Ўзбекистон Республикасининг НАТО дастурларида иштироки

Автор: Пользователь скрыл имя, 20 Февраля 2013 в 13:21, курсовая работа

Описание работы

Ўзбекистоннинг халқаро ҳарбий-сиёсий ташкилотлар билан ўзаро манфаатли асосда ҳамкорлик алоқаларини йўлга қўйиши миллий ва минтақавий хавфсизлик ва барқарорликни таъминлашда муҳим аҳамият касб этади. Шу жиҳатдан глобал миқёсда ўз вазни ва стратегик мақсадларига эга бўлган НАТО альянси билан муваффаққиятли ҳамкорликни амалга ошириш Ўзбекистоннинг минтақадаги ташқи сиёсий вазифаларини муваффаққиятли малга оширишда бош омиллардан бири ҳисобланади.

Содержание

КИРИШ........................................................................................................ 3- бет
I БОБ. Ўзбекистон Республикасининг ҳарбий-сиёсий ташкилотларда иштирокининг методологик ва ҳуқуқий асослари........................... 6-бет
1.Ўзбекистон Республикаси ташқи сиёсатида ҳарбий-сиёсий ташкилотлар билан ҳамкорликнинг назарий-концептуал жиҳатлари ...................... 6-бет
2.НАТО стратегик концепсиясидаги ўзгаришлар ва уларнинг янги стратегик шерикчиликни амалга оширишдаги аҳамияти................ 11-бет
II БОБ. НАТО ва Ўзбекистон Республикаси ҳамкорлигининг амалий жиҳатлари.................................................................................................. 18-бет
2.1 НАТОнинг “Тинчлик йўлида ҳамкорлик” дастурида Ўзбекистоннинг иштироки ..................................................................................................... 18-бет
2.2 НАТО альянсининг Афғонистондаги тинчликпарвар ҳарбий ҳаракатлари ва бу борада Ўзбекистон Республикаси билан ҳамкорликнинг роли..... 22-бет
ХУЛОСА...................................................................................................... 29-бет
Фойдаланилган адабиётлар рўйхати...................................................... 31-бет

Работа содержит 1 файл

Курс иши лойиҳаси.docx

— 67.26 Кб (Скачать)

Ўзбекистонда Афғонистон маданияти, менталитети, халқнинг кўп  асрлар мобайнида яқин тарихий ва маданий алоқалар натижасида эришилган  анъана ва урф-одатлари тўғрисида мавжуд теран билимлар Афғонистон муаммоларини ечиш учун муҳим манба бўлиб қолади. Бугун Афғонистонда, асосан мамлакатнинг шимолида, 3 миллиондан зиёд ўзбеклар яшаб келмоқда. Бундан ташқари, америкаликларнинг Афғонистондаги тажрибаси 2001 йил ноябрь ойидан бошланган бўлса, Ўзбекистон мазкур муаммо билан 30 йил мобайнида, собиқ иттифоқнинг 1979 йилда ушбу жафокаш мамлакатга бостириб киришидан бошлаб тўқнаш келади.

Ўзбекистоннинг минтақада  муҳим ва зарур ўрин тутишини таъкидлаётган  яна бир омил мамлакатнинг Афғонистонга унинг иқтисодиётини тиклаш учун кенг миқёсли ёрдам бераётгани саналади. Охирги йилларда Ўзбекистон темир йўлларни қуриш, электр энергияси билан таъминлаш, қазилма ишларини, қишлоқ хўжалигини, ирригаöия, таълим ва мутахассислар  алмашинувини ривожлантириш ҳамда  қурилиш асбоб-ускуналари, метал, ўғитлар, озиқ-овқат ва бошқа маҳсулотлар  билан таъминлаш каби соҳаларда  жуда кўплаб ўзаро лойиҳаларни амалга оширди.

Осиё тараққиёт банки  кўмагида Ўзбекистон Афғонистоннинг шимолий  вилоятларини бошқа давлатлар билан  боғлаб турган ягона «Термиз - Ҳайратон»  темир йўл тармоғини модернизация қилишда ёрдам бермоқда ва «Термиз  – Ҳайратон – Мозори-Шариф» темир  йўл қурилишини амалга оширмоқда. Ўзбекистоннинг транзит соҳасида кўрсатган яна  бир ёрдами бу жорий йилнинг февраль  ойида фойдаланишга топширилган  НАТОнинг Шимолий Тақсимловчи Тармоғи  таркибидаги сўнгги темир йўл  тармоғининг жойлаштиришидадир. Бу тармоқ НАТОнинг Афғонистондаги ISAF қўшинлари  учун мўлжалланган юклар ҳажми ошишини  таъминлаб беради.

Ўзбекистон компания ва мутахассислари «Мозори-Шариф – Кобул» йўналиши бўйлаб 11 та кўприк қуришди ва Ер шарининг энг мураккаб тоғли ландшафтларидан  бири орқали 275 милли юқори кучланиш тармоғини, 150 мегаваттли электр энергиясини  Термиздан Кобулгача узатишга қодир  қурилишни якунига етказишмоқда. Бундан ташқари, “Uzbektelecom” ва “Afghan Telecom Corp.” оптика-толали алоқаларни ўрнатиш ва Афғонистонни интернет тармоғи  билан таъминлаш тўғрисидаги  битимга эга.

Юқорида кўрсатилган барча  омиллар Ўзбекистоннинг Афғонистонни қайта тиклаш жараёнида фаол иштирокчи  сифатида мустаҳкам ўрин эгаллаганини билдиради. Лекин ушбу давлатда мавжуд қийинчиликларни ҳисобга олган  ҳолда муаммоларни комплекс равишда  ҳал этишда янги реал ҳолатлардан  келиб чиқилиши керак. Дунёнинг ҳеч  бир мамлакати, ҳаттоки Америка  Қўшма Штатлари ҳам бу муаммоларни  якка ҳолда еча олмайди.

Тошкент Декларацияси имзоланганидан сўнг 10 йил ўтгач Ўзбекистон дунёнинг қудратли ҳарбий-сиёсий ташкилоти афғон  муаммосини ҳарбий ҳаракатларсиз бартараф этишда кенг жалб қилиниши керак, деб  ҳисоблайди. Ўзбекистон нуқтаи назарининг моҳияти шундан иборатки, НАТО нафақат ISAF ҳарбий топшириқларини муваффақиятли  амалга ошириш, балки узоқ муддатли сиёсий йўлларни янги миллий келишув  усуллари билан ҳал этиш мажбуриятини олади.

Ўзбекистон Афғонистон билан  чегарадош давлатлардан бири ҳисоблангани ҳолда, ушбу давлатни кўп йиллик можародан  олиб чиқиш ва келгуси иқтисодий  ўсишини таъминлаш борасида зарур  ресурсларга ва амалий таклифларга  эга. Шу сабабдан Ўзбекистон Президенти Ислом Каримовнинг кенг қамровли ва ҳаётий «6+3» ташаббуси янада  кенг халқаро ҳаракатлар учун пойдевор бўлиб хизмат қилиши мумкин.

Охирги ўн йиллар давомида Ўзбекистон афғон муаммосининг ечимини  топиш бўйича минтақавий саъй-ҳаракатларда етакчилик қилди. Вашингтонда муқобил  таклифлар мавжуд бўлмаган бир шароитда Президент Ислом Каримовнинг  ўз вақтида етарлича эътибор берилмаган ташаббуси жиддий кўриб чиқилишга  энг муносиб ташаббусдир. 

 

 

 

 

 

 

Хулоса

 

Ўзбекистон Республикасининг сиёсий мустақиллигини таъминлаш аввало унинг миллий хавфсизлиги ва сарҳадлари дахлсизлигини таъминлаш орқали амалга оширилади. Бу ўринда мамлакатимиз қуролли кучларининг тайёргарлигини замон талабларига мос даражада олиб бориш билан биргаликда минтақавий ва универсал хавфсизлик структураларида  давлат манфаатларини керакли даражала ҳимоя қила олиш ҳам муҳим саналади. Шу жиҳатдан Ўзбекистоннинг НАТО ташкилоти  билан ўзаро манфаатли муносабатларини  ривожлантириш республиканинг Марказий Осиё минтақасидаги етакчи роли ва олиб бораётган тинчликпарвар сиёсатига  ҳамоҳанг равишда кечади. Президентимиз  томонидан илгари сурилган Афғонистон муаммосини ҳал қилиш бўйича 6+3 ташаббуси  юқорида таъкидланганидек ғарб юқори  доиралари ва жаҳон афкор оммасида ижобий қизиқиш ва муаммога янгича тарзда ёндашувни туғдиргани сир эмас. Президент Ислом Каримовнинг  мулоҳазасининг моҳияти шундан иборатки, афғон муаммосини ҳарбий йўл билан ҳал этиб бўлмайди, шу боис аҳолининг қашшоқлашуви ва ишсизлик билан боғлиқ бўлган афғон жамиятининг оғир ижтимоий-иқтисодий муаммоларини бартараф этиш учун жиддий зарурат юзага келади. Бундан ташқари, Афғонистон ўзининг ноёб тарихи ва маданиятига эга бўлган кўп элатли ва кўп конфессияли давлат бўлиб, бу ерда халқ менталитети, унинг тақводорлигини ҳар томонлама инобатга олиш, уларни менсимаслик ёки топташ ўрнига, аксинча, ҳурматини жойига қўйиш тақозо этилади. 

 Бу ташаббуснинг амалий ифодаси  сифатида Ўзбекистон томонидан халқаро хавфсизлик кучлари (ИСАФ) га логистик ва ҳ.к. кўмак берилиши минтақадаги хавфсизликни таъминлаш стратегиясини белгилашда Ўзбекистоннинг ҳам роли ортиши ва унда умумбарқарорлик муҳитини  яратиш юзасидан ташаббусларини рўёбга чиқаришда имкон яратади.

 

НАТОнинг “Тинчлик йўлида ҳамкорлик” дастурида мамлакатимизнинг иштироки бир неча йўналишларда миллий армиямизнинг замонавий стандартларга мослашуви  ва сўнгги даврларда юзага келган хавф-хатарларга қарши курашишда  НАТО давлатлари ҳарбий кучлари билан  операцион мувофиқлик ва мобиллигини  оширишда муҳим омил бўлиб хизмат қилади.

Юқоридагилардан келиб чиқиб айтадиган  бўлсак, Ўзбекистон Республикасининг НАТО ташкилоти билан ҳамкорлигини ривожлантиришда бир тарафдан  ўз ташқи сиёсий принципларига риоя этган ҳолда манфаатли ҳамкорликни  йўлга қўйиш муҳим ҳисобланса,  иккинчи тарафдан Марказий Осиё минтақасидаги  геосиёсий вазиятнинг барқарорлиги ва минтақавий хавфсизликни таъминлашда  бу ташкилот  билан ҳамкорликнинг  ўсиб бораётган ролини таъкидлаш  даркор.

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

Фойдаланилган адабиётлар рўйхати

    1. Раҳбарий адабиётлар.
    1. Каримов И.А. Ўзбекистон ХХI аср бўсағасида: хавфсизликка таҳдид, барқарорлик шартлари ва тараққиёт кафолатлари.-Т.:Ўзбекистон, 1997.
    1. Каримов И.А. БМТ Бош Ассамблеясининг 48-сессиясидаги нутқ. Биздан озод ва обод ватан қолсин.-Т.:Ўзбекистон, 1994.
    2. Каримов И.А. Хавфсизлик ва тинчлик учун курашмоқ керак, 10-том.-Т.:Ўзбекистон, 2002

 

    1. Монография, илмий иш, ўқув қўлланмалар.

 

    1. Алимов Р.М. Центральная Азия: общность интересов. Т.: Шарк, 2005
    2. Шарапова С.Ш. Многосторонная дипломатия РУ: участие в универсальных, региональных и субрегиональных организациях, международных объединениях, дис. на соис. уч. степ. д.п.н, Т.: 2006
    3. Саидолимов С.М. Формирование региональной безопасности в Центральной Азии, автореф. дис. к.п.н – Т.:2002, 175 с.
    4. Юлдашева Г.И. Мутахассисликнинг назарий муаммолари. -Т.:ТошДШИ нашриёти, 2010
    5. Справочник НАТО. Отдел общественной дипломатии НАТО, Брюссель, 2006
    6. Материалы международной конференции: “Региональная безопасность в Центральной Азии”.ИСМИ при Президенте РУ при поддержке  Фонда Ф.Эберта.-Т.:”Турон-икбол”, 2006

 

    1. Меъёрий-ҳуқуқий ҳужжатлар.
    1. Ўзбекистон Республикаси Конституцияси. Тошкент, 2007.
    1. “Ўзбекистон Республикаси ташқи сиёсий фаолиятининг асосий принциплари тўғрисида”ги Қонун. Тошкент, 1996 й. 26-декабр
    2. Ўзбекистон Республикаси ташқи сиёсий фаолият концепцияси.Тошкент, 2012 й.

 

 

 

1 Шарапова С.Ш. Многосторонная дипломатия РУ: участие в универсальных, региональных и субрегиональных организациях, международных объединениях, дис. на соис. уч. степ. д.п.н, Т.: 2006, С.С. 140-149; Алимов Р.М. Центральная Азия: общность интересов. Т.: Шарк, 2005, 489 с.; Саидолимов С.М. Формирование региональной безопасности в Центральной Азии, автореф. дис. к.п.н – Т.:2002, 175 с.

2 Алексеева А.Н. Расширение НАТО на Восток: региональный и глобальный аспекты, автореф. дис. на соис. уч.степ. к.п.н, СПбГУ, 2005, 56 с.; Берлин Е.С. Эволюция политической доктрины НАТО, дис. к.п.н. Спб., 2003, 175 с.; Белоногов А.Л. Политическое значение невоенного сотрудничества НАТО в глобализирующемся мире, дис. к.п.н, Спб.,2006, 171 с.; Кочетков А.А. Информационная политика НАТО: концепция и реализация, дис.к.п.н. М.- 2003, 150 с.

3 Goldgeier J.M. Not whether but when: The U.S. decision to enlarge NATO. Brookings Institution, 2001; Rosenau J.N. Between sovereignty & Global governance: The UN, the State & Civil society. Harvard printing, 2006; Daalder I. NATO transformation process reassessed. Columbia publishers, 2008.

4 Каримов И.А. Ўзбекистон ХХI аср бўсағасида: хавфсизликка таҳдид, барқарорлик шартлари ва тараққиёт кафолатлари.-Т.:Ўзбекистон, 1997. Б.306-307.

5 Каримов И.А. БМТ Бош Ассамблеясининг 48-сессиясидаги нутқ. Биздан озод ва обод ватан қолсин.-Т.:Ўзбекистон, 1994. Б.146.

6 Ўзбекистон Республикаси Конституцияси. –www.lex.uz.

7 Юлдашева Г.И. “Мутахассисликнинг назарий муаммолари”.- Т.:ТошДши нашриёти, 2010. Б.89

8 Справочник НАТО. Отдел общественной дипломатии НАТО, Брюссель,2006. С.21.

9 R. Weitz. World Politics Rewiew. vol.4.Washington, 2012

10 И.А. Каримов. Хавфсизлик ва тинчлик учун курашмоқ керак, 10-том.-Т.:Ўзбекистон, 2002

11  United Press International(UPI). «Четдан назар: Ўзбекистоннинг Афғонистон бўйича таклифи аҳамиятли ва долзарбдир» – «Афғонистон: нега «6+3»?» http://qishloqhayoti.uz/index.php?option=com_content&view=article&id=71:2009-11-16-12-19-05&catid=46:2009-11-20-12-37-07&Itemid=51

 


Информация о работе Ўзбекистон Республикасининг НАТО дастурларида иштироки