Ташкилотнинг социал портрети

Автор: Пользователь скрыл имя, 25 Ноября 2012 в 15:45, реферат

Описание работы

Мамлакатимиз мустақилликка эришгандан сўнг мазкур соҳани либераллаштириш, жазоловчи органдан фуқароларнинг ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоя қилувчи орган сифатида шакллантириш мақсадида бир қатор ислоҳотлар амалга оширилди ва ҳозирги кунда ҳам ушбу ишлар давом эттирилмоқда. Ушбу ташкилотнинг бошқарув аппарати ходимларини шартли равишда икки гуруҳга: бошқарув ҳамда мутахассислар персоналига бўлиш мумкин. Ташкилотда жами ходимлар сони 30 нафарни ташкил этади.

Работа содержит 1 файл

Социал портрет.doc

— 55.50 Кб (Скачать)

Ўзбекистон  Республикаси

Президенти ҳузуридаги

Давлат  бошқаруви академияси

 

 

 

Кафедраниннг  номи: Бошқарув социологияси

           ва психологияси

 

 

МУСТАҚИЛ  ИШ

 

 

Мавзу: Ташкилотнинг социал портрети

 

 

Тингловчи: 2321 4261 4122 29

 

 

 

 


 

Ташкилотнинг  социал

портрети

 

Демография

 

Мамлакатимиз  мустақилликка эришгандан сўнг мазкур соҳани либераллаштириш, жазоловчи органдан фуқароларнинг ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоя қилувчи орган сифатида шакллантириш мақсадида бир қатор ислоҳотлар амалга оширилди ва ҳозирги кунда ҳам ушбу ишлар давом эттирилмоқда.

Ушбу ташкилотнинг бошқарув аппарати ходимларини шартли равишда икки гуруҳга: бошқарув ҳамда  мутахассислар персоналига бўлиш  мумкин. Ташкилотда жами ходимлар сони 30 нафарни ташкил этади.

Ташкилотда қонунда назарда тутилган ҳоллардан ташқари миллати, ирқи, тили, динга эътиқоди, шахси ва ижтимоий мавқеидан қатъий назар барча фуқаролар қабул қилиниши мумкин. Бироқ, асосан ўзбек миллати вакиллари хизмат қилишади.

Айни пайтда мазкур ташкилотда фаолият юритиб келаётган кадрларнинг таркибига назар ташласак, амалдаги қонун ҳужжатлари талабларига кўра, асосан ёш, малакали мутахассислар ишга жалб қилинмоқда. Мазкур соҳа бўйича қадрлар профицити бўлганлиги боис улар орасидан захира шакллантирилган бўлиб, энг билимли, дунёқараши кенг, замонавий фикрлайдиган, зукко, Ўзбекистон Республикаси қонунларини ҳурмат қиладиган кадрларни танлов асосида саралаб олиш механизми амалиётда жорий этилган.

Бошқарув персонали  ходимларини ишга қабул қилишда юқорида қайд этилган фазилатлардан ташқари алоҳида талаблар ҳамда тартиб жорий этилган, яъни ушбу лавозимларга маълум ёшга тўлган, мажбурий стажировкани ўтаган, белгиланган тартибда махсус ваколатли комиссияга малака имтиҳонини мувафаққиятли топширган, судланмаган (судланганлиги тугалланган ёки олиб ташланган) Ўзбекистон Республикаси фуқаролари тегишлича Президент томонидан тайинланиши ёки Олий Мажлис Сенати томонидан сайланиши мумкин.

Гендер таркиби  иш юклама (нагрузка)си доимий равишда  юқори бўлганлиги боис амалда иш вақтининг давом этиш муддати узоқ бўлганлиги сабабли асосан эркаклар фаолият юритади. Ходимларнинг тахминан 15 фоизини аёллар ташкил этса,               85 фоизини эркак жинсидагилар ташкил этиб, уларнинг ўртача ёши 25-35 ёш.

Ҳозирги вақтда ташкилотда махсус йўналишидаги олий таълим муассасаларида таҳсил олган мутахассислар ишга жалб қилинмоқда.

Кадрларни тайинлаш ёки сайлашда уларнинг доимий яшаш манзили ўрганилиб, маиший-моддий етишмовчилик бўлганда таъмагирлик ёки бошқа салбий ҳолатларни олдини олиш мақсадида, деярли барча ҳолларда доимий яшаш манзилига яқин бўлган ҳудудда фаолият юритишига аҳамият берилади. 

Социал имтиёзлар  юқори даражада белгиланган. Масалан, бошқарув ходимларининг ижтимоий ҳимоясига аҳамият берилиб, уларга имтиёзли шартлар асосида ипотека кредитлари бериш, уй ижарасида яшаётган мазкур ходимларнинг ижара тўловларини компенсация қилишнинг алоҳида тартиблари жорий этилган. Ходимлар иш ҳақидан ушлаб қолинадиган даромад солиғидан озод этилган.

Ходимлар қилган меҳнатига мутаносиб равишда юқори турувчи ташкилот ҳамда ҳудудий ташкилот томонидан мунтазам равишда рағбатлантирилиб, моддий ёрдамга муҳтож бўлганларга ёрдам бериб турилади.

Айнан мазкур соҳада хизмат қилиб, пенсияга чиқувчилар сони камчиликни, яъни, Республика миқёсида бу кўрсатгич тахминан          10-15 фоизни ташкил этади. Ишлаб турганлар орасида йўқ.

Ташкилотда компютер технологияларнинг алоҳида ўрни мавжуд. Компютерлар ишдан чиқса ёки электр таъминотида узилиш бўлса, ишнинг самарадорлигига ўз таъсирини ўтказмасдан қолмайди.

Сўнгги русумдаги  барча компютерлар ягона ички тармоққа бирлашган бўлиб, махсус дастур ташкилотга келган мурожаатларнинг келиб тушишини, ҳисобини, ўз вақтида ижро этилишини таъминлашга кўмаклашади. Шунингдек, ҳисоботларни ўз вақтида ва сифатли юритилишига, процессуал ҳужжатлар лойиҳаларини тез тайёрлашга хизмат қилади.

Бундан ташқари  барча компютерлар «NORMA» ахборот-ҳуқуқий тизимига уланган бўлиб, унга асосан ходимлар меҳнат вазифаларини мунтазам равишда янгиланиб бориладиган ушбу дастурдан фойдаланган ҳолда амалга оширадилар. Ташкилотнинг ягона сервер компютери интернет тармоғига уланган бўлиб, мазкур компютер ходимларга иш фаолияти билан боғлиқ зурур сайтларга кириш, ундан керакли ахборотни олиш ва қайта ишлашга рухсат беради.

Ходимларнинг  аксарияти, яъни 70 фоизи уйланган (турмушга чиққан) бўлиб, бирмунча ҳаёт тажрибаларига эга.

 

Ташкилот  фаолияти хусусиятлари

 

Ташкилотнинг  асосий фаолият тури бу - одил судловни амалга ошириш, шу билан биргаликда ҳуқуқ соҳасида фуқароларнинг бузилган ёки низолашилаётган ҳуқуқ ва манфатларини ҳимоя қилиш, фуқароларни Ўзбекистон Республикаси Конституцияси ва қонунларига риоя қилиш руҳида тарбиялашдан иборат.

Корхонада ушбу фаолият турлари асосан ақлий меҳнатни (80 %) ҳамда бироз жисмоний меҳнатни (20 %) талаб этади.

Корхонада ишлар раҳбар томонидан тақсимланади. Меҳнатни тақсимлашда ходимнинг жинсига, ёшига, маълумотига ёки бошка социал белгиларига аҳамият берилади.

Масалан, чуқур мулоҳазани талаб этадиган ҳамда атрофлича кўриб ҳал этилиши лозим бўлган, мураккаб тоифадаги даъво аризалар келиб тушганда, албатта улар тажрибали ходимлар кўриб чиқиши учун уларга топширилади.

Яна бир мисол, зарурият туфайли тунги вақтда кўриб  ҳал этилиши лозим бўлган ишлар (суд мажлиси) имкони борича эркак  ходимлар томонидан кўриб ҳал  этилади.

Мазкур ташкилотда ишлар бир сменада ташкил этилган бўлиб, тўлиқ штат бирлигида ишловчи ходимлар учун иш режими ҳафтанинг душанбадан жумагача бўлган кунларида соат 9:00 дан 18:00 га қадар, тушлик соат 13:00 дан 14:00 га қадар, шанба, якшанба кунлари ҳамда Ўзбекистон Республикаси Меҳнат кодексининг 131-моддасида белгиланган байрам кунлари дам олиш кунлари ҳисобланади. Бироқ, иш ҳажмининг кўплиги боис аксарият ҳолларда ишдан ташқари вақтларда ҳамда дам олиш кунларида белгиланган вазифаларни бажаришга тўғри келади.     

 

Хулоса

 

Корхонада бошқарувни янада такомиллаштириш учун куйидаги фикр-мулоҳазаларни билдириш мумкин:

Биринчидан, ташкилот бошқарувининг муваффақияти бевосита кадрларнинг ҳуқуқий онги ва маданиятига боғлиқ. Шу муносабат билан корхонада ходимларнинг хуқуқий онги ва маданиятини юксалтиришга қаратилган кенг кўламли амалий чора-тадбирлар дастурини ишлаб чиқиб, уни рўёбга чиқариш лозим. Холбуки, ҳуқуқий онг ривожланган жойда ишни илмий ташкил этиш ва бошқариш осон кечиши барчамизга маълум. Шунингдек, юксак ҳуқуқий маданият – демократик жамият пойдевори эканлигини қайд этиб ўтиш лозим.

Иккинчидан, мавжуд иш ўринларини 20 фоизга кўпайтириш ҳамда қўшимча янги иш ўринларини ташкил этиш лозим. Бунда, мазкур ташкилотнинг туманлараро тузилмаларини ташкил этиш назарда тутилади.

Мазкур ислоҳотнинг  амалга оширилиши ўз навбатида иш ҳажмининг ходимлар ўртасида мутаносиб  равишда тақсимланишига, пировардида  унинг камайишига эришилади.

Учинчидан, шахснинг судьялик лавозимига тайинланиш (сайланиш) ёш цензини 25 ёшдан 35 ёшга кўтариш лозим. Чунки, шахс 25 ёшга етганда инсон ёки маълум корхона тақдирини ҳал этиб турган бир пайтда, кўп ҳолларда ҳаётий тажрибага эга бўлмаслиги, ўз ҳаракатлари аҳамияти ва оқибатини тўлиқ идрок эта олмаслиги мумкин. Бу билан айни шу ходимлар ўртасида муттасил содир бўлиб турган таъмагирлик, порахўрлик ва бошқа салбий иллатларнинг олдини олган бўламиз.

Шунингдек, ташкилот фаолиятининг маҳсулоти ҳисобланадиган суд қарорларининг қонуний, асосли ва адолатли бўлишига хизмат қилади.     

Тўртинчидан, Президентимиз таъбири билан айтганда, судларни уларнинг фаолиятига хос бўлмаган вазифаларидан холос этиш, яъни, суднинг одил судловни амалга оширишга мутлақо мос келмайдиган шахсга нисбатан жиноят иши қўзғатиш масаласини судлар ваколати доирасидан олиб ташлаш лозим.

Чунки, жиноят иши  қўзғатиш қўшимча ақлий ва жисмоний меҳнат талаб қилади. Шунингдек, шахсни судга нисбатан фуқароларнинг ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоя қилувчи орган сифатида эмас, балки собиқ тузум вақтида бўлганидек, қораловчи орган сифатида қарашга ундайди. Бундан ташқари шахснинг айбини холис баҳолашга ўзининг салбий таъсирини ўтказади. 

Бешинчидан, ходимларнинг ижтимоий ҳимоясини янада кучайтириш лозим. Бунда, ташкилотнинг бошқарув ходимлари каби мутахассисларни ҳам иш ҳақидан ушлаб қолинадиган даромад солиғи юкидан озод қилиш, уларга қўшимча преференциялар бериш назарда тутилмоқда.

судьяларни  чинаккам мустақиллигига эришишининг  бир йўли сифатида уларни хизмат автомобиллари  билан таъминлаш. Чунки, ишларни сайёр (жойига чиқиб) суд мажлисларида кўриш учун узоқ манзилга боришга тўғри келганда, маршрут йўналишдаги транспорт воситаларидан фойдаланилади. Бу эса, вақтнинг беҳуда сарфланишига, натижада бошқарувни самарали ташкил қилишда судьянинг хавфсизлигини тўлиқ таъминлашга тўқинлик қилади.   

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

ТАШКИЛОТНИНГ  СОЦИАЛ ПОРТРЕТИ

I.  Демография:

Ходимларнинг  сони, ёши, жинси, миллати, гендер холати, маълумоти, яшаш худуди хусусиятлари, социал имтиёзлар, пенсионерлар борми  ёки йукми, ёшлар катлами,  ИКТнинг  урни, интренет борми ёки йукми, оилалилар (уйланганлар, уйланмаганлар) сони   

II. Ташкилот фаолияти хусусиятлари

1. Ташкилотдаги асосий  фаолият тури: жисмоний, аклий ёки  аралаш

2. Корхонадаги мехнат  таксимоти: жинсга, ёшга, маълумотига  ёки бошка социал белгиларига кура

3. Хар бир сменага жалб  этилувчи ходимлар ва мутахассислар  характеристикаси: жинсига кура, яшаш  худудига кура, маълумотига ва  х.к. 

4. Корхонанинг иш тартиби:  режим, сменали, мавсумийлиги

5. Корхона фаолияти ва  махсулотининг ижтимоий йуналганлиги

III. Хулоса

Жамоанинг социал портретига кура бошкарувни кандай такомиллаштириш  мумкин??


Информация о работе Ташкилотнинг социал портрети