Автор: Пользователь скрыл имя, 20 Ноября 2012 в 20:29, реферат
Фан доктори илмий даражасига талабгор тегишли малакавий имтиҳонларни топшириши керак. Фан номзоди илмий даражасига, хорижий давлатларда берилган фалсафа доктори (Ph.D) ёки унга тенглаштирилган бошқа илмий даражаларга эга бўлган шахслар малакавий имтиҳонларни топширишдан озод этиладилар.
Докторлик диссертациясига янги талаблар (асосийлари)
Фан доктори илмий даражасига талабгор тегишли малакавий имтиҳонларни топшириши керак. Фан номзоди илмий даражасига, хорижий давлатларда берилган фалсафа доктори (Ph.D) ёки унга тенглаштирилган бошқа илмий даражаларга эга бўлган шахслар малакавий имтиҳонларни топширишдан озод этиладилар.
Ўзбекистон Республикаси фуқаролари учун малакавий имтиҳонлар «Фалсафа, миллий ғоя ва фан методологияси», «Чет тили», «Информацион технологиялар асослари» ҳамда диссертация мавзуига мувофиқ ихтисослик фанидан ўтказилади.
Ижтимоий-гуманитар ва иқтисодиёт фанлари соҳаларидаги илмий даражага талабгор Ўзбекистон Республикаси фуқаролари “Мустақиллик мафкураси ва демократик жамият қуришнинг иқтисодий, ижтимоий-сиёсий, маънавий негизлари ва илмий асослари” бўйича махсус имтиҳонни топширишлари шарт.
Диссертациянинг асосий илмий натижалари хорижда ва республикада чоп этиладиган OAK рўйхатидаги илмий журналларда, даврий илмий нашрларда эълон қилиниши лозим. Диссертация бўйича талабгорнинг нашр қилинган илмий ишлари умумий сони 15 тадан кам бўлмаслиги ва улардан камида ўнтаси OAK рўйхатидаги даврий илмий журналларда нашр қилинган бўлиши керак.
Ижтимоий-гуманитар ва иқтисодиёт соҳалари бўйича диссертация натижалари юзасидан монография нашр этилган бўлиши керак.
Фан доктори илмий даражасига талабгорнинг диссертация иши натижалари юзасидан унинг камида иккита мақоласи ОАК рўйхатидаги диссертация ҳимоя қилинаётган фан соҳаси юқори даражада ривожланган хорижий мамлакатларнинг юқори даражада тақриз қилинадиган нуфузли ихтисослашган илмий журналларида (биттаси МДҲ давлатлари ва биттаси узоқ хорижий давлатлар журналларида), шунингдек иккита мақоласи халқаро илмий конференция материалларида, жумладан биттаси хорижий мамлакатларда ўтказилган конференция материалларида нашр этилган бўлиши шарт.
Монография, ихтиро тўғрисидаги патент OAK рўйхатидаги даврий илмий журналларда нашр қилинган мақолага тенглаштирилади.
Дарсликлар, ўқув қўлланмалари, услубий кўрсатмалар диссертациянинг натижаларини акс эттирувчи эълон қилинган илмий ишлар жумласига кирмайди.
Кенгаш раисининг рухсати билан диссертациянинг қўлёзма ҳуқуқидаги автореферати халқаро экспертизадан ўтказиш ва илмий ютуқларни тарғиб қилиш мақсадида ўзбек, рус ва инглиз тилларида 4,5 босма табоқ ҳажмда (ўзбек, рус ва инглиз тилларида хар бири бир ярим босма табоқ ҳажмда) чоп этилади. Бунда таржиманинг аниқлиги ва тўғрилигига иш бажарилган ташкилот ва кенгаш масъулдирлар.
Диссертация иши натижаларини амалиётга татбиқ этилганлиги ёки иқтисодиёт тармоқларининг тегишли корхоналари, вазирликлар, идоралар ёки бошқа тегишли ташкилотлар томонидан жорий қилиш учун қабул қилинганлиги юзасидан асосли хужжатлар кенгашда муҳокама этилиб, аттестация ишига илова қилинади. Ушбу хужжатлар вазирлик, идора, ташкилот, муассаса ёки корхона илмий-техникавий кенгашлари томонидан кўриб чиқилган, маъқулланган ва унинг раҳбарияти томонидан тасдиқланган бўлиши керак.
Информация о работе Докторлик диссертациясига янги талаблар (асосийлари)