Янги давпр сиёсий қарашлар ва таълимотлар

Автор: Пользователь скрыл имя, 29 Ноября 2011 в 09:44, реферат

Описание работы

Хорижий мамлакатлар давлат ва ҳуқуқ тарихи фани билан сиёсий ва ҳуқуқий таълимотлар тарихи фани чамбарчас алоқадор. Чунки хорижий мамлакатларнинг давлат ва ҳуқуқи тарихи манбаларида турли хил давридаги давлат ва ҳуқуқ ҳақидаги назарий билимларни билиб олиш мумкин. Ўз навбатида сиёсий ва ҳуқуқий таълимотлдари тарихи уз усуллари ва воситалари билан хорижий мамлакатлар давлат хамда ҳуқуқи манбаларининг хусусиятлари илғор ёхуд салбий жихатлари ўрганилади.

Содержание

Кириш
Асосий қисм
Сиёсий қарашлар ва таълимотларнинг шаклланиши.
Шаркда сиёсий фикр вагоялар.
Янги даврда сиёсий карашлар.
ХIХ аср охири ХХ аср бошларида гарб ва Шаркдаги сиёсий гоялар.
Хулоса
Фойдаланилган адабиётлар рўйхати

Работа содержит 1 файл

Янги давпр сиёсий қарашлар ва таълимотлар 31.doc

— 173.00 Кб (Скачать)

  1. Туркистон мусулмонлари ўртасида замон талабларига мос сиёсий илмий ва иқтисодий ислоҳотлар ўтказиш зарурлигини тарғибот қилиш. 2. Туркистон мусулмонларининг ягона бир мақсад ва ягона ғоя асосида бирлаштириш учун барча зарур чора ва тадбирларни амалга ошириш. 3. Халқни янги муваққат ҳукуматни қўллаб - қувватлашга чақириш. 4. Мамлакатни идора этиш шакллари ҳақида маълумотлар тарқатиш ва таъсис мажлисига тайёргарлик кўриш.

  Бу  дастурда Туркистоннинг бошқарув тузуми ҳақида аниқ бир фикр кўрсатилмаган  бўлсада, «Шўрои Исломия» партияси раҳбарлари Мунаввар қори, Мустафо Чўқаев, Беҳбудий ва бошқалар Туркистонда мухторият  таъсис этилишини, молия, адлия, бошқарувда маориф ва бошқа соҳаларда мустақиллик ўрнатилиши зарурлигини ҳамда матбуот эркинлигини талаб қилдилар.

  Собиқ шўролар тузуми даврида жадидларнинг қисмати фожиали бўлди. Уларнинг кўпчилигига юқорида баён қилинган талаблари учун миллатчи, «пантуркист» ва «панисломист» деган тамға босилиб, қатағон қилинди, жадидлар ғоялари ва ҳаракатига қора чизиқ тортилди.

  Мустақиллик шарофати билан Туркистон халқларининг эрки, мустақиллиги ва миллий давлатчилик  ғоялари учун курашган ватанпарварларнинг муборак номлари тикланди. Улар яратган бебаҳо маънавият дурдоналари яна халқимизга қайтарилди.

  Жадидлик  ҳаракатининг хусусиятлари. Жадидчилар ҳаракатининг Туркистонда сиёсий жараёнлар ривожланишига қўшган ҳиссаси ҳақида фикр юритганда қуйидагиларни алоҳида таъкидлаш лозим. Биринчидан, бу маърифатчилик ҳаракати сифатида бошланган эди. Аммо унинг асосий мақсади фақат маърифатчилик доираси билан чекланмаган, балки халқнинг умумий саводини ва маърифатини кўтариш ғояси илгари сурилган.

  Иккинчидан, улар динга қарши курашган эмаслар, балки шариатга қатъий риоя қилиш орқали мактаб ва мадрасаларда таълим бериш тизимини дунёвий илмларни бериш асосида ислоҳ қилиш учун ҳаракат қилганлар. Аммо истибдод ҳукумати жадидчиларни дин пешволарига қарши қўйиш учун ҳаракат қилганлар ва шу йўл билан миллатимизнинг маърифатли бўлишига қарши кураш олиб борганлар.

  Учинчидан, жадидчилик ҳаракати Россияда вужудга келган большевиклар партияси билан бир вақтда шаклланди. Аммо большевикларнинг партияси динга қарши ҳукуматни зўравонлик йўли билан қўлга киритиш ва йўқсилларнинг (пролетариат диктатурасининг) ҳукуматини ўрнатиш учун кураш олиб борган бўлсалар, жадидчилар маърифатни кўтариш, халқнинг сиёсий онгини ошириш ва жамият ҳаётида фаол иштирок қилишларини таъминлашга имконият яратиш учун ҳаракат қилдилар.

  Жадидчилар  ҳаракати ХХ аср бошларида Туркистонда  кенг ёйилиши тасодифий ҳодиса эмас, балки ўлкада етилиб келган сиёсий ижтимоий - иқтисодий ва маданий - маърифий тараққиётнинг қонуний ифодаси бўлди.

  Худди ана шу жиҳатлари билан ҳам жадидчилар ҳаракати фақат маърифатчилик ҳаракати эмас, балки сиёсий ғоялар ривожланишининг ўзига хос бўлган кўриниши ҳисобланади.

  Америкада сиёсий фанларнинг пайдо  бўлиши. Политологиянинг жамият ҳаётидаги ўрни, фан сифатида унинг ўзига хос хусусиятларини, шаклланиш ва қарор топишини Америка қўшма Штатлари мисолида аниқ тасаввур этиш мумкин, чунки ижтимоий - сиёсий билимнинг бу соҳаси бу ерда ўзининг тарихий анъаналарига ва илдизларига эга. Политологиянинг фан сифатида АқШ да пайдо бўлиши ҳам тасодифий эмас. У кўпгина омиллар билан боғлиқ. Жамият олдида турган назарий-услубий муаммолар политологияга эътиборни жалб этишни тақозо этади.

  Америкада политологиянинг ривожланишини  қуйидаги учта босқичга бўлиб кўрсатиш мумкин: 1. Х1Х асрнинг охиридан биринчи жаҳон урушигача бўлган давр. 2. Икки, яъни биринчи ва иккинчи жаҳон уруши ўртасидаги давр. 3. Иккинчи жаҳон урушидан кейин даврдан ҳозиргача бўлган давр. Биринчи давр политологиянинг Америкада қарор топиш даври ҳисобланади. Бу даврда Американинг йирик университетлари (Колумбия, Корнелл, Йельс, Гарвард, Гринстон ва б.) да олий мактаб ёки сиёсий фанлар бўлимлари ташкил этилди. Шундай мактаблардан бири Колумбия Университетида 1880 йилда ташкил этилган сиёсий фанлар мактабидир. Америка политологлари буни сиёсий фанларнинг махсус фан сифатида пайдо бўлиши деб ҳисоблайдилар.

  Сиёсий  фанлар, анъанавий давлат - ҳуқуқий  фанлардан фарқли равишда, давлат ва жамият алоқадорлиги, давлат, ҳукумат ва бошқа сиёсий институтлар фаолиятининг таҳлилига эмперик ёндашувга алоҳида аҳамият бера бошлайди. АқШ да худди шу мақсадда, 1906 йилда маҳаллий даражада, 1914 йилдан эса федерал даражада эмперик тадқиқотлар ўтказишга ихтисослашган марказлар ташкил этилади.

  А. Бентли, В. Вильсон, Ф. Гуднау, Ч. Билд, Л. Лоуэлл, Г. Форд, А. Харт ва бошқаларнинг изланишлари натижасида, Америка политологиясида икки жаҳон уруши ўртасида муҳим ўзгаришлар амалга ошади. Бу Европада ва мамлакат сиёсий ҳаётидаги ўзгаришлар, айниқса, фашистик ва авторитар тартиботлар ўрнатилиши билан боғлиқ. Шунингдек, бу даврда Америка политологиясини ижтимоий ва табиий-илмий билимларининг бошқа соҳалари билан яқинлашганлигини ҳам кўрамиз. Бу алоқа, айниқса, социологияда яққол сезилади. Масалан, Н. Андерсонннинг «Бродяга» (1923й), Л. Виртинг «Гетто» (1928 й.) ёки Роберт Парк ва Эрнест Барджеснинг «Социологияга кириш» (1921 й.) асарлари чоп этилади.

  Америка политологлари бу фан йўналишига алоҳида эътибор берадилар. Масалан, Ч. Мерриам ва Г. Госнелл «Овоз бермаслик: сабаблари ва назорат усуллари» (1924 й.) китобида сайловчиларнинг сайлов компанияси арафасидаги хулқ - атворларининг турли жиҳатларини тадқиқ этадилар. Улар сиёсий партияларга муносабат, сиёсий мафкуранинг айрим муаммоларини, жамоатчилик фикрини таҳлил этсалар, У. Липман «Жамоатчилик фикри» (1922 й.) китобида индивидларнинг сиёсий хулқ - атворлари билан боғлиқ жиҳатлари шаклланишида тафаккур стериотипларининг ўрни ва ролини ўрганади.

  Америка политологиясининг психология билан, хусусан Фромм, Уотсон, Миза, Холлуэлл, Янг, Скиннернинг З. Фрейд ғояларига таянган ҳолдаги изланишларини кўриш мумкин. Бунга Г. Лассуэлнинг «Психопопотология ва сиёсат» асарини (1930 й.) алоҳида келтириш мумкин. Урушдан кейинги йилларда Америка политологиясида туб ўзгаришлар содир бўлди. Бихеовиоризм - сиёсий ҳаётни таҳлил этиш усули сифатида психология, социология ва политология фанининг усули сифатида қарор топди. Бу усулнинг муаллифи сифатида А. Бентли «Бошқариш жараёнлари» (1908 й.) асарида сиёсий жараёнларда манфаатдор гуруҳлар хулқ - атворини ўрганишда, биринчи навбатда, сиёсий фанларга аҳамият бериш керак, деган ғоя билан чиқди. Кейинчалик бу фикр Ч. Мерриам ва Г. Лассуэл томонидан ривожлантирилди.

  Бихеовиоризмнинг  амал қилиш тамойиллари: а) муайян сиёсий мақсадларга эришиш учун инсонларнинг фаолияти; б) эмперик ва таҳлил этилган далилларга таяниш; в) аниқ фанлар усулларидан фойдаланишнинг зарурлиги; г) тадқиқотнинг илмийлигини асослаш мақсадида хулосаларни рад этиш, уларнинг сохталигини кўрсатишнинг мумкинлиги. Булар айрим шахс ёки гуруҳнинг хулқ - атворларини, сиёсий ҳаётдаги ўрнини ўрганишда муҳим аҳамиятга эга. Сиёсий таъсир кўрсатишда «гуруҳ» назарияси катта қизиқиш уйғотади. Ҳозирги даврда Америка политологлари қуйидаги асосий: 1. Америка бошқаруви ва сиёсат. 2. қиёсий сиёсат. 3. Халқаро муносабатлар ва жаҳон сиёсати. 4. Сиёсат назарияси ва фалсафаси. 5. Ижтимоий бошқарув ва сиёсат каби йўналишларда тадқиқот ишларини олиб бормоқдалар.

  Политологиянинг шаклланишида Америка политологларидан Ч. Мерриам (1874-1953 йй.), Г. Лассуэл (1902-1979 йй), Г. Моргентау (1904-1980 йй.) ларнинг ўринларини алоҳида таъкидлаш лозим. Ч. Мерриам сиёсий қарашларида сиёсий фанларни амалиёт ва реал ҳаёт билан боғлаш, миқдорий таҳлилдан фойдаланиш, америка демократиясига қатъий ишонч ва уни инсоннинг табиий ҳолати билан тўла мос келадиган жамиятни сиёсий идора этиш шакли сифатида қарайди. Г. Лассуэл эса, унинг шогирди сифатида Америкада эътиборли сиёсатшунослардан бўлиб, сиёсатни тадқиқ этишнинг услубий муаммоларига, сиёсий руҳий таҳлил назариясига эътибор беради. З. Фрейднинг ёндашув ва усулларидан кенг фойдаланиб, сиёсатни таҳлил этишда уни тадбиқ этади. Лассуэл сиёсатчиларни уч турга: маъмурий, ташвиқотчи ва назариётчиларга ажратади. Унинг сиёсий қарашларида сиёсий ҳокимият ва унинг тақсимланиши, сиёсий етакчининг ўрни ва роли, ташвиқот, оммавий ахборот воситаларининг ўрни, сиёсий хулқ - атвор муаммолари асосий ўрин тутади. Г. Моргентау прагматизм ва сиёсий реализм мактабининг намояндаларидан бири сифатида ташқи сиёсатнинг назарий масалаларини, миллий манфаат муаммоларини таҳлил этади.

  Францияда сиёсий фан. Францияда политология сиёсий фан сифатида Х1Х асрнинг охирларидан шакллана бошлаган. Бу шаклланиш конституцион ҳуқуқнинг сиёсийлаштирилиши, унга сиёсий масалаларнинг аста-секин кириб бориши, конституцион ҳуқуқнинг социология билан яқинлашиши ва боғланиши асосидаги ижобий йўналишнинг ривожлана бошлаши, ҳамда айрим тадқиқотчиларнинг конституцион ҳуқуқ доирасидан чиқиши, сиёсий фанларнинг қарор топиб бориши жараёнларида ўз ифодасини топган. Бунда рус ҳуқуқшуноси, проф. М.Я. Острогорскийнинг «Демократия ва сиёсий партияларнинг ташкил топиши» номли асарининг 1903 йилда Францияда чоп этилиши ўзига хос жиддий туртки бўлган. Шундан кейин, А. Зигфрид, М. Шеваль, М. Прело ва А. Сульеларнинг қонунчилик, ижро ва ижтимоий ҳокимиятнинг долзарб муаммоларига бағишланган асарлари чоп этилади. Айниқса, иккинчи жаҳон урушидан кейин, хусусан, 60-70 йилларда Франциялик Р. Арон, М. Дюверже асарларида сиёсий масалалар кенг таҳлил этила бошланди, сиёсий фанлар Францияга хос хусусиятлар билан бойитади. Бу сиёсий институтлар ва муносабатлар, сайлов тизими ва сайловлар, ижтимоий бошқарув ва сиёсат каби соҳаларда яққол кўринади. Масалан, М. Ориу институтлар назариясини сиёсий фикр тарихида биринчилардан бўлиб илгари сурди. Унинг фикрича, институт - бу аниқ ижтимоий муҳитда амалга ошириладиган муайян ғоядир. Бу ғояни амалга ошириш учун турли социал гуруҳларнинг сиёсий органлари ва ҳуқуқларини ифодалаган ҳокимиятдан кенг фойдаланадилар. ¢ояни амалга оширишдан манфаатдор бўлган турли социал гуруҳ аъзолари ўртасида ўзаро муносабат бўлиб, улар ҳокимият органлари томонидан назорат қилинади ва муайян тартиб-қоидалар билан тартибга солиб турилади, деб ҳисоблайди. М. Прело эса, институтлар сиёсий фанларнинг энг ишончли таянч бўлаги ҳисобланади, деб қараган. М. Дюверже институт, инсонлар ўртасидаги муносабатнинг ўзига хос моделидир, деган хулосани беради.

  Француз политологларининг эътиборини жалб этган кейинги муаммо сайлов тизими ва сайловлар ҳисобланади. Чунки  институтлар у ёки бу даражада сайлов тизимига ва унинг ўзи кўп  жиҳатдан сиёсий институтлар тузилишига мослашган бўлади. Шунингдек, ижтимоий бошқарув ва унинг сиёсий таҳлилига ҳам эътибор қаратилади. ҳозирги Францияда давлат бошқарувининг кучайиши билан бирга ижтимоий ўз-ўзини бошқарувнинг кучайиши кузатилмоқда.

  Раймон  Арон (1905-1983 йй.) Франция сиёсий ҳаётида алоҳида ўринга эга. Унинг «Инсон тиранларга қарши» (1946 й.), «Буюк парчаланиш» (1948 й.), «Демократия ХХ аср синовида», «Тинчлик ва миллатлар ўртасида уруш» (1962 й.), «Демократия ва тоталитаризм» (1965 й.), «Сиёсий тадқиқотлар» (1973 й.) в. б. асарларида фалсафа, сиёсий назария ва сиёсий фанлар ўртасидаги муносабат, инсонлар гуруҳларининг сиёсий ва носиёсий кўринишлари, сиёсий ҳокимият ва унинг жамиятда тақсимланиши, етакчининг шахсий мослиги, шунингдек, халқаро сиёсий назариялар таҳлил этилган.

  М. Дюверже (1917 й.) ўзининг: «Сиёсий фанлар методлари» (1959 й), «Сиёсий режимлар» (1961 й), «Диктатура тўғрисида» (1961 й), «Сиёсатга кириш» (1964 й), «Халқсиз демократия» (1967 й), «Республика монархияси» (1974 й) ва бошқа асарларида сиёсат билан боғлиқ бўлган муаммоларнинг назарий - услубий жиҳатларини, политологиянинг предметини, демократиянинг кўринишларини, сиёсий партиялар фаолиятини атрофлича таҳлил этган. 
 
 
 
 
 
 
 
 

  Хулоса

  Юқорида келтирилган маълумотлар гарчи  тўла бўлмаса ҳам, хорижий давлатларда сиёсий фанларнинг ўз ўрнига эга эканлигини, ҳамда жамият сиёсий ҳаётида муҳим назарий ва амалий аҳамиятга эга хулосалар билан ривожланиб бораётганлигини кўрсатади.

  Турли мамлакат халқларининг сиёсатга турли  хил ёндошиши табиий. Шарқда, хусусан  республикамизда сиёсатнинг моҳиятидан келиб чиқиб, уни инсон манфаатларига йўналтирилган ҳолда сиёсат, сиёсий ҳокимият ва сиёсий тизимга мавҳум тарзда эмас, балки унга тизимий ёндошиш мавжудлиги билан ажралиб туради.

  Политология фани ўзбекистонда бугунги кунда  кўпроқ сиёсат фалсафаси таҳлилида кўринади. Бу кўп жиҳатдан халқимизнинг менталитети билан ҳам боғлиқ. Бизда сиёсатга фалсафий ёндошиб, сиёсий масалаларни ҳал этишга ҳаракат қилиш тарихий - маданий, ахлоқий негизларга эга бўлса, Америкада бихеовиоризм, яъни сиёсатни хулқ-атвор билан боғлиқ ҳолда таҳлил этилган сиёсий қарашлар таркиб топганлигини, Германияда сиёсатнинг назарий масалаларини ўрганиш, Францияда сиёсат социологияси ва бошқа айрим давлатлар мисолида ҳам унинг аниқ ўзига хос жиҳатлари мавжудлигини кўрамиз.

  Ўзбекистонда ҳам сиёсатга фалсафий-ахлоқий, диний, фуқаролик ва ижтимоий концепциялар асосида ёндошувлар билан бирга уларнинг негизида фозил шаҳар ҳокими, комил инсон ғояси ва манфаатлари, инсоннинг маданий - маърифий ривожи, маънавияти, жамоа ва шахс манфаатлари сиёсий ҳокимият ўртасидаги муносабатда уйғунлашиб, ҳокимиятга, ҳокимият бошлиғига катта ҳурмат билан қараш анъанаси мавжуд бўлганлиги билан ажралиб туради. 
 
 
 

АДАБИЁТЛАР 

  
  1. Каримов И. А. Амир Темур – фахримиз, ғуруримиз. – Т., «ўзбекистон», 1996.
  2. Каримов И. А. Тарихий хотирасиз келажак йўқ. – Т., Шарқ, 1998.
  3. Каримов И. А. ўзбекистон ХХ1 аср бўсағасида: хавфсизликка таҳдид, барқарорлик шартлари ва тараққиёт кафолатлари. Асарлар, 6-том, Т.: «ўзбекистон», 1998
  4. Каримов И. А. Тарихий хотирасиз келажак йўқ. Т.: «ўзбекистон», 1998.
  5. Каримов И. А. Жамиятимиз мафкураси халқни-халқ, миллатни-миллат қилишга хизмат этсин. Асарлар, 7-том, Т.: «ўзбекистон», 1999.
  6. Каримов И. А. Ўзбекистон ХХI асрга интилмоқда. Асарлар, 7-том, Т.: «ўзбекистон», 1999.
  7. ўзбекистон XXI асрга интилмоқда. Т., ўзбекистон. 2000.
  8. Каримов И. А «Озод ва обод Ватан, эркин ва фаровон ҳаёт- пировард мақсадимиз». Т.: «ўзбекистон» 2000.
  9. Каримов И. А Донишманд халқимизнинг мустаҳкам иродасига ишонаман. - Фидокор. 2000 йил 8-июн.
  10. Аристотель. Политика. Соч. Т.4. - М.: «Мысль» 1983.
  11. Абу Носир Форобий. Фозил одамлар шаҳри. – Т., «Халқ мероси». 1993.
  12. Бобур М.. Бобурнома. – Т., 1989.
  13. Макиавелли. Государь. М.: 1990.
  14. Маҳмудхўжа Беҳбудий. Танланган асарлар. Т., Маънавият, 1996.
  15. Низомулмулк. Сиёсатнома ёки Сияр Ул - Мулк. – Т., Адолат, 1997
  16. Темурнома. – Т., 1990.
  17. Темур тузуклари. Т., 1991.
  18. Отамуратов С., Эргашев И., Акромов Ш., қодиров А. Политология (ўқув қўлланма) – Т., «Ўзбекистон», 1999, 14-40-бетлар.

Информация о работе Янги давпр сиёсий қарашлар ва таълимотлар