Ўзбекистон Республикасининг НАТО дастурларида иштироки

Автор: Пользователь скрыл имя, 20 Февраля 2013 в 13:21, курсовая работа

Описание работы

Ўзбекистоннинг халқаро ҳарбий-сиёсий ташкилотлар билан ўзаро манфаатли асосда ҳамкорлик алоқаларини йўлга қўйиши миллий ва минтақавий хавфсизлик ва барқарорликни таъминлашда муҳим аҳамият касб этади. Шу жиҳатдан глобал миқёсда ўз вазни ва стратегик мақсадларига эга бўлган НАТО альянси билан муваффаққиятли ҳамкорликни амалга ошириш Ўзбекистоннинг минтақадаги ташқи сиёсий вазифаларини муваффаққиятли малга оширишда бош омиллардан бири ҳисобланади.

Содержание

КИРИШ........................................................................................................ 3- бет
I БОБ. Ўзбекистон Республикасининг ҳарбий-сиёсий ташкилотларда иштирокининг методологик ва ҳуқуқий асослари........................... 6-бет
1.Ўзбекистон Республикаси ташқи сиёсатида ҳарбий-сиёсий ташкилотлар билан ҳамкорликнинг назарий-концептуал жиҳатлари ...................... 6-бет
2.НАТО стратегик концепсиясидаги ўзгаришлар ва уларнинг янги стратегик шерикчиликни амалга оширишдаги аҳамияти................ 11-бет
II БОБ. НАТО ва Ўзбекистон Республикаси ҳамкорлигининг амалий жиҳатлари.................................................................................................. 18-бет
2.1 НАТОнинг “Тинчлик йўлида ҳамкорлик” дастурида Ўзбекистоннинг иштироки ..................................................................................................... 18-бет
2.2 НАТО альянсининг Афғонистондаги тинчликпарвар ҳарбий ҳаракатлари ва бу борада Ўзбекистон Республикаси билан ҳамкорликнинг роли..... 22-бет
ХУЛОСА...................................................................................................... 29-бет
Фойдаланилган адабиётлар рўйхати...................................................... 31-бет

Работа содержит 1 файл

Курс иши лойиҳаси.docx

— 67.26 Кб (Скачать)

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ОЛИЙ ВА ЎРТА-МАХСУС ТАЪЛИМ ВАЗИРЛИГИ

Тошкент давлат шарқшунослик институти

 

Жаҳон сиёсати  факультети

 

 

 

 

Халқаро ташкилотлар назарияси  ва амалиёти фанидан

КУРС ИШИ

Халқаро муносабатлар – 5А

 

Мавзу: Ўзбекистон Республикасининг НАТО дастурларида иштироки

 

 

    Бажарди: ХМ II курс магистранти Қорабоев Ж.Т.

Текширди: J.D. Очилов Б.Э.

 

 

Тошкент-2013

 

МУНДАРИЖА

 

КИРИШ........................................................................................................ 3- бет

I БОБ. Ўзбекистон Республикасининг ҳарбий-сиёсий ташкилотларда иштирокининг методологик ва ҳуқуқий асослари........................... 6-бет

    1. Ўзбекистон Республикаси ташқи сиёсатида ҳарбий-сиёсий ташкилотлар билан ҳамкорликнинг назарий-концептуал жиҳатлари ......................  6-бет
    2. НАТО стратегик концепсиясидаги ўзгаришлар ва уларнинг янги стратегик шерикчиликни  амалга оширишдаги аҳамияти................  11-бет

II БОБ. НАТО  ва Ўзбекистон Республикаси ҳамкорлигининг амалий жиҳатлари..................................................................................................  18-бет

2.1 НАТОнинг “Тинчлик  йўлида ҳамкорлик” дастурида  Ўзбекистоннинг иштироки .....................................................................................................   18-бет

2.2  НАТО альянсининг Афғонистондаги тинчликпарвар ҳарбий ҳаракатлари ва бу борада Ўзбекистон Республикаси билан ҳамкорликнинг роли.....   22-бет

 

ХУЛОСА......................................................................................................  29-бет

 

Фойдаланилган адабиётлар рўйхати......................................................  31-бет

 

 

 

 

КИРИШ

 

Ўзбекистон Республикаси мустақил суверен демократик давлат сифатида ўз ташқи сиёсатини амалга оширар экан халқаро хавфсизлик ва тинчлик йўлида турли универсал ва минтақавий ҳарбий-сиёсий ташкилотлар билан ҳамкорликни йўлга қўйиш масалаларини кўриб чиқади ва амалга оширади. Шу билан биргаликда республиканинг ташқи сиёсий фаолияти ўзига хос йўналиш ва доктринал асосга эгаки, бу республика ташқи сиёсий курсини белгилашда замонавий халқаро муносабатлардаги тенденциялар ва кучлар нисбатини ҳисобга олиш билан биргаликда уларнинг миллий манфаатлар билан мувозанатини таъминлаш учун турли халқаро ҳамкорлик институтлари воситасида ечимлар топишни талаб қилади.

Мавзунинг долзарблиги. Ўзбекистоннинг халқаро ҳарбий-сиёсий ташкилотлар билан ўзаро манфаатли асосда ҳамкорлик алоқаларини йўлга қўйиши миллий ва минтақавий хавфсизлик ва барқарорликни таъминлашда муҳим аҳамият касб этади. Шу жиҳатдан глобал миқёсда ўз вазни ва стратегик мақсадларига эга бўлган НАТО альянси билан муваффаққиятли ҳамкорликни амалга ошириш Ўзбекистоннинг минтақадаги ташқи сиёсий вазифаларини муваффаққиятли малга оширишда бош омиллардан бири ҳисобланади.

Тадқиқотнинг предмети сифатида Ўзбекистоннинг миллий ва минтақавий хавфсизликни таъминлашда НАТО тузилмалари билан ҳамкорлик масалалари хизмат қилса, унинг объекти сифатида  Ўзбекистон иштирокидаги  НАТО дастурлари ва кенг маънода ушбу билан боғлиқ ташкилот фаолияти кўрилади.

Тадқиқотнинг  мақсад ва вазифалари. Курс ишининг мақсади Ўзбекистоннинг миллий хавфсизлигини таъминлашда НАТО ҳарбий ташкилоти билан ўзаро алоқаларнинг тутган ўрни ва икки томонлама муносабатларнинг хусусиятларини ўрганишдан иборат.Тадқиқотнинг мақсадига эришишда қуйидаги вазифалар қўйилади:

  • альянс билан Ўзбекистон муносабатларининг ривожланиш босқичлари ва бу борада манфаатлар ҳамоҳанглигини аниқлаш;
  • миллий ва минтақавий хавфсизлик муаммоларини ҳал этишда Ўзбекистон - НАТО муносабатларининг концептуал асоси ва амалга ошиш тенденцияларини ёритиш;
  • Ўзбекистон ва НАТО ҳамкорлигининг республика ҳарбий-хавфсизлик  салоҳиятини мустаҳкамлашдаги амалий аҳамиятини ўрганиш.

Мавзунинг ўрганилганлик  даражаси. НАТО альянси фаолияти Ўзбекистон ташқи сиёсати векторларига боғлиқ равишда у ёки бу миқёсда С.Ш. Шарапова, Р.М. Алимов, С.М. Саидолимов асарларида кўриб чиқилган. Бу илмий ишлар Ўзбекистон ва альянс муносабатларини ёритишда қимматли аҳамиятга эга.1

НАТО альянсининг ривожланиши  ва халқаро муносабатларда тутган ўрни, унинг Россия Федерацияси билан  муносабатлари масалаларини рус  олимларидан Алексеева А.В., Берлин Е.С., Белоногов А.Л., Кочетков А.А. лар  ўрганган.2

Ғарб адабиётида Голдгейер  Ж.М., Розенау Ж.Н., Даалдер И. асарлари ушбу ҳарбий-сиёсий ташкилот фаолиятини глобал миқёсда тадқиқ этиш юзасидан илмий қимматга эга.3 Бу турдаги асарларга хос хусусият шундаки, улар альянснинг фаолиятини бевосита таҳлил қилган ҳолда, унинг у ёки бу хатти-ҳаракатлари ёки ҳаракатсизлигини қабул этилган глобал хавфсизлик тамойиллари ва баъзи бир халқаро алоқалар субъектларининг манфаатларига қанчалик мослиги заминида кўриб чиқадилар.

Ишнинг методологик  асоси сифатида юртбошимиз И.А. Каримовнинг минтақавий ва глобал хавфсизлик масалалари ва бу борада Ўзбекистоннинг тутган ўрни очиб берилган “Ўзбекистон ХХI аср бўсағасида: хавфсизликка таҳдид, барқарорлик шартлари ва тараққиёт кафолатлари”, “Ўзбекистон: миллий истиқлол, сиёсат ва мафкура” каби асарлари хизмат қилади.

Тадқиқот ишида  қўлланилган илмий методлар қиёсий, анализ, синтез, тарихий каби методлардан иборат. 

Курс ишининг  тузилиши. Курс иши кириш, 2та боб, 4 параграф, хулоса ва фойдаланилган адабиётлар рўйхатидан иборат.

 

 

 

 

 

 

 

 

I БОБ. Ўзбекистон  Республикасининг ҳарбий-сиёсий  ташкилотларда иштирокининг методологик ва ҳуқуқий асослари

    1. Ўзбекистон Республикаси ташқи сиёсатида ҳарбий-сиёсий ташкилотлар билан ҳамкорликнинг назарий-концептуал жиҳатлари

Ўзбекистон Республикаси ўз сиёсий мустақиллигига эришгач, суверен  демократик давлат сифатида миллий хавфсизлиги ва сарҳадларининг дахлсизлиги масалаларини мустақил ҳал қила бошлади. Бу албатта ички сиёсатда мамлакат ҳудудида жойлашган собиқ Иттифоқ қуролли кучлари қисмларининг республика қарамоғига ўтказилиши ҳамда мамлакатнинг ўз мудофаа вазирлиги ва қуролли кучлар штабига эга бўлиши билан белгиланди. Ташқи сиёсатда эса республиканинг турли давлатлар ва халқаро ҳарбий-сиёсий ташкилотлар билан ҳамкорлик ва ўзаро манфаатли шерикчилик алоқаларини йўлга қўя билиши муҳим саналарди. Маълумки, Шўро даврида капиталистик дунё ва унга тааллуқли ташкилотлар билан муносабатлар мафкуравий қолипга солинган ҳолда тадқиқ этилар ва шу йўсинда уларнинг фаолиятига субъектив баҳо берилиши одат тусига айланган эди. У даврдаги халқаро муносабатлардаги манфаат доираларининг қатъий тақсимланганлиги Марказий Осиё республикаларига собиқ ССРИ хавфсизлик ареалининг бир қисми сифатида ёндашувни тақозо қилардики, бу бошқа бир сиёсий минтақада  жойлашган ҳарбий-сиёсий тузилмаларнинг Марказий Осиё давлатлари билан ҳамкорлигини мутлақо иложсиз этган эди. Аммо НАТОнинг бир қутбли дунёда етакчи хавфсизлик тузилмаларидан бирига айланиши бу борадаги тадқиқотларни янгича асосда, собиқ Шўро давлати ўрнида шаклланган мустақил давлатларнинг хавфсизлик борасидаги манфаатларини ҳисобга олган ҳолда объектив-танқидий нуқтаи-назардан тадқиқ этиш заруриятини қўйди. Бунда қуйидаги омилларни санаб ўтиш лозим.

Авваламбор, собиқ ССРИ парчаланган  ҳудудда юзага келган геосиёсий  вазият минтақа давлатлари олдига ташқи  сиёсат юритиш борасида замонавий халқаро  муносабатлардаги тенденциялар ва янги юзага чиққан таҳдидларни баравар  инобатга олишни талаб эта бошлади.

Иккинчидан, минтақа хавфсизлигини  таъминлашда Россия ва Хитой каби минтақага бевосита чегарадош давлатларнинг минтақа хавфсизлик механизмларида иштироки муҳим саналиб келган. Бунда ушбу ҳар икки давлатнинг минтақадаги геосиёсий манфаатлари мувозанатини таъминлаш масаласи минтақанинг барқарор ва хавфсиз ривожи учун муҳим аҳамият касб этади.

Учинчидан, минтақада ноанъанавий  акторлар бўлмиш АҚШ, Европа Иттифоқи, Япония, шунингдек, НАТО ҳамда ЕХҲТ омилини таъкидлаш жоиз бўлади. Бу акторларнинг минтақадаги сиёсати  уларнинг бевосита манфаат доираларига  чамбарчас боғлиқ глобалистик тенденциялар ҳамда Еврооосиё умумий барқарорлик  маконини яратиш ғояларига таянади.

Ўзбекистон ҳамда минтақанинг  қолган давлатларининг НАТОнинг Шимолий  Атлантика ҳамкорлиги Кенгаши ҳамда  “Тинчлик йўлида ҳамкорлик” дастурига  ҳамкор давлат сифатида кириши Евроатлантик хавфсизлик тизими фаолияти доирасининг  кенгайиши билан деярли бир вақтда кечди. НАТОнинг 1999 йил Истанбул саммитида  белгиланган ташаббуслар бу ташкилотнинг ўз стратегик концепциясини тубдан қайта кўриб чиқиши ва унинг вазифалари кўламининг кенгайиши ҳамда бутунжаҳон миқёсига чиқиши билан белгиланди. Зотан ўз таркибида демократик тузумли жаҳоннинг тараққий этган давлатларини бирлаштирган иттифоқ янгича шароитда бутун Евроосиё минтақасида хавфсизликни таъминлашнинг ишончли инструментларидан бири сифатида ўзини намойиш қилиши табиий эди. Сўзимизнинг исботи ўлароқ Ўзбекистон Президенти И.А. Каримовнинг: “Бизнингча, ўз таркибида демократик давлатларни бирлаштириб турган НАТО фақат Европа қитъасидагина эмас, балки ўзининг сиёсий устқурмасини мустаҳкамлаш ва “Тинчлик йўлида ҳамкорлик” дастури ҳисобига жуда катта Евроосиё минтақасида тинчлик ўрнатувчи омил бўлиши мумкин”,4 деган сўзлари бежиз эмас.

Юқоридаги билан биргаликда Марказий Осиёнинг Евроосиё стратегик  хавфсизлик тузилмасида ўсиб борувчи аҳамият касб этаётгани ойдинлашиб бордики, бу тегишли халқаро хавфсизлик тузилмаларидан бу минтақага алоҳида эътибор қаратишни талаб этади. Шу ўринда юртбошимизнинг БМТ Бош Ассамблеясининг 48- ва 50- сессияларида қилган нутқлари диққатга сазовор. Жумладан, юртбошимиз БМТ БА 48-сессиясида шундай деган эди: “Ҳозирги замон воқеълиги шундайки, бир мамлакатнинг хавфсизлиги бошқа давлат ҳисобидан таъминланиши мумкин эмас. Минтақа хавфсизлигини бутун жаҳон хавфсизлиги муаммоларидан ажралган ҳолда кўриб бўлмайди”.5Демакки, Марказий Осиёдаги ҳар бир давлат учун бўлгани каби Ўзбекистон учун ҳам минтақа доирасидаги хавфсизлик структураларида иштирок этиш билан бир қаторда умумжаҳон, хусусан евроатлантик хавфсизлик тузулмаларида ўз ўз миллий манфаатларини муносиб равишда тақдим этиш долзарб саналади. Шунинг баробарида бу тузилмалар ҳам минтақага нисбатан ўз сиёсатини ташкил этишда унинг ўзига хос асрий хусусиятлари ҳамда геосиёсий анъналарини эътиборга олиши мақсадга мувофиқ.

XXI асрга келиб жаҳонга этник  гуруҳлар, миллатлар урушлари ва  давлатлар ўртасида урушлар каби  хатарлар хавф солмоқда. Бу факторларни олдини олиш учун инсоният турли хил ишларни амалга оширмоқда. Ҳозирдаёқ жаҳон онгли урушларни халқаро терроризм ва диний экстремизм каби янги урушларга юз тутмоқда ва бу урушлар инсоният мақсадларига батамом зиддир. НАТОнинг Европада ва жаҳонда тутган ўрни ҳақида гапиришдан олдин бу ташкилотнинг келиб чиқиш тарих ҳақида тўхталиб ўтиш лозим.

Иккинчи жаҳон урушидан сўнг Европа мамлакатлари орасида хавфсизлик масалаларини ҳал қилиш вазифаси пайдо бўлди. Шу мақсадларни кўзлаб 1948 йил 17 мартда Брюссель шаҳрида 50 йил муддатни ичига  олган “Брюссель шартномаси”  имзоланди. Бу шартноманинг бош мақсади  умумий хавфсизликни таъминлаш ва унга аъзо мамлакатларнинг ўзаро иқтисодий, маданий алоқаларини ривожлантиришдан иборат эди. Шартномага Буюк Британия, Франция, Бельгия, Нидерландия ва Люксинбург аъзо бўлишди.

Ўз навбатида демократик давлатларни  бирлаштириб тўрган НАТО Европа қитъасидагина  эмас, балки ўзининг сиёсий устқурмасини мустаҳкамлаш ва “Тинчлик йўлида ҳамкорлик” дастури ҳисобига жуда катта Евросиё  минтақасида тинчлик ўрнатувчи  олимп бўлиши мумкин. Ўзбекистон “Тинчлик йўлида ҳамкорлик” дастурига 1994 йил  июль ойида қўшилган бўлиб, бу дастурдаги иштирокимизга ўз мустақиллигимиз  ва суверенитетимизни мустаҳкамлаш, ҳозирги замон ҳарбий-техникавий ютуқларидан баҳраманд бўлиш, ҳарбий кадрлар тайёрлашда имкониятларимизни  кенгайтириш нуқтаи назаридан қараймиз.

Ўзбекистоннинг ташқи сиёсий фаолиятининг принциплари ва йўналишлари “Ўзбекистон  Республикаси ташқи сиёсий фаолиятининг асосий принциплари тўғрисида”ги Қонуни (1996 й. 26-декабр) ва президентимизнинг  қонунчилик ташаббусига кўра Олий Мажлис Қонунчилик Палатаси томонидан тасдиқланиб, Сенат томонидан маъқулланган Ўзбекистон Республикаси ташқи сиёсий фаолият  концепциясида акс эттирилган. Жумладан мазкур Қонун ва Концепцияда Ўзбекистоннинг ҳарбий блокларга қўшилмаслиги, агар у аъзо бўлган ташкилот фаолияти ҳарбий-сиёсий блок тусини оладиган бўлса, республика бундай ташкилотлардан чиқиш ҳуқуқини ўзида қолдириши, шунингдек, республика ҳудудида бошқа давлатлар ҳарбий базалари сақланмаслиги ва Ўзбекистон қуролли кучлари бошқа давлатлардаги тинчликпарварлик операцияларида қатнашмаслиги белгиланган .

Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 17-моддасида „Ўзбекистон Республикаси халқаро муносабатларнинг тўла хуқуқли субъектидир. Унинг ташқи сиёсати давлатларнинг суверен тенглиги, куч ишлатмаслик ёки куч билан тахдид қилмаслик, чегараларнинг дахлсизлиги, низоларни тинч йўл билан хал этиш, бошқа давлатларнинг ички ишларига аралашмаслик қоидаларига ва халқаро хуқуқнинг умумэътироф этилган бошқа қоидалари ва нормаларига асосланади. Республика давлатнинг, халқнинг олий манфаатлари, фаровонлигини ва хавфсизлигини таъминлаш мақсадида иттифоқлар тузиши, хамдўстликларга ва бошқа давлатлараро тузилмаларга кириши ва улардан чиқиши мумкин»'6, дейилади

НАТО бош котиби Х. Солана ва АҚШнинг  НАТОдаги доимий вакили Р.Хантернинг Ўзбекистонга ташрифлари бутун дунё миқиёсидаги  ва минтақадаги хавфсизлик муаммолари борасидаги қарашларимиз мос келишини яна бир бор намойиш қилди. Музокаралар давомида минтақада  тинчликни сақлашга, Афғонистондаги можарони сиёсий чоралар билан бартараф этишга, Марказий Осиё минтақасини  ядросиз ҳудуд деб эълон қилишга  қаратилган ташаббусларимизга тўла тушуниш билан қаралаётганлиги  ва улар қўллаб қувватланаётганлигининг  шоҳиди бўлдик. Биз Ўзбекистоннинг имкониятлари минтақадаги барқарорлаштирувчи омил сифтида баҳоланишига тўла тўкис  қўшиламиз.

Информация о работе Ўзбекистон Республикасининг НАТО дастурларида иштироки