Автор: Пользователь скрыл имя, 13 Января 2012 в 16:51, доклад
Тадқиқот иши кириш, учта боб, хулоса, фойдаланилган адабиётлар рўйхати ва иловалардан ташкил топган. Тадқиқот ишининг кириш қисмида изланувчи тадқиқотнинг долзарблиги, ўрганилганлик даражаси, мақсади ва вазифалари, изланиш предмети ва объекти, илмий янгиликлари ва амалий аҳамиятини кенг ёритиб берган.
Тошкент
давлат иқтисодиёт университети
стажёр-тадқиқотчи-изланувчиси
Насриддинов Фазлиддин
Нажмиддиновичнинг 08.00.13 – “Менежмент”
ихтисослиги бўйича
“Тижорат банкларида
риск-менежмент тизимини
такомиллаштириш йўллари”
мавзусида бажарган
номзодлик диссертациясига
Т А Қ Р И З
Маълумки, молиявий воситачилик тизимининг энг муҳим бўғини ҳисобланган тижорат банклари фаолиятининг барқарорлиги улардаги ташкил этилган риск-менежмент тизимининг нақадар самарали ишлашига боғлиқ. Айни пайтда, республикамизда тижорат банклари молиявий барқарорлигини ошириш, улар фаолиятидаги рискларни баҳолаш ва бошқаришни такомиллаштиришга нисбатан янгича талаблар қўйилмоқда. Жумладан, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2010 йил 26 ноябрдаги 1438-сонли “2011-2015 йилларда республика молия-банк тизимини янада ислоҳ қилиш ва барқарорлигини ошириш ҳамда юқори халқаро рейтинг кўрсаткичларига эришишнинг устувор йўналишлари тўғрисида”ги қарорига мувофиқ, банкларда риск-менежмент тизимини такомиллаштириш борасида қатор устувор йўналишлар, хусусан, тижорат банкларининг корпоратив бошқаруви таркибида банк Кенгашига бевосита бўйсунувчи “Рискларни назорат қилиш” қўмитасини мажбурий тарзда жорий қилиш, капитал етарлилигига қўйилган талабларни такомиллаштириш, эҳтимолий зарарларни қоплашга захираларни шакллантиришни кўзда тутган Базель қўмитасининг янги таклифларини банк назорати тизимига жорий қилиш белгиланди. Ушбу ҳолатлар ўз навбатида тадқиқот учун танланган мавзунинг нақадар долзарблигидан далолат беради.
Тадқиқот иши кириш, учта боб, хулоса, фойдаланилган адабиётлар рўйхати ва иловалардан ташкил топган. Тадқиқот ишининг кириш қисмида изланувчи тадқиқотнинг долзарблиги, ўрганилганлик даражаси, мақсади ва вазифалари, изланиш предмети ва объекти, илмий янгиликлари ва амалий аҳамиятини кенг ёритиб берган.
Диссертациянинг биринчи бобида банк рискларини бошқаришнинг назарий ва услубий асослари, банк рискларининг турлари, бошқариш усуллари, банкларда рискларни бошқаришни жорий қилиш механизми тадқиқ қилинган. “Банк рискларини бошқариш тизими”га нисбатан янги мазмундаги муаллифлик таърифи ишлаб чиқилган, банк рискларини бошқариш стратегиясини ишлаб чиқиш босқичлари асослаб берилган.
Иккинчи
боб республикамиз тижорат
Диссертациянинг якунловчи бобида риск-менежмент тизимини такомиллаштиришдаги мавжуд муаммолар ва уларни бартараф этиш йўллари бўйича таклиф ва тавсиялар берилган, банкларда риск-менежмент тизимини такомиллаштиришнинг устувор йўналишлари ишлаб чиқилган ва илмий жиҳатдан асослаб берилган.
Диссертация
иши билан танишиш унинг
– банкларда операцион рискни самарали бошқариш бўйича илмий-услубий тавсиялар берилган;
– банк рискларини бошқариш алгоритми ишлаб чиқилган;
– банк рискларини бошқаришнинг корпоратив тузилмасини такомиллаштириш бўйича таклифлар ишлаб чиқилган.
– республикамиз банкларида риск-менежмент тизимини халқаро талаблар асосида шакллантиришнинг мақсадга мувофиқлиги асосланган;
– тижорат банкларини стресс-тестдан ўтказиш амалиётини жорий этиш таклиф этилган.
Шу билан бирга илмий иш баъзи бир камчиликлар ва мунозарали жиҳатлардан ҳам холи эмас, жумладан:
– диссертация ҳажми ОАКнинг белгилаган талабларидан ошиб кетган;
– айрим жадвал ва расмларнинг манбалари келтирилмаган;
Хулоса қилиб айтганда, тадқиқотчи Ф.Н.Насриддиновнинг “Тижорат банкларида риск-менежмент тизимини такомиллаштириш йўллари” мавзусида тайёрлаган номзодлик диссертацияси бир тизимга солинган, мустақил ижод ва якунланган тадқиқот иши бўлиб, 08.00.13. – “Менежмент” ихтисослигига мос келади.
Диссертация
ишидаги илмий янгиликлар асосли,
юксак амалий аҳамиятга эга, ишнинг
илмий-назарий ва амалий аҳамиятига
кўра ОАКнинг номзодлик
Тақризчи: и.ф.н. М.М.Юлдашева