ўзбекистондаги  Қарши – Хонобод авиа базаси ёрдамида қутқарув-қидирув операцияларини тезда амалга ошириш учун ҳуқуқий асосларни яратиб берди. Шундай ҳарбий базалар Қирђизистонда ҳам очилди. Марказий Осиёнинг барча мамлакатлари бундан кейин ҳам терроризмга қарши глобал курашда қатнашишларини ва Афђонистонда бутунлай тинчлик ўрнатилгунга қадар биз билан алоқа қилишларини маълум қилдилар.

АҚШ мазкур минтақадаги мавжуд ҳарбий базаларни келажакда ҳам сақлаб қолиш режалари ҳақида шуни айтиб ўтиш лозимки, АҚШнинг Марказий Осиёдаги доимий базаларни ташкил этиш режаси йўқ. Лекин, Американинг кейинчалик ҳам ҳавфсизликни таъминлаш мақсадида зарур бўлгандагина мазкур базалардан фойдаланиш масаласи юзасидан алоқалар қилиш нияти йўқ эмас. 1

Марказий Осиёга ҳавф солиб турган террористик гурухлар 1991 йили собиқ иттифоқ парчаланишидан сўнг у ерда ўзига ин қуриб олиб, ўзининг сохта сиёсий мақсадларини ислом билан бођлашга уринмоқдалар. Булар ичида энг фаоли Ўзбекистон Ислом ҳаракатидир (ЎИҲ). Манбаларнинг хабар қилишича, бу ташкилот бугунги кунда Марказий Осиё Ислом ҳаракати деб номланмоқда эмиш. АҚШ давлат Департаменти бу ташкилотнинг 2000 йили Марказий Осиё мамлакатларига қарши террористик актларни ташкил қилгани боис халқаро террористик ташкилотлар рўйхатига киритган эди. Бу ташкилот Ўзбекистондаги қонуний ҳукуматни ађдаришни очиқдан-очиқ тарђиб қилиб, Ўзбекистон ва Қирђизистон худудида амалга оширган қатор террористик актларни ташкил этганликларини ўз бўйнига олган. Афђонистон худудида қўним топган ушбу террористик ташкилотлар “Мустаҳкам озодлик” операциясидан олдин Тожикистон худудида ҳам ўз базаларини очишган. Лекин, Тожикистон ҳарбийлари 2001 йилнинг бошида мазкур террористик ташкилотнинг катта қисмини мамлакат худудидан чиқариб юборишди. Ўтган вақт мабойнида Ўзбекистон ва Қирђизистонлик бир неча фуқаролар ва ҳарбий хизматчиларнинг бевақт ўлими ва айрим давлатлар, жумладан АҚШ фуқароларининг ўђирланиши ва гаровга олиниши каби ваҳшийликларни Ўзбекистон Ислом ҳаракати террористик гурухининг жирканч “муваффақиятлари”га киритса бўлади. ЎИҲ ва “Ал – қоида” билан жуда узвий ҳарбий ва сиёсий алоқаларни ўрнатган бўлиб, ундан молиявий ёрдам олиб турарди. “Мустаҳкам озодлик” операциясини амалга ошириш вақтида УИҲ террористлари ҳам толиблар каби талофатга учраб, уларнинг асосий қисми қириб ташланди. Ушбу террористик гурухнинг омон қолган кичик тўдаси ҳанузгача Марказий Осиёдаги ва Афђонистондаги дўстларимизга ва иттифоқдошларимизга таҳлика солиб турибди. 2002 йилнинг сентябрида АҚШ Ўзбекистон Ислом харакатини қайтадан хорижий террористик ташкилотлар рўйхатига киритганини маълум қилди. 1

Агар “Ҳизб ут таҳрир” (ҲТ) ташкилоти террористик гурух деб аталмаса, зўравонлик қилмаса, нима сабабдан АҚШ уларга нисбатан хавотирланиш ва шубҳа билан қарайди деган савол бериш мумкин.

“Ҳизб ут таҳрир” (ҲТ) ташкилоти – писмиқ, ячейкаларга таянувчи, транснационал экстремистик ташкилотдир. У Осиё, Европа ва Яқин Шарқнинг айрим мусулмон мамлакатларидаги экстремистик ташкилотлар томонидан қўллаб-қувватланаётган ва Лондонда ташкилий базасига эга бўлган ташкилотдир. Бу ташкилот барча мусулмон мамлаатларида ҳукуматни ађдариш йўли билан ягона теократик ислом халифалигини тузишга даъват этмоқдалар. ҲТ гурухига кўпроқ тарафдорлар йиђиш учун улар ҳозирги кунда “ички жиҳодга” ёки психологик “трансфлормацияга” эътиборини қаратмоқдилар. Бундай иш юритиш Қирђизистонда жуда қўл келган. Охирги пайтларда Ўзбекистон, Тожикистон, Қирђизистон ва Қозођистоннинг жанубида тарқалмоқда, ёйилмоқда. “Мустаҳкам озодлик” операцияси ва терроризмга қарши глобал уруш бошлангандан бери ҲТ риторикаси янада жангавор тус ола бошлади. ҲТ варақалари террористларнинг ишларини мақтаб кўкларга кўтара бошладилар, коалиция кучларини  Марказий Осиё худудидан тезроқ чиқиб кетишларини талаб қила бошладилар. Ишсиз юрган ёшларнинг онгига, улар радикал қарашларни сингдира бошладилар. Марказий Осиё мамлакатлари хукуматлари ҲТ нинг кенгайишига қарши қонуний чоралар кўрмоқда.

Айримлар АҚШ мазкур минтақада ўз ҳарбий базаларини кучайтирганидан бери бу ерда инсон ҳуқуқлари масалалари ёмонлашган деб таъкидламоқдалар.

Марказий Осиёда инсон ҳуқуқлари масаласи мавжуд мураккабликларга қарамай, бир қатор демократия талабларига уйђунлашмоқда. Лекин, бу минтақадаги давлатларнинг ҳар бирида ўзига хос кўринишга эга. Ўзбекистонда ўтган йили инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилувчи ноҳукумат ташкилот рўйхатдан ўтказилди. Бундан ташқари Ўзбекистон Халқаро Қизил Хоч қўмитаси билан ҳамкорликни қайта ўрнатди.

Бугунги кунда  Ўзбекистон иқтисодий ислоҳотларни ривожлантириш борасида тегишли чора ва тадбирларни ўтказмоқда. Бундан ташқари Халқаро валюта фонди билан ўзаро алоқаларнинг мустаҳкамланишини ижобий баҳоласа бўлади. Ўзбекистонда иқтисодий ислоҳотларни тезлатиш борасида биз мамлакат хукумати билан биргаликда жуда интенсив ишламоқдамиз. Халқаро Валюта Фонди томонидан берилган аниқ таклифларни тезда ҳаётга тадбиқ этишда кўмаклашмоқдамиз. Минтақада иқтисодий ислоҳотларда фақатгина Туркманистон тараққиётга эриша олмаяпти, бунга асосий сабаблардан бири деб халигача хукумат иқтисодиётни назорат қилаётганлигида деб қараса бўлади.

Галина Майкова  яқинда Кандализа Райснинг Марказий Осиёга қилган сафарига ҳам алоҳида эътибор қаратиб, расмий ташрифдан кўзланган мақсадига ойдинлик киритади: “Холис айтиш мумкинки, Остонада Райс кутилмаганда Америка Ўзбекистон билан бу мамлакатда сиёсий курс сақланиб қоладими ёки Ислом Каримов ўз сиёсатини ўзгартирадими, йўқми бундан қатъий назар, ҳамкорлик қилаверади” дея баёнот берди.

Шубҳасиз америкалик сайёхатчи хонимнинг Марказий Осиё давлатларига сафарининг асосий мақсади юқоридаги мана шу гапни айтиш эди.

Америкаликлар Ўзбекистоннинг Марказий Осиёда, хусусан, Евроосиёда кимлиги ва қандай аҳамиятга эга эканлигини яхши англаб олишди, - дея Г.Майкова мамлакатимизнинг минтақада тутган ўзига хос ўрнига батафсил тўхталади – Ўзбекистон Евроосиё ўртасида кўчманчилик қилиб юрган Қозођистон эмас. У ички зиддиятлардан азият чекаётган Афђонистон ҳам эмас (Бу зиддиятлар Америка томонидан авж олдирилмоқда). Ўзбекистонни, Тожикистон, Қирђизистон ва Туркманистон билан ҳам таққослаб бўлмайди. Албатта, бу давлатларнинг ҳар бири ўз ўрнига, обрў-эътиборига эга. Уларнинг ҳар бири ўзига хос аҳамият касб этади. Шундай бўлсада, Ўзбекистон нима бўлганда ҳам ҳар доим Марказий Осиёнинг, катта хисобда Евроосиё геопалитик маданий цивилизациясининг юрагидир (Рональд Рейган Михаил Горбачёв даврида Москвага ташрифи пайтида “Мен шу жумладан, буюк Алишер Навоий заминадаман”, дея ђурурланади). Америка Марказий Осиё мамлакатлари, Россия, Хитой ва бу худудга туташ бошқа давлатлар билан муносабатларини мустаҳкам йўлга қўйишни Ўзбекистонсиз эплаб бўлмаслигини жуда яхши тушунади. Бундан ташқари, Америка Ўзбекистонсиз минтақада яхлит ҳавфсизлик тизимини яратиб бўлмаслигини яхши англайди. Ўтган вақт шуни кўрсатдики, Тошкентни “жазолаш” ҳеч қандай самара бермайди. Қолаверса, Ўзбекистон баъзи бир қўшни давлатларга ўхшаб ўз нуқтаи назарини осонликча ўзгартирмайди. Ўзбекистон Андижон масаласи билан бођлиқ ђарбнинг тазйиқига қарамасдан, минтақавий ва макроминтақавий сиёсатнинг марказида дадил турмоқда. 1     

Барча мамлакатлар  учун уларга хос хусусият ва аломатларни ҳисобга олган ҳолда бирдек мос келадиган яккаю-ягона универсал демократия модели йўқ ва бўлиши мумкин ҳам эмас. Демократияни экспорт қилиш ва уни четдан туриб зўравонлик билан жорий қилишнинг ўзи айнан демократия табиатига зид нарса. 2

Масалан: БМТ  инсон ҳуқуқлари бўйича олий комиссарининг Марказий Осиё бўйича минтақавий маслаҳатчиси Рейн Мюллерсон шундай дейди: “Ўзбекистон ҳам дунёнинг кўп давлатлари каби, демократия ва ижтимоий-сиёсий жараёнларни эркинлаштириш йўлини танлаган. Мамлакатингиз табиий равишда такомиллашиб борадиган ўз моделини яратмоқда. Бу – узоқ ва узлуксиз давом этадиган жараён. қарб мамлакатларининг демократия борасидаги кўп йиллик тажрибаси Ўзбекистон учун фойдали бўлиши мумкин, бироқ бу ерда қарб ҳам ўрганса арзугулик жиҳатлар бор. Демократия эркин дунёнинг янги қиёфаси айнан шундай ҳамкорликда яратилади”. Ёки “Шуни эътироф этиш керакки, - деб таъкидлайди Европа Парламенти ташқи ишлар қўмитаси раиси Э.Брок, - Ўзбекистон фуқаролик жамиятини шакллантириш, иқтисодий ислоҳотларни чуқурлаштириш ва одамлар онгида демократик қадриятларни мустаҳкамлаш йўлида дадил қадамлар ташламоқда”. Бундай фикрларни яна давом эттириш мумкин...

Информация о работе Ақш Нинг Марказий Осиёдаги геостратегияси