Курс иши

Автор: Пользователь скрыл имя, 15 Февраля 2013 в 14:35, курсовая работа

Описание работы

Ўқув жараёнининг узлуксиз жараёнларидан бири – бу талабаларда мустақил ишлаш ва назорат билимларини пухта эгаллашга қаратилган курс ишини бажариш хисобланади. Курс ишини бажариш жараёнида талабалар олган билимларини мустаҳкамлаш билан бир қаторда иқтисодиёт назарияси асосларини, бозор муносабатларини, миллий иқтисодиётнинг амал қилиши ва ривожланиши қонуниятларини, м

Работа содержит 1 файл

Kurs ishi 2012.doc

— 388.00 Кб (Скачать)

 

Ўзбекистон Республикаси олий ва ўрта маҳсус

таълим  вазирлиги 

Ўзбекистон  Республикаси Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги

Андижон қишлоқ хўжалик институти

 «Гуманитар фанлар »

 кафедраси

 

ОЛИЙ ТАЪЛИМНИНГ

5340100 - «Иқтисодиёт» (тармоқлар бўйича)

5340900 - «Бухгалтерия ҳисоби ва аудит»

 

бакалавриат  йўналишлари  талабалари учун

«ИҚТИСОДИЁТ НАЗАРИЯСИ»

фанидан курс ишлари мавзулари  ва уни бажариш бўйича  услубий  кўрсатма

 

 

 

АНДИЖОН- 2011 

 

«Тасдиқлайман»

Андижон қишлоқ хўжалик институти

Илмий Услубий кенгашида  мухокама қилинган

ва маъқулланган

Кенгаш раиси ___________________ З.Жумабоев

                  баённома № ____  «____» __________ 2011 йил

 

 

«МАЪҚУЛЛАНГАН»

«Иқтисодиёт ва бошқарув»факультети услубий Кенгашида мухокама қилинган ва маъқулланган

Кенгаш раиси _______________Х.Камолов

                  баённома № ____ «____»_______ 2011 йил

 

 

«ТАВСИЯ ЭТИЛГАН»

«Гуманитар фанлар» кафедраси

мажлисида мухокама қилинган ва тавсия этилган

кафедра мудири _____________Т.Абдуллаев

(кафедра мажлисининг ____-сонли баённомаси

«_____»___________________2011 йил)

 

 

Тақризчилар:

 

1.У.Сотволдиев и.ф.н., доц. – АДУ

2.Абдурахмонов В. и.ф.н., доц. – Анд МИИ«Касб таълими» кафедраси мудири.

 

Тузувчилар:

 

и.ф.н. А.Махсуталиев, асс. И.Эргашев, асс. Г.Низомиддинова

 

 

 

 

«Иқтисодиёт назарияси» фанидан  курс  ишлари 

мавзулари  ва уни бажариш  бўйича  услубий 

кўрсатма». – А.: АҚХИ. 2011 йил.

 

 

 

Кириш.

 

 

«Иқтисодиёт назарияси» фанининг мазкур услубий кўрсатмаси Ўзбекистон Республикасининг  «Таълим тўғрисида»ги  қонун  ва кадрлар тайёрлашнинг  миллий  дастури  ҳамда  давлат  стнадартлари  бўйича  бакалавр даражасидаги  малакали  иқтисодчи  мутахассислар тайёрлаш  талабларидан  келиб чиқиб, тузилган.

Ўқув жараёнининг  узлуксиз  жараёнларидан  бири – бу  талабаларда  мустақил  ишлаш  ва назорат  билимларини  пухта  эгаллашга  қаратилган курс  ишини  бажариш  хисобланади. Курс ишини  бажариш  жараёнида  талабалар  олган  билимларини  мустаҳкамлаш  билан  бир қаторда иқтисодиёт назарияси  асосларини, бозор  муносабатларини,  миллий иқтисодиётнинг  амал  қилиши  ва ривожланиши  қонуниятларини,  микроиқтисодий  ва макроиқтисодий  даражадаги  вазиятларни, молия-кредит,  инвестицион, аграр  сиёсатларнинг  моҳиятини,  интеграцион жараёнларни, иқтисодий  жараёнларни  таҳлил қилиш ва хулоса   чиқариш, иқтисодиётнинг асосий  жорий  муаммоларини  мўлжалга  олиш учун  зарур  бўлган  маълумот (ахборот) лар  тўплаш ва улардан  фойдаланиш,  тадбиркорлик фаолиятини  ташкил  қилиш, ривожлантириш кўникмаси (тажрибаси) га  эга  бўлиши ва  фойдалана олиши,  умумқтисодий  ва  ихтисослик  йўналишидаги  фанлар  бўйича  билимларини  кенгайтирадилар,  ихтисослик бўйича  адабиётларни  чуқур  ўрганадилар ва  ўзларида  илмий  тадқиқот  ишларини  мустақил бажариш қобилиятларини  ривожлантирадилар.

 Ушбу  услубий  қўлланма  «Иқтисодиёт назарияси»  фани бўйича  янги  наъмунавий  ўқув  дастури (Шодмонов Ш.Ш., Жўраев Т «Иқтисодиёт  назарияси» фанидан  наъунавий  дастур. Т.,  Алоқачи. 2005 й.)  ва ўқув  режаси  асосида  тузилган  бўлиб, унда  иқтисодиёт  йўналишида  таълим олаётган  талабаларнинг  қурс  ишини  бажариши  давомида  амал қилиниши лозим  бўлган  умумий  тартиб- қоидалар, меъёрлар, тегишли  кўрсатма  ва  маслахатлар берилган.  Услубий  қўлланмани  ишлаб чиқишда  муаллифлар талабаларнинг  назарий  билимларини  амалий  жихатдан  мустахкамлаш,  мустақил  фикрлаш қобилиятини  шакллантириш ва  ривожлантиришни  асосий  мақсад  қилиб  қўйган.

 

  1. Курс ишини мақсади  ва вазифалари.

 

Курс ишининг  мақсади -  талабани  назарий ва  амалий  тайёргарлигини  аниқлаш, унинг  фикрлаш  қобилиятини  ва олинган  билимларининг  чуқурлигини  ва сифатини  белгилаш  хисобланади.

Курс ишининг  мақсадидан келиб  чиқадиган  асосий  вазифалар қуйидагилардан  иборат:

- мустақил равишда  танланган  курс иши  мавзуси  бўйича  мавжуд  иқтисодий  муаммолар  мохиятини  назарий  ва амалий  асослаш ва мазмунли  ёритилиши;

- иқтисодиёт қонун - қоидаларини,  иқтисодий  ходиса ва жараёнлар мазмунини  янада  теран ва  чуқур  мантииқий  мушохада  қилиши; 

- миллий  истиқлол  ғояси  ва миллий  мафкуранинг асосий  қоидаларини хамда  иқтисодиётни  эркинлаштириш  ва ислохотларни  чуқурлаштириш  асосида  хозирги  замон  ривожланган бозор  иқтисодиётини  вужудга  келтиришнинг долзарб  муаммоларини  сингдириш;

- иқтисодиёт  ва иқтисодий  муносабатлар  тўғрисида  амалий  қўникмаларни  хосил  қилиш ;

- Президентимиз  И. Каримов  асарларини, Республика Олий Мажлиси томонидан  қабул қилинган  иқтисодиётга  тегишли қонунларни  ва Вазирлар Махкамаси чиқарган  меъёрий  хужжатларни  ишда  ўзлаштириши;

- Интернет  ва статистик  маълумотлар,  хисоботлар  ва хужжатларни   иқтисодий  тахлил қилиш;

- ишлаб  чиқариш  ва хизмат  кўрсатиш самарадорлигини  оширишга  қаратилган  йўл – йўриқ,  хулосалар ва кўрсатмаларни ишлаб чиқиш.

Курс ишини  бажариш  жараёни  ўқув  жараёнининг  ажралмас  қисми  бўлгани учун  тўғри  ташкил этиш,   ёритилаётган  мавзунинг   сифатли баён  эитилишига  таъсир  кўрсатади.

Шунинг учун курс ишини  бажариш  давомида  талаба ўз  мехнатини  қуйидаги  босқичлар  бўйича  тўғри  ва самарали  тақсимлаши  катта ахамиятга  эга:

- курс иши мавзусини танлаш ;

- ахборот услубий таъминоти  (адабиётлар, интернет) маълумотларини йиғиш ва уларни  ўрганиш;

- курс  иши мавзуси  режасини  тузиш ; Албатта курс иши рахбари билан маслахатлашиб.

- мавзуга  оид  турли   маълумотлар  тўплаш ва  қайта  ишлаш ;

-  курс ишини  матнини   ёзиш ;

- курс ишини  расмийлаштириш;

- курс  иши  химояси. 

Курс ишини  бажаришда  талаба  ўз устида  мустақил  ишлаши  билан  бир қаторда курс иши  рахбарлари билан зарур бўлган холатларда  маслахатлашиши  ва тегишли кўрсатмалар асосида  фаолият кўрсатиши зарур хисобланади.

 

  1. Курс иши мавзусини  танлаш.

 

Курс ишини  муваффаққиятли  бажарилишининг  мухим  омили – бу  талабанинг ўз  қизиқиши  ва  қобилиятига  қараб  мос  мавзуни  танлаши  хисобланади. Шунинг учун  ушбу  босқичда  талаба  мавзу  танлашда  синчков  ва маъсулиятли  бўлиши  лозим.

Курс иши  мавзулари  кафедра  томонидан  ишлаб  чиқилади ва тасдиқланади.   Мавзулар  сони  талабалар  сонидан  кўп  бўлиши  керак,  уларнинг йўналиши  ўқув  дастури  доирасида  ва талабанинг  қобилияти  хамда  имкониятлари  даражасида  бўлиши керак.

Курс иши  мавзуси  талабаларни  назарий билимларини  мустахкамлашга  ва  ижодий  фикрлашга  қаратилган  бўлиши  билан бир  қаторда  бозор иқтисодиёти  шароитидан  келиб чиқиб белгиланиши керак.

Курс иши рахбари  талабага  танланган  мавзу  бўйича  курс иши  топшириғини  расмийлаштиради ва кафедра  мудири тасдиқлагандан  сўнг  топшириқни  талабага  беради.

Курс иши топшириғида  талабанинг  исми  шарифи,  мутахассислиги, курс,  гурухи,  фан номи, курс  иши  мавзуси, топшириш  муддати билан бир  қаторда  намунавий  режа  (кириш,  асосий қисм, хулоса  ва бошқалар) хамда  адабиётлар, меъёрий  хужжатлар  ва шу  кабилар  акс этиши лозим.

Курс ишини  бажариш  жараёнида  курс иши  мавзусини  ўзгартириш  ёки бошқа  мавзу  танланишига  рухсат  этилмайди.   

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

«Гуманитар фанлар» кафедрасида талабаларга «Иқтисодиёт назарияси» фанидан курс иши мавзуларини бериш тартиби..

(Талаба гурух журнали(кайднома) тартиб номери буйича олади)

 

        1. 41                                81                                    121
        2. 42                                82                                    122
        3. 43                                83                                    123
        4. 44                                84                                    124
        5. 45                                85                                    125
        6. 46                                86                                    126
        7. 47                                87                                    127
        8. 48                                88                                    128
        9. 49                                89                                    129
        10. 50                                90                                    130
        11. 51                                91                                    131
        12. 52                                92                                    132
        13. 53                                93                                    133
        14. 54                                94                                    134
        15. 55                                95                                    135 
        16. 56                                96                                    136
        17. 57                                97                                    137
        18. 58                                98                                    138
        19. 59                                99                                    139
        20. 60                               100                                   140
        21. 61                               101                                   141
        22. 62                               102                                   142
        23. 63                               103                                   143
        24. 64                               104                                   144
        25. 65                               105                                   145
        26. 66                               106                                   146
        27. 67                               107                                   147
        28. 68                               108                                   148
        29. 69                               109                                   149
        30. 70                               110                                   150
        31. 71                               111                                     11                                  
        32. 72                               112                                     22
        33. 73                               113                                     44
        34. 74                               114                                     47
        35. 75                               115                                     55
        36. 76                               116                                     66
        37. 77                               117                                     77
        38. 78                               118                                     88
        39. 79                               119                                     99
        40. 80                               120                                     10

Агар журналда  30 номергача ва ундан юкори булса мавзу танлаш учун аввал берилган журнал буйича агар мавзу тугри келмаса(ёкмаса) кейинги устун рупарасидаги номерлардан  бири танлаб олинади. Тартиб коидани  бузган талаба курс иши текширилмайди. Агар бошка мавзу танланса бу хакда кафера мудирига ёзма равишда мурожат килинади.

 Мисол: 32, 72. 112,  22. ёки 38,78,118, 88.

 

«Гуманитар фанлар»

 кафедраси мудири:                                                                     доц.Т.Абдуллаев. 

 

 

  1. Ахборот  услубий таъминотини  яратиш ва  уларни  ўрганиш.

 

Кафедрадаги дарс  таксимотига  кура профессор укитувчилар кайси  гурухда курс ишига рахбарлик  курсатилган булса шу укитвчи  томонидан кафедра белгилаган тартиб буйича курс иши мавзуси берилади. Сўнгра   рахбар  билан  маслахатлашиб  адабиётлар  тўплашига  киришиши  керак.  Бунда  фақат  дарслик,  балки бошқа   фанларни ўрганиш  давомида  кўрсатилган  адабиётлар, статистик ва  интернет  маълумотлари,  қонунлар, меъёрий  хужжатлар  ва бошқаларни  хам  ўрганиши лозим.

Ундан сўнг  уларнинг  ичидан  курс иши  мавзусига  бевосита  алоқадор  бўлган адабиётлар  рўйхатини  тузиш ва уларни  топиб  бир қатор  танишиб чиқиши  керак, чунки  бошланғич  танишув  натижасида  талаба  курс иши  режасини  мустақил  равишда  тузади.

Адабиётлар ва интернет  маълумотлари  билн  ишлашни  мамлакатимиздаги  иқтисодий қонунчиликка  таъллуқли  бўлган  қонун  ва меъёрий  хужжатларни  ўрганишдан  бошлаш  мақсадга  мувофиқ   бўлади. Хар  томонлама  мукаммал  ёритилган  ва илмий  ижодий  ёндошилган  курс ишини  баён этиш учун  иқтисодий  қонуниятларни  билиш ва уларни  қўллаш  катта  ахамиятга эга.    

Курс ишини бажаришда фақат услубий  қўлланмаларда ва курс иши топшириғида тавсия қилинган  адабиётлардан  фойдаланиш билан  чегараланиб қолмасдан, имкони борича мустақил холда  танланган адабиётларга асосланиш лозим, хатто хорижий адабиётлардан хам фойдаланиш ишни мазмунини бойишига ва янада мукаммал бажарилишига  ёрдам беради.

 

  1. Курс иши режасини тузиш.

 

Курс иши  танланган мавзунинг долзарблиги асосланган  кириш қисмидан,  тузилган режани тула,  назарий ва амалий масалалар ёритилган асосий бўлимдан, шунингдек,  хулоса ва таклифлар ёзилган  хотимадан иборат ишдир.

Режадаги кўзда тутилган масалалар таркибий  мавзунинг  мохиятидан келиб чиқиши,  аниқ бўлиши  ва ўрганилаётган муаммони  хар тарафлама акс эттириши  мухимдир.

Режадаги  хар бир масала  ўзаро боғланган бўлиши лозим, уларни ёритишда эса  корхона, фирма,  ташкилот ва муассасаларнинг амалий иш фаолиятига  боғланган бўлиши хам эътибордан четда қолмаслиги керак.

Куйидаги айрим мавзулар учун режа  тузиш тартиби мисол тариқасида  келтирилмоқда.

 

Мавзу:  Мулк категорияси ва мулкий муносабатлар

Режа:

 Кириш.

1. Мулк иқтисодий категория сифатида. 

2. Мулкий муносабатлар, уларнинг  таркибий ва иқтисодий мазмуни.

3. Мулкий муносабатлар эволюцияси  ва хозирги замон бозор иқтисоди  муносабатлари.

 Хулоса.  

 Фойдаланилган адабиётлар. 

 

Мавзу:  Пулнинг келиб чиқиш мазмуни ва унинг тўғрисидаги назариялар.

Режа:

 Кириш.

1. Пулнинг келиб чиқиши ва мохияти.

2. Пул хақидаги назариялар.

3. Пулнинг вазифалари ва уларнинг бозор иқтисодиёти шароитида  рўёбга чиқиши.

 Хулоса.

 Фойдаланилган адабиётлар.

 

 

5.Маълумотларни   тўплаш ва қайта ишлаш.

 

Ушбу босқичда  талаба  адабиётлар, интернет маълумотлари ва бошқа манбалар  асосида мавзуни  хар томонлама ёритиш мақсадида маълумотлар тўплайди ва улар бўйича хисоб – китобларни амалга оширади.  Ушбу босқичда иқтисодий тахлил  усулларидан  фойдаланиб,  тегишли хулосалар чиқарилади.

  Курс иши назарий жихатдан турли манбалардаги статистик маълумотлар тахлилига  асосланган бўлиб,  мавзуга мос муаммолар,  таклифлар,  схема,  график, жадвал ва диаграммаларда  мужассамлаштирилган бўлиши лозим.

 

  1. Курс иши матнини ёзиш.

 

Курс ишини бажаришда уни  ёзиш ва расмийлаштириш мухим ва маъсулиятли босқич хисобланади.

Кириш қисмида талаба танлаган  мавзунинг долзарблиги, мақсади,  вазифалари,  ахамияти,  уни  ўрганиш даражаси  ва  курс иши  бўйича ўз олдига қўйган масалалар мазмунининг  қисқа (2-3 бет) баён этади.

Асосий қисмда  белгиланган саволларни ёритишда масалага  узвий  боғлиқ бўлган назарий билимлар билан  бир қаторда  талаба  томонидан  тўпланган  материаллар, статистик маълумотлар, иқтисодий кўрсаткичлар тахлил қилинади.  Олинган натижалар,  янгиликлар,  ғоя ва фикрлар илмий жихатдан асосланади ва ўрганилган  адабиётлар, меъёрий хужжатлар ва бошқа манбалардан  тўпланган маълумотлар  тўла  тахлил қилинади. Ушбу йўналишда бажарилган ишларнинг мамлакатимиз ва хорижий  давлатлар тажрибаси  хам баён этилиши мақсадга мувофиқ келади.    Агар талаба  мавзу бўйича олган натижаларни танқидий бахолай олса курс ишининг қиймати янада ошади.  Асосий қисмда расмлар, чизмалар, графиклар ва  жадваллар матн ичида хам келтирилиши мумкин.

Информация о работе Курс иши