Янги давпр сиёсий қарашлар ва таълимотлар

Автор: Пользователь скрыл имя, 29 Ноября 2011 в 09:44, реферат

Описание работы

Хорижий мамлакатлар давлат ва ҳуқуқ тарихи фани билан сиёсий ва ҳуқуқий таълимотлар тарихи фани чамбарчас алоқадор. Чунки хорижий мамлакатларнинг давлат ва ҳуқуқи тарихи манбаларида турли хил давридаги давлат ва ҳуқуқ ҳақидаги назарий билимларни билиб олиш мумкин. Ўз навбатида сиёсий ва ҳуқуқий таълимотлдари тарихи уз усуллари ва воситалари билан хорижий мамлакатлар давлат хамда ҳуқуқи манбаларининг хусусиятлари илғор ёхуд салбий жихатлари ўрганилади.

Содержание

Кириш
Асосий қисм
Сиёсий қарашлар ва таълимотларнинг шаклланиши.
Шаркда сиёсий фикр вагоялар.
Янги даврда сиёсий карашлар.
ХIХ аср охири ХХ аср бошларида гарб ва Шаркдаги сиёсий гоялар.
Хулоса
Фойдаланилган адабиётлар рўйхати

Работа содержит 1 файл

Янги давпр сиёсий қарашлар ва таълимотлар 31.doc

— 173.00 Кб (Скачать)

  Монтескье ҳокимиятнинг бўлиниши назариясини  «аралаш идора этиш» ғоясининг  давомидир, деб кўрсатиб, ҳуқуқнинг, қонуннинг устуворлигини қайд этади. Шу асосда қонун чиқарувчи, ижро этувчи ва суд ҳокимиятлари бир - бирларини тўлдирган ҳолда ҳокимиятни сақлаб туришлари мумкин, деган хулосага келади.

  Сиёсий  фикрлар ривожи Европадаги давлатлар  қурилиши билан узвий боғлиқ ҳолда  борди. Бу давр намояндалари унитар мустақил давлатнинг камчиликларини ҳисобга олиб, сиёсий назарияни амалиёт билан боғлаб олиб боришга, сиёсий тенглик ва демократияни янгича тарзда таҳлил этишга, ҳамда амалга оширишга ҳаракат қила бошлайдилар. Ж. Мэдисон (1751-1836 йиллар) республиканизмнинг кўзга кўринган назариётчиларидан бири бўлиб, у халқ - сиёсий ҳокимиятнинг ягона манбаи, сайловлар - республикавий идора этишнинг муҳим хусусияти, деган қоидага асосланади. У кўпчилик фракциясига эҳтиёткорлик билан ёндашади, ҳокимиятдан фойдаланиб, озчиликнинг манфаатларини поймол этиши мумкинлиги хавфини олдини олиш чораларига алоҳида эътибор билан қарайди. Озчиликнинг эркинлигини кафолатлаш зарурлигини ҳимоя қилади. Ж. Мэдисон демократиянинг вакиллик орқали идора этиш шакли билан бирга либерал идора этиш ҳам зарурлигини асослайди. Давлат ҳокимиятининг бўлинишини, уларнинг ҳар бирининг нисбий мустақиллигини ва тенглигини тан олади.

  Сиёсатнинг  «социал концепцияси» фуқаролик  концепциясининг давоси сифатида шаклланди. У энди алоҳида индивид - фуқарога эмас, айрим ижтимоий гуруҳга таяна бошлади. Миллат, синфлар, инсонлар, индивидлар муайян гуруҳларнинг, бирлашмаларнинг маҳсули сифатида қаралади.

  Француз маърифатпарвари Ж.Ж. Руссо (1712-1778 йиллар) эса сиёсатда фуқаролик концепциясининг қатъий ифодачиси ва тадқиқотчисидир. Индивидлар давлатни яратади ёки айни пайтда индивидларнинг ўзи давлатнинг маҳсулидир, деб ҳисоблайди. Руссо айни пайтда 3 та ташқи омилни қайд этади: 1. Ижтимоий тенгликни қўллаб қувватлайди, мулкни жамият аъзоларига нисбатан тенгсиз тақсимланишига қарши чиқади; 2. Сиёсий яхлитликни ҳимоя қилади; давлатда хусусий ҳамкорлик бўлиши мумкин эмас, деган ғояга таянади. 3. У вакиллик ҳокимиятини - қуллик деб ҳисоблайди. Бир сўз билан айтганда, Руссо демократиянинг бевосита шаклини қўллаб чиқади.

  Э. Беркга (1729-1797-йиллар) Англия консерватори сифатида табиий ҳуқуқларни тан олмаслиик ғояси хосдир. Унингча, давлат ва жамият инсоннинг ихтироси эмас, балки табиий ривожланишнинг натижасидир. Давлатнинг асосий вазифаси тартиб ва қонунни сақлашдан иборат. Ҳокимиятнинг вакиллик шаклини қўллаб чиқади. Берк Парламентга - Англиядаги ҳокимиятнинг ҳақиқий шакли сифатида қарайди ва унинг фаолияти халқ томонидан назорат этилиши мумкин эмас, деб ҳисоблайди.

  А. Токвиль (1805-1858-йиллар) «Америкадаги демократия» номли асарида ўзига хос либерал сиёсий назарияни яратади. Уни сиёсий тенглик билан сиёсий эркинлик ўртасидаги муносабат кўпроқ ўйлатади. Сиёсий апатия - сиёсий марказлашув ва ижтимоий бўйсундиришнинг бошланишидир, деб ҳисоблайди. Демократиянинг ижобий ва салбий жиҳатлари бўлиши мумкинлиги тўғрисида фикр юритади.

  Х1Х  асрнинг 40-йилларидан сиёсий фикр ривожи мустабид тузумни асослаган қарашлар билан боғлиқ. Улар томонидан муайян ижтимоий гуруҳга, «синфга» таяниш, уларнинг сиёсий қараш манфаатларини «ҳимоя» этиш, улар ёрдамида «пролетар инқилобини» амалга ошириш ғояси илгари сурилади. Тенглик, демократия, эркинликни таъминлашда улар «пролетариат диктатурасини» ўрнатиш зарурлигини, шу орқали адолатли демократик жамиятни қуриш мумкинлигини асослашга уриндилар. «Синфий кураш»га жамиятни ҳаракатлантирувчи кучи сифатида қарадилар.

  Бу  ғояда сиёсий ҳокимиятга эга бўлиш, яъни диктатуранинг пролетариат  қўлига ўтиши туб масала сифатида қаралди. Октябр тўнтариши Россияда большевизм кўринишида тоталитар, маъмурий буйруқбозлик жамиятининг ўрнатилишига олиб келди. Собиқ СССР Конституциясида ҳокимиятнинг вакиллик ва бевосита шаклларидан фойдаланиш кўрсатилган бўлсада, амалда ҳақиқий демократик жамиятни ўрнатилишига эмас, аксинча, мустақиллик, эркинлик, инсон ҳуқуқларига зид бўлган тамойиллар марказ билан республикалар ўртасидаги ўзаро муносабатларда, жамият сиёсий ҳаётида ўзининг ифодасини топди. Бу сиёсий қарашларнинг ғоявий жиҳатдан бир томонлама, нодемократик ва сохта эканлигини ҳаёт кўрсатди.

  Бугунги Россияда янги демократик тартиботларнинг мураккаб ривожланиши шароитида сиёсий фанлар ривожида янгича қарашлар пайдо бўлмоқда.

  4. Х1Х асрнинг охири ХХ асрнинг бошларида Шарқдаги сиёсий ғоялар. Х1Х асрнинг охири ва ХХ аср бошларида Шарқ мутафаккирлари сиёсий қарашларининг миллий озодлик ғоялари билан боғлиқ ҳолда намоён бўлганлигини кўрамиз. Бу ғарбнинг Шарққа нисбатан олиб борган сиёсатини мустамлакачиликка асосланганлиги билан боғлиқ. Унинг негизида, бир томондан, янги ҳудудларга эга бўлиш, бойлик орттириш бўлса, иккинчи томондан, дунёни бўлиб олиш, халқларни тутқунликда, қарамлик ва тобеликда ушлаб туриш сиёсати мустамлакачилик сиёсатига хос хусусият тарзида намоён бўлади. Дастлаб, бу Шарқни ўрганиш мақсади билан бошланган бўлсада, охир оқибатда унинг сиёсий мақсадлари кейинчалик аниқ маълум бўлди. Мустамлакачиликка қарши ғоялар ва ҳаракатлар бошланди. Европада бу «Социализм учун кураш» шиори билан бошланган бўлса, Шарқда Европанинг таъсир доирасидан чиқиш, мустақиллик ғоялари билан боғлиқ ҳолда намоён бўлади.

  Маълумки, собиқ коммунистик мафкура асосчилари «миллий - озодлик ҳаракатларини» қўллаган бўлса-да, амалда халқларнинг озодлигини бўғишга қаратилган назариясини яратган эдилар. Шарқда миллий - озодлик кураши ўз тарихий илдизларини ўрганишнинг бошланиши билан характерланади. Масалан, М. Ганди (1869-1948 йиллар, Ҳиндистон,) М. Иқбол (1877-1938 йиллар) асарлари, нутқ ва чиқишлари шарқ халқларини уйғотишга даъват этадиган, уларни мустақилликка ундайдиган сиёсий ғоялари билан ажралиб туради.

  Масалан, М. Ганди инглизларнинг урф-одатлари саноати ютуқлари асосида содир бўлган эрксизлик, қарамликка нисбатан байкот эълон қилади. Халқни маърифий йўл билан мустақил бўлишга чорлайди. Гандизм унинг номи билан боғлиқ бўлиб, озодлик учун курашда куч ишлатмаслик тамойилига асосланади. Мустамлакачи ҳокимиятга қарши, ўзаро зиддиятли ҳолатларни ён беришлар, муроса ва консенсус асосида ҳал этишга ундайди. Сиёсатни ахлоқ билан боғлиқ ҳолда талқин этади.

  Бу  даврдаги сиёсий қарашларда давлат ва халқлар мустақиллиги, эркинлик, демократия учун ўзаро ҳамкорлик, ҳамжиҳатлик ғоялари илгари сурилади.

  ХIХ аср охири ва ХХ аср бошларида жадидчилик ғоялари. ХIХ аср охири ва ХХ аср бошларида Туркистон ўлкасида «Жадидчилик» ҳаракати пайдо бўлди. Бу ҳаракатнинг халқимизнинг миллий, ижтимоий ва маданий жиҳатдан ўтмишида ўзига хос ўрни мавжуд.

  Жадидчилик  аслида маърифатпарварлик ҳаракатининг кўриниши бўлиб, унинг намояндалари мамлакатни қолоқликдан чиқариш  ва миллий тараққиётга эришишнинг маърифий йўлини кўрсатдилар.

  Чор россиясининг чекка ва мустамлака ўлкаси бўлган Туркистонда мактаб - маорифнинг янгиланиши, янги адабиётнинг вужудга келиши, миллий театр, матбуотнинг туғилиши ва йўлга қўйилиши ҳам жадидчилик ҳаракатининг самараларидир.

  Жадидларнинг  ижтимоий-сиёсий қарашларида бир  хиллик бўлмаган: идора машрутачилик (конституцион монархия) дан жумҳуриятчилик (республика) намояндалари қарашларида хилма-хиллик бўлгани, баъзи масалаларда жиддий фарқ борлигини инкор қилмаган ҳолда, жадидизм муайян қарашлар тизими сифатида шу давр эҳтиёжларини ифодалар эди.

  Жадидчилик  ижтимоий-сиёсий, маърифий ҳаракат сифатида саҳнага эндигина чиқиб келаётган шароитда Туркистонда чоризм ҳарбий-мустамлака маъмуриятига қарамлик кескин қарши чиқишга имкон бермас эди. Шубҳасиз, ана шу тарихий вазият жадидчилик ҳаракатида ҳам ўз аксини топди. Унда мустамлакачилик режимига қарши қаратилган ғоялар билан бирга иккиланишлар, мўътадиллик ғоялари уйғунлашган эди.

  Туркистонда жадидчилик ҳаракатиниинг шаклланиши ва ривожланишида матбуот ўзига  хос ўринга эга бўлди. Уларнинг газета ва журналлари ўлкада кенг тарқалиб мусулмон аҳолисининг сиёсий онги ўсишида муайян рол ўйнади.

  1906 йилдан бошлаб Туркистон жадидлари  ўзларининг «Тараққий», «Хуршид» номли газеталарни нашр қила бошладилар. Гарчи бу нашрларда мўътадиллик, иккиланишлар ва журъатсизликлар маълум даражада сезилиб турсада, аммо чоризмнинг ўлкадаги мустамлакачилик сиёсатини қораловчи кескин мақолалар ҳам босилиб турди.

  Жадидчилик  ўзининг яхлит ташкилий низоми ва дастурига эга бўлмаган. Чунки  у ташкилий жиҳатидан сиёсий ҳаракат даражасига кўтарилмаганди.

  Жадидлар ҳаракатининг Туркистондаги намояндаси, унинг асосчиларидан бири Маҳмудхўжа Беҳбудийдир (1879-1919-йиллар). Беҳбудий Самарқанд шаҳрида руҳоний оиласида дунёга келади. У болалик чоғларида илм - фанга қизиқади, ҳисоб, ҳуқуқ, дин, араб ва форс тилларидан чуқур сабоқ олади.

  У ҳаж қилиб Макка ва Мадинага боради, Миср ва Туркия шаҳарларига саёҳат қилади. Биринчи рус инқилоби арафасида  Беҳбудий Петербург, Москва, қозон, Уфа ва Оренбург каби Россия шаҳарларида бўлади. Бу сафар унда чуқур таассурот қолдиради. Беҳбудий шу давр янги маданияти билан яқиндан танишади ва унинг йирик намояндалари билан мулоқотда бўлади.

  Беҳбудий  миллий манфаатларни ҳимоя қила оладиган, иқтисодий ва сиёсий қарамликдан, қолоқликдан  қутулиш муаммоларини биладиган  замонавий билимга эга кадрлар бўлиши лозимлигини алоҳида таъкидлайди. Агар биз маданият ва иқтисод соҳаларида бошқа миллатларга қарам бўлишни истамасак. Биз миллий судьялар, адвокатлар, ўқитувчилар, давлат арбоблари, инженер, саводли тижоратчиларни тайёрлашимиз зарурлигини таъкидлайди.

  Россия  мусулмонларининг миллий оозодлик ҳаракати натижасида 1905 йилда ташкил топган мусулмонлар партияси Беҳбудийнинг фаолиятини юксак баҳолайди ва Туркистон  масалалари бўйича у билан маслаҳатлашиб  туради.

  Беҳбудий  ўзининг турли партияларга бўлган муносабатини ифодалаб, у кадетларни қўллаб - қувватлашга чақиради. Лекин у мусулмонлар партиясига хайрхоҳлигини билдиради. Бу партия ўзининг умумий сиёсий талаблари ва эътиқоди билан кадетлар партиясига яқин турсада, у мусулмонлар манфаатини ҳимоя қилиш учун тузилган. Шунинг учун Туркистон мусулмонлари, сиёсатда кадетларни қўлласада, мусулмонлар партиясига қўшилиши даркор. Бу партияга хизмат қилиш унинг тарафдорлари бўлиш динимиз, ватанимиз ва миллатимизга хизмат қилишдан иборат, деб ҳисоблайди.

  Беҳбудийнинг  асарлари, мақолалари ва ислоҳ лойиҳаларида баён қилинган ғоялар жадидлар ҳаракатининг асосий дастур ҳужжатлари, ҳаракат қўлланмаси бўлиб хизмат қилди. Унинг ғояларини ташвиқот қилишда Бухорода чиқарилган «Турон» газетаси (1912 й.) катта аҳамиятга эга бўлган.

  Беҳбудий  озодликка олиб боришда маърифатнинг ролини яхши тушунади. У шундай ёзади: «маориф бўлимида ишлаб турган мусулмонларнинг  бошини силангиз. Мафкурага ёрдам  этингиз. ўртадан ниқобни кўтарингиз, Туркистон болаларини илмсиз қўймангизлар. Ҳар иш қилсангиз, жамият ила қилингиз. Ҳаммага озодлик йўлини кўрсатингизлар...»1

  Беҳбудий  жадидчилик ҳаракатининг бошқа бир  қанча раҳбарлари Мунаввар қори, Фитрат билан биргаликда умрининг охирги дақиқаларигача ўз халқининг маънавий юксалиши учун хайрхоҳ бўлиб қолди. У ўзининг эрксевар ғоялари учун таъқиб остига олинди ва ўлдирилди.

  Жадидчилик  ҳаракатининг яна бир кўзга кўринган вакилларидан бири Мунаввар қори Абдурашидхон ўғлидир. 1878 йили Тошкентда туғилди. Унинг отаси ўз даврининг маърифатли кишиси эди.

  Мунаввар  қори ҳам бошқа жадидчилар каби Ватан равнақи ва миллат тараққиётининг асосий омили сифатида халқни саводли ва маърифатли қилиш деб қарайди. У ана шу фикрдан келиб чиқиб, Тошкентда 1901 йилга келиб, янги услубдаги мактаб очади ва унга ўзи раҳбарлик қилиб, мусулмон болаларини ўқита бошлайди. У томонидан очилган мактаб кейинчалик намунавий мактаб даражасига кўтарилади.

  Мунаввар  қорининг қарашларига хос асосий характерли томон шундаки, у Туркистонни  чоризм мустамлакасидан озод қилиш, мустақил мусулмон давлатини ва миллий бирликни вужудга келтириш асосида тараққиётга эришиш учун кураш олиб борди. Унинг бошчилигида «Иттиходи тараққиёт», «Миллий иттиход» каби ташкилотлар тузилиб (1920-1930 йй.), яширин ҳолатда эркинлик ғояларини кенг халқ оммасига тарғиб қилиб келди. Олиб борилган ишлар зое кетмади: халқ оммасининг зўравонликка қарши нафрати кучайди ва унинг миллий сиёсий онги ўсди.

  Мунаввар  қорининг миллий тараққиёт учун олиб борган ғоялари туфайли собиқ  зўравон шўролар ҳукумати уни  қаттиқ таъқиб остига олди. У 1931 йил 26 апрелда собиқ СССР Халқ Комиссарлари кенгаши қошидаги «Бирлашган бош Сиёсий бошқармасининг судлов коллегияси қарори» асосида отиб ташланди.

  Жадидлар  ва миллий озодлик ҳаракати. Чор  ҳукуматининг ағдарилиши ўлкада мустамлакачилик  сиёсатини ва миллий зулм илдизларини чуқур ларзага учратиб, миллий озодлик туйғуларининг кучайишига олиб келди. ўлка туб аҳолисининг сиёсий онгида ва курашида муайян ўзгаришлар содир бўлиб, «Шўрои Исломия», «шўрои Уламо» сингари партиялар ташкил топди. «Шўрои Исломия»нинг ташкилотчиларидан бири жадид Мунаввар қори Абдурашидов эди. Бу партиянинг вақтинчалик илк дастурида қуйидаги асосий вазифалар белгиланди:

Информация о работе Янги давпр сиёсий қарашлар ва таълимотлар