Автор: Пользователь скрыл имя, 29 Ноября 2011 в 09:44, реферат
Хорижий мамлакатлар давлат ва ҳуқуқ тарихи фани билан сиёсий ва ҳуқуқий таълимотлар тарихи фани чамбарчас алоқадор. Чунки хорижий мамлакатларнинг давлат ва ҳуқуқи тарихи манбаларида турли хил давридаги давлат ва ҳуқуқ ҳақидаги назарий билимларни билиб олиш мумкин. Ўз навбатида сиёсий ва ҳуқуқий таълимотлдари тарихи уз усуллари ва воситалари билан хорижий мамлакатлар давлат хамда ҳуқуқи манбаларининг хусусиятлари илғор ёхуд салбий жихатлари ўрганилади.
Кириш
Асосий қисм
Сиёсий қарашлар ва таълимотларнинг шаклланиши.
Шаркда сиёсий фикр вагоялар.
Янги даврда сиёсий карашлар.
ХIХ аср охири ХХ аср бошларида гарб ва Шаркдаги сиёсий гоялар.
Хулоса
Фойдаланилган адабиётлар рўйхати
Абу Наср Форобий мана шу барча хислатларнинг бир одамда жамланиши амри маҳол, зеро бундай туғма фазилатлар соҳиби бўлган одамлар жуда кам учрайди ва улар нодир инсонлардир, - деб ҳисоблаган ва мабодо фозиллар шаҳрида шундай баркамол инсон топилмай қолса, унда юқоридаги фазилатлардан олтитаси, ёки бештаси камол топган инсон ҳам ақл ва заковатда беназирлиги туфайли фозиллар шаҳрига раҳбарлик қила олади, деб таъкидлайди. Фозиллар шаҳрида бундай одам йўқ бўлганида (мабодо вафот этганида, ёхуд бошқа жойга кетган вақтида - М. М.) ана шу имом (ҳоким) ёхуд унинг издошлари (агар мазкур имомдан сўнг бирин - кетин шаҳарга бошлиқ бўлсалар) чиқарган қонун ва тартибларга амал қилинади.
Аввалги имом ўрнига келган кейинги раҳбарда ҳам юқорида айтилган хислатлар - фазилатлар ёшликдан шаклланган бўлиши зарур. Шу билан бирга бу кейинги имомда яна олтита фазилат ҳосил қилиниши зарур:
Биринчи - донишмандлик. Иккинчи - аввалги имомлар ўрнатган қонунлар ва тартибларни хотирада яхши сақлаб қолиш ва уларга амал қилиши учун қувваи ҳофизга эга бўлиш. Учинчи - агар аввалги имомлар давридан бирор (ёки бир қанча) соҳага тааллуқли қонун қолмаган бўлса, бундай қонунни ўйлаб топиш учун ижод, ихтиро қилиш қувватига эга бўлиш. Тўртинчи - ҳозирги ҳақиқий аҳволни тез пайқаб олиш ва келгусида юз берадиган, аввалги имомлар кўзда тутмаган воқеаларни олдиндан кўра билиш хислатига эга бўлиш. Бу хислат унга халқ фаровонлигини яхшилаш йўлида керак бўлади. Бешинчи - аввалги имомлар ўрнатган қонунларга, шунингдек, аввалгиларидан ибрат олиб, ўзи чиқарган қонунларга халқ амал қилиши учун қизғин сўзлаш - нотиқлик хислатига эга бўлиш. Олтинчи - зарур ҳолларда ҳарбий ишларга моҳирона раҳбарлик қилиш учун етарли жисмоний қувватга эга бўлиш, яъни ҳам жанг қилишни, ҳам саркарда сифатида жангу - жадалга раҳбарлик қилиш учун ҳарбий санъатни яхши билиши керак.
Форобий, мабодо шу хислатларнинг барчасини ўзида жамлаган бир одам топилмаса, лекин икки киши биргалашиб, шу хислатларга эга бўлишса (яъни бири - донишманд, иккинчиси - қолган хислатлар соҳиби бўлса) шу икковини фозиллар шаҳрига раҳбарликка қўйиш зарур, агар бир гуруҳ одамлар биргаликда ана шу хислатларга эга бўлишса (яъни - бирида бу, иккинчисида у, учинчисида яна бошқа хислатлар бўлса) ана шу фозиллар гуруҳини юрт раҳбарлигига қўйиш зарур, деб ҳисоблаган. Унингча, шу гуруҳ аъзолари биргалашиб, ўзаро келишиб ҳаракат қилса, ҳар бири фозил ҳоким бўлиши мумкин. Мабодо бирор замонда фозиллар шаҳрида ҳокимлик қилаётган бир ёки бир неча кишида бошқа зарур хислатлар бўлсаю, аммо, донишмандлик бўлмаса, фозиллар шаҳри яхши ҳокимсиз қолади, бундай шаҳар ҳалокатга юз тутади.
Абу Али Ҳасан ибн Али Тусий - Низомулмулк (1018-1092 йй) Шарқ тарихи ва маданиятига ўзининг «Сиёсатнома» (ёки Сияр ул - мулук) асари билан ўчмас из қолдирган. «Сиёсатнома» асари мавзу жиҳатидан кенг қамровлиги билан ажралиб туради. У 50 фаслдан иборат бўлиб, унда давлат бошқарувига тегишли қоида ва қонунлар, усул ва воситалар, қози ва қозихона ишлари, қўшин ва сарбозлар, хизматчи ва шахсий сарбозлар, почта ва разведка ишлари, элчиларга муносабат, шоҳ ишлари, шахсий соқчилари тўғрисида маълумот ва маслаҳатлар берилган. Давлатни идора этишда амалдорлар (маъсул кадрлар) катта ўрин тутишларини, уларни танлаш ва жой-жойига қўйишда ўзига хос талаб даражасида қараган. «Сиёсатнома» амалдорларни тарбиялаш, асраш, ҳимоялаш ва зарур бўлса жазолаш билан боғлиқ тавсиялар берилганлиги билан сиёсатчи ва давлат раҳбарларининг эътиборини жалб этади.
Давлатда марказий ҳукумат (ижро ҳокимияти) кучли бўлса, шунда давлатда тинчлик ва адолат барқарор бўлади, раият ўз мақсадига ета олади, жамият сулҳ ва адолатда, мурувватда яшайди, деб кўрсатади. «Сиёсатнома», жиддий сиёсий ҳужжат бўлиб, марказий ҳукуматнинг парчаланишига қарши қаратилган асардир. «Сиёсатнома» марказлашган давлат тузишга даъват этиб, кучли давлат маҳкамаси, армия ва бошқа текшириш воситаларини яратишга чақиради. «Сиёсатнома» асарининг ўзбек тилига илк бор таржимаси 1997 йилда амалга оширилди. (Низомулмулк. Сиёсатнома ёки Сияр ул-мулук. Тошкент, «Адолат», 1997). У маданий, сиёсий тарихимизни билишга, сиёсий фикр ва қарашлар ривожига хос анъаналарни ўрганишимизда ва тиклашимизда ижобий омил бўлиши, шубҳасиз. Низомулмулк шахсига, ўз даврида Амир Темур, Алишер Навоий, «Дастур ул - мулук» асарининг муаллифи Самандар Термизий ва бошқалар катта баҳо берганлар.
Амир Темур (1336-1405 йиллар) ўзининг сиёсий қарашларини «Темур тузуклари» асарида эллик йилдан ортиқ давр (1342-1405 йй.) тарихи билан бирга, давлат ва унинг тузилиши тўғрисида ҳам қимматли маълумотлар беради. Асарда давлат ва унинг амал қилиш тамойиллари, меъёрлари, муносабатлари уни барпо этиш, мустаҳкамлашни кенгаш орқали амалга оширишда ўз ифодасини топганлигини таъкидлаш лозим. Амир Темур зукко, тажрибали сиёсатдон ва давлат арбоби сифатида, давлатнинг марказий аппарати ва маҳаллий ҳокимиятнинг қандай, қайси ижтимоий тоифаларга таянишини, уларнинг манфаатларини уйғунлаштириш, мансабдор шахсларнинг бурч ва вазифаларини белгилаб берар экан, жамиятни маълум ижтимоий - сиёсий гуруҳларга таянган ҳолда бошқариш лозимлигини таъкидлаш билан, уларнинг манфаатларини бошқа гуруҳлар манфаати билан бирга ҳисобга олиш зарурлиги тўғрисида ҳам муҳим фикр билдиради. У жамиятни 12 тоифага бўлиб, уларга таянган ҳолда бошқариш ишларини амалга оширган. Улар: 1) саййидлар, уламо ва шайхлар; 2) билимдон кишилар; 3) дуогўй тақводорлар; 4) амирлар, сарҳанглар, сипоҳсоларлар; 5) сипоҳ билан раият; 6) доно ва ишончли кишилар; 7) вазирлар, саркотиб ва девон битикчилари; 8) ҳакимлар, табиблар, мунажжимлар ва мухандислар; 9) муҳаддислар (ҳадис олимлари ва ровийлар); 10) сўфийлар ва орифлар; 11) ҳунар ва санъат аҳли; 12) сайёҳ ва тижорат аҳлларидан иборат.
Давлатни идора этишда вазирлар, амирлар ва ноибларнинг ролига алоҳида эътибор бериб, соҳибқирон Амир Темур садоқатли, ахлоқий пок, адолатпеша, тинчликсевар ва ташаббускорларни қадрлаган.
Амир Темур вазирлар тўрт фазилатга эга бўлишлари шартлигини таъкидлайди: 1) асллик, тоза насллик ва улуғворлик; 2) ақлу фаросатлилик; 3) сипоҳ билан раият аҳволидан бохабарлик ва уларга ғамхўрлик кўрсатиш: улар билан яхши муомалада бўлиш; 4) сабру бардош, мулойимлик. У жойлардаги улусларга мустақил сиёсат юргизишга ҳам имконият берган. Ерларни ўзлаштирганлар ҳукумат томонидан рағбатлантирилган. Темур давлат бошқарувида жамият аъзоларини, мавжуд тоифаларга бўлган муносабатда уларни «ишонч билан қўрқув» ўртасида сақладим, десада амалда, унда ишонч, кечиримлик, сабр - қаноат тамойиллари устувор бўлиб, мамлакат, давлатнинг куч - қудратини адолат асосида қурганлигини алоҳида таъкидлаш лозим. У адолат орқали кучли марказлашган давлат тузишга муваффақ бўлган. Давлат ишларини юритишда ислом билан бирга дунёвий илмга, тамойилларга алоҳида эътибор берган ва уларга амал қилган.
Алишер Навоий (1441-1501-йиллар) сиёсий ғояларини «Садди Искандарий» достонида асослаб берган ва унда ижтимоий адолатли тузум ғоясини адолатли шоҳ тимсолида баён қилган. А. Навоий бу муаммони адолатли шоҳ - адолатли давлат - адолатли қонунлар - адолатли тартиб сифатида поэтик тасвирлаган. Шунингдек, даҳо шоир турли халқлар, ижтимоий гуруҳлар ва табақалар ўртасидаги оқилона, маърифатга асосланган муносабатлар ижтимоий барқарорликка олиб келишини гўзал тимсоллар орқали куйлаган.
Навоий ҳаётининг мезони инсон, унинг фаолияти, сифати ва фазилатлари деб билиб, инсон ўз ҳаётини ўзи учун ҳам, бутун жамият учун ҳам фойдали бўлган ишга бағишланган, касб - ҳунар ўрганиши, маърифатли бўлиши кераклигини таъкидлайди.
Навоий сиёсий қарашларида кўпроқ адолатли қонунларга асосланган маърифатли шоҳ ҳокимиятини орзу қилиб, уни озми - кўпми Ҳусайин Бойқаро давридаги вазирлик фаолиятида амалга оширишга уринган. Алишер Навоийнинг бу каби илғор сиёсий қарашлари кейинчалик Бобурнинг давлат фаолиятида ва унинг бутун дунёга машҳур «Бобурнома» асарида янада бойитилган ва Бобурийларнинг амалий сиёсатида маълум маънода ўз ифодасини топган эди.
Шарқда,
хусусан Марказий Осиёда сиёсий фикрлар
ва таълимотлар тўғрисидаги
3. Янги даврдаги сиёсий қарашлар. Бу давр сиёсий қарашларида давлатнинг пайдо бўлиши ва қарор топиши муаммоси сиёсий фикр ривожига ҳам сезиларли таъсир кўрсатади ва унинг устувор йўналишига эга бўла бошлайди. Давлат, жамият ва шахс тўғрисидаги қарашлар тизимида индивид - фуқарога алоҳида эътибор берилади. Шунинг учун бу даврдаги сиёсий қарашлар «фуқаролик тўғрисидаги қарашлар» деб ҳам аталади. Сиёсий соҳада уйғониш даврининг ўзига хос жиҳатидан бири ҳам шундаки, инсон унинг марказига қўйилади. Масалан, Н. Макиавелли (1469-1527-йиллар) сиёсатнинг назариётчилари унинг «илмий усул»ларини ушлаб чиқишга маъсул эканлигини қайд этади. Бу даврда сиёсатда ахлоқий қадриятларнинг мақсадга мувофиқлиги ғояси асосида «макиавеллизм» тушунчаси пайдо бўлади ва сиёсий қарашларда «Сиёсий Республиканизм назарияси» илгари сурилади. Бундай қарашлар XVII - XVIII асрда Англия ва Америкада сиёсий фикр ривожига сезиларли таъсир этади. Макиавелли ўзининг «илмий усулини»сиёсатга нисбатан прагматизм ва утилитар ёндашувга таянган ҳолда асослайди. Сиёсий фанлар воқеаларнинг ҳақиқий моҳиятига кириб борган ҳолда уни тушунтириб бериши кераклигини қайт этади. Шу усулда ҳокимият ва бошқариш нуқтаи назаридан сиёсат ва давлатнинг айнан баҳосини беришга ҳаракат қилади. Макиавелли сиёсий қарашларида «мақсад воситани оқлайди», деган тамойилга асосланади. У ҳар қандай мақсаднинг қонуний бўлишини таъкидласа, мамлакатларнинг сиёсий ҳаёти, давлатчилик тарихи тажрибаси буни ҳамма вақт ҳам тўғри ёки мутлоқ фикр эмаслигидан далолат беради. Макиавеллининг фикрича ягона мақсад борки, бу мақсад ноахлоқий воситани, яъни давлатни яратилиши ва уни сақлаб қолишни оқлайди, деб кўрсатади. Натижада, унинг таъсирида айрим сиёсий кучлар ўз фаолиятларида унга таяндилар. (М: Франциядаги 1789 йил революцион етакчилари ва Россияда большевиклар в. б.)
Бу даврда Макиавелли томонидан илгари сурилган ғоя айрим сиёсий кучлар томонидан ўз манфаатлари йўлида фойдаланилганлигини ва бу жамиятлар, халқлар сиёсий ҳаётида катта салбий оқибатларга сабаб бўлганлигини кўриш мумкин. Шу ўринда сиёсий фаолиятда «адолатни кучда» деб билиш билан «куч адолатдадир» деган қараш ва тамойилларда катта фарқ борлигини таъкидлаш зарур. Бунда муаммога ғарбона ва шарқона ёндашувлардан бири ўзига хос ифодасини топганлигини кўрамиз.
Макиавелли жамиятни идора этиш тўғрисида аниқ бир шаклни илгари сурмайди. У «якка ҳокимиятни» ҳам, «республика» бошқарув шаклини ҳам маъқуллайди.
У
ўзининг «Государ» номли
Бундай сиёсий қарашлар кейинчалик Томас Гоббс (1598-1679 йиллар) қарашларида ривожлантирилади. Гоббс, монархияни - ҳокимиятнинг энг қулай шакли, деб ҳисоблайди. Буни ўзининг «Левиафан» асарида инсонларнинг давлат пайдо бўлгунигача бўлган давридаги ҳаётини тасвирлаб, унда «хаос» ва «ихтилоф»лар ҳукмрон бўлганлигини таъкидлайди, ёки бу ҳукмронликни «ҳамманинг ҳаммага қарши уруш» ҳолати сифатида қайд этади. «Ижтимоий келишув»га «хаос»дан чиқишдаги муҳим йўл сифатида қаралади. Монархнинг асосий вазифаси қонунни сақлай билишда, деб тушунади.
Англия файласуфи Ж. Локк (1632-1704 - йиллар) қарашларида ҳам сиёсатда фуқаролик концепцияси илгари сурилади. Локк таълимоти, нисбатан реал ҳаётга асосланганлиги билан ажралиб туради ва чекланган монархни ўрнатишни ёқлайди.
У сиёсий фикр тарихида биринчилардан бўлиб, «шахс», «жамият» ва «давлат» тушунчаларининг таҳлилини беради, ҳамда шахсни жамият ва давлатдан юқори қўяди. Локк, инсон туғилгандан бошлаб табиий ҳуқуқларга эга бўлади, деб кўрсатиб, «ҳаёт» ёки «яшаш», «эркинлик» ва «мулкка эга бўлиш» ҳуқуқларини ана шундай ҳуқуқлар жумласига киритади. У хусусий мулкка эга бўлиш ҳуқуқини қуйидагича асослайди, биринчидан, хусусий мулкка эга бўлиш инсоннинг ўзини ва унинг оиласининг яшаши учун зарур бўлган эҳтиёжни таъминлаш учун керак, инсон зарур нарсаларга эга бўлган тақдирдагина, ўзининг ривожланишига алоҳида эътибор бериши мумкин. Локк, фикрича хусусий мулк мутлоқ қадрият эмас, аксинча, эркин жамиятга эришиш воситасидир. Инсонлар мулк жамғаришда эркин бўлишлари керак. Иккинчидан, мулкка эга бўлиш инсоннинг индивидуаллиги шаклланишига таъсир кўрсатади, деб ҳисоблайди. Локк, давлат жамият, жамият ўз навбатида, шахсга бўйсуниши зарурлигини таъкидлайди. Давлат ва жамият бир нарса эмас, давлат ҳокимиятнинг қулаши, жамият ривожининг охиридан далолат бермайди. Жамият янги давлат ҳокимиятини ўрнатиши мумкин. Давлат шахс ҳуқуқларини ҳимоя қилиш мақсадида фаолият кўрсатади. У шахсдан кучлироқ бўлиши мумкин эмас, чунки шахс жамиятни, жамият эса давлатни ташкил этади. Локк қонун чиқарувчи ва ижро ҳокимияти бўлишини ёқлайди. қонун чиқарувчи ҳокимиятга устуворлик беради, чунки у давлатнинг сиёсатини белгилайди, деб кўрсатади.
Франция маърифатпарвари Шарл Луи Монтескье (1689-1755 йиллар) ўзининг «қонунлар руҳи» асарида «идора этиш тарзига» ёки «қонунлар руҳи»га таъсир этувчи омилларни кўрсатиб беради. «Кўпгина нарсалар, - деб ёзади Монтескье, - иқлим, дин, қонунлар, идора этиш шакллари, ўтмиш сабоқлари, ахлоқ, одатлар халқнинг умумий руҳининг натижаси сифатида инсонларни бошқаради».
Информация о работе Янги давпр сиёсий қарашлар ва таълимотлар