Ўзбекистон Республикасининг НАТО дастурларида иштироки

Автор: Пользователь скрыл имя, 20 Февраля 2013 в 13:21, курсовая работа

Описание работы

Ўзбекистоннинг халқаро ҳарбий-сиёсий ташкилотлар билан ўзаро манфаатли асосда ҳамкорлик алоқаларини йўлга қўйиши миллий ва минтақавий хавфсизлик ва барқарорликни таъминлашда муҳим аҳамият касб этади. Шу жиҳатдан глобал миқёсда ўз вазни ва стратегик мақсадларига эга бўлган НАТО альянси билан муваффаққиятли ҳамкорликни амалга ошириш Ўзбекистоннинг минтақадаги ташқи сиёсий вазифаларини муваффаққиятли малга оширишда бош омиллардан бири ҳисобланади.

Содержание

КИРИШ........................................................................................................ 3- бет
I БОБ. Ўзбекистон Республикасининг ҳарбий-сиёсий ташкилотларда иштирокининг методологик ва ҳуқуқий асослари........................... 6-бет
1.Ўзбекистон Республикаси ташқи сиёсатида ҳарбий-сиёсий ташкилотлар билан ҳамкорликнинг назарий-концептуал жиҳатлари ...................... 6-бет
2.НАТО стратегик концепсиясидаги ўзгаришлар ва уларнинг янги стратегик шерикчиликни амалга оширишдаги аҳамияти................ 11-бет
II БОБ. НАТО ва Ўзбекистон Республикаси ҳамкорлигининг амалий жиҳатлари.................................................................................................. 18-бет
2.1 НАТОнинг “Тинчлик йўлида ҳамкорлик” дастурида Ўзбекистоннинг иштироки ..................................................................................................... 18-бет
2.2 НАТО альянсининг Афғонистондаги тинчликпарвар ҳарбий ҳаракатлари ва бу борада Ўзбекистон Республикаси билан ҳамкорликнинг роли..... 22-бет
ХУЛОСА...................................................................................................... 29-бет
Фойдаланилган адабиётлар рўйхати...................................................... 31-бет

Работа содержит 1 файл

Курс иши лойиҳаси.docx

— 67.26 Кб (Скачать)

Ўзбекистон  ва НАТО ўртасидаги ҳамкорлик 1994 йил 13 июлда тасдиқланган НАТОнинг «Тинчлик йўлида ҳамкорлик» дастурининг лойиҳавий битимига мувофиқ ҳамда 1996 йилдан бошлаб ҳар йил ишлаб чиқиладиган ҳамкорликнинг муҳим соҳаларини қамраб олувчи (ҳарбий таълим, лингвистика, терроризм, ОҚҚ тарқалиши ва бошқа таҳдидларга қарши кураш, илмий изланишлар,фавқулодда ҳолатларда фуқаролар муҳофазасини таъминлашни режалаштириш) шерикчилик бўйича индивидуал дастурлар доирасида амалга ошириб келинмоқда.  
Ўзбекистон НАТОнинг ЕАҲК доирасидаги махсус йиғилишдарида, жумладан ЕАҲКнинг ташқи ишлар ва мудофаа вазирлари, элчилар, сиёсий қўмиталар, олий ҳарбий-сиёсий қўмиталар, «Тинчлик йўлидаги фан» Қўмитаси ва фуқаролар муҳофазаси бўйича Қўмитаси йиғилишларида иштирок этиб келмоқда.  

1994 йил июль ойида Ўзбекистон  НАТОнинг “Тинчлик йўлида ҳамкорлик”  дастурига қўшилди. Бу дастур  коллектив хавфсизлик ва барқарорликнинг  кенг тизимини, шу жумладан Марказий  Осиё минтақасида ҳам вужудга  келтиришга қаратилгандир. НАТО  билан ҳамкорлик қилиш ҳарбий-сиёсий  воқеалардан хабардор бўлиб туриш,  бу уюшма доирасида амалга  оширилаётган тадқиқодлар ва  ишланмалардан баҳраманд бўлиш  учун имкон беради. НАТО мамлакатларнинг  тадбирларида, жумладан ҳарбий бўлинмаларнинг  биргаликдаги машқларида қатнашиш  мумкин бўлади. Буларнинг барчаси  қисмларимизнинг жанговор тайёргарлигини  кўтаришга, илғор жанговор тажрибани  ўрганиш, яъни пировардида мамлакатимизнинг  мудофаа қобилиятини юксалтиришга  ёрдам беради. Шу билан бирга  давлатимизнинг жаҳондаги иқтисодий  жиҳатдан ривожланган демократик  мамлакатлар билан сиёсий, иқтисодий,  гуманитар соҳалардаги алоқаларини  мустаҳкамлашга шароит туғдиради.

2002 йилда Ўзбекистон НАТОнинг “Тинчлик йўлида ҳамкорлик” дастурининг “Режалаштириш ва таҳлил жараёни”га қўшилиш қарорига келди. Халқаро илмий-техникавий ҳамкорликни ривожлантиришда НАТОга аъзо мамлакатлар билан ҳамкорлик, яъни НАТОнинг Фан қўмитаси алоҳида аҳамият касб этади. Сўнгги йиллардаги Ўзбекистоннинг НАТОга аъзо давлатлар билан ҳамкорлиги тажрибаси унинг жуда самарали эканлигини кўрсатмоқда. Ҳозирги пайтда Ўзбекистонда НАТО билан информацион технологиялар, тиббиёт ва бошқа қатор лойиҳалар амалга оширилмоқда. 

2005 йил майидаги  Андижон воқеъалари альянс ва  Ўзбекистон алоқаларига соя солгандек  эди. Бутун Ғарб давлатлари  қатори НАТО ҳам Ўзбекистонни  инсон ҳуқуқларини поймол қилиш  ва оммавий қирғин уюштиришда  айблади. Аммо Республика раҳбариятининг  қатъий туриб ўз сиёсий позициясини  ҳимоя қилгани ҳамда ўзбекистон  шаънига айтилган таъналарнинг асоссиз эканлигини таъкидлагани маълум. АҚШ бошчилигидаги “ғарбий коалиция” давлатлари БМТ шафеълигида халқаро экспертлар иштирокида бўлиб ўтган воқеъларнинг халқаро экспертизаси ва кузатувини ўтказишни талаб қилиб, давлатимизнинг ички ишларига аралашишга уринган эдилар.Аммо Ўзбекистон мисолида Марказий Осиёда кучли стратегик ҳамкорни йўқотаётганлигини сезган Европа давлатлари Афғонистондаги тинчликпарвар операцияларнинг поёни яқинлашгани сари Ўзбекистон билан муроса кўчасини қидиришни бошладилар ва бу борада республиканинг ҳам сўнгги даврдаги сиёсий хатти-ҳаракатлари катта туртки берди. Ўзбекистоннинг КХШТ сафидан чиқиши ва альянс Бош котиби эълон қилгандек, НАТО билан кадрларни тайёрлашда методик ҳамкорликни амалга оширишга истак билдириши мамлакат ташқи сиёсатидаги НАТО кучлари билан ҳамкорликнинг янги босқичи бошланганини белгилаб берди десак муболаға бўлмайди.

2009 йилда Ўзбекистон ҳамда НАТО ўртасида Афғонистонда жойлашган Хавфсизликни таъминлаш Халқаро кучлари операциялари таъминоти учун ҳарбий мақсадда бўлмаган юкларни транзит орқали олиб ўтиш бўйича Шартнома имзоланди. 

2011 йил майида Кавказ ва Марказий Осиё мамлакатлари бўйича НАТО бош котибининг махсус вакили Жеймс Аппатурайнинг ўзбекистонга илк бор ташрифи амалга ошди.

Ўзбекистонда  бир ҳафталик ташриф билан бўлган таниқли европалик аналитик, Хадсон Институти (АҚШ) ҳарбий-сиёсий анализ марказининг  Директори Ричард Вейцнинг сафар якунларига берган ўз ҳисоботида жумладан шундай дейилади: “Ҳозирда Ўзбекистон НАТО билан унинг Афғонистондаги контингентини олиб чиқиб кетиш юзасидан музокаралар олиб бормоқда. Бу музокаралардан Ўзбекистон кўзлаган натижа Афғонистонда НАТО кучлари томонидан ишлатилган махсус техника ва қурол-яроғларни қўлга киритишдир. НАТО вакиллари Ўзбекистон тарафига тунги кўриш мосламалари ва шу каби шикаст етказмайдиган аслаҳаларни қолдиришга қарши эмас, зеро уларнинг транзити ва логистик харажатлари қимматга тушиши мумкин.”9

Россия  ҳам воқеъаларнинг бундай ривожидан  манфаатдор эмаслигини НАТОдаги махсус вакил Д.Рогозиннинг чиқиши орқали баён этишди. Агар Ўзбекистон НАТО армияси фойдаланган қурол-аслаҳаларнинг кўп қисмини қўлга киритса, Россиядан ҳарбий техника ва қуроллар сотиб олишга талаби сусайиши ва бу икки томонлама ҳарбий-техник ҳамкорликка путур етказиши мумкин. Аммо Р. Вейц қайд этишича, ўзбекистонлик аналитиклар Россия билан алоқалар икки томонлама асосда ўз ривожида давом этиши ва НАТО билан ҳамкорликнинг кучайуви Россия билан алоқалар зиёнига бўлмаслигини таъкидлаб ўтишган.

Шунингдек, 2008 йилда Ўзбекистон “Тинчлик ва хавфсизлик йўлидаги фан” дастури доирасида  мамлакатда мавжуд бўлган ракета ёқилғисининг ўта заҳарли ишқорлантирувчиси  – меланж заҳираларини йўқ қилиш  лойиҳаси юзасидан НАТО билан келишув  имзоланди ва  бу лойиҳа ёрдамида ушбу моддадан халос бўлиш муваффаққиятли амалга оширилди.

 

2.2  НАТО альянсининг  Афғонистондаги тинчликпарвар ҳарбий ҳаракатлари ва бу борада Ўзбекистон Республикаси билан ҳамкорликнинг роли

Марказий Осиё мамлакатларининг Афғонистон билан ҳамкорлиги минтақавий хавфсизликни таъминлашда муҳим омил саналади. Ўзбекистон сўнгги 30 йил мобайнида  урушлар давом этаётган қўшни  мамлакатга доимо катта эътибор  қаратиб келмоқда. Ўзбекистон Президенти ўзининг Олий Мажлис Қонунчилик палатаси ва Сенати қўшма мажлисидаги маърузасида “Қўшни мамлакат ҳудудида мана шундай кескинлик сақланиб турар экан, албатта, минтақамизда тинчлик-барқарорликка нисбатан таҳдид ҳам сақланиб қолаверади”10, дея таъкидлаган эди.

Афғонистоннинг нафақат жанубий  ҳудудларида, балки Ўзбекистон билан  чегарадош шимолий ҳудудларда ҳам  кескинлик ўсиб бормоқда. Унинг одатда осойишталик ҳукм сурадиган Мозори Шариф вилоятида ҳам жангариларнинг фаоллашгани ҳақидаги хабарлар келиб  тушмоқда. Бу, ўз навбатида, Ўзбекистонни Афғонистон билан чегараларини мустаҳкамлаш борасида тегишли хавфсизлик чораларини кўришини тақозо этади.

Тожикистон ва Афғонистон ўртасидаги чегаранинг очиқлиги, ушбу чегара орқали Тожикистон ва минтақанинг бошқа  мамлакатларига гиёҳванд моддалар ва қурол кириб келиши, экстремист ва террорчилар ўтиш эҳтимоли,  айниқса, хавотирлидир.

Афғонистондан бошланадиган наркотик моддалар трафиги  Ўзбекистоннинг миллий хавфсизлигига жиддий таҳдид солади ва шу боис  гиёҳванд моддаларга қарши кураш масаласи ҳам кун тартибидаги долзарб масалалардандир. Ўзбекистон ушбу таҳдидни бартараф этишга йўналтирилган барча ташаббусларни амалга оширишда фаол  иштирок этмоқда.

Марказий Осиё мамлакатлари Афғонистон билан ҳамкорликни ривожлантирмоқда ва бу орқали амалда Афғонистонда вазият барқарорлашувидан манфаатдор эканини  кўрсатмоқда.

Жумладан, Ўзбекистон яқин қўшни сифатида Афғонистонга катта ёрдам кўрсатмоқда. Ушбу ёрдам амалий ишларда ўз ифодасини  топаётгани билан аҳамиятлидир. Масалан, бу борада Ўзбекистон янги электр узатиш линиясини қуриб фойдаланишга топширди ҳамда ушбу линия орқали Ўзбекистондан Афғонистон шимоли ва кейинчалик мамлакат пойтахти Кобулга электр энергияси етказиб бермоқда. 2010 йилдан бошлаб Ўзбекистондан Афғонистонга етказиб берилаётган электр энергияси ҳажми аввалги йилларга нисбатан 6 баравар ортди. Шунингдек, Термиз-Ҳайратон-Мозори Шариф темирйўл линияси қурилаётгани Афғонистонни ижтимоий- иқтисодий қўллаб-қувватлаш борасида Ўзбекистон амалга ошираётган саъй-ҳаракатларнинг ёрқин намунасидир.

Таъкидлаш жоизки, НАТО ноҳарбий юкларининг Афғонистонга транзити тизимида Ўзбекистон ҳал қилувчи бўғимга айланиб  бормоқда. Айтиш керакки, жангариларнинг НАТО юклари ортилган автокарвонга ҳужуми оқибатида Афғонистондаги НАТО кучларининг  асосий таъминот йўлаги – Ҳайбер довони ёпилиб қолган. Афғонистондаги Америка  контингенти ва НАТО кучларининг  асосий муаммоларидан бири коалицион  кучларнинг Афғонистондаги гуруҳларини  ҳарбий ва ноҳарбий юклар билан узлуксиз ва ишончли таъминлашдир. Узоқ вақт мобайнида Ҳайбер довони Афғонистондаги Ғарб қўшинларини таъминлаш бўйича асосий йўлак ҳисобланар эди. Аммо сўнгги ойларда Ғарб иттифоқчилари юкларни  ушбу ҳудуд орқали етказиш борасида жиддий муаммоларга дуч келди. Генерал Парвез Мушарраф мамлакат президенти лавозимидан Вашингтоннинг босими остида истефо берганидан сўнг Покистон армияси Ҳайбер устидан назоратни йўқота бошлади.

2008 йил баҳорида НАТОнинг Бухарестдаги  саммитида тасдиқланган Россия  ва Марказий Осиё мамлакатлари  ҳудуди орқали “транзит кўприги”  концепцияси америкаликлар учун  юзага келган муаммони бартараф  этишда ўта муҳим аҳамият касб  этди. АҚШ Афғонистондаги қўшинлари  сонини кўпайтириш режасини эълон  қилгач, муқобил транзит йўлларини  излашга алоҳида аҳамият берила  бошлади.

Афғонистонда юз берган сўнгги воқеалар, мамлакатдаги вазиятнинг янада  мураккаблашуви ҳамда АҚШ аскарлари  орасида қурбонлар сонининг тобора ортиб бораётгани Вашингтон янги афғон стратегиясини ишлаб чиқишга  уринаётган бир пайтда афғон можаросини бартараф этиш йўлларига янгидан  назар ташлаш зарурати юзага келганидан дарак беради.

Афғонистонда АҚШ ҳарбий амалиёти бошланганидан 8 йил ўтгач, мамлакатда Толибон ҳаракатининг таъсири  кучайди, уларнинг жанговар ҳаракатларининг  кескин фаоллашуви ҳозирги вақтда Толибон  ҳаракати мамлакат ҳудудининг катта  қисмини ўз назорати остига олишига  замин яратди. 

Афғонистон муаммосини ҳарбий йўл билан ҳал этиш Вашингтонда  кескин баҳс-мунозара объектига айлангани  ҳолда, яқинда Афғонистонда ўтказилган ниҳоятда сохталаштирилган сайловлар, мамлакат сиёсий ҳаётида деструктив анъаналарни юзага келишига ва этник-ҳудудий  кескинликнинг авж олишига сабаб  бўлди.

Бундан ташқари, қўшни  Покистонда беқарорликнинг кучайиб  бораётгани Афғонистондаги ҳарбий-сиёсий вазиятга бевосита ва салбий таъсир кўрсатмоқда. Кобулдаги ҳокимиятнинг фаолиятсизлиги давом этаётгани, Карзай ҳукуматининг заифлиги ва ўз вазифаларини муносиб  бажара олмаётгани боис ушбу жараёнлар  авж олмоқда.

Бунга жавобан, дунёнинг етакчи сиёсатчилари Афғонистондаги вазиятини  бартараф этиш ва ушбу мамлакатнинг узоқ вақтлардан буён ечимини топмай келаётган  муаммоларини ҳал этиш борасида турлича  ташаббусларни илгари суришмоқда.

Афғонистон муаммосига бағишлаб ўнлаб халқаро анжуманлар ва учрашувлар ўтказилганига қарамай, уларнинг барчаси  бирон бир амалий самара бермагани, мазкур тадбирлар доирасида қабул  қилинган қарорлар Афғонистондаги вазиятга мутлақо тўғри келмаслиги билан  изоҳланади.

Шу маънода, 2008 йил апрель ойида Бухарестда ўтказилган НАТО саммитида  Ўзбекистон Президенти Ислом Каримов  томонидан илгари сурилган ташаббуслар  ўта муҳим аҳамият касб этади. Президент Ислом Каримовнинг  ўз вақтида “сояда қолган” ташаббуси, Жорж Буш маъмуриятининг Грузия ва Украинани Альянс таркибига киритишга  интилган бир пайтда Афғонистондаги геосиёсий ва стратегик вазият прагматик  жиҳатдан баҳолангани билан ажралиб  туради. 2001 йил 11 сентябрь фожиасидан анча олдин Ўзбекистон раҳбари Афғонистон глобал терроризм ва диний экстремизм ўчоғига айланиб бораётгани ҳақида бир неча бор огоҳлантирган эди. Кейинчалик воқеалар ривожи ушбу башоратни  тасдиқлади.

Ислом Каримов маърузасининг  қизиқарли ва новаторлик хусусиятига  эга бўлган жиҳати унинг Афғонистондаги вазиятни тартибга солиш бўйича БМТ  шафелигида «6+2» мулоқот гуруҳи доирасида  олиб борилган музокара жараёнини Ўзбекистон, Тожикистон, Туркманистон, Покистон, Хитой, Эрон, шунингдек, АҚШ ва Россия ҳамда  Афғонистонда аксилтеррор ҳаракатларини  амалга ошираётган ташкилот – НАТОни қўшиб кенгайтирган ҳолда «6+3»  шаклида қайта тиклаш борасидаги ташаббуси бўлди.

Ўзбекистон раҳбари таъкидладики, 30 йилдан буён афғон инқирозининг деструктив таъсирини бошдан кечираётган минтақадаги  Афғонистонга чегарадош давлатларнинг  бевосита иштирокисиз Афғонистон муаммосини ҳал этиб бўлмайди. Ушбу муаммо глобал аҳамият касб этгани боис, Ўзбекистон Президенти унинг ечимини НАТО таркибидаги  Хавфсизликни таъминлаш халқаро  кучларига (ISAF) кирувчи халқаро коалицияга аъзо давлатлар иштирокида глобал миқёсда  кўриб чиқишга чақирди.

Жонас Хопкинс Университети қошидаги Марказий Осиё ва Кавказ институти  тадқиқотчиси Жон Дейлининг фикрига  кўра: “Президент Ислом Каримов «6+3» мулоқот гуруҳи аъзолари томонидан Афғонистон бўйича ягона узоқ муддатли стратегияни шакллантириш ва халқаро ҳамжамият кўмагида миллий муросага эришишнинг янги моделини ишлаб чиқиш муҳимлигини таъкидлади. Бу айни босқичда афғон муаммосини ҳал этиш ва узоқ муддатли тинчликни қарор топтиришда зарур шарт-шароит яратади”11.

Президент Ислом Каримовнинг  Ғарбнинг ўша пайтдаги қарашларидан анча фарқ қиладиган нуқтаи-назарига кўра, Афғонистонда чет эл ҳарбий кучлари  иштирокини чексиз равишда ошириш мумкин, бироқ ички умуммиллий муросага эришишнинг аниқ моделига эга бўлмай туриб, кўп  йиллик зиддиятга барҳам бериб бўлмайди.

Ўзбекистон Афғонистоннинг яқин қўшниси сифатида, мазкур давлат бўйича БМТнинг «6+2» мулоқот гуруҳини ташкил этиш ва амалга оширишда ўзига  хос тажрибага асосланган ҳолда  ўз ташаббусини олға сурмоқда. Ўзбекистон раҳбариятининг таклифлари афғон муаммосини БМТ доирасида фақат сиёсий йўллар билан Ўзбекистоннинг ушбу йўналишдаги  узоқ муддатли саъй-ҳаракатлари асосида  бартараф этишга қаратилган. 

Тошкент учрашувлари бугунги  кунда ҳам долзарб бўлган икки муҳим жиҳатни кенгайтирди. 1979 йил  Эрон инқилоби давридан бошлаб, америкаликлар  илк бор эронликлар билан бир  стол атрофига ўтиришди ва улар билан, гарчи билвосита бўлса-да, музокаралар  олиб боришди. Эроннинг ядро дастури  ва унинг геосиёсий амбициясига  қарамасдан, Афғонистондаги инқирозни  бартараф этишда ва у ерда узоқ муддатли тинчлик ўрнатиш борасида Эроннинг тутган ўрни ва унинг мавжуд имкониятларини инкор этиб бўлмайди. Иккинчидан, Тошкент  Декларацияси Афғонистонда бир-бирига қарама-қарши кўрашаётган асосий ички кучларнинг иштироки орқали муросага эришиш борасида илк бор констурктив  ёндашувни таклиф этди.

Информация о работе Ўзбекистон Республикасининг НАТО дастурларида иштироки