Ўзбекистон Республикасининг НАТО дастурларида иштироки

Автор: Пользователь скрыл имя, 20 Февраля 2013 в 13:21, курсовая работа

Описание работы

Ўзбекистоннинг халқаро ҳарбий-сиёсий ташкилотлар билан ўзаро манфаатли асосда ҳамкорлик алоқаларини йўлга қўйиши миллий ва минтақавий хавфсизлик ва барқарорликни таъминлашда муҳим аҳамият касб этади. Шу жиҳатдан глобал миқёсда ўз вазни ва стратегик мақсадларига эга бўлган НАТО альянси билан муваффаққиятли ҳамкорликни амалга ошириш Ўзбекистоннинг минтақадаги ташқи сиёсий вазифаларини муваффаққиятли малга оширишда бош омиллардан бири ҳисобланади.

Содержание

КИРИШ........................................................................................................ 3- бет
I БОБ. Ўзбекистон Республикасининг ҳарбий-сиёсий ташкилотларда иштирокининг методологик ва ҳуқуқий асослари........................... 6-бет
1.Ўзбекистон Республикаси ташқи сиёсатида ҳарбий-сиёсий ташкилотлар билан ҳамкорликнинг назарий-концептуал жиҳатлари ...................... 6-бет
2.НАТО стратегик концепсиясидаги ўзгаришлар ва уларнинг янги стратегик шерикчиликни амалга оширишдаги аҳамияти................ 11-бет
II БОБ. НАТО ва Ўзбекистон Республикаси ҳамкорлигининг амалий жиҳатлари.................................................................................................. 18-бет
2.1 НАТОнинг “Тинчлик йўлида ҳамкорлик” дастурида Ўзбекистоннинг иштироки ..................................................................................................... 18-бет
2.2 НАТО альянсининг Афғонистондаги тинчликпарвар ҳарбий ҳаракатлари ва бу борада Ўзбекистон Республикаси билан ҳамкорликнинг роли..... 22-бет
ХУЛОСА...................................................................................................... 29-бет
Фойдаланилган адабиётлар рўйхати...................................................... 31-бет

Работа содержит 1 файл

Курс иши лойиҳаси.docx

— 67.26 Кб (Скачать)

Ўзбекистоннинг жаҳон ҳамжамияти билан ҳамкорлик қилишида Европанинг имкониятлари миллий манфаатлари нуқтаи назаридан ҳаётий муҳимдир. Европа ва бутун ғарб – юксак технологиялар ва инвестициялар манбаидир, ҳозирги замон демократияси ва инсон ҳуқуларининг рамзидир. Буларнинг барчаси XXI асрга хавфсизлиги таъминланган ва барқарор ривожланаётган, юксак даражада тараққий этган ва замонавий демократик давлат бўлиб кириш мақсадида янгиланиш ва тараққиётни ўзининг стратегик вазифаси қилиб олган ёки Ўзбекистон давлати учун ҳаётий заруратдир.

Биз бунда хавфсизлик ва тараққиёт  бир-бирини тақазо этиш тамоилига амал қиламиз. Бу эса бир томондан, иқтисодиётга инвестициялар олиб келиш учун барқарор ва хавфсиз муҳит яратишни, иккинчи  томондан, ҳаётнинг ҳамма соҳаларида кенг кўламдаги ислоҳотларни амалга оширадиган мамлакатгина бундай хавфсиз  муҳитни таъминлашга қодир бўлишни  назарда тутади.

Шундай қилиб, НАТО альянси билан  ҳамкорликни амалга оширишда Ўзбекистон учун муҳим бўлган минтақадаги геосиёсий  мувозанат ва икки томонлама манфаатли  алмашинувга эришиш асосий вазифа саналади.

 

    1. НАТО стратегик концепсиясидаги ўзгаришлар ва уларнинг янги стратегик шерикчиликни амалга оширишдаги аҳамияти

 

НАТО (North Atlantic Treaty Organization – Шимолий  Атлантика шартномаси ташкилоти) ўз тарихини 1949 йил 4-апрельдан бошлайди. Ушбу ташкилотнинг асосчилари АҚШ, Буюк Британия, Франция ҳамда бир қатор Ғарбий Европа ва Скандинавия давлатлари уни Собиқ Иттифоқ қуролли агрессиясидан ҳимоя воситаси сифатида ташкил этганларига қарамай, бу ташкилот ўз бошидан бир қатор ривожланитш босқичларини кечирди ҳамда икки қутбли дунё барҳам топгач, янги глобал тенденцияларга мослашиш йўлларини қидира бошлади. НАТО ва Варшава шартномаси ташкилоти ўртасидаги “совуқ уруш” даврида кечган қарама-қаршилик томонларни қуролланув пойгасига ундадики, бу “мусобақада” нисбатан мобил ва демократик бошқарувга эга бўлган НАТО кучлари устун келгани маълум. Шу билан биргаликда ташкилотнинг ҳарбий-сиёсий устқурмаси ва фаолият йўналишларини замон талаб ва таҳдидларига мослаштириб келгани ҳам унинг шу давргача фаолият юритиб келаётганининг асосий сабабларидан биридир.

НАТОнинг асосчи давлатлари сифатида Бенилюкс, Франция, Буюк Британия, АҚШ, Канада, Португалия, Норвегия, Исландия, Дания ҳамда Италия ҳисобланади. 1952 йили бу шартномани Греция ва Туркия ҳам имзолади. 1955 йилда Шимолий Атлантика шартномаси ташкилотига Германия Федератив Республикаси келиб қўшилди, 1982 йилда эса Испания НАТОнинг аъзоси бўлди. Икки олмон давлатининг 1990 йили қўшилувидан сўнг собиқ Германия Демократик Республикаси ҳам НАТОнинг муҳофазасига ўтди.1999 йили НАТОга Венгрия, Польша ва Чехия Республикаси ҳам кирди. 2003 йилда эса яна етти давлат – Болгария, Литва, Латвия, Руминия, Словакия, Словения ва Эстония давлатлари аъзоликка кириш юзасидан музокараларни бошлашга расмий таклифни қўлга киритдилар ва 2004 йил мартида улар расмий равишда НАТО аъзо двлатига айландилар.

Шимолий Атлантика иттифоқи аъзо-давлатлар  ўртасидаги шартномага асосланган бўлиб, ҳар бир аъзо давлат унга бу масалани кенг миқёсда очиқ муҳокама қилиш  ва тегишли парламент жараёнлари орқали тасдиқлаш билан қўшилган. БМТ Низомига мувофиқ бу шартнома унинг ҳар бир аъзосининг ҳуқуқлари ва халқаро мажбуриятларини тан олади. Бу шартнома орқали аъзо-давлатлар коллектив хавфсизликни таъминлаш билан боғлиқ бўлган таҳдидлар ва масъулиятни биргаликда бўйинларига олиш ва бу шартномага зид бўлган ҳеч қандай халқаро мажбуриятларни бўйинга олмасликни зиммаларига олганлар. НАТО ярим асрдан кўпроқ вақт илгари тузилганига қарамай унинг биринчи навбатдаги вазифаси сифатида бевосита ўз аъзо-давлатларининг мудофааси ва хавфсизлигини таъминлаш бўлиб қолмоқда. Ҳозирги даврда бу устувор вазифа ўз кучини йўқотмаган, лекин унинг асосий йўналиши принципиал ўзгаришларга юз тутдики, бу Шимолий Атлантика иттифоқи янгича таҳдидларга қарши тура олиши ва замонавий хавф-хатарларга бардош бера олиши сабабидандир.

Албатта ҳар бир хавфсизлик тизимининг ўзига хос мафкуравий асоси ва ғоялар жамланмаси бўлгани каби НАТО нинг фаолият асосларини белгилаб берувчи қадриятлар тизими мавжуд. Бу қадриятлар кооператив хавфсизликнинг “кантиан” концепциясига оид бўлиб, у аҳлоқий нормаларнинг универсаллиги ва хавфсизликнинг асосий меъзони сифатида инсон ҳуқуқларига риоя этишга урғу беради. “Бу концепция тарафдорларини БМТнинг самарасизлиги фикри ва бундан келиб чиққан ҳолда гуманитар қадриятлар ва идеалларни ҳимоя қилиш учун ҳаракат қилиш зарурият эканлигига ишонч бирлаштиради. Улар кооператив хавфсизлик тизими аъзо-давлатларининг “гуманитар аралашув” ҳуқуқини, аслида эса бу тизимдан ташқарида ҳарбий куч ишлатишни асослашга уринадилар. Хавфсизликка эришишнинг асосий инструменти деб НАТО ни ҳисоблайдилар.”7

Биринчи бор 1991 йилда нашр этилган  НАТОнинг стратегик концепцияси  бунгача бўлган бу турдаги ҳужжатлардан ўз мазмуни ва шаклига кўра тубдан фарқланарди. Аъзо-давлатлар хавфсизлигини  таъминлаш унда ҳар доимгидек  НАТОнинг биринчи даражали мамақсади  сифатида белгиланган бўлиб, лекин  шу билан биргаликда у бутун Европа хавфсизлигини собиқ рақиблар билан  шерикчилик ва ҳамкорлик орқали мустаҳкамлаш ва кенгайтириш каби аниқ мажбурият  билан боғланган эди. У муҳокама учун афкор омма ва кенг жамоатчиликка тақдим этилган эди. Ушбу стратегик концепция яна бир бор 1999 йили қайта кўриб чиқилиб, унинг янги вариантида иттифоқдошлар нафақат ўзаро мудофаани ташкил этишга, балки “катта” Евроатлантика минтақасида тинчлик ва барқарорликни қўллаб-қувватлашни ўз зиммаларига олдилар.Концепция қуйидаги сиёсий элементларни ўз ичига олади:

  • ўз ичига сиёсий, иқтисодий, ижтимоий ва экологик омилларни ҳамда Шимолий Атлантика иттифоқи мудофаасини олувчи хавфсизликка кенг қамровли ёндашув;
  • трансатлантик алоқаларни ривожлантириш юзасидан қатъий мажбурият;
  • НАТО нинг ҳарбий амалиётлари самарадорлигини таъминлаш мақсадида иттифоқ ҳарбий салоҳиятини қўллаб-қувватлаш;
  • НАТО доирасида Европа ҳарбий салоҳиятини ривожлантириш;
  • можароларни олдини олиш ва инқирозларни тартибга солишга муносиб тузилмалар ва процедураларни қўллаб-қувватлаш;
  • НАТОга аъзо бўлмаган мамлакатлар билан хамкорлик ва мулоқотга асосланган самарали шерикчилик алоқалари;
  • Шимолий Атлантика иттифоқини кенгайтириш ва салоҳиятли янги аъзолар учун “очиқ эшиклар” сиёсати;
  • қуролланиш устидан кенг миқёсли назорат юритиш, қуролсизланиш ва қуролларни тарқатмаслик бўйича келишувлар имзолаш юзасидан хатти-ҳаракатларни давом эттириш.

Стратегик концепцияда шунингдек  НАТОнинг конкрет вазифалари ҳам  белгиланган бўлиб, улар қуйидагилардан иборат.

    • бўлган ҳокимиятнинг демократик институтларининг мустаҳкамланувига ҳамда низоларни тинч ҳал қилишга тарафдорликка асосланувчи ва бунда ҳеч бир тараф иккинчи тарафни куч ишлатиш билан таҳдид қилиш ёки уни ишлатиш билан қўрқита олмайдиган  Евроатлантика хавфсизлигининг барқарор ҳолатининг асосий омилларидан бирини таъминлаш;
    • Вашингтон шартномасининг 4-моддасида кўзда тутилгандек, иттифоқчиларнинг уларнинг ҳаётий манфаатлари, жумладан, аъзо-давлатларнинг хавфсизлигига хавф туғдириши мумкин бўлган ҳодисалар юзасидан маслаҳатлашуви ва умумий хавотир туғдирувчи соҳаларда уларнинг уринишларини мувофиқлаштириш учун трансталантик кенгаш вазифасини ўташ;
    • Ҳар қандай агрессия хавфини босиб туриш ва ундан Вашингтон шартномасининг 5- ва 6-моддаларида назарда тутилгандек, НАТОнинг ҳар бир аъзо давлатини ҳимоя қилиш;

Евроатлантика минтақаси хавфсизлиги  ва барқарорлигини мустаҳкамлаш йўлида:

    • Якка тартибда ва консенсус тамойилига асосан, Вашингтон шартномасининг 7-моддасига биноан, можароларни самарали олдини олишга ўз ҳиссасини қўшиш ва инқирозий тартибга солиш, жумладан инқирозларга жавобан амалиётларда фаол иштирок этишга тайёр туриш;
    • “Шаффофлик”, ўзаро ишонч ва қўшма ҳаракатлар имкониятини ошириш мақсадида Евроатлантика минтақасидаги бошқа давлатлар билан ҳар томонлама шерикчилик, ҳамкорлик ва мулоқотга кўмаклашиш.

2001 йил 11 сентябрда АҚШда содир  этилган террорчилик актларидан  кейиноқ террористик хавф билан  боғлиқ бўлган жосуслик маълумотлари  алмашинувини такомиллаштириш, Шимолий  Атлантика иттифоқига кирмайдиган  давлатлар, шунингдек, турли ташкилотлар  билан барча соҳаларда, шу жумладан  террорчилик таҳдидига қарши  туриш бўйича ҳамкорлик ва  шерикчиликни кенгайтириш масалалари  бош аҳамиятга молик бўлди.  Оммавий қирғин қуроллари бўйича НАТО марказига алоҳида эътибор қаратила бошладики, унинг ОҚҚ ни қўллаш таҳдидларини бартараф этишга тайёргарлик ва ОҚҚ қўлланилган шароитда қўшинларнинг ҳаракат қилиш имкониятларини  оширишдаги роли бунга сабаб бўлди.

 “Терроризм билан курашиш вазифасидан ташқари НАТО тузилмаси ва сиёсатини мослаштириш зарурати бошқа бир қатор омиллар билан ҳам белгиланарди. Бундайларга ОҚҚни қўллаш хавфининг кучайуви ҳамда ҳарбий фаолиятнинг муҳим соҳаларида янгича амалий салоҳиятни шакллантириш кабилар киради.” 8Бундан ташқари, бу ерда НАТОни кенгайтириш талаблари, Россия, Украина ва шерик давлатлар билан алоқалар аҳамиятининг ортиши, Ўртаер денгизи мулоқоти ва Стамбул ташаббуси ҳамда Европа Иттифоқи билан стратегик шерикчиликнинг ролининг муҳимлиги ўз сўзини айтди. НАТОнинг Афғонистондаги хавфсизликка ёрдамлашувчи кучларда тутган етакчи ўрни ва Болқонлардаги вазифаларни бажаришда давом этиши уни ушбу операциялар, шунингдек, Судан ва ироқдаги миссиялари ва Покистонда ёрдам кўрсатиш уринишлари талабларига мослашишга ундади.

Трансформация жараёнини ривожлантириш  учун керак бўлган кўплаб ўзгаришлар 21-22 ноябрда бўлиб ўтган НАТОнинг Прагадаги учрвшувида таклиф этилган  ва кейинчалик Стамбулдаги 2004 йил 28-29 июндаги  саммитда тўлдирилган эди. Улар беш  асосий жиҳатга тааллуқли эди: Шимолий  Атлантика Иттифоқининг аъзолик  таркиби, НАТО фуқаролик ва ҳарбий тузилмаларини  ислоҳ қилиш, янги вазифаларни қабул  қилиш, янги ҳарбий салоҳиятни шакллантириш ва янги муносабатлар ривожига кўмак  бериш.

Страсбургда ўтказилган Саммит учрашувида НАТО раҳбарлари Иттифоқ  хавфсизлигининг бўлинмаслик тамойилларини, трансатлантик бирдамликка бўлган мажбуриятни ва Европанинг умумий мақсади бўлган бутунлик ва эркинликни яна бир бор қайд этишди.

НАТО раҳбарлари асосий қадриятлар, тамойиллар ва НАТО Иттифоқининг мақсадларини яна бир  бор таъкидлаб ўтган Иттифоқ  Хавфсизлиги бўйича Декларация қабул  қилишди. Улар XXI асрнинг янги хавфсиз  муҳитида НАТОнинг узоқ муддатли ролини белгилаб берувчи ҳужжат - янги Стратегик  Концепцияни ишлаб чиқишни ҳам  бошлаб юборишди.

Учрашув сўнггида чиқарилган расмий баённомада раҳбарлар  Албания ва Хорватияларнинг Иттифоққа  қўшилишларини маъқуллашди, Евро-Атлантик минтақада барча учун хавфсизликни мустаҳкамлаш мақсадида ҳамкор давлатлар  билан ҳамкорлик ва мулоқотни  давом эттириш ва НАТО аъзолиги учун эшикларнинг доимо очиқлигини билдирувчи НАТОнинг мажбуриятини яна бир бор  қайд этишди.

Давлатлар ва Ҳукуматлар раҳбарлари салоҳиятларини модернизация қилиш, Иттифоқнинг бошқа халқаро  ташкилотлар ва мамлакатлар билан  бирга ишлаши ҳамда унинг миссиялари ва амалиётлари тўғрисида ҳам  қарорлар қабул қилишди.

Раҳбарлар Иттифоқнинг  Бирлашган Миллатлар Ташкилоти  низомининг мақсадлари ва тамойилларини  қўллаб-қувватлаш учун ёрдам беришларини  яна бир бор таъкидлашди ва икки ташкилот ўртасида ҳамкорликни  мустаҳкамлашнинг фойдалигини айтиб  ўтишди. НАТО раҳбарлари янада кучлироқ ва янада қудратлироқ бўлган Европа мудофаасининг муҳимлигини ҳам  таъкидлашди, умумий хавсизлик муаммоларини ҳал этиш мақсадида ўз имкониятларини кучайтириш учун Европа Иттифоқининг саъй-ҳаракатларини маъқуллашди.

Улар турли  хил ҳарбий амалиётлар ва миссияларни  олиб бориш учун тўлиқ тайёрланган  қўшинлар билан таъминлаш мақсадида  НАТОни ўзгартириш, Иттифоқнинг XXI аср  тахдидларини бартараф этиш салоҳиятини  кучайтириш мумкинлигини айтишди.

НАТО раҳбарлари Евро-Атлантик минтақадаги хавфсизлик, Афғонистон хавфсизлиги ва барқарорлиги билан чамбарчас боғлиқлигини тан  олишди ва НАТОнинг энг асосий эътибори Афғонистондаги БМТ-қўмондонлигидаги ISAF миссиясига қаратилганлигини эълон  қилишди. Ҳарбий ва фуқаролик ресурсларни  жамлаган умумий ёндашув билан НАТО халқаро ҳамжамият билан биргаликда Афғонистоннинг узоқ муддатли хавфсизлиги  ва барқарорлигини қўллаб-қувватлаш  учун Афғонистон Ҳукуматига ёрдам бериш  мажбуриятига содиқ қолади. Раҳбарлар  минтақадаги давлатларнинг бу жараёнда фаол амалий иштироки ўта муҳимлигини  ва Афғонистоннинг барча қўшнилари, айниқса Покистон билан ҳамкорликни  кучайтиришга қарор қилганликларини  айтишди.

 

 

II БОБ. НАТО  ва Ўзбекистон ҳамкорлигининг  амалий жиҳатлари

2.1 НАТОнинг “Тинчлик  йўлида ҳамкорлик” дастурида  Ўзбекистоннинг иштироки 

Ўзбекистоннинг  НАТO билан ҳамкорлиги 1991 йил 21 декабрда республиканинг Шимолий Атлантика ҳамкорлиги кенгашига (1997 йилдан бери – Евро-Атлантика ҳамкорлиги кенгаши (ЕАҲК) қўшилиш билан ўрнатилган. 

Ўзбекистон Президенти Ислом  Каримов Вашингтонда (1999 й.), Прагада (2002 й.) ва Бухарестда (2008 й.) бўлиб ўтган НАТО/ЕАҲК саммитларида қатнашган. Шунингдек, НАТО/ЕАҲК нинг Бухарест шаҳридаги саммитида давлат раҳбари томонидан Афғонистонда тинчлик ва барқарорликни таъминлаш мақсадида “6+3” Контакт гуруҳини ташкил этиш ташаббусини илгари сурди ва унга НАТО қўшилиш лозимлиги таъкидлаб ўтилди.  
2011 йил 24 январ куни Ўзбекистон Президенти Ислом Каримов Брюсселга ташриф буюриб, у ерда Ўзбекистон-НАТО ҳамкорлигига муҳим урғу берувчи НАТО Бош котиби Андерс фог Расмуссен билан учрашув ўтказган эди.

Информация о работе Ўзбекистон Республикасининг НАТО дастурларида иштироки